cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari Sayt: www.uzlidep.uz Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5 Murojaat uchun: [email protected]

Больше
Рекламные посты
14 390
Подписчики
-72824 часа
-987 дней
-1 51730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
ЎзЛиДеПнинг истиқболли лойиҳаси “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллалар кесимидаги саралаш босқичи мамлакатимиз бўйлаб қизғин паллага кирди. "XXI asr” газетасининг 2024 йил 23 май сонидан. @a_xaitov
Показать все...
01:07
Видео недоступноПоказать в Telegram
Fakt 24 |Йил давомида резаворлар етиштириш имконини берувчи #21may #uzbekiston24 Йил давомида резавор мевалар етиштиришни режалаштираётган Канадалик олимлар сунъий интеллект томонидан бошқариладиган оптимал ўсиш шароитларини таъминловчи агро-тунел вертикал фермалари ёрдамида бунга эришмоқчи. Кенг кўламдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 10 га яқин кўкат тури, қулупнай малинадан тортиб, маймунжонгача энди йилнинг исталган фаслида ҳатто совуқ иқлим шароитида яшовчиларнинг дастурхонида ҳам бўлади, дейди лойиҳа муаллифлари. Экинлар Дания, Бирлашган Араб Амирликлари, Франция ва бошқа мамлакатлардаги вертикал фермаларга ўхшаш баланд устунларда ўстирилади. Айрапоник ва гидрапоник тизимлар комбинациясидан фойдаланган холда ёпиқ бинода жойлашадиган фермада энергия истеъмоли қайта тикланувчи манбалар ҳисобига таъминланади. Яъни биргина қуёш панеллари ўсимликлар ўсишига жавобгар дио чироқлар, сув ва иссиқлик насослари, сунъий интеллект базасида маниторинг қилувчи тизимга автаном тарзда энергия узатади. Ёзнинг жазирама кунларида эса экинларни экстремал об-ҳаводан ҳимоялаш, оптимал ўсиш шароитларини аниқлашда қўл келиши мумкин. Бундай ақилли фермаларни келаси йилдан бошлаб бутун Канада бўйлаб жойлаштириш режалаштирилмоқда. @a_xaitov
Показать все...
O‘zbekiston fermer, dehqon xo‘jaliklari va tomorqa yer egalari Kengashi raisi, O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi Xaitov Aktam Axmadovich bugun Bo’ston tumanida bo’ldi. Kengash raisi dastlab Bo‘ston tumani “Xalqobod” mahallasida tomorqasidan unumli foydalangan holda, har bir xonadon yilda 100 million so‘mdan ortiq daromad topayotgan dehqonlar oilasi bilan yaqindan suhbatlashdi. -Mahallada ishsizlik va kambag‘allik yo‘q, deb bemalol ayta olamiz, bitta yarimtasi bo‘lsa ham darrov ishini topib oladi, -deydi xonadon egalari. Hozirda ko‘plab xonadonlarda issiqxona, parranda, chorvachilik, asalari va tomorqa yerlaridan yilda 100-150 million so‘m daromad ko‘rilmoqda. Shuningdek Kengash raisi supurgi yetishtirib, mo’may daromadga ega bo’layotgan xonadonlarda bo’ldi Xonadon egalariga Kengash raisining sovg‘alari topshirildi. Bo‘ston tumani hokimligi Matbuot xizmati Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Показать все...
Таълим даргоҳида истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказилди 👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15905 Актам Хаитов Андижон вилоятига ташрифи мобайнида Булоқбоши туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлди. Таълим даргоҳида педагог ўқитувчилар ҳамда истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашган партия етакчиси ўзаро самимий мулоқот руҳида кечган суҳбатда юртимиз эгалари бўлган ёшларга кўрсатилаётган эътибор бугун ҳар қачонгидан ҳам юқори поғонага кўтарилганини эътироф этди. #uzlidep #Xaitov @uzlidep
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ: очиқлик ва ошкоралик таъминланиши лозим Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар дастлаб Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг мамлакатимизга расмий ташрифининг аҳамиятини атрофлича муҳокама қилдилар. Фракция йиғилишида Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ҳамда "Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ҳам обдан кўриб чиқилди. "XXI asr” газетасининг 2024 йил 23 май сонидан. @a_xaitov
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ: очиқлик ва ошкоралик таъминланиши лозим Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар дастлаб Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг мамлакатимизга расмий ташрифининг аҳамиятини атрофлича муҳокама қилдилар. Фракция йиғилишида Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ҳамда "Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ҳам обдан кўриб чиқилди. "XXI asr” газетасининг 2024 йил 23 май сонидан. @a_xaitov
Показать все...
Дунёда сунъий интеллект бўйича илк қонун маъқулланди Бу нимани англатади? Энди иш ўрнимизни “темир одамлар”га бўшатиб берамизми? Биз учун улар фикрлайдими, бизни улар бошқарадими? Сунъий интеллект худди одам каби гапириб, ишлаб, юмушларни уддалаб бораётгани ҳақиқатда инсониятни ташвишга солмоқда. Гап шундаки, Европа Иттифоқи Кенгаши сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи дунёдаги илк қонунни маъқуллагани ҳам одамларда воҳима уйғотаётгани рост. Аммо бугун фан-технология шиддат билан ривожланар экан, унинг йўлини тўсишнинг имконияти йўқ. Европа Иттифоқи Кенгаши жорий йилнинг 21 май куни маъқуллаган қонун асосида хавф-хатар асносидаги ёндашув ётади, яъни жамиятга зарар етказиш хавфи қанчалик юқори бўлса, қоидалар шунчалик қаттиқ бўлади. Яъни қонун сунъий интеллектга асосланган турли хил тизимларни хавфига қараб таснифлайди. Чекланган хавфга эса сунъий интеллект тизимлари “жуда оддий” шаффофлик талабларига бўйсинади. Юқори хавфли сунъий интеллект тизимлари Европа Иттифоқи бозорига кириш учун бир қатор мажбуриятларни бажариши керак бўлади. Фуқаролар ҳуқуқларига таҳдид соладиган баъзи сунъий интеллект иловалари тақиқланади. Хусусан, биометрик идентификация тизимлари, «ижтимоий рейтинг» тизимлари, шунингдек, инсон хатти-ҳаракатларини бошқарадиган ёки одамларнинг заиф томонларидан фойдаланадиган сунъий интеллектлар тақиқланади. Энди ҳужжат ЕИ Кенгаши ва Европарламент раҳбарлари томонидан имзоланиши керак, шундан сўнг у тахминан бир ойдан кейин кучга киради. Таъкидлаш жоизки, АҚШ ва Хитой сунъий интеллектдан фойдаланишда дунёда етакчи давлатлардан ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам сунъий интеллектнинг фойдали жиҳатлари қўлланиб келинмоқда. @a_xaitov
Показать все...
05:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
Хусусийлаштириш жараёнлари очиқ ва ошкора ўтказилади Ер кодексининг ер участкаси ижараси тўғрисидаги 24-моддасига ўзгартириш киритилиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш белгиланмоқда. #uzlidep #jarayon @uzlidep
Показать все...
03:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон савдолар орқали ижарага берилади Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилдик. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ер ислоҳотлари борасидаги навбатдаги ташаббуси десак ҳам янглишмаймиз. Бу борада январ ойида Фармон ҳам қабул қилинди. Мазкур қонун лойиҳаси ҳам айнан фармон ижроси асосида ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси фракциямиз йиғилишларида кенг муҳокамалар қилинди, депутатларимиз томонидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалари билдирилди. Муҳокамалар давомида шунга амин бўлдикки, ер умуммиллий бойлигимиз экан ундан унумли ва самарали фойдаланишимиз керак, шу сабабли ҳам қонун лойиҳасида ниҳоятда қулай бўлган шартлар асосида ерларни ҳам сотиш, ҳам ижара ҳуқуқини таъминлаш, гаров сифатида фойдаланиш масалалари кўзда тутиляпти. Ўтган йили референдум асосида қабул қилинган Конституциямизда ҳам ер хусусийлаштирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган эди, яъни қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар назарда тутилган. Мазкур қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага бериш тартиби 3 та муҳим шарт асосида белгилаб қўйиляпти. Яъни ижарага олувчи ер участкасидан камида уч йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шартлиги, электрон онлайн-аукцион, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан, давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларини бошқа шахсга ўтказишга ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кейин йўл қўйилиши ҳам назарда тутиляпти. Мазкур қонун лойиҳаси билан 6 та ҳужжатга яъни, Ер кодекси ҳамда “Ижара тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ўйлаймизки, мазкур қонун лойиҳасини фракциямиз, масъул қўмитамиз билан биргаликда маромига етказишда ҳаракат қилинади. @a_xaitov
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бозор тамойиллари асосида ижарага берилади Партиямиз фракцияси мажлисида “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Айни пайтда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга бўлган ижара ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказиш қонун билан тақиқланганлиги ижарачи ҳамда сармоядорларга ер участкасига киритган инвестиция ўрнини қоплаш имкониятларини чеклаб қўймоқда. Мазкур қонун лойиҳаси билан юқоридаги муаммоларни қонун доирасида ҳал қилиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, лойиҳа билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ҳамда “Ижара тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдо натижалари асосида ижарага берилиши тўғрисидаги норма акс эттирилмоқда. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ижарачиларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиши, яъни қайта ижарага беришга рухсат этилишини белгилаш таклиф этилмоқда. Қолаверса, агросаноат кластерларига ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри ижарага бериш тартиби бекор қилинмоқда. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қишлоқ хўжалиги ерларини бозор активига айлантириш имкониятини кенгайтириб, соҳага йўналтириладиган инвестициялар ҳажмини оширади. Қонун лойиҳаси депутатларимиз томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, маъқулладилар. @a_xaitov
Показать все...