6 487
Подписчики
-124 часа
-587 дней
-530 дней
Архив постов
6 484
Илм — ишқдир, ишқ йўлидир. Ишқ йўлида ишқсиз юрган манзилга етолмайди…
— Ишқ?
— Қандай ишқ?
Сизни у билан тунлари бедор қиладиган, бир он ҳам ундан ажралишингизга қўймайдиган, нафас олишингиз ҳам, чиқаришингиз ҳам у билан бирга бўлишга ундайдиган ишқдир.
Илм билан тунлари бедор бўлолмасангиз, илмга ошиқман деманг…
Чунки чин ошиқларнинг кўзига уйқу келмайди!
6 484
Бу дунёда энг қийини нима? — деб сўрашса. “Доим кулиб юрадиган аёл бўлиш” — деб жавоб берардим.
6 484
“Шаръий руқия ва дуолар”
Сеҳр, кўз тегиши, ҳасад ва жинлардан ҳимояланиш ҳамда муолажа қилиш қўлланмаси.ИншааАллоҳ манфаатли бўлади. Ушбу китобчани тайёрлаганларни дуоларда эслаб қўясизлар.
6 484
Бу хаётда бир нарсадан қўрқаман ва жуда ёмон кўраман, у ҳам бўлса бир жойда қотиб қолишдан. Қанча кўп ўқувчи чиқарсамда, ўзим ҳам ўқувчиман, ўла ўлгунимгача ўқувчи бўламан. Ҳали ўрганганларим жуда жуда оз… Ва шу қаторда академия учун ҳам янги дарс ташкил қиляпман. Ҳали хечқачон очилмаган аммо мухим бўлган дарслик. ИншааАллоҳ тез кунларда ҳабар бераман. Хозир эса дарс режаларини тузяпман. Режангиз қанча пуҳта бўлса, ишингиз шунча онсон бўларкан. Университетдан татилга чиққан бўлсам ҳам, ўзим учун, сизлар учун вақт топиб тинмай янги илмларни ўқиб ўрганяпман. Аллоҳим ўзи илм номли ризқимизни кееенг қилсин ва илмига амал қиладиганлардан қилсин🤲
6 484
Хайирли кеч, яна кеч бўшадим ва кеч пост ёзяпман. Хақиқатда шу қадар бандманки, телимни ушлаб пост ёзгани улгурмаяпман, эҳ Аллоҳга шукур))
Айтганчи, суратдаги соч учун спрей 10/10 экан. Мен анча излагандим, доим фендан фойдаланганим учун парвариш қиладиган ва хиди ёқадиган спрейни. Шунга излаб юрганлар бўлса манфаатли бўлар деб ташлаб қўйдим🌷
6 484
Агар Аллоҳ таоло бир мўминни яхши кўрса, уни инсонларга хизмат қилишдан, эвазсиз яхшилик қилишдан ва дарди бор инсонларга ҳамдард бўлишдан завқ оладиган қилиб қўяди.
Нуриддин Йилдиз
6 484
Бугун каналда фаол бўлолмадим, кундузи билан оила, ишлар билан бўлиб кечда 8 дан нақт 12 яримгача имтихон олибман) Аслида якшанба эдию, лекин бошқа кунларда вақт бўлмаятганди. Энди эса сахарги 04:00 да 05:00 да дарсларим бор.
6 484
+1
Хайирли якшанба, бугун бизда байрам. Суратда эса бугунги куннинг энг бахтиёр инсони🤩
ИншааАллоҳ икки дунёда энг бахтлилардан бўлсин 🤲
6 484
Repost from N/a
Батафсил⤵️
“0 дан Қуръонгача мукаммал тажвийд” кимлар учун? Бу дарсликдан нималар ўрганасизлар?
Ушбу дарсликда: Умумам араб харфларини танимайдиган, қўшиб ўқий олмайдиганлардан бошлаб, тажвийд илмини мукаммал билмайдиган ёки ҳарфларни танийди Қуръонни ўқий олади аммо харфлари махрожидан чиқмайдиган, сифатлари билан адо қила олмайдиган, мадларни фарқлай олмайдиганлар учун. Сиз бу дарсликда, ҳарфларни махрожини ўрганасиз, сифатларини ўрганасиз, нуннинг хукмларини, мимнинг хукмларини, лом шамсия ва қомарияни, мадларнинг умумий хукмларини ва вақфларни, эмола ва набрни ўрганасиз. Умумий қилиб айтганда мукаммал тажвийдни ўрганасиз! Ушбу дарслик давомийлиги икки ой бўлиб, биринчи ойда мукаммал тажвийдни ўрганиб, иккинчи ойда Қуръондан “Шамс” сурасигача ўқийсизлар. Имтихондан ўтган толибаларга охирида шаходатнома ўз қўлларига топширилади! Вақти: Душанба/ чоршанба/ жума 20:00 Нархи: Икки ой учун 350.000“Арбаун Нававий 40 - ҳадис”
Ушбу дарсликда ўқувчилар, араб тилини билиши талаб қилинмайди. Араб харфларини таниса ва қўшиб ўқишни билса кифоя. Ушбу дарсликда сиз, ҳадислар ичида энг саҳиҳлари жамланган 40 ҳадисни таржимаси ва шарҳи билан ўрганасиз. Араб тилидан ҳам сўз бойлигингиз ошади. Агар хаётингизни хақиқий мўмин мусулмондек яшашни хохласангиз, ҳадисларни ўрганиб, ҳаётингизга татбиқ қилишингиз шарт! Давомийлиги 3 ёки 4 ой. Нарҳи: Ойига 250.000 Дарсларда фаол бўлган ва имтихондан ўтган толибаларга ишончли силсиладан бўлган ижозалар тақдим қилинади!“Фиқҳ”
Ҳар бир мукаллаф яни эсини таниган мусулмон инсон ўрганиши шарт бўлган илмдир. Бу дарсликда, ҳар бир нарса дақийқ — дақийқларигача ўргатилади. Ушбу дарслик давомийлиги 4 ой бўлиб, биринчи ойда:Тахорат, ғусл, таяммум, сувлар хукми, истенжо барчаси ўргатилади. Иккинчи ойда: Хайз, нифос, истехоза боби тўлиқ ўргатилади. Учинчи ойда: Намоз боби тўлиқ ўргатилади. Фарзларию суннати, хукмлари, нималар қилса бузилади, қандай кийимларда ўқиши керак, нафл намозлар, барча барчаси ўргатилади. Тўртинчи ойда эса: Никоҳ ва талоқ боби. Бу бобда ҳам барча хукмлар тўўлиқ тушунтирилади. Ҳафтада икки марта Нарҳи: ойига 300.000Ушбу дарсларга қўшилиш учун: @academy_menedjir Basriya_academy
6 484
Янгиликлардан яна бири шу эдики, жуда кўп дарсликларга эълон бермасимдан тўлиб қоляпти. Доим каналда хабар беринг дейсизлар. Аммо гуруҳлар тўлиб қоляпти. Учта дарсликга қўшилсезлар бўлади, бир ҳафтада қабул ёпилади. Дарсликлар хақида батафсил малумотни кейинги постда қолдираман)
6 484
Нима деб ўйлайсизлар хозир қайси босқичдасиз?
💔 — 1 ❤️ — 5
❤️🔥 — 2 💘— 6
⚡️ — 3 ⭐️— 7
🕊️ — 4
6 484
1) Нафси Аммора (Ёмонликка буюрувчи нафс)
Бу энг қуйи босқич бўлиб, инсонни фақат гуноҳ ишлар, шаҳват ва дунё лаззатларига чорлайди. У яхши ва ёмонни ажратмайди. “…чунки нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп буюрувчидир.” (Юсуф сураси, 53-оят).
2)
Нафси Лаввома (Маломат қилувчи нафс)
Бу босқичдаги нафс гуноҳ содир этганда виждон азоби чекади, ўзини ўзи қоралайди (маломат қилади) ва тавба қилишга интилади. Иймоний уйғониш бошланган ҳолат. “Маломатчи нафс билан қасам ичаман.”
(Қиёмат сураси, 2-оят).
3)
Нафси Мулҳама (Илҳомланувчи нафс)
Яхшилик ва ёмонликни ажратиш қобилиятига эга бўлган, Аллоҳдан қалбга хайрли илҳомлар, тақво ва эзгулик келадиган нафс босқичи. “Сизга нафсни ва уни мукаммал қилиб яратган Зотни… унинг гуноҳ ва тақвосини илҳом қилди.”
(Шамс сураси, 7–8-оятлар).
4)
Нафси Мутмаинна (Хотиржам нафс)
Шубҳа, хавф-хатарлардан қутулган, иймони комил ва Аллоҳнинг зикри билан бутунлай хотиржамлик топган нафс. Бу даражадаги инсон тақдирга тўлиқ ризо бўлади. “Эй хотиржам нафс (Нафси Мутмаинна)!”
(Фажр сураси, 27-оят).5) Нафси Розия (Розилик топган нафс)
Ўзига келган ҳар бир яхши-ёмон қазои қадардан, қийинчилик ва синовлардан Аллоҳга исён қилмай, Аллоҳдан бутунлай рози бўлган нафс даражаси. “Роббингга Ундан рози бўлган ҳолингда қайт.”
(Фажр сураси, 28-оят).6)Нафси Марзия (Розиликка эришган нафс)
Фақат банда Аллоҳдан рози бўлиб қолмай, балки Аллоҳ таоло ҳам у бандадан ва унинг амалларидан рози бўлган олий мақом. “…ва (Аллоҳ ҳам сендан) рози бўлган ҳолда (қайт).”
(Фажр сураси, 28-оят).7) Нафси Комила ёки Солиҳа (Мукаммал нафс)
Барча ёмон иллатлардан бутунлай покланган, ахлоқи мукаммал бўлган ва ҳаётини фақат эзгуликка бағишлаган энг олий нафс даражаси. Бу мақом асосан пайғамбарлар ва буюк валийларга хосдир.
6 484
НАФС🪷
Жуда кўпчилик, “намозларга данкасалик қиляпман ёки илм олишга эринчоқман, иймоним сустлашяпти, бунга сабаб нима?” — деб сўрайди. Барчасига сабаб нафс. Нафснинг ҳам турлари бўлиб, улар 7 ҳил бўлади. Ҳар бири бир босқич хисобланади, яъни инсон нафсини сайқаллаб, сайқаллаб ўзига бўйсундира оладилар.
