Basriya
Открыть в Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Больше6 524
Подписчики
+2424 часа
+47 дней
+7230 дней
Архив постов
6 522
Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ баён қилган биринчи нарса шуки, таоми ва либосини олиб беришнинг ўзи ила чекланмаслик лозим. Балки таом ва кийимдан ташқари нафақа шуки, шахсий харажатига ишлатиш учун аёлга бироз пул бериб қўйсин. Уни у ўз хоҳишига мувофиқ сарфлай олсин. Баъзи одамлар таом ва кийимни олиб берса ҳам, лекин шахсий эҳтиёжи учун пул беришни ўйламайди. Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки, шахсий харажат учун алоҳида пул бериш ҳам зарур, чунки айтишга уяладиган ёки баён этишга қийналадиган жуда кўп зарурий эҳтиёжлари бўлади. Шунинг учун аёлга мана шулар учун ҳам бироз пул бериши лозим. Токи у бошқага муҳтож бўлмасин, бу ҳам нафақанинг бир қисмига киради.
Иккинчи нарса шуки, еб-ичишда яхши муомала қилинг. Фақат ўлиб қолмайдиган даражада таом бериб қўйиш ила кифояланиб қолманг, балки эҳсон қилинг, дейилади. Эҳсоннинг маъноси шуки, инсон ўз даромадидан келиб чиқиб, кенглик ва очиқлик ила уйнинг сарф-харажатини қилишидир. Баъзи кишилар қалбида шундай тараддуд ва шак бўладики, шариатда, бир тарафдан, ортиқча харажат ва исрофдан қайтарилган дейди, шунинг учун аҳли оиласига ортиқча харажат қилмайди. Лекин иккинчи тараф шуки, уйнинг сарф-харажатида асло қисиб қўйиш эмас, балки кенглик ила иш тутинг, дея ҳукм қилиняпти.
Буни устозам ёзганлар!Басрия
6 522
Аёлнинг қандай харажатлари эрининг зиммасида?
Шариат юзасидан эркак киши қуйидагиларни таъминлаши шарт:
🟢Нафақа (озиқа-овқат): Оиланинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, етарли ва сифатли таомланиш.
🟢Турар жой (маскан): Аёл киши ўзини хавфсиз ва эркин ҳис қиладиган, барча шароитлари бор уй-жой билан таъминланиши керак.
🟢Кийим-кечак: Фаслга мос ва аёлнинг эҳтиёжига яраша кийимлар.
🟢Тиббий харажатлар: Аёлнинг соғлиги билан боғлиқ барча харажатлар (шифокор кўриги, дорилар, таҳлиллар) эрнинг зиммасидадир.
🟢Поклик ва гўзаллик эҳтиёжлари: Шахсий гигиена воситалари ва аёлнинг ўзига қараши учун зарурий нарсалар.
🟢Чўнтак пули: Аёл киши ҳар бир майда нарса учун эридан пул сўраб, ийманиб ўтирмаслиги учун унга ўз тасарруфига бериладиган “шахсий харажатлар пули”.
Эркак киши аёлига қилган сарф-харажатини “миннат” эмас, балки энг катта савобли ибодатлардан бири деб билиши лозим.
6 522
Хайирли кун, бугун аёллар нафақаси ҳақида пост ёзамиз, шариатда аёлларнинг эри олдидаги вазифалари хақида кўп эшитамиз ва бажарамиз. Эрингизни яхши кўрасизми йўқми Аллоҳ учун шариатдаги барча буйруқларни бажарасиз. Худди аёлларга шундай хукмлар бор бўлгани каби, эркакларда ҳам бор. Ва уларни қилиши шарт!
6 522
Орзуйимдаги устоз✨
Билмадимкуя нега ёздим, аммо ичимда сақлагим келмади. Мен жуда хохлаганманки, жамийки ислом илмларини фақат биттагина устоздан ўрганишни. Битта устозни махкам ушлаб, мехр қўйиб, хаётий масаладами, диний масаладами, барча саволларимни яқин олиб айта олишни. Дуоларини олишни, розиликларини олишни жуда хохлаганман. Хозир ҳам устозларим кўп, аммо хамма устозлар вақтинча афсуски. Бу менинг энг оғриқли жойим. Кўп устозлар, курс тугагунигача устоз холос. Хатто уларни шахсийига ўтиш ҳам мумкин эмас. Ёки бўлмасам, бир илмни ўрганиб, яна илм оламан десангиз, бошқа илмлардан йўқ… Барча илмдан, ҳар ҳил устозни тутиш лозим. Албатта уларни ҳам яхши кўраман, хурмат қиламан. Аммо вақтинчалик ўқувчи эмас, шогирд бўлиш армон бўлиб қолган…
Билмадим орамизда бошидан ўтганлар бўлса тушунса керак мени.
Энди худди шу муаммони бартараф қилиш мақсадида Аллоҳ қодир қилганча ўзим, ўзим орзу қилгандек устоза бўлмоқчиман. Аллоҳим етказсин. Эхх тўғри бу йўл осон эмас. Аммо қийин деб тарк қилиш ҳам керак эмас, менимча.
Басрия🌸
6 522
Олдинлари ахамият бермас эдим, канал аҳлининг аксарияти неча ёшлардан иборатлигини. Хозир негадир кўзим тушдида, билсам кўпроқ 30,40,50+ ёшли обуначилар ҳам кўпайиб қолибти) Ва 15/16 атрофидагилар доим чиқиб кетаётганлар экан. Қизиқ, бунга сабаб нимада деб ўйлайсиз?
Лекин олдинлари ёши катталар кам бўлар эди)
6 522
40 - фарз
Мусулмон инсон билиши ва қилиши шарт бўлган 40 - фарз.
🟢Исломда 5 та фарз бор
🟢Иймонда 7 та фарз бор
🟢12 та фарз намозда бор
🟢Таҳоратда 4 та фарз бор
🟢Тайаммумда 4 та фарз бор
🟢Ғуслда 3 та фарз бор
🟢Машҳур амрларда битта фарз бор
🟢Ҳаром бир марта вожибдир
🟢Ҳайз пайтида битта мажбурий давр мавжуд
🟢Нифосда бир фарз бор
🟢Илм излашда бир фарз бор.
Исломдаги 5 фарз
1. Иймон
2. Намоз
3. Рўза
4. Закот
5. Ҳаж
Иймоннинг 7 та мажбурияти
1. Аллоҳ таолога иймон келтирмоқ
2. Фаришталарга ишониш
3. Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш
4. Унинг пайғамбарларига иймон келтирмоқ
5. Қиёмат кунига ишониш
6. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига ишониш
7. Ўлимдан кейин қайта тирилишга ишониш.
Басрия
6 522
Айтганчи, хозир “0 дан мукаммал тажвийд” дарсига қабул очилган. Қўшилиб олсангиз бўлади. Кейин шу бўйи 3/4 ойга қабул ёпилади. Айнан шу дарсликга!
Малумот олиш учун буларга мурожаат қиласизлар: @academy_menedjir
6 522
+1
Бугун 3 кунда 1000 та бўпкетган чатимни тозаладим) Вазифаларни текшириб олдим, камида 2 соат вақт кетади бунга ҳам. Аммо натижалар ёмон эмас, Аллоҳга шукур.
Чап томондаги расмда, 0 дан мукаммал тажвийдни конспектлари. Ўнг томонда эса фиқҳ…
Тўғриси вазифалар жуда кўўўўп, хаммасини кўрсата олмайман. Лекин булар шу ерда қолақолсин🌺
6 522
+1
Хайирли кеч, бугун каналга кўп вақт ажрата олмадим. Чунки академияга кетди барча вақтим))
Чарчаб каналга кирсам, одамлар чиқиб кетганиги кўрсам, эхх…
Майлида🙂
6 522
Ишонилар 10000000% хусусий қлиникалар, раддомлар, хуллас хамма нарсани хусусийси яхши. Маблағ томондан заррача фарқ қилмиди. Агар соғлигиз, асабиз ва вақт масаласи қадрли бўлса, фақат хусусий яхши!
6 522
Агар сабрингизни қанчалар мустахкамлигини билмоқчи бўлсангиз, поликлиникага бирор иш билан чиқиб кўринглар. 💔
6 522
Киши Қуръонга муносиб тарзда ҳаёт кечирмоқчи бўлса, унинг ҳар бир отган одими Қуръон оятидан иборат бўлиши керак.
Киши каттароқ нарсага эга бўлганидагина у учун кичик нарсаларнинг тасарруфи осонлашади. Шундай экан, дунёнинг тасарруфида осонлик истаган кимса охиратига эга бўлиши лозим. Бунинг учун у Қуръондаги охиратни эслатиб турувчи жўяли сабабларга тез-тез йўлиқиб туриши керак. Давомли Қуръон тиловат қилишнинг аҳамияти шундадир.
Ҳорун Ҳабибуллоҳ
6 522
Ҳолбуки мусулмон, Исломга замон кўзи билан қарамайди, Исломнинг кўзи билан замонга қарайди.
Расим Ўзденорен
6 522
+1
— Қаерга кеторасизларе сизлар?
— Қаерга бўлсаям, дам олиш кунида уйда ўтирмасак бўлди😊
6 522
Таклифдан жуда хурсанд бўлдимки, чеки йўқ)
Аммо суҳбат Тошкентда экан, айрим сабабларга кўра узоқ йўлга хозир чиқа олмайман. ИншааАллоҳ кейинги сафар насиб этар🌱
6 522
Бу дунёдаги энг катта фойда бу охиратга фойдали нарсага вақтингизни сарфлашдир Ибн Қoййим роҳимаҳуллоҳ.
