Basriya
Открыть в Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Больше6 531
Подписчики
+224 часа
+167 дней
+6330 дней
Архив постов
6 531
Хайирли кеч, эсиларда бўлса бугун иншааАллоҳ сизларга очиқ дарс ўтиб бермоқчи эдим кечки соат 20:00 да. Бироз ишларим кўпайди шунга 21:00 да бошлаймиз иншааАллоҳ🌸
6 531
Эслатма✉️
Лойиҳа шахсан меники эмас, аммо қўшилсангиз манфаатли иншааАллоҳ)
Сизнинг курсингизми, деб ёзаётганлар учун.
6 531
Баҳорнинг илк куни муборак, азизлар 🌸
Ижтимоий тармоқларда эътибор берсангиз, кўпинча сиртқи ялтироқликка, шунчаки "ўқияпман" деган номга эътибор қаратилади. Худди муносабатларда фақат моддиятга учгандек, илмда ҳам моҳият қолиб, қуруқ шаклга берилиб кетамиз.
Масалан, араб тилини ўрганишни олайлик. Кўпчилик йиллар давомида грамматика ўқийди, юзлаб қоидаларни ёдлайди. Лекин матнни очганда моҳиятни тушунмайди, луғат титкилашдан чарчайди. Чунки асл илм – бу қуруқ ёдлаш эмас, балки ўрганганингизни амалда қўллай олишдир.
Шу сабабли, бугун сизларга баҳор муносабати билан жуда манфаатли бир тавсияни бермоқчиман. Бу ўзингизга бера оладиган гўзал туҳфалардан бири бўлади)
Бугун, 1-март соат 16:00 да араб тилини тизимли ва амалий ўрганиш бўйича жуда муҳим очиқ дарс (вебинар) бўлиб ўтади.
Бу дарсда сизни нималар кутмоқда?
Қоидаларни қуруқ ёдламасдан, 60 дан ортиқ эртаклар ва матнлар орқали грамматикани (Наҳв) амалда қандай қўллаш усуллари.
Битта сўз орқали ундан ҳосил бўладиган юзлаб шаклларни маънолари билан аниқлаш (Сарф) сирлари.
Бу шунчаки навбатдаги дарс эмас, тилни ҳақиқий тушунишга ва фикрлашни кенгайтиришга қўйилган қадамдир.
Дарс бугун соат 16:00 да бошланади.
Сиз ҳам ўз вақтингизни ҳақиқий ва фойдали илмга сарфлашни истасангиз, албатта қўшилинг:
👉 https://t.me/+JjWOBWYWQ59lZjBi
👉 https://t.me/+JjWOBWYWQ59lZjBi
Ўйлайманки, бу очиқ дарсдан катта манфаат оласизлар 🌸
6 531
Қизиқ, нега мени каналимдагиларни 80% зи, мени Тошкентлик деб ўйлайди?
Доим хамкорлик бўйича ёзишганда Андижонликман десам, “қачон кўчиб кеттингиз?” — дейишади….
6 531
+1
Эртага бахор эмиш, албатта иншааАллоҳ қайсидир бахорда Сакурани гуллашини кўргани бораман… 🌸
6 531
Шахсан ўзимдан мисол қилсам, мен ўзимни ўта илмлиман демийман. Лекин турмуш ўртоғим, хатто Қуръон харфларини ҳам танимайди. Аммо жуда иҳлосли ва илм олишим учун қўллаб қувватлайди. Ўқиб ўтирганимни кўрса, хурсанд бўлади. Шароит яратиб беришга харакат қилади. Ўзлари рўзғор ва бошқа ишлар билан бўлиб илм ололмайди. Аслида уларнинг оиласи яни биз учун қилаётган харакатлари ҳам ибодатдир. Хатто ёшлари ҳам мендан кичкина. Лекин шу вақтгача бирор марта, рухсатисиз остона хатлаб чиқмадим, фикрларини менсимай қўймадим. Биз ҳам доим синовли кунларда яшаяпмиз. Ҳар хил нарсалар ўтяпти бошимиздан. Лекин хар доим. Ўртада маслаҳат қилиб, кейин бир қарор қабул қиламиз. Аллоҳнинг розилигига етишиш учун, сабр қиламиз, итоат қиламиз ва чиройли саодатга эришиш учун харакат қиламиз…
6 531
Шу расмни ҳам инстаграмдан олдим. Менинг қисқа ва лўнда фикрим шуки: Агар аёлда илм бўлса, эри ундан илмлими йўқми барибир итоат қилади. Аллоҳни розилиги учун, эрини розилигини олишга урунади!
6 531
Инстаграм ва менинг фикрларим…
Инстаграмда эътибор берсангиз, айрим аёлларда талабчанлик ошиб бораётгандек туюлади. Айниқса эркакларга нисбатан катта моддий талаблар қўйиш ҳолатлари кўпаяётгандай: уйи, машинаси, катта даромади бўлса кейин турмуш қураман, ёки эрим қимматбаҳо совғалар бермаса эътиборсиз, деган фикрлар.
Аслида эса солиштириш инсонни энг кўп хато қилишга олиб борадиган омиллардан бири. Чунки биз фақат кўрсатилган нарсани кўрамиз. Ижтимоий тармоқлардаги совғалар, саёҳатлар ёки “бахтли ҳаёт” ортида реклама, уюштирилган саҳна ёки биз билмаган синовлар бўлиши мумкин. Ҳеч ким ўзининг оғир кунларини оммага чиқармайди.
Ҳар бир оиланинг ички дунёси бор. У ердаги синовларни энг яхши эр ва аёлнинг ўзи билади. Қийин пайтда бир-бирини қўллаб қувватлаш, солиштирмаслик ва садоқат мустаҳкам муносабатнинг асоси. Шундай муҳитда эркак ҳам ўзини қадрланган ҳис қилиб, янада масъулиятли ва ҳаракатчан бўлишга интилади.
Турмуш қураётган қизлар учун ҳам муҳим жиҳат фақат мол-дунёга эмас, балки иймон, масъулият, ҳаракатчанлик ва интилишга қарашдир. Чунки 20–25 ёшли йигитдан катта мол мулк ёки қимматбаҳо машина кутиш ҳар доим ҳам мантиқий эмас. Бу ёш аслида ўқиш, тажриба тўплаш ва ўзини топиш вақтидир.
Албатта, ҳар кимнинг ўз мезони бор. Фақат ўлчамларимизни реал, фикрлашимизни эса кенг қилиш кўпроқ тинчлик ва барқарорлик олиб келади, деб ўйлайман.
Бу шунчаки менинг шахсий фикрларим. Қўшилиш ёки қўшилмаслик ўзингизга боғлиқ.
Басрия 🌸
6 531
Хайирли кеч)
Хўўп демак туҳфага келадиган бўлсак, сизларга мен бера оладиган энг гўзал туҳфа бу - илмдир🌺
ИншааАллоҳ якшанба куни 20:00 ларда, каналда очиқ дарс ўтиб бераман. Дарс тажвийд илмидан эмас. Ўша вақтга сюрприз бўлақолсин. Ўйлайманки, дарсдан катта манфаат оласизлар)
6 531
Юқорида ёдингизда бўлса, Рамазон туҳфаси хақида гапирган эдим, нима деб ўйлайсизлар, сизларга қандай туҳфа тайёрладим? ✉️
