Basriya
Открыть в Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Больше6 522
Подписчики
+1124 часа
-357 дней
+4330 дней
Архив постов
6 522
Уйга келишим билан гиламлар ҳам келди, ана ишу мана иш. Ўзиям доктор тўғри уйга бориб фақат ётинг деганди. Шунчун ётасиз деб олишадида🤩
6 522
+1
Нақт 4 соат ўтириб дарс қилибман. Кўчада дарс қилишни фойдаси шуки, қимир этмай эътиборизи дарсга қаратасиз. Уйда бўлсак, уни қиволе, буни қиволе деб фикрни жамлай олмайсиз…
Энди уйга гоо🫀
6 522
Аслида хозир дарсликлар жуда кўп, вақтим ҳам ўта тақсимланган эди. Аммо жуда кўпчилик “Устоз ўзизда бошидан ўрганиб кетмоқчиман, очинг” дегани учун очилди. Кейин бу дарсликни бир ойда ўтиб қўйсак ҳам бўлади, лекин мен чуқур етказиб беришни хохлайман. ИншааАллоҳ бу илмдан кейин бошқа илмларга ҳам муҳаббатилар янада ортади. Ва ҳақиқий мусулмон одам билиши керак бўлган нарсаларни билиб оласизлар.
Басрия🌱
6 522
Жуда кўпчиликни талаб ва истагига биноан “40 фарз” дарслигига қабул очилди.
Дарсликда 40 фарзни ҳар бирига чуқур кириш бўлади.
Дарслик май ойида бошланади.
Давомийлиги икки ой.
Ҳафтада икки марта бўлади.
Дарс вақти 15:00
Ҳар бир дарс ёзиб олинади. Жонли дарсга қатнаша олмасангиз, ёзиб олинган дарсликдан қилсангиз бўлади.
Дарслардан савол - жавоб бўладиган кунлари киришингиз шарт!
Нарҳи: Икки ой учун 250.000
(Алоҳида ой учун эмас, бир марта тўлов)
Дарсликга қўшилиш учун буларга мурожаат қиласизлар: @academy_menedjir
Basriya_academy
6 522
+1
Нихоят 3 кун шифохонада даволаниб, докторни кўндириб, шифохонадан чиқиб олдим. Ўзиям палатадан ташқарига ҳам чиқмаганимга жуда зерикиб кетгандим. Айланишга вақт йўқ, уйда ўтирсам уборка бошлаб оламан, шунга дарсларимни қилиш учун бир тўнналик сумкам билан ташқарига чиқдим…
Кейин сизларга янгилигим ҳам бор. ИншааАллоҳ манфаатли🌸
6 522
Ўзи аслидачи, қалбида бор одам, қалби соғ одам, ўрганишдан, илм олишдан қочмайди. Бахона қилмайди…
Қалби пок одамда Аллоҳга муҳаббат кучли бўлади, ундай одам Аллоҳга яқин қилувчи барча амалларга имкон топади.
“Хах қалбимда бор, кейин ўқийман, хах қалбимда бор тор кийсамам бўлади, хах қалбимда бор асосийси” — менимча қалбизда хечнарса йўқ…
Бу шунчаки мени фикрларим холос, қайсидир китобдан ёки кимдандир эшитиб ёзмаяпман. Хато фикр қилган бўлсам, айбни мендан кўринг, динимиздан эмас)
Басрия🪶
6 522
“… Ва уларга аламли азоблар бордир”
(Қуръон, Оли Имрон сураси, 77-оят)
Шу “аламли” сўзини ўйлаб ўтириб, қалбимга чуқур етиб борди. Нега оддий “азоб” эмас, балки “аламли азоб”?
Чунки Аллоҳ таоло Ислом динини ниҳоятда комил қилиб берган. Бизга эса ўқиб-ўрганиш ва амал қилиш қолган, холос.
Аммо инсон ўқимаса, тўғри амал қилмаса, охирида:
“Нега ўқиб ўрганмадим?” — деб, қаттиқ алам қилади…
Ўша вақтда, “асосийси қалбимда боридию” — деган гапларимиз ўтмайди!!!
Басрия🪶
6 522
+1
Хайирли кун, бугун шу расмни олаётиб хаёлимдан бир ажийб ўйлар ўтди. Инсон кўп ишларни эртага сурар эканки, аммо эртага қаерда уйғонишини хаёлига келтирмас экан. Балки эртага умумам уйғонмасдир, балки реанимацияда уйғонар, балки бошқа. Шунинг учун ҳар бир инсон бугуни билан яшаши, бугунини режали қилиши мухимдир. Аллоҳ таъоло бугунимизга кўп барака берсин, гуноҳсиз ўтишини ва олдин қилган гуноҳларимизга каффорат бўладиган амаллар билан ўтишини насиб қилсин🌸
6 522
Ушбу постни ёзганимдан сўнг кўпчилик бу илмларни ўрганиш учун устоз ҳам айтишимни сўраб ёзибти, ботга албатта. Аввало ҳаммасини битта устоздан кетма - кетликда ўрганаман десангиз, ўзимда ўрганганингиз мақул. Йўқ ҳар ҳил устозда ўрганавераман десангиз, устозлар тавсия қилишим мумкин. Чунки шахсан ўзим ҳам бу илмларни йиғиб, илм хосил қилгунимгача бир дона устоздан топа олмаганман. Ҳаммасини ҳар хил, Араб, Ўзбек, Турк устозлардан ўрганиб илм хосил бўлган. Аллоҳни фазли билан. Лекин хечқайси илмни, ижозасиз ўтмайман. Ана шу илмни ўргатишга яраша бўлиб, кейингина ўтаман. Аслида хали ҳам энг зўр устозаман деёлмиман, аммо ўшанга лойиқ бўлишга доим харакатдаман…
Басрия🪶
6 522
+1
Нима ҳам дердим, ҳамма нарса яхшиликга, нимага ундай бўлди? - деб, нолиш мўъмин инсонни хислатидан эмас. Шу бахона хамма уйларим гиламлари ювилиб, шифохонадан чиққунимгача яна бир уборка бўлиб қоларканда, шу… Ундан ёмонидан сақлаганига шукур🌥️
6 522
+1
Бугун ҳаво бошқача очилиб турибти, деб турсам. Уйда бир кунгина йўқ бўлганим дарров билиниб, уйимга сув тошибти🤦♀️
Яна кимда шунақа? Бирпас йўқ бўлсангиз дарров нимадир бўладияяя
6 522
Мухим эслатма: Юқоридаги барча илмлар устоз билангина хосил бўлади. Китобдан ўзингиз мустақил ўргана олмайсиз. Устоз тутишда ҳам адашмаслик керак. Олдин яхшилаб билиб, сўнг устоз тутинг!!!
6 522
Менга жуда кўп бериладиган саволлардан бири: Басрия мен динимни ўрганмоқчиман, илм олмоқчиман аммо қайсиндан ва қаердан бошлашни билмаяпман, шунга нима деб ўйлайсиз, қандай кетма - кетликда илм олай?
Мен ўз фикримни ёзяпман, ким қанақа тартибда ўргатади билмиман.
🟢Аввало “40 фарз” ни устоз билан биргаликда ўрганиш керак. Чунки, мусулмон одам аввало буларни билиши шарт!
Иймон ўзи нима? Нима учун иймон келтирамиз? Каби…
🟢Иккинчи, “Ақида илми”
Ақида илми ўзи нимани ўргатади? Аллоҳни танишни. Мисол учун: Сиздан Аллоҳ ўзи қаерда? — Деб сўраса. Нима деб жавоб берасиз? Биламизки Аллоҳни хаттоки “осмонда” - деб ҳам бўлмайди.
🟢Учинчи, “Фиқҳ илми”
Фиқҳ илми нима учун зарур? Агар сиз оддийгина тахоратни фарзларини билмасангиз, бутун умр ўқиган намозлариз ҳабада бўлиши мумкин. Ёки никоҳ ва талоқ масалалари. Ғусл боблари. Фиқҳ барча диндаги масалаларни дақийқ - дақийқларигача ўргатадиган
илмдир.
🟢Тўртинчи, “Қуръон илми”
Қуръон илмига, махрож, сифат ва мукаммал тажвийдни ўрганиш киради. Уларсиз Қуръонни тўғри ўқий олмайсиз!
🟢Бешинчи, “Ҳадис илми”
Ҳадис илми бизга Қуръонни янада тўлиқ хаётимизга тадбиқ қилишимизда ёрдам беради.
🟢Олтинчи, “Руҳий тарбия”
Ушбу илмни нафсни поклашга янада ёрдам беради, илмни фазлини тушунасиз чуқурроқ.
🟢Еттинчи “Ҳиснул Муслим”
Ушбу илмда сиз, зикр ва дуоларни ўрганасиз. Қайси вақт қайси дуоларни ўқиш керак, қайси зикрларни айтиш керак. Шунга ўхшаш…
🟢Саккизинчи, “Тафсир”
Қуръонни тўлиқ тафсирини ўрганиш ва хаётга тадбиқ қилиш.
🟢Кейин яна кетаверасиз, “Сийрат” , “Тасаввуф” вахоказо… Илмни охири йўқ. Аммо буларни ўрганишимиз шарт!
“Туҳфатул атфол” , “Жазария”, “Мақом” буларни кейин ўргансез ҳам бўлади.
Басрия🪶
6 522
Онлайнда ўқий олмиман дейдиганлар учун. Онлайнда офлайндан ҳам яхши тушунса бўлади. Хозиргина янги қоидани ўқувчиларга дафтарга ёзиб, видеода тушунтирдим. Барча қоидаларга ёши катта ўқувчиларимиз ҳам онлайнда жуда яхши тушунишяпти…
Толиби илм, илм йўлида хечқандай бахона топмайди.
Айтганчи, сизларга манфаатли пост тайёрладим, чиройли қилиб реакциялар билан безаб турсезлар ташлайман🦋
6 522
+1
Ботга хол аҳвол сўраб ёзганларга рахмат)) Бироз мазам йўқлигига имконсиз опқолишди. Ну хич қолганимдан хафамасман, анча ривожланиш бўпти биздаям. Битта тугма орқали доктор чақириш, пулт орқали диван и светлани бошқариш, яхши қилишибти. Олдин қапилницам тугаса докторни чақиргунча томоғим бўғилиб кетарди😊
6 522
+1
Хайирли кун, бугундан энди постларни шифохонада кўриб турасизлар)
Шифохона✖️
Дарсхона✅
