Basriya
Открыть в Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Больше7 319
Подписчики
-3924 часа
+1107 дней
+63030 дней
Архив постов
7 316
Энди эса дарс ўтмасамда, яхши ва манфаатли билимлар билан шу ерда бўлишиб бораман. Ҳамма нарсани ўз вақти соати бор. ИншааАллоҳ)
23 нояб., 08:22
7 316
Ассаламу алайкум, хайирли кеч)
Бугун бир яхши ҳабар билан келдим десам ҳам бўлади. Эсиларда бўлса ойни бошида терговга опкетишганди, дарс ўтиш масаласи бўйича. Бугун мамурий суд бўлди ва шу билан бу ишлар ёпилди. Қайтиб очилишиниям хохламиман. Ва менга энг кам иш хаққининг 100 баробарича жарима белгиланди. ИншааАллоҳ тез фурсатда тўлаб олайлик. Бу ҳабарни нега ёзяпман? Мингта ижозес бўсаям, узбда олий махаддами, ислом академиядами, мадросадами қаерда ўқиган бўлсезам дарс ўтишга хаққиз йўқ экан. На онлайн на офлайн. Дарс берадиган яқинлариз бўлса, айтиб огохлантиринг. Бугун бир нечта юзини тўсиб юрган ва ижтимоий тармоққа марузалар қўйганларни ҳам судлари бўлди. Ха азизлар “Оч қорним тинч қулоғим”. Маслахатим шуки, шу ерда яшаяпсизми? Шу ерни қонунларига бўйсунишга мажбурсиз. Илм олинг, ўрганинг, фарзандларизга ўргатинг аммо бегоналарга эмас.
Бугун шу билан яна бир устозага ҳам жарима қўйилди. Ҳамма ўқувчилари жаримани бўлишиб тўлаб беришини айтишди. Бир томондан ўқувчиларимдан ранжидим ҳам. Нега? Жаримамни тўласин деб эмас. Қолиб кетган дарслар нима бўлади? Деб ҳаммага ёзиб юрганидан хабарим бор. Хич ўйлаб кўринг, мен бир кунлаб, қўлимда чақалоқ билан терговда қолиб кеттим. Уйимни тинтув қилишди. Телефонларимни олиб қўйишда. Ана энди эса 100 баробар жарима ҳам тўлашим керак. “Устозамга Аллоҳ енгиллик берсин” деб, дуо қилишни ўрнига, хаққимиз қолиб кетти деб юрганингиз, хақиқий толиби илмга хос одоб эмас!!!!
Ҳаққингизга келсак, бирортангизни шахсингизни очиқламадим, агар очиқлаганимда камида 10 баробар жарима тўлардилар. Кимга фойдаю кимга зиён.
Аллоҳ барчамизга офият берсин. Бази ўқувчиларимдан жуда қаттиқ кўнглим қолди!!!
23 нояб., 08:21
7 316
Йўқ нимага янгича сўзлар киритяпсизлар луғатга?
Бардовий — бургунди бўлиб қопти.
Оч яшил — фистяшка
Оч кўк — тифиний
Яна зуммер бир нималар. Тағин хаммасига кўникишни бошласанг тап этиб алфавит ўзгарақолди. 😑
Яхшиям қрилча бор…
22 нояб., 07:47
22 нояб., ~08:12
7 316
Рецептни шу ерга қолдирдим.
https://t.me/basriya_bilan/193
Анақа сизлар бир ҳилда ўрасезлар янаям чиройли чиқади:)
22 нояб., 06:13
7 316
Ҳаёт сенга орқама-орқа тўсиқлар, синовлар юборса, бу тиканлардан сақлан. Хавотир олма: яқин кунларда бу тиканлар гулини хам кўрсатади.
Румий
22 нояб., 05:39
7 316
Биз илмнинг кўп бўлишидан кўра оз бўлсада одобнинг бўлишига ўта мухтожмиз…
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ.
20 нояб., 07:05
7 316
Эй дил…
Замонадан эҳсон кутмагил
Айланар тўхтамас даврон кутмагил
Даво истаб дардинг ошар кундан кун
Дардга кўникавер дармон кутмагил
Умар Хайём
19 нояб., 07:15
7 316
Балки сизларни ҳам хаёлингизга бу савол келгандир. Жавобини устозимдан олдим.
18 нояб., 08:44
21 нояб., ~09:39
7 316
Эхх, одам ўзини ичидан нималар ўтаётганини ўзи ва Аллоҳдан бошқа хечким билмайдииии…
17 нояб., 08:51
7 316
Аллоҳ бирор қалбни ҳаёсини тортиб олганчалик жазоламаган.
Молик ибн Динор.
17 нояб., 08:47
