cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Chirchiq shahar Tibbiyot birlashmasi

O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi Toshkent viloyati Chirchiq shahar tibbiyot birlashmasining rasmiy sahifasi.

Больше
Рекламные посты
464
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
-7430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from N/a
O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-apreldagi "2023-2025" yillarda "To'g'ri ovqatlanish va Sog'lom turmush tarzi umummilliy harakatini amalga oshirish dasturi"ni ijrosini ta’minlash maqsadida 17 aprel kuni Chirchiq shaxar 3 sonli Oilaviy Poliklinika bosh shifokori va Salomatlik va strategik rivojlanish instituti raxbari Abdullayev B.M tomonidan Chirchiq shaxar 4 sonli Umumiy o'rta ta'lim maktabida "Soģlom ovqatlanish va jimsoniy faollikning inson hayotida muhim ahamiyati" xamda "Chorshanba - Tamakisiz xududga ovoz berish kuni" shiori odtida davra suxbati otkazildi. Yig'ilganlar tomonidan berilgan savollarga javob qaytarildi. https://t.me/b5491
Показать все...
👍 1
Repost from Blogger Abdullayev
Фото недоступноПоказать в Telegram
Шукрона кунингиз муборак бўлсин. Бугун Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги клиник диагностика лабораториянинг лаборанти Севара Исабаева таваллуд топган кун. Шу муносабат билан Севара Исабаевани самимий муборакбод этаман. Масъулиятли касбингизда зафарлар тилайман. Қолаверса доим соғлик, бахт, омад ва юзингиздан кулгу аримасин. 𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505 Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house ©Blogger Abdullayev Obuna bo'ling https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
Показать все...
6
❗️Рақамлаштириш тизими орқали беморлар қатор қулайликларга эга бўлмоқда 📈 Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида телетиббиётни жорий қилиш бўйича кўплаб ижобий натижаларга эришилмоқда. 🏥 Жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятига рақамлаштириш тизимининг фаол татбиқ этилиши тиббиёт ходимларининг иш самарадорлиги ошиши ва беморларга қатор қулайликлар яратилишига хизмат қиляпти. 📲 Марказда даволанмоқчи бўлган бемор ушбу тиббиёт муассасасига келмасдан туриб, мазкур тизим билан қамраб олинади. У уйида ўтириб ҳам, онлайн тизим ёрдамида аввалдан ташриф учун ўзи истаган вақт ва шифокорни танлаши мумкин. 24/7 режимида ишлаб турган Call марказга қўнғироқ қилиш (55 505-00-00) орқали бемор керакли маълумотларни олиб, шифокор қабулига онлайн тарзда ёзилади. 🧑🏻‍💼Бунинг натижасида бемор ўзи учун қулай ва бўш вақтида аввалдан рўйхатдан ўтказилган тиббий карта орқали марказга ташриф буюриши мумкин. Қабулга олдин ёзилган бемор келганидан сўнг ҳеч қандай навбат кутмайди ҳамда уни кутиб олиш ва хизмат кўрсатиш учун алоҳида ходим бириктирилади. 🖲 Шунингдек, беморлар рўйхатхонада тақдим этилган рақамлар орқали хоналарга кириши ҳам тартибга солинган. Тизим самараси ўлароқ, навбатлар сезиларли тарзда камайди ва хизмат кўрсатиш сифати янада ошмоқда. 🕹 Айтиш лозимки, марказ IT-технологиялар воситасида шифокорлар ва марказ ходимларининг иш жараёнини қулайлаштириш ҳамда хизмат сифатини яхшилаш учун энг сўнгги электрон қурилмалар билан таъминланди. 🖥 Шунингдек, рўйхатга олиш, шифокорлар қабули, йўлланмалар бериш, ташхис қўйиш ва бошқа тиббий хизматлардан фойдаланиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилди. Поликлиника, дерматокосметология, пластик хирургия, стационар даволаш бўлими ички дорихона, лаборатория ва бухгалтерия хизматлари ҳам рақамлаштирилган. 🧑🏻‍⚕️👨🏻‍💻 Телетиббиёт даволаш тизимига ҳам жорий этилган бўлиб, бу марказ ва унинг ҳудудий филиалларида муассасанинг малакали шифокорлари ва чет эллик мутахассислар билан консилиум ўтказиш имконини беради. Тизим орқали шифокорлар муолажалардан аввал ва кейин беморнинг тери ҳолатини реал вақт режимида баҳолай оладилар. 📊 Ахборот тизимларининг самарадорлиги туфайли вақт тежалиши ҳисобига шифокорлар иш юкламаси бир неча баробарга камайтирилди ва натижада беморларни кунлик қабул ҳажми 170 дан 300 тагача ортди. ✅ Шунингдек, марказга юртимизда ягона бўлган бир нечта замонавий тиббий ускуналар олиб келингани ҳам ташхис ва даво муолажалари самарадорлигининг ошишига хизмат қиляпти. 💻 Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари малака ошириш, телетиббиёт, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, илм-фан бўйича маълумотлар шакллантирилган “SMAT” ахборот тизимидан фойдаланмоқда. 🩺 Бундан ташқари, марказнинг ҳудудий филиаллари томонидан бемор яшаб турган жойида сифатли хизмат кўрсатилиши таъминланган. Бу эса, ўз навбатида, беморнинг ортиқча оворагарчилиги ва қийинчиликларининг олдини олади ва қисқа муддатларда ўз ҳудудида хизматлардан фойдаланиш имконини яратади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показать все...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#Bilasizmi 🔰Hozirgi kunda O'zbekiston hududida: 🔹mehnatga haq to'lashning eng kam miqdori – 1 050 000 so'm; 🔹bazaviy hisoblash miqdori – 340 000 so'm; 🔹pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori – 372 000 so'm; 🔹yoshga doir eng kam pensiya – 725 000 so'm; 🔹nogironlik pensiyalari, jumladan ish staji to'liq bo'lmagan chog'dagi nogironlik pensiyasining eng kam miqdori – 800 000 so'm; 🔹mehnatga layoqatsiz fuqarolarga beriladigan nogironlik nafaqasi va bolalikdan nogironligi bo'lgan shaxslarga beriladigan nafaqa – 800 000 so'm; 🔹belgilangan yoshga doir eng kam pensiya miqdoridan (725 000 so'mdan) 800 000 so'mgacha pensiya oluvchilarning yoshga doir pensiyalari – 800 000 so'm; 🔹zarur ish stajiga ega bo'lmagan keksa yoshdagi fuqarolarga beriladigan nafaqa – 621 000 so'm; 🔹ish staji to'liq bo'lmagan chog'dagi yoshga doir pensiyaning eng kam miqdori qo'shimcha to'lovni hisobga olgan holda – 621 000 so'm. 💬 Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌎 Web-site
Показать все...
01:55
Видео недоступноПоказать в Telegram
‼️ Буни билишингиз керак! 🤱🏻 Чақалоқни неча ойгача тўлиқ она сути билан озиқлантириш тавсия этилади? ⏰ Болага қўшимча озуқа киритиш тартиби қандай? 🍲 Биринчи бўлиб чақалоққа қайси маҳсулотларни ва неча маҳал берган маъқул? 🥘 “Қозон овқат”га болани қачондан ўтказиш мумкин? ‼️ Ёш оналарни энг кўп қизиқтирадиган ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Фотима Абдураҳмонова жавоб беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
+Фотима-она сути.mp417.78 MB
❓Болалар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак? 📌 Боланинг соғлом улғайиши алоҳида парвариш ва эътиборни талаб қилади. Айниқса, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб камолга етишида тиббиёт мутахассисларининг тавсия ва маслаҳатлари жуда муҳим. 🏥 Шу сабабли жорий йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оила шифокорлари ва патронаж ҳамширалари учун алоҳида қўлланмалар тайёрланиб, тиббиёт муассасаларига етказилди. 👩‍⚕️ — Мазкур китобчадан ҳар бир ёш тоифасидаги ўғил-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш учун мақсадли тиббий кўрикларни қачон амалга ошириш белгиланган, — дейди Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Севара Хусанова. 👶 — Хусусан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти доирасида янги туғилган чақалоқларнинг ҳолати туғуруқхонадан чиққанидан сўнг 3 кун ичида ва 15 ҳамда 30 кунликда оила шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан кузатиб борилади. 🖇 Ҳар ойда 1 марта боланинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси, ВБИ (вазн-бўй индекси) ҳамда психомотор ривожланиши аниқланади. 2 ойликда эса чақалоқ невропатолог ва ортопед каби тор соҳа мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилади. ✅ Шунингдек, гўдак саломатлиги йилда 4 марта, яъни 3, 6, 9 ва 12 ойликда, 2 ёшгача болалар эса йилда 2 марта, яъни 18 ойлик ва 2 ёшда патронаж ҳамшираси томонидан текшириб борилади. 🩺 1–3 ёшли болалар ҳар чоракда бир марта оила шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Бунда боланинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси) аниқланиб, керакли тавсиялар берилади. 🦷 Бундан ташқари, ҳар чоракда 1 марта уларнинг психомотор ривожланиши баҳолаб борилади ҳамда йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр каби тор соҳа мутахассислари томонидан мақсадли тиббий кўриклардан ўтказилади. 🧠 3 – 5 ёшли болалар эса ҳар 6 ойда 1 марта тиббий кўрик билан қамраб олинади. Бунда уларнинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси)ни аниқланиб, зарур ҳолларда ота-оналарга тиббий маслаҳатлар берилади. ❇️ Бу ёшдаги болалар саломатлиги, шунингдек 3, 4 ва 5 ёшда йилига 1 марта ҳамда эмлангандан кейин 3 кун ичида 1 марта патронаж ҳамшираси томонидан кузатиб борилади. 👨‍⚕️ Қолаверса, ҳар 6 ойда 1 марта боланинг психомотор ривожланиши кузатилиб, йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр каби тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтади. 🔬 Режага кўра, 6 – 18 ёшли болаларнинг соғлиги йилда 1 марта оила шифокори томонидан текширилиб, саломатлик гуруҳларига таснифланади. Бунда уларнинг ҳам бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси) ва психомотор ривожланиши кузатилади. Шунингдек, уларнинг саломатлиги йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр томонидан текшириб борилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

Repost from Blogger Abdullayev
01:13
Видео недоступноПоказать в Telegram
#диққат #тарқатинг Бугун Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг рўза тутувчи ишчи ходимлари учун Чирчиқ шаҳар тиббиёт маъмурияти томонидан саҳарлик учун ош пишириб тарқатилди. Савобли ва хайрли ишларни ташкил этиб, оддий ходимларга қилинган эътибор нафақат мақтовга балки таҳсинга ҳам лойиқдир. Роббим барчани муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!   𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505 Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house ©Blogger Abdullayev Obuna bo'ling https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
Показать все...
8.04 MB
❓Саломатлик кўрсаткичлари меъёрида бўлган аҳолига қандай эслатмалар бор? 🩺 Хабарингиз бор, юртимизда тиббиётнинг бирламчи тизими орқали аҳоли тиббий хатловдан ўтказиляпти. Натижада фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда. ❇️ Хусусан: 🧍🏻1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар; 🚶🏻2 паст хавф гуруҳи — тез-тез касал бўлувчилар; 😮‍💨 3 ўрта хавф гуруҳи — сурункали касалликлари бор беморлар; 🛏 4 юқори хавф гуруҳи — ўзгалар парваришига муҳтож, ётиб қолган, ногирон беморлар. 🏥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги саломатлик кўрсаткичлари бўйича мазкур тўрт гуруҳга мансуб аҳоли учун алоҳида эслатмалар тайёрлади. 🔖 1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар учун эслатма: 🥗 Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг! 🍜 кун давомида оз-оздан 4-5 маротаба овқатланинг; 🥦 камида 400 гр. мева ва сабзавотлар, кўкатлар истеъмол қилинг; 🍔 таркибида ёғ, қанд ва туз миқдори кўп бўлган маҳсулотларни чекланг; ⏰ кечки овқатни 19:00 дан кечиктирманг. 🏃🏻Жисмоний фаоллик! 👫 10-15 дақиқалик эрталабки бадантарбия машқларини бажаринг; 🏃🏻‍♀️ кун давомида камида 30 дақиқа жисмоний машқ қилинг; 🚶‍♂️кечки сайрга чиқинг; ⛹️ имкон қадар спортнинг бирор тури билан шуғулланинг. 🚬 Тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан йироқ бўлинг! 🖇 зарарли одатлар саломатликка путур етказади ва умрни қисқартиради. 📌 Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг! 🧼 қўлларингизни овқатдан олдин ва кейин, кўчадан уйга кирганда ва ҳожатдан сўнг албатта совунлаб ювинг; 🛌 кунига 7-8 соат ухланг; 👨‍⚕️ йилда бир маротаба оилавий шифокор кўригидан ўтинг; 🔬 мақсадли скрининг кўрикларида қатнашинг. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

Фото недоступноПоказать в Telegram
🌸 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин! Сизларни гўзал диёримизга қутлуғ қадамлар ила кириб келган фасллар маликаси баҳорнинг янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр оқибат айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этаман! Баҳорнинг табаррук айёми Сизларга, бахорий кайфият, оилангизга ва ҳар бир хонадонга тинчлик, осойишталик, ризқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.