ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Открыть в Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Канал ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 43 469 подписчиков, занимая 1 380 место в категории Религия и духовность и 1 789 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 43 469 подписчиков.

Согласно последним данным от 14 октября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 3 888, а за последние 24 часа — -133, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 16.52%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 12.25% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 7 150 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 5 300 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 109.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 15 октября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

43 469
Подписчики
-13324 часа
-4917 дней
+3 88830 дней
Архив постов
#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 200-қисм Азизбек ōғилларига қаради. Улар ōйин ōйнашдан аллақачон тōхтаб бир бирини пинжига кириб олган ва дадаларига қōрқув билан қараб туришарди. - Мен... Мен сизлар билан ётаман дегани киргандим... Гулхаё эшитган гапини тушунмай эрига қаради. Йōқ Азизбек мазахлаётганга ōхшамасди. - Дада...ростан биз билан уҳлайсизми? - қōрқа писса сōради Иброҳимжон. - Ҳа болам, кел ōзимга!! Гулхаё бир дам иккиланиб кейин дадаларини қучоғига югурган ōғилларига қараб ортиқча гапиролмади. Индамай гилам устига ōғиллари ва эрига жой солди. Ôзи эса индамай ётоққа чиқиб ōзини буткул кōрпага ōраб олди. - Аянг жуда эртачу уҳлар эканку! - ōзича ҳазил қилиб кулди Азизбек. Аммо ōғилларини гапидан қотиб қолди - Аям умуман уҳламайди. Малак опам осмонга учмасдан олдин иккови кечаси билан гаплашиб чиқарди. Аям опамга дуо ёдлатарди, масаж қиларди. - Ёзишни уйгатайди-мақтангандек кōзини сузди Билолжон - Опам уҳамайдику шунга эйталабгача дайс қилайди! Азизбекнинг бōғзига аламли бир нарса тиқилиб қолди. Малак агар тирик бōлганда, агар соғлом бōлганда қандай қиз бōлардия. Қанчалар ақлли эди шу холида ҳам... Мана шу воқеадан бери Азизбек Гулхаё нима қилса ҳам опалари ёки онаси қанча қайраса ҳам унга ҳеч нарса демай қōйди. Имкон қадар кōнглига қарашга, онаси билан муроса қилдиришга ҳаракат қилди. Аммо бу нари бери йигирма кунгача давом этди. Ва мана бугун ҳақиқий катта жанжал бōлди.

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 199-қисм Аммо Азизбек келиб ҳам аюханнос солган опаларию Гулхаёни обдон қарғаб лойга ботирган онасини ҳам индамай эшитсада - Ôзим ҳозир гаплашаман! - деган бōлсада Гулхаёга бир оғиз ҳам гапиролмади. Чунки Азизбек доим Гулхаёни онаси ва опаларию акаларига ōзини кōрсатиб қōйиш учун кейинчалик Гулхаё болаларига ōралашиб қолгач нафс учун Ойзодага илакишиб Гулхаёни қанча тахқирлаган бōлса ҳам ич ичидан хатто Гулхаёни ōзи ҳам билмайдиган қаттиқ бир куч билан яхши кōрарди Лекин у бу севгини кōрсатишни билмади. Йōқ ōзига қолса биларди лекин онасидан, опаларидан ōтолмади. Ва бора бора оилага ҳам Азизбек ҳеч қачон тугамайди деган севгига ҳам дарз кетди. Ҳозир ҳам онасининг дийдиёсини эшитиб бōлиб уйга кирганда Гулхаё бир четда ōйнаб ōтирган икки ōғлига термулиб Малак ётадиган тахтачани қучоқлаб ōтирарди. Азизбекнинг юраги зирқиради. Азизбек аввалари Гулхаёни қанча урса ҳам ит эшитса тери ташлайдиган ҳақоратлар, сōкишлар айтиб камситса ҳам Гулхаё унга нафрат билан қарамасди. Бир икки оғиз яхши гап айтса ёки болаларига бирор ширинлик олиб келса яна яшнаб кетаверарди. Лекин... Малак ōлган кунда у қизига қōшиб хотинини йōқотганини хис этди. Чунки ōша куни Азизбек Гулхаёни кōзларида ҳеч қачон кōрмаган чуқур бир нафратни кōрди. Бу қараш шу қайдар оғриқли эдики Азизбек ҳозир ҳам кōз олдига келтирса сесканиб кетади. - Нима мени урмоқчимисиз?! Азизбек Гулхаёни ōзига бегона нигох билан қараб турганини кōриб ғалати бōлиб кетди - Бу.. Бу нима деганинг? -Ҳар ҳолда бу уйга мени ва болаларимни хōрлашдан бошқа мақсадда кирмай қōйгандингизку...

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 198-қисм Албатта уни ōзгаргани жуда тез билинди. Малакни йиттиси ōтгандан кейин ҳамма тарқалгач Ҳалима ая одатдагидек Гулхаёни гап билан эзғилаш учун иккта қизи билан у ōтирган уйга кирди - Мана ҳамма кетди! - деди у кирганда ҳам ōрнидан турмай деворга тикилиб ōтирган келинига- сен моҳов энди анави кунлари ōзингни кōрсатганингга жавоб берасан... - Мохов деб ойнага қараб гапиряпсизми?! Ҳалима ая, қизлари Наима ва Шаходат ҳам бу гапдан бақа бōлиб қолишди. Ахир улар Гулхаёни доим шундай номлар билан чақиришган. Гулхаёни исми жуда расмий бōлиб фақат меҳмон келганда ишлатиларди ва Гулхаё ҳам уларнинг - Меров, мохов, қанжиқ, сув илон, нахс, мол... - ва яна бир дунё ҳақоратли гапларига ҳам қулоқ қоқиб жавоб қайтармасдида... - Ҳей ифлос сен нима деяпсан?! - биринчи бōлиб Наима ōзини йиғиб олди-Сен қанжиқни ҳозир тилингни суғуриб бир жойинга тиқаман... - Ôзингизни тилингиз билан истаган ишингизни қилинг. Қаерингизга тиқишингизга аралашмайман! - Иее сен жуда ōзингдан кетибсанку! - Шаходат бир силтаб Гулхаёни ōрнидан турғазди. Гулхаё ҳам шуни кутиб тургандек турасолиб унга икки шапалоқ солдида ташқарига итариб юборди. Изидан ҳали оғзи очилиб нима қиларини билмай қолган Наима ва Ҳалима аяни ҳам итариб туртиб чиқариб ташлади - Биттанг манашу уйга мендан сōроқсиз қадам қōйсанг...барингни болталаб ташлайман!! Эшик қарсиллаб ёпилганидан анқайиб қолган она болалар ōзига келди. - Вой ҳаромеей вой мараз!! Нима қилди?! Иккала қиз эшикка ёпишиб ҳезланганда Ҳалима ая уларни қайтарди - Тōхта икковингам, Азизбек келсин унга айтиб онасини кōрсатамиз! Ôзи ялиниб кечирим сōрайди. - Ҳали оёғимни ōпмасангми сен мараз!!

SABRLIGIM Muallif: Nurfariz Qurbonova

💥 УМРНИНГ УЧ ФАСЛИ. 2- қисм. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 – Бозорга кетяпти. Турдибой энди катта йигит. Бозорга бориб мана шу жониворларни сотиб келади. – Вой, бир ўзи борадими тоға? Бешта мол, беш томонга судраса, қийналмасмикан? – Етовда юрган моллар, қизим, хавотир бўлма, уканг кечгача бемалол бориб келади. Райҳонбиби кўнгли аллатовур бўлиб далага жўнади. Турдимурод эшакни карвонсаройда қолдириб, ҳўкизларнинг бўкиришига, қўй-қўзиларнинг маърашига, “кеп қолинг, об қолинг” садолари аралашиб, тўхтовсиз ғувуллаётган, тумонат одам кириб чиқаётган бозор дарвозаси томонга молларни етаклади. Шу топда бошига салла ўраб, чопони устидан белбоғ ўраган чўққи соқол бир киши югуриб олдига келди-да, молларнинг арқонларини йигитнинг қўлидан деярли тортиб олди. – Юринг, ука, бир пасда сотиб бераман. Молларга қанчадан сўраяпсиз? Турдимурод тоғаси тайинлаб юборган нархларни айтди. . Улар молларни бозорга етаклаб киришлари билан харидорлар ўраб олишди. Пешинга яқин моллар сотилиб бўлди. Турдимурод даллолнинг улушини санаб, қўлига тутқазди. – Рози бўлинг, ука! Йигит пулларни белбоққа ўраб, белига маҳкам боғлагач, устидан чопонини кийиб, бозордан чиқди. Қуёш уфққа эниб борар, Турдимурод тоғаси айтган вақтдан кеч қолмасликка ҳаракат қилиб, дамба-дам эшакни нихлар, жонивор ҳақиқатан ҳам илдам экан, ҳар халачўп текканда тезлиги анча ошарди. Жалойир қишлоғи қабристони ёнидан ўтаётганида йўлини тўсиб чиққан тўртта талончини қаёқдан пайдо бўлганини йигит сезмай қолди. – Ҳой бола, туш эшакдан! Қўрқиб кетган Турдимурод эшакка халачўп урди: – Хих, жонивор! Талончилардан бири икки сакраб эшакка етиб олди ва нўхтасини бир силтаб, тўхтатди. Яна бири йигитни бир тортиб эшакдан юлиб олди. – Ҳой бола, пулни яхшиликча бер-да, истаган томонингга жўна! – Мени пулим йўқ! Пул тоғамники! Пулсиз борсам уриб ўлдиради! – Э, кўп гапирма! Қароқчи Турдимуроднинг оғзи-бурни аралаш мушт қўйиб юборди. Йиқилиб тушиб, тупроққа беланган йигит чопоннинг барларидан маҳкам ушлаб, ғужанак бўлиб олди. Аммо бошига теккан тепкидан бирдан кўз ўнгги қоронғилашиб, бармоқлари бўшашиб кетди. У ўзига келганида атроф жим-жит, фақат эшак жонивор тепасида бошини эгиб турарди. Йигит талончиларни ҳамон шу атрофда фараз қилиб гапиринди: – Тоғам уриб ўлдиради, тоғамни пулини беринглар... Содир бўлган воқеани идрок қилишдан ожиз йигит аянчли инграганча, бир амаллаб эшакка миниб олди... ...Унга биринчи бўлиб молларга ўт-ўлан ўриб юрган Бердимуроднинг кўзи тушди. У бироз ҳайрон қараб тургач, югуриб акасининг ёнига келди. – Ҳа, ака, нима бўлди? Йиқилиб тушдингизми, ё биров урдими? Йигит эшакдан тушиб укасини қучоқлар экан, шишиб кетган лаблари зўрға гапга қовушди. – Бердижон, опам қайда? – Опам баҳоркорда, буғдой ўтоққа кетган. – Бор, чақириб кел, мен шу ерда бекиниб тураман. Райҳонбиби узоқдан ўзи томон бир қора югуриб келаётганини кўриб юраги шувв этди. Бир пас қараб турди, укасини таниган заҳоти, ӯзи ҳам югурди. – Опа, акам... опа, акам... – деди ҳарсиллаб югуриб келган бола нафаси тиқилиб. – Ҳа, Бердижон, акангга нима бўлди? Бердимурод акам, акам дер, деярли гапиролмай ҳансирарди. – Гапирсанг-чи, Турдижон тирикми? – Тирик! Фақат ёмон одамлар калтаклашибди! Далада ишлаётганлар жон ҳолатда қишлоқ томон югуриб кетаётган опа-укага ҳайрон бўлиб қараб қолдилар... – Опа, мен бу ердаман! Райҳонбиби таққа тўхтаб, овоз келган томонга қаради. Кўзи укасига тушди-ю, шу томон отилди. Жигарини бағрига босиб, бошини силади, рўмоли билан унинг бурнидан оқаётган қонни артди: – Нима бўлди сенга, укажон? Турдимурод бошини опасининг елкасига қўйиб, бурнини торта-торта йиғи аралаш сӯзлади: – Опа, молларни сотиб, пулини тоғам айтгандай белимга тугиб қайтаётган эдим. Жалойирдан ўтаётганимда қароқчилар эшакдан йиқитиб олиб уриб, пулларни тортиб олишди. Энди тоғамга нима дейман? Тоғам қамчи билан уради. Жоним чиқиб кетгунча савалайди! Битта нон учун Зиёдуллани қанча урган эди, мени соғ қўймайди. Опа, мени қўйиб юборинг, ит топмас жойларга қочиб кетаман. Ўлмасам, бир кунимни кўриб кетарман. Бешта молни пули-я! Тоғам ўлдириб қўяқолади! – Йўқ, Турдижон, қочиб кетолмайсан. Қочиб кетсанг, молларнинг пулини ўзинг олиб қочм

Repost from N/a
𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗪 3𝗧𝗔𝗦𝗜 19 000 😱😱😱😱😱😱😱 𝗱𝗼𝗸𝗼𝗻𝗱𝗮𝗻 𝗮𝗯𝘆𝗼𝗺 𝗱𝗮𝘀𝘁𝗮𝗳𝗸𝗮𝗻𝗶 𝗯𝗼𝘄𝗹𝗮𝗱𝗶𝗸📌📌📌
+4
𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗪 3𝗧𝗔𝗦𝗜 19 000 😱😱😱😱😱😱😱 𝗱𝗼𝗸𝗼𝗻𝗱𝗮𝗻 𝗮𝗯𝘆𝗼𝗺  𝗱𝗮𝘀𝘁𝗮𝗳𝗸𝗮𝗻𝗶 𝗯𝗼𝘄𝗹𝗮𝗱𝗶𝗸📌📌📌📌📌📌📌📌 https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy

😔 Чида чида бир кун яхши бўлиб кетар деб ўзизга ўзиз далда бериб яшесиз. Лекин бировлар учун кулай булган, бировларнинг  манфаати учун яшаш жонизга текканми? 😔 Унда бу муаммоларизга  Жамила Тохировнадан ни бепул дарсида ечим топинг😍 Илк кушилган 1000 кишига 300 $лик дарсни бепул бераман  🎁 👠Шахсан тавсия қиламан👇 https://t.me/+Uo1jiecAPXAzYWIy

Фарзандимни икки ёшида боғчага жойладик... Орада икки ой вақт ўтди. Аёлим яна тушунарсиз мавзуда сўзлар, бўлар-бўлмасга оила аъзоларим билан тортишар эди. Энди онам бахона тополмасди. Иложсизликдан аёлимнинг онасига мурожат қилдик. Бизникида 5-6 кун турсин, муллага бориб дам солдирсак ҳаммаси яхши бўлиб кетади деди. Рози бўлдим. Орадан 5-6 кун эмас 22 кун ўтди. Мулла мени ҳам чақиртирганмиш, турмуш ўртоғингизни кўрай деб. Ишимдан бир баҳона қилиб мулланикига 3 кун қатнадик. Ўзгариш йўқ... Мулла уйингизда жин бўлиши мумкин уйингизга бориб ҳайдаб келаман деб уйимга ҳам келди. Алланималарни ўқиди. Хўш энди нима бўлади дедим. Уйингизда ҳеч нима йўқ тозаку деди. Куёв келинни бир психологга олиб боринг, биз даволай олмадик деб чиқиб кетди. Орадан вақт ўтди... Аёлимни онам психиатр хузурига олиб борди. Нимадирдан ҳавотир олиб, қайнотам ҳам психиатр ҳузурига етиб келди. Шу вақтда сабабсиз аёлим билан қайнотам нимадирлар деб бақир-чақир қилиб уришиб кетишди. Шифокорлар зўрға уларни ажратиб олди. Аёлимга ташхис қўйишди. У психоз экан... Мен бу сўзлар ёлғон дедимда аёлимнинг қўшниларидан суриштира бошладим. ​​Аёлим болалигидан бу касаллик билан касаллангани, хали мулла ҳали шифохоналарда даволаниб чиққани, ҳаттоки тўйдан олдин ҳам шифохонада даволаниб чиққани айтишди. Дардимни кимга айтишимни билмасдим. Оҳири уни аммасига қўнғироқ қилдим. Аммаси ҳамма воқеани тан олди. Тўйдан олдин ҳам шундай бўлиб қолганда ўзи туриб даволатганини айтиб берди. Психиатр хузурига бориб буни даволаш мумкинми деб сўрадим. Афсуски, бунинг давоси йўқ эканлигиниайтди. Хозир бирга яшамаяпмиз. Унинг отасида ҳам бу касаллик борлиги, наслий эканини ҳам билдим. Фарзандим нима бўлади... Шукур у мени фарзандим. Унда бундай касаллик йўқ. Бироқ, она муҳитида вояга етса ундан ҳам шундай аломатлар сезилар экан. Бу хулосаларим орқали нима демоқчиман... Бўлажак турмуш ўртоғингиз билан кўпроқ сухбатда бўлинг. Тиббий кўрик вақтида бир-бирингизга ишончли бўлинг. Тиббий варақани пулга сотиб олманг. Ҳаёт, турмуш фақат бир маротаба бўлишни унутманг. ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ: ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

Бу савол жавобини 77% одамлар топа олмас экан 🤯 🔍 Диққат савол: Оддий эшикларда эшикнинг ручкаси пастга босиб очилади. Лекин нима учун Шимолий қутбда эшик ручкаси тепага қараб очилади? Жавоби😳👇

ТИББИЙ КЎРИКСИЗ НИКОҲ МЕНГА ҚИММАТГА ТУШДИ!(ёхуд алданган куёв нидоси) хаётий вокеа. Бўлажак турмуш ўртоғим билан атиги икки маротаба кўришдим. Биринчиси ўз уйида, яна бири кафеда. Уйида унча кўп сўзламади. Кафеда ҳам жуда кам сўзлади. У мени тинглар, баъзида секин кулиб қўяр эди. Шу вақтда нима десам қандай шарт қўйсам, у рози бўлди. Ўйлаб қолдим: шундай қизлар ҳам бор экан, нима десам рози бўлаяпти. Онам айтган 4 та қизлар ичида у таклифларимга, шартларимга рози бўлар эди. Бир дона акам, бирдона синглим бор, уларни ҳурматини жойига қўйишингиз керак. Улар мени жигарим... Отам-онам ва уларни ҳамиша авайлайсиз. Ўзингизни оилангизни қандай қадрласангиз, бизнинг оила ҳам улардек қадрли бўлади, дедим. У ҳамма гапимга хўп дерди. Мени эшитаяптими, мени гапларимга яхшилаб аҳамият бераяптими деб ўйлаб қолардим. Шу куни кечроқ бўлажак турмуш ўртоғимнинг амакиси мен билан учрашмоқчи бўлди. У билан кўришдим гаплашдим. Қўни-қўшнилардан мени суриштирганлари, улар мен ҳақимда ёмон гаплар гапирмаганини айтди. Адашмасам қайнотамнинг укаси билан бир соатларча сухбатлашдик. Сухбат охирида жияним бироз эркароқ сал маҳкамроқ турасиз деди. Бу гапни мен яхшиликга йўйдимда хоп деб жавоб бердим. Тиббий кўрикдан ўтиш вақтимиз бўлажак турмуш ўртоғимнинг акаси қўнғироқ қилиб, тўйга оз вақт қолгани, тиббий кўрикни пул билан ҳам тўғирлаш мумкинлиги, бу тез бўлиши ва мени ишимга халақит бермаслигини айтди. Ростадан ҳам мен тўй харажатлари учун яхшироқ ишлашим керак эди. Ҳуллас, тиббий кўрикни пул билан тўғриладик. Тўй бўлди.Орадан 3 кун вақт ўтди. Турмуш ўртоғим уй ичига кириб олиб ўзидан-ўзи йиғлар, баъзида кулар эди. Кечалари нималарнидир сўзлар, кераксиз гапларни кўп гапирар эди. Онамга бу ҳақида айтсам қиз бола бегона хонадонга кўникиши қийин, ўтиб кетади сабр қил, дедилар. Турмуш ўртоғим ҳомиладор бўлди... Бу вақтда кўп гапирадиган бўлиб қолди. Ҳали тоғдан, яна боғдан гапирарди. Ёлғонлари, айрим ўғирликларига ҳам кўз юмдим. Онам бу холатларни кўриб, ҳомиладорлик тез ўтиб кетади, сабр, дердилар. Ўғил фарзандлик бўлдим... Бир тарафдан жуда ҳурсанд эдим. Орзу қилганим ўғил эди. Бироқ, кечалар жуда хушёр ётадиган, аёлимни қўриқлайдиган бўлиб қолдим. Кеча соат бирда ҳам ўз-ўзидан сабасиз кўчага чиқиб кетадиган, хали овулхонада, хали кирхонада юрадиган бўлиб қолди. Ҳаттоки, онам кеч соат иккида аёлимни кўча бошидан ушлаб келди. Нима қилаяпсиз бу ерда деса кўча супиришга чиқгандим деб жавоб берди. Онамнинг айтишига қараганда бу фарзандли бўлганидан кейин бўладиган холат ўтиб кетади. Бундай жараёнлар жуда кўп такрорланди.

😉 ☺️😉😍☺️😋☺️☺️❗️🎁📣 💣 💣 💣 💣 💣 💣 ❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 ÒZINI SEVUVCHI BETAKROR VA JOZIBADOR XONIMLAR U
+5
😉 ☺️😉😍☺️😋☺️☺️❗️🎁📣 💣 💣 💣 💣 💣 💣 ❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 ÒZINI SEVUVCHI BETAKROR VA JOZIBADOR XONIMLAR UCHUN KANAL🕯 🧪PINUARLAR 🧪PIJAMALAR✅ 🧪INTIM MAHSULOTLAR✅ 🧪HAMMASI NALICHIDA✅ 🧪ÒZBEKISTON BÒYLAB TEZKOR DOSTAVKA💄 https://t.me/+EBWZSJRqQ0NhNzI6 https://t.me/+EBWZSJRqQ0NhNzI6 💣 💣 💣 💣 💣 💣

Шундай қилсаям бўларкан мана. Кеча бир тўйда иштирок этдим. Бир яхши хонадондан қиз чиқарилди. Ҳеч қанақа ресторан, кошона, тўйхоналар гаплашилмади. Тўй уйда бўлди. Ҳалиги - келинни уйига бир гала бўлиб куёвни дўстлари бориб ўша уйда бақир-чақир қилиб еб келишлар ҳам бўлмади. Тўйга фақатгина энг яқинлар (оила аъзолари, опа-сингил ака-укалар, холалар) айтилган. Ҳеч қанақа бирровчи отарчилар йўқ, уларни ўрнига карнай-сурнайчилар айтилди. Яқин меҳмонлар келиннинг уйида чиройли тўкис безалган дастурхон атрофида гаплашиб ўтиришди. Асрдан кейин куёв келиб келинга совға-саломлар бериб ота-онаси дуолари билан олиб кетди. Тўй ўта содда тарзда гўзал суратда ўтди. Йиллар давомида масжид минбарларидан тўйда исроф қилманглар деган гапларни амалда кўрдим. Бундай тўй бошқаларга ибрат бўлиши керак. Қачондир аксар одамлар буни тушуниб етишади ва шу тарзга ўтишади. Одамлар нима дейди деган мусибатни олиб ташлаш керак. Одамлар ичларида норози бўлсалар ҳам мажбур дабдаба қилишади. Чет элларда ўзини ҳурмат қилган инсонлар молларини бир кунлик тўй учун сочиб ташламайди. Ўзлари билмаган ҳолда исломий кўрсатмага амал қилишади шу нуқтада. Хуллас тўй ажойиб бўлди, менга ёқди. Ҳа айтганча - келин куёвни "пойлаб" ўтирадиган қизил ранг кўрмаган пойлоқчи янгаларни уйига жўнатиб юборилди. Шундай тўйлар кўпайсин! Абдуллох Нурханов.

Ярим кечаси эр жуда маст ҳолатда уйига келиб чироқни ёқадиган включательни тополмай пайпасланиб турса. Кўрпада ётган хотини:—
Ярим кечаси эр жуда маст ҳолатда уйига келиб чироқни ёқадиган включательни тополмай пайпасланиб турса. Кўрпада ётган хотини:— Ўнгроқда, пастга туширинг, пастга тушиб кетдингиз, тепага кўтаринг, чапга ўтиб кетдингиз,- деб эрига ётган жойида йўл кўрсатиб турса. Қўшни хонада ётган қайнона: Қайнонасини гапини эшитиб думалаб қолибман...😂👇

Тирикликда етинг кадрига... Улгандан кейин не керак гуллар кабрга.....💔💔💔

💥УМРНИНГ УЧ ФАСЛИ. Bu hikoyamizmi ham oqiyotganlar bormi???

🔥ШУБХА🔥 asari siz azizlar uchun Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat. Har bir hikoya uchun alohida karta qoʼyilgan. TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#Шубҳа 56-қисм Логистика иши бўйича керакли таҳлилларни қилишимга 4 кун вақт кетди. Қонун билмаслик жуда катта молиявий зарар ва ҳуқуқбузарликларга олиб борган. Ўз ишимни шунчалик соғинган эканман-ки, ижарага кўчиб ўтган уйимдаги камчилклар ҳам кўзимга кўринмасди. Ҳозир ҳам ўтириб ишимни қилар эканман, мендан хавотир олиб келган холам ошхонани тозалаб олаётган эди. "Сенга қиз бола бошинга нима гап бор ёлғиз яшаб? Каттагина уй бўлса. Кел яша биз билан. Яқинда акангни кимдир ўлдириб кетди. Сен қиз ҳеч қўрқмайсанми? ",-деб ичкаридан овози келарди. "Хола, ишимга халақит қиляпсиз. Акамни ўлдирилишига бир сабаб бор бўлган. Мен кимга нима қилдим?",-деганимда қўлидаги латтаси билан ёнимга келди. "Балки аканг кўрмаслиги билмаслиги керак бўлган бирор нарса учун кетди? ",-деганида ноутбукимни ёнга қўйиб, унга бор диққатим билан қарадим. "Хола, сизлар акамнинг Ўзбекистонда нима иш қилганидан хабарингиз доим бўлган шундай эмасми? Сўз бераман бу ҳолатдан энг кам зарар билан сизларни чиқараман. Акамни ким йўқ қилди? Ҳамда бунақа йўл билан қасос олди",-деб кўзларига қараб гапирганимда қаттиқ ютинди. Криминологлар шуни айтишади. Агар бир шубҳали шахс ёки гувоҳ сиздан бир гапни яширса ёки қочирса. Илк тилини учига келган хақиқатларни қаттиқ ютиб ортга қайтаради сўнгра эса кўзини олиб қочади. Ва худди шу ҳаракатни холам қилган эди. "Қизим қўй шу ишни.Терговчи ёлланган ишни олиб боради. Мен ҳам ойинг, ҳам сендан қаттиқ хавотирдамиз",-деб гапни бошқа йўққа буради. "Хола, у аёл мендан хавотир олмасин! Бошқа эркакни уйга келтириб нима ишлар қилганини менинг хотирам унутгани йўқ. Отамнинг уни деб ўзини йўқ қилишини мен кўзларим билан кўрдим.",-деб бор аламимни холамдан олдим. "Қизим у сени ойинг. Сени туққан, катта қилган ахир. Одам ўз онасини ҳам шунақа дейдими?",-деб ўзича менга ақл ўргатар эди. "Унда зарра оналик сифати йўқ. Худо сақласин мени боламни биров шундай ўдирсин. Дунёларни оёққа турғизиб қабри бошига ҳар кун бормайманми? Лекин у хотин бу вазифасини унутганига анча йиллар бўлди." "Балки кела олмаётгандир? Имкони ёки соғлиғи йўқдир?",-деб мени баттар асабимга тегарди. Телефонимга бир хабар келгани ҳақида овоз чиқди. Жаҳлдан кўкрагим шишиб-тушиб нафас олардим.

#Шубҳа 55-қисм
“Инсон гумони билан синалади. Ўйлаганидан адашади, ишонганидан йиқилади.”
Қандай чуқур маънодаги иқтибос. Қаерда ва қачон ўқиганим ёдимда эмас. Лекин ақлимда жой эгаллашига етарли бир сабабим бўлган демак. Бу ҳаётда ҳамма иш биз истаганимиздек кетсайди, кимлар нималар қилмасди. Моҳигул опанинг офисидан чиқишга чиқдим, бироқ хаёлим ҳамон ўша терговда қолиб кетди. Машинага ўтирмай бироз пиёда, сўнг эса халқ транспортида юргим келди. Атрофни кузатишни ва бошқа инсонлар нима билан дардланиб юргани менга қизиқ бўлди. Шубҳа оламидан бироз чалғиб миямга дам беришим лозим эди. Кўча- куйда одамларинг кийинишидан тортиб, қисқа масофадан эшитилган гаплари шуни кўрсатар эдики. Ҳаммани ҳам ё у ташвиши ёки бошқа ташвиши бор. Менинг эса янги уйга кўчиб ўтишим ва тезроқ бирор натижага эришиб ортга қайтишим зарур. Ҳар қанча туғилган юртим бўлмасин менинг ватаним океан ортида қолгандек гўё. "Маржона, Ойбек офисимга келди. Ишлари жуда чигаллашиб бир неча юк машиналари Европа чегарасида қолиб кетган. Илтимос қўлингиздан келадиган ёрдам бўлса беринг",-деб Моҳигул Сатторовадан смс хабар келди. Бу одамдан қутилиш имкони йўққа ўхшайди. "У одамга ёрдам бера олмайман. Чунки мени ҳақоратлаб таҳдид қилишдан бошқа иши йўқ. Бир адвокатни қўйинг, аёл кишига муомала қилишни билмайди. Сизни ҳурмат қиламан лекин узр мен унақа одам билан ишлай олмайман ",-деб жавоб ёздим. Телефонимни чўнтагимга қўйиб йўлимда давом этдим. Жиринглаган овози чиққач жавоб беришга тўғри келди. "Алло!” Ойбек уялмай Моҳигул опанинг телефонидан қўнғироқ қилаётган эди. Гўшакни қўйишни режа қилгандим. "Кечирасан ",-деган гапни кутмаган эдим. Янада гаплашгим келмади. "Кечирасиз Маржона! Илтимос вақтим жуда оз. Ишим халқаро судга оширилган. Менга ёрдамингиз керак. Ишончли адвокат топишга вақтим қолмади. Чет элдаги бир нечта адвокатлик бюроларига ёздик. Фақат у ерда ишлар олдидан олинган навбат билан қилинар экан. Менга эса шошилинч ёрдам керак",-деб инсондек сўради. "Керакли хужжатларни эмайилимга юборинг, кўриб чиқаман. Ишнинг қанчалик жиддий ва нима қилиш кераклигини кўрмасдан айта олмайман ",-деб мен ҳам расмий оҳангда гаплашдим. "Электрон почтангизни смс қилиб Моҳигул опага жўнатинг. Керакли ҳамма хужжатларни ташлаб бераман",-деганида Ойбекнинг менга видео жўнатмаганига ишора деб қабул қилдим.

#Шубҳа 54-қисм Улуғбек билан йўлга тушганимизда унинг машинасида турли кимёвий воситаларга тўла эди. Бу нарса эътиборимни тортганини кўриб ўзи изоҳ берди. “Машина борлигида...лабараториямиздаги нарсаларни ташиб олай дегандим. Маклер қўнғироқ қилгач, улгурмайман деб тезроқ келдим.”,-деди. “Бирор натижага эришган эдингизларми?”,-деб акам билан бошлаган ишини сўрадим. “Деярли...яна озроқ изланиш керак эди. Миршод бундай бўлмасайди...”,-деб юзида афсус дегандек ифода бор эди. Мантиқан ўйлаб қарасам, Улуғбекдек одамга акамнинг ўлими кўпроқ зарар. Касал боласининг ҳаёти учун бир умиди кетди. Моҳигул опа билан гаплашишга сабрим етмаяпти. Нигора ва оиласининг тергови қандай ўтганига қизиқаётган эдим. “Бўлди шуми? Бу видео билан қутилишдими?” “Маржонахон, бу ҳам бир далил ҳисобига киради. Нигоранинг ифодаси эса бир ожиза аёлнинг қўрқувини кўрсатади”,-деб менга Моҳигул опа изоҳ берганида, бошимга оғриқ кирган эди. “Ҳаммомда эдим. Эримнинг биров билан телефонда гаплашганини эшитгандим. Бироз тортишган эдик. Кейин узоқ вақт ёлғиз қолгим келди. Чарчаган ва хафа эдим. Устига хомиладорман. Ташақарига чиқиб кўрган манзарам мени шокка тушурди. Сиз қўйиб берган овозли хабарда мен совуққон эмас, шок ҳолатида шундай қотиб қолган эдим. Агар мен ҳам уйнинг ичида бўлганимда балки мени ҳам ўлдиришарди. Ҳаммомда бўлганим учун омон қолдим деб ўйлайман”,-деган ифодасининг ёзувли нусхасини ўқидим. “Ёлғон айтган. Мен бунга ишонмайман”,-деб қоғозни стол устига ташладим. “Терговчи эса ишонган”,-деди баттар асабимга ўйнаб. Акаси ва отаси эса Россияда ишлайдиган бир қариндошига ўша тунда думалоқ видеолар жўнатиб анча соат суҳбат қуришганини кўрсатишган. Ва ўзларининг уйида эканини исботлашган. Қотиллик содир этилган тахминий соат ичида Нигоранинг оиласи уйида маишат давом этгани ва ўша думалоқ видеоларда ҳамманинг уйда эканлиги исботланган. Бошимнинг оғриғи баттар кучайди. “Бу терговга ишонмайман. Нигора қотилни билади. Эътирбор бердингизми? Ифодасида, мени ҳам ўлдиришар эди деб айтган. Биз қотилни бирдан ортиқ эканини билмаймиз. Лекин хоним билади. Устига булар уйни сотишди. Шу пул билан ишни босди-босди қилишган бўлса ажаб эмас”,-деб ўз тушунчамни очиқ баён қилдим. “Фақат бу эмас. Нигоранинг телефони текширилган ва ҳеч нарса чиқмаган”,-деб Моҳигул опа менга яна зарба бергандек бўлди. Бу оиладан бир нарса чиқишига шунчалик амин эдимки, энди яна энг бошга қайтгандекман.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа