ru
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Открыть в Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Канал ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 42 422 подписчиков, занимая 1 452 место в категории Религия и духовность и 1 842 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 42 422 подписчиков.

Согласно последним данным от 02 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 5 150, а за последние 24 часа — -253, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 19.22%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 13.42% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 8 187 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 5 717 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 172.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 03 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

42 422
Подписчики
-25324 часа
-2 3867 дней
+5 15030 день
Архив постов
Қиз қотирмочни чопонининг ички чўнтагига бир буклаб солар экан, ўчоқ бошидаги сўнгги улушга қаради: ота-онанинг ризқи олдинги икки қотирмочдан анча кичик эди… У кетмонини елкасига олиб, дарвоза томон юрди… Ўчоқдаги чўққа икки дона шолғомни кўмаётган онасига қараб турган Турдимурод гап қотди: --Эна, шудгорнинг нами тортилганига бир-икки кун бўлиб қолди. Мен бориб пича дон топиб келсам майлими? Майли, фақат узоққа кетиб қолма, Турдижон… Турдимурод кичкина кетмончани олиб, далага чиқиб кетди. Ойсулув боласининг ортидан маҳзун термулиб қолди… Бола энди бирор тӯрт- беш ҳовуч дон тӯплаган ҳам эди-ки, узоқдан шу томонга келаётган отлиқ кӯринди… Унинг раис эканлигини кӯзи тушиши билан фаҳмлаган бола халтачани бағрига босиб, қоча бошлади. Бироқ отлиқ болага бир зумда етиб олиб, отнинг юганини тортди-да эгардан сакраб тушиб болага яқинлашди. – Бер бу ёққа буғдойни, итвачча! . Турдимурод ғужанак бўлиб олди: – Бермайман! Ўғирлик қилганим йўқ! Сичқонларнинг уясидан топдим! Уйда отам касал бўлиб ётибди! Нон ейиши керак! Раис халтачанинг қўлига илинган жойидан ушлаб куч билан силтади. Турдимурод тиззалари шилиниб, халтачага қўшилиб судралди, аммо қўйиб юбормади. Боланинг қаршилигидан ғазабланиб кетган раис, унинг юз-кўзи аралаш қамчи солди. Қамчининг учи айланиб келиб Турдимуроднинг ўнг кўзига тегди ва аччиқ жизиллатди. Харчанд уриниб, донни тортиб ололмаган раис сакраб отга минди, жўнаб кетар экан яна дўқ урди: – Уйингга бориб бўлса ҳам тортиб оламан, итвачча! Турдимурод ўрнидан туриб, уйи томон судралди. Зӯрға қадам ташлаб келаётган боласига кўзи тушган Ойсулувнинг юраги зирқираб кетди. Югуриб бориб бутун вужуди титраётган боласини бағрига босди: – Ким билан мушлашдинг, болам? – Дон йиғиб юрганимни раис кўриб қолди. Халтачамни тортиб олмоқчи бўлиб... – Турдимуроднинг овози титради, – урди... қамчи теккан кўзим ачишиб кетяпти, энажон... Ойсулув ўғлининг кўзёшларини артар экан, раисни қарғади: – Илоҳо Худодан топсин! – Эна, отамга айтманг, хафа бўлади, ўзим йиқилиб тушдим дейман… Ҳали эрта баҳор бўлишига қарамасдан қуёш қиздира бошлади. Райҳонбиби узоқроқ қариндошнинг ўғли Тошниёз билан ўзларига ажратилган ернинг ўнқир-чўнқирини текислар экан, пешонасидан оқаётган терни тез-тез енги билан артарди. Ернинг сел ювиб кўпроқ ўпирилиб кетган жойи бошланганда Тошниёз қизга қараб: – Райҳонбиби, сен осонроқ жойда ишла. Бу ерни текислашга кучинг етмайди, – деди. Бироздан кейин яна жимликни йигит бузди: –Эшитдингми, бугун Йўлдош бобо дунёдан ўтибди. – Э, Тошниёзжон, ҳаммаси очликдан. Одамларнинг ғалласи бўлганида бир қишда шунча одам ўлмасди. Тошниёз кетмонга суяниб бирпас ўйланиб турди. Сўнг чўнтагидан бир бурда зоғора нон чиқариб, ушатиб оғзига солди. – Нон ейсанми, Райҳонбиби? – Йўқ, Тошниёзжон, ўзинг еявер, мен емайман. Кечга томон сал нарироқда кетмон ураётган қиз ҳам қўйнидан қотирмоч чиқариб, бир бўлак ушатиб оғзига солди. Амаллаб кетмон ураётган йигитнинг нигоҳи қизга тушди. У қариндош қиздан егулик сўрашдан ўзини зўрға тийди. Қоронғу туша бошлагач, далада ишлаётганлар ҳам уйларига қайта бошладилар. Юпун, ярим оч, бошлари эгилиб, даладан қайтаётган йигит-қизлар орасидаги Назарқул тоғанинг ўғли Амирқул йўлнинг ярмига келганда ҳоли қочиб чўккалаб қолди. Бир-икки йигит тўхтаб, уни қўлтиғидан кўтариб турғиза бошладилар. – Тур жўра уйга яқин қолди. Етиб олсак, қора қозон қайнаб тургандир. Бирор нима еймиз. Буйтиб ўтирма йўлда, тур. – Эй, менга тегманглар. Чарчадим... – Амирқул зўрға гапирди. – Тур-э, жўра, сени ташлаб кетамизми, энангга нима деймиз, тур-да энди! Бола бир амаллаб ўрнидан турди. Жўралари ёрдамида яна қадам ташлай бошлади. – Э, мундай очликдан ўлгандан кўра, урушга борган яхшироқ. Ҳамма дон-дун, консерва қилинган гўштлар ўша ёқда, – деди Тошниёз Райҳонбибига қараб. – Қўй, Тошниёзжон, мева пишиғига етиб олсак, унгача уруш ҳам тугаб қолар. Шунча урушда ўлаётганлар камми? Ундан кейин, сени олмайди. Ҳали ёшсан... Райҳонбиби уйига яқинлашганда қўйнидаги бироз орттириб келган қотирмочни пайпаслади. “Отамга бераман”,деб ўйлади ва секин пичирлади: “ишқилиб пишиқчиликка етиб олайлик”. Қиз ичкари кириб, ота ётган жойга яқ

Umrning 3 -fasli

—Сенга бу ҳам кам, семириб ётибсан, ўзингга бир қараганмисан? Устимга тупроқ ташларкан, эрим бор овози билан нафрат билан гап
—Сенга бу ҳам кам, семириб ётибсан, ўзингга бир қараганмисан? Устимга тупроқ ташларкан, эрим бор овози билан нафрат билан гапирарди. Ёнида эса, менга мазах қилгандек, қараб машуқаси хандон отиб куларди. —Ўлгани яхши бўлди, энди бизга халал бермайди. Қайнонам хам обдон устимга тупроқ ташларди Ха, улар мени ўлди деб ўйлаб, ташландиқ жойга кўмишга уринишарди Мен эса уларни гапларини эшитиб ётардим, лекин қимир эта олмадим. Чунки...

😱Қайнисинглим 3 маротаба бева бўлиб қайтиб келди . Узоғи 3 кун ичида бевага айланувчи қайнисинглимга рахмим келарди. Эримнин
😱Қайнисинглим 3 маротаба бева бўлиб қайтиб келди . Узоғи 3 кун ичида бевага айланувчи қайнисинглимга рахмим келарди. Эримнинг ёлгиз синглиси билан яқин дугона эдик..Бир биризга сирларимизни айтардик.. Ва у бир куни менга қичқираётганида қулогимни беркитмаслигини айтди.. Аммо у сал галатироқ қиз эди.. Доимо нимадандир қўрқиб турар кечаси билан алланималар деб бақириб шайтонлаб чиқар эди.. Эрим эса кечаси бу товушларни эшитмаслигимиз учун доимо мусиқа ёқар..Бомдодга яқин бу овоз сирли тинар эди.. Бир куни мусиқани ўчирдим..Овозларни эдҳитганимда эса оёғим озимга бойсунмай ташқарига чиқдим..Чиқдиму қотиб қолдим..Қайнисинглим..Қолида пичоқ билан.. ДАВОМИНИ ЎҚИШ 😱

н жавоб берасан! Гапини тамомлаган раис отига қамчи босди. Одамлар эшитган гапларини идрок қилиб улгурмай, қўлларига ўроқ олдилар. Ўн-ўн беш ёшли болалар катталар ӯриб кетаётган буғдой ғарамларини дасталашга киришдилар. Ғайрат билан буғдой ӯраётган Райҳонбиби бир зум тин олиб, пешонасидаги терни енггига артди. Қаддини ростлаб, ӯгирилиб қаради-ю, нигоҳи қийналиб ўроқ солаётган отасига тушди. У ортга қайтиб, отасига ёрдам беришга киришди. Қоронғу тушгач, ўроқчилар даладан битта-битта чиқиб кела бошладилар. Ҳаммага бир бурдадан зоғора нон ва бир чўмичдан атала тегди. Овқатдан сўнг ҳамма ўтирган жойида чўзила қолди. Фақат аёллар эркаклардан узоқроқда ўзларига ухлашга жой ҳозирлай бошладилар. Ўрим-йиғим сўнггида бир қоп, ярим қоп ҳам ғалла берилмаслиги ҳаммани оғир ўйга солди. Ниҳоят ёнбошлаб ётган эллик ёшлардаги Назарқул Аслонқулга гап қотди: – Аслонбой, сен нима дейсан, бу чорасизликка чора борми? – Билмадим Назарқул ака, билмадим. Менинг ҳам жуда бошим қотиб қолди. Мол-ҳол, қўй-қўзиларни тортиб олиб бўлишди. Битта яримта соғин сигирга кўз тикамиз энди. – Эй, бахши бова бирон нима сўйлаб беринг, одамнинг ичи қисилиб кетди-ку! Энг чеккада ўтирган ўсмир йигитчанинг гапини бошқалар ҳам қувватлади. Аслонқул унда- бунда достон айтадиган одати бор эди, қӯлига дӯмбира олди... Турдимурод опасига яқинлашиб шивирлади: – Опа, қорним очиб кетди. – Ҳозир бирпас сабр қил... Қиз нимчасининг чўнтакларини қоқиб бир-икки сиқим дон чиқарди. – Ма, Турдижон, еб ол. Турдимурод буғдой доналарини қисирлатиб чайнай бошлади. Икки-уч кун ичида Аслонқулнинг аҳволи очликдан ёмонлашди… Унинг ӯсиқ буғдойзорда беҳол йиқилганини ўғли ҳам қизи ҳам кўрмай қолди. Доим илгарилаб кетиб, сўнг укаси ва отасига қарашадиган қиз ортига бурилиб қараганида ҳеч ким кўринмади. У хавотир бўлиб, ўроқни ғарам устига ташлади-да, ортига қараб югурди. Аввал тиззаларига бошини қўйиб беҳол ўтирган укасига кўзи тушди: – Турдимурод, отам қани? Ука бошини кўтарди. – Билмайман. Отам орқароқда эди. – Тур, хабар олайлик. Райҳонбиби укасининг қўлидан тутиб, туришга ёрдамлашгач, яна югуриб кетди. Қиз қўлидан тушиб кетган ўроқ ёнида беҳуш ётган отасининг ёнига тиз чўкди: – Ота, отажон, кўзингизни очинг, сизга нима бўлди? Шу кундан бошлаб Аслонқул дала ишларига чиқмай қўйди. Аҳволи кундан-кунга оғирлашиб, ахийри ётиб қолди… …Қаттиқ келган қиш оч-яланғоч қишлоқ аҳолисининг ярмини олиб кетди… Бир ҳовуч маккажўхорини ёрғучоқда янчиб ўтирган Ойсулувнинг кўзи супа этагидаги ўрикнинг шохида очилган гулга тушди: – Хайрият, кўкламга чиқиб олдик, – деб пичирлади. У ёнида ярғучоқ тошидан супрага тўкилаётган макка унига жимгина қараб ўтирган Турдимуродга: – Болам, бор ўчоққа олов ёқ, – деди. Ойсулув қизи даладан териб келган ялпиз ва отқулоқ баргларини майдалаб тўғраб, хамирга қўшиб ийлади. Кўкатлар ҳисобидан анча кўпайган хамирни учга бўлиб ёйиб, қозонда қотириб ола бошлади. Биринчи қотирмочни сабрсизлик билан кутаётган болаларга узатди. Улар ўзларига теккан таомни тенг бӯлиб, куҳ-куҳлаб, совитиб ей бошладилар. Иккинчисини қийиқчага ўраб, қизига тутқазди: Райҳонжон, бирдан зўр бериб ишлама, йиқилиб қоласан. Қотирмочдан ҳар замонда бир тишлам егин, қувват бўлади.

Умрнинг уч фасли!!!

Ёшим каттароқ бўлгани сабаб, узоқ жой бўлишига қарамай уйдагилар мени турмушга бериб юборишди. Тўйдан олдин бўлажак куёв била
Ёшим каттароқ бўлгани сабаб, узоқ жой бўлишига қарамай уйдагилар мени турмушга бериб юборишди. Тўйдан олдин бўлажак куёв билан бир маротаба кўришдик. Кўнглимга ёққани учун қаршилик билдирмадим. Тўй ҳам жуда чиройли бўлиб ўтди. Бироқ тўй тугаб, қариндошларим кетишгач бу уйнинг сирлари очила бошлади. Катта, кенг хонада ўтирар эканман, ташқарида бироз шовқин кўтарилгани учун сергак тортдим. Бироз вақт ўтиб эшик чийиллаб очилди. Бошимда рўмолим бор эди, ким кирганини кўра олмадим. Аммо кимса қаршимга келганида жуссаси анча катта эканлигини кўриб тезда рўмолимни бошимдан олдим ва тошдек қотиб қолдим. Чунки қаршимда куёвим эмас...

🔥ШУБХА🔥 asari siz azizlar uchun Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat. Har bir hikoya uchun alohida karta qoʼyilgan. TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#Шубҳа 50-қисм Соат кечки еттиларга яқин келганди. Ўзимга енгил бир таммади тайёрлаб бироз online китоб ўқимоқчи эдим. Телефонимнинг вибрацияда, стол устида ўйнаши эътиборимни тортди. Экранга қараганимда рақамни Ойбек деган одамга тегишли эканини кўрдим. Жавоб бермадим. Қайта қўнғироқ қила бошлади. Мажбур оғзимда нарса чайнаб "Алло!",-дедим. "Худога шукур. Яна шу меҳмонхонага боргим келмаётган эди",-деди "Нимооо?”-деб яна сўзларим тушунарсиз чиқиши учун ҳаракат қилдим. "Ёқимли иштаҳа адвокатхон. Менга бир нималар ваъда қилган эдингиз. Тижорат оламида бир неча дақиқалар ҳам роль ўйнайди",-деб кинояли гапирди. "Вақтом бўлгооониооддаа қароооб бераооомааан",-деб баттар чайналдим. "Биз унақа келишмадик. Тайёр бўлиб тур 15 дақиқада сени олгани келаман",-деб гўшакни қўйди. Асабларим таранглаша бошлади. Овқатимни бемалол едим. Мен унинг югурдаги эмас эдим. Деворда осилган телевизордан кўрсатув қўйдим. Ўзбек тилида теледастур томоша қилиш ғалати эди. Экранда эски бир кўрсатув ҳақида гап кетаётган экан. Келин- куйов номли бир шоу бўлган экан. Унинг бошловчиси ҳақида бошлақалар фикр билдириб туришганди. Экаранда пайдо бўлган юзни кўриб дарров танидим. Бу одамнинг ўғли эканини билмас эдим. Америкада ўзбеклар орасида анча машҳур одам эди Санъат ака. Берилиб кўрсатув томоша қилар эканман эшик тақиллади. Салат солинган товоғимни қўлимга олиб, чайналиб эшикни очдим. Келган одамни билардим. Мени бошдан оёқ сузиб, авзойи бузуқ гапира бошлади. "Мен сенга тайёр бўл деган эдим.",-деб бир қўлини эшикнинг ён ромига қўйди. Иккинчи қўли эса чўнтагида эди. "Овқатланишим ҳали тугамаган эди",-дедим қўлимдаги идишни кўрсатиб. "Мен сенинг дардингни тушундим ",-деди менга ёқимсиз бир табассум билан . "Нима экан дардим?",-деб бир - икки қадам орқага ташладим. "Сенга гап отишимни истаяпсан",-деганида энсам қотди. "Сен ойнада ўзингни кўрганмисан?",-деганимда жаҳли чиққанини сездим. "Гаров ўйнаймизми?",-деб кўзлари қисилиб сўради. "Сен кимсан? Мен сен билан гаров ўйнайман?",-деганимда қўлини чўзди. "Ортидан кўп кўз ёши тўкадиган кишингман",-деб ҳали ҳам қўли ҳавода осилган турарди. "Сенга ўхшаган амакиларнинг ортидан йиғлайдиган даражада паст кетмайман",-деб қошларимни норози бўлиб кўтардим. "Менманми амаки? Сени ёшингдагиларни бу ерда қари қиз деб ҳеч ким олмайди. Охири бирортасига иккинчи хотин бўлади. Худди сен ҳам менга бўладиганинг каби",-деганида, ҳеч иккиланмай юзига тарсаки тушурдим.

#Шубҳа 49-қисм -Алло! - Ассалому алайкум! 112 эшитади. -Тез ёрдам керак. -Хўп бўлади. Қаерга? -Улуғбек, 41. -Улуғбек, 41..... маҳалла, шундай эмасми? (Фонда телефон кнопкаларининг овози эшитилади. Худди қўнғироқ қилаётган киши кимгадир смс ёзгандек) -Алло! Синглим эшитяпсизми? Улуғбек маҳалласи бўлса, ориентир айтинг.... Алло! (Фонда бироз жимлик) * "Мана эшитдингизми? ",-деб поччам ва холамга Нигоранинг тез ёрдам билан бўлган мулоқотини қўйиб бердим. Холам тушунарсиз қарар, поччам эса бош чайқарди. "Онаси, эсла ўша куни бизга қўнғироқ қилганда фарёд қилиб ҳамма ерни кўчирган эди ",-деб поччам гапимга жавоб берганди. "Нигорани гавдасини қара. Миршодга тенг келадими?",-деб холам ўзича таҳлил қиларди. "Оиласидан биров қилган бўлсачи?",-деб қўлимни белимга қўйиб хона ичида юрар эдим. "Миршодни ўлдиришни уларга нима фойдаси бор. Мана ҳозир қизим боласи билан энди нима қилади деб жиғи - бийрон бўлиб юришибди-ку?",-деб жон жаҳди билан тушунтиришга ҳаракат қиларди. "Xoлa! Акам билан Нигора ҳали турмуш қурмай ажралишни келишиб олган экан",-деганимда поччам мийиғида кулди. "Маржона кўнглинга олма... лекин Миршоддан буни кутса бўларди. Мана бу икки хотин.... болани миясини еди. Ўзимизникидан ол... бегона оиламизга келмасин, деб болани мажбурлади " "Эй, хўжайин биз нега мажбурладик. Ишни қилиб қўйгани учун энди уйлан дедик. Холам рахматлини ҳурмати бор ахир",-деб холам яна билганидан қолмасди. "Бу гапингни Маржонага айт, балки ишонар. Аммо сен иккалангни юрагинг ёрилай деди. Миршод дуч келган қизни олса бутунлай ҳаёти расво бўлади деб. Яхши тарбия кўрган оила қизига уйланса уйига боғланади деб, сен опанга ақл бермадингми ",-деб поччам очиқ ҳамма гапларини айта бошлади. "Акам сизларнинг гапингизга кирдими шунда? ",-деб кесатдим. "Қаерда? Уйланиш хаёлида ҳам йўқ эди ўзи. Нигорани оиласи босим ўтказди",-деганди поччам "Ҳҳ, мана мен ҳам шуни айтяпман. Акам тўйдан кейинги кунга Америкага чипта олган экан. Уйни ҳам буларни номига ўтказган. Бир одамдан катта пул олган. Онаси ва холасининг босими билан қизга уйланиб ўзи яна эркин ҳаётига ошиққан. Лекин афсус бу режани кимдир билиб қолиб жаҳл билан уни чавоқлаган. Етмади қизимиз билан ўйнадинг деб дарвозага осган. Яна....",-деб жиноят тафсилотини шу ерда тўхтадим. Бу эр ва хотинни бир нарсага ишонтириш амиримаҳол кўринади. Чарчаб ортга меҳмонхонага қайтдим. Ён дафтаримдаги ёзувга янги кишилар қўшдим. Ҳозирча шубҳаланганларим Нигоранинг отаси ва акаси. Энди булар ҳақида кўпроқ маълумот йиғишим керак бўлади.

#Шубҳа 48-қисм Атроф маълумотга тўла етарки кўра билиш керак ва ўқий олиш керак деган эди бир устозим. Булутнинг ранги ва шакли сизга ёмғирдан дарак. Очиқ осмонда кўзингиз уларга тушса, эҳтиётингизни қилар ўзингизни шунга қараб тайёрлайсиз. Ёпиқ жойда осмонни кўра олмаганлар ҳам бўғимлардаги оғриқдан бу табиат ҳодисасини ҳис этиши мумкин. Далиллар ва кўрсатмалар нишонга фақат бир кишини қўймоқда. Бу ишда энг бошидан калит ном Нигора эди. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. "Мукаммал ишланган жиноят бўлмайди. Шунчаки, ишлар етарлича суриштирув қилинмайди. Биз энди бошладик. Мана бир неча куннинг натижаси. Қўлимизда бор далил, овчи ёки иш оёқ кийими ва 112 дан олинган овоз қайтномаси",-деб Моҳигул Сатторова менга очиқ тушунтириш берарди. "Мен бир неча кун аввал Нигоранинг уйида бўлганимда. Бу ота-болаларнинг бир ерга боришгани ҳақида эшитган эдим. Балки шу оиланинг иши нималигидан бошласак яхши бўларди",-деганимда гапимни тасдиқлади. "Албатта уни ҳам обдон текширамиз. Мен ucell уяли алоқа бўлимига ариза бердим. Акангизнинг телефон рақами поччангизнинг номида экан. Кимлар билан гаплашган ёки хабарлашганини билса бўлади бироқ..." "Бироқ буни акамга тегишли эканини биз биламиз лекин қонунан исбот этолмаймиз ",-деб унинг гапини якунладим. "Афсуски шундай. Аммо янада бизга кўп нарсани ойдинлатишидан умидворман",-деб менга тасалли берди. Мен акамнинг ёзишмалари ёки қўнғироқларидан ҳам кўра у телефонда нима бор эдида қасдан иккига бўлинди? Шунга қизиқардим. Бунчалик пухта ишланган жиноятда телефон ҳаракатини уяли алоқа компаниялардан олишимизни яхши билишган. Фақат у телефонни синдиришга сабаб эмас менимча. Тезроқ Америка томонидан акамга расмий равишда адвокат этиб тайинланганимда эди. Жиноят ишидан баъзи хужжатларни олиб Iphone компаниясидан айкалудга эришиш рухсати берилса балкида жиноят сабаби аниқ очилади. "Ойбекнинг ишларини қабул қилганингизни эшитиб хурсанд бўлдим. Халқаро тизимда бироз оқсамоқдамиз. Аввалига тил барьери дедик. Лекин маҳаллий қонунлар бошқа, халқаро барибир бошқа экан",-деб мени хаёлимдан чалғитди. "Мажбур қилиндим десам тўғрироқ бўлади. Акамнинг ундан қарзи бор. Менимча мени ишлатиб шу баҳона пулини қайтармоқчи”,-деганимда майин жилмайди. "Бу ерда қолган муддатингиз давомида ишлаб кўринг. Балки ростдан ҳам юртдошларимизга фойдангиз тегиб қолар",-деганида табассум қилиш навбати менга келди.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

Оо ёз, ооо ёз Сен бўлсанг қандай бўлар соз Ҳурматли кузатувчилар, қадрли обуначилар Сизни ёзнинг илк куни ва айрон- қатиқларн
+4
Оо ёз, ооо ёз Сен бўлсанг қандай бўлар соз Ҳурматли кузатувчилар, қадрли обуначилар Сизни ёзнинг илк куни ва айрон- қатиқларнинг, музқаймоқ, яхна ичимликлар мавсумининг бошланиши билан табриклайман! Етганимиз ёз бўлсин Ичганимиз айрон Еганимиз муздек қуртоб бўлсин! Севганларимиз ёнимизда, қадрлаганларимиз кўнглимизда бўлаверишсин Омадимиз ёнимизда доим ҳамроҳ бўлсин, қувончли кунларимизнинг кети узилмасин азизим!😇 Ассалому алейкум хайрли тонг ёзга етганлар!

Tekinga pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩 ((Reklama tez orada oʻchiriladi Qoʻshilib olinglar)) 👇👇👇👇👇 Pishiriqlar ret
+4
Tekinga pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩 ((Reklama tez orada oʻchiriladi Qoʻshilib olinglar)) 👇👇👇👇👇 Pishiriqlar retseptlari Pishiriqlar retseptlari Pishiriqlar retseptlari Salatlar oʻrgatadigan kanal 👇👇👇👇👇👇 Salatlar retseptlari Salatlar retseptlari Salatlar retseptlari 👆👆👆👆 HAR KUNI YANGI RETSEPTLAR, ENG AJOYIB SALATLAR VA PISHIRIQLAR JOYLANGAN 👉Taomlar retseptlari 👉Taomlar retseptlari 👉Taomlar retseptlari

Реакция белгилаб куямиз😊

Bu yerda kurs sotilmaydi. Ozish uchun tabiiy va tekin maslahatlar berib boriladi. Ozish uchun bu dorini sotib oling yoki kunda meni aytganim boyicha unaqa qiling tolov qiling degan narsalar yoq!!! Ayollar birlashgan va fikr almashadigan jamoa!!!

Men ozish uchun och qolish azobini emas, balki go'zallik va ideal qomatni umr bo'yi qanday saqlab qolish sirlarini bilaman. M
Men ozish uchun och qolish azobini emas, balki go'zallik va ideal qomatni umr bo'yi qanday saqlab qolish sirlarini bilaman. Mening sahifam — shunchaki vaqtinchalik parhezlar haqida emas, bu — barqaror Lifestyle (Sog'lom turmush tarzi) falsafasi. Agar siz ham och qolmasdan, har kuni energiyaga to'lib va eng muhimi — natijani umrbod saqlab qolishni istasangiz, to'g'ri manzildasiz. Qoshilib olish uchun bosing⬇️ 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/+tNPkVIHXIDRiZTEy https://t.me/+tNPkVIHXIDRiZTEy https://t.me/+tNPkVIHXIDRiZTEy

Реакция белгилаб куямиз😊

Энди 19 ёшга тўлгандим. Ота онамдан эрта айрилганим учун бошқа бир оила мени ўз қарамоғига олди. У оилада жуда бахтли ва осой
Энди 19 ёшга тўлгандим. Ота онамдан эрта айрилганим учун бошқа бир оила мени ўз қарамоғига олди. У оилада жуда бахтли ва осойишта яшай бошладим аммо... Ўгай акам менга кун бермасди. Янги оиламдаги барча менга яхши муносабатда бўлар аммо ўгай акам доимо ажабланарли ишларни қиларди. Бир кун уни гапларини беҳосдан эшитиб қолдим – УЙЛАНИШИНГ КЕРАК ДЕЙСИЗМИ?! УНДА МЕН ФАҚАТ АИШЕГА УЙЛАНАМАН! ФАҚАТ У МЕНГА ХОТИН БЎЛА ОЛАДИ! – Бу гапларни эшитиб, жойимда қотиб қолдим. Негаки ўгай акам менга уйланмоқчи эди. Биз ўгай бўлсакда барча бизни ака-сингил деб биларди... Акамнинг гапларини тахлил қилолмай хонам томон югурарканман, жойимда тўхтадим. Чунки йўлимда ўгай акам турганди... У бирдан олдимга келиб...