ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Открыть в Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Канал ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 43 374 подписчиков, занимая 1 361 место в категории Религия и духовность и 1 755 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 43 374 подписчиков.

Согласно последним данным от 10 октября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 4 782, а за последние 24 часа — 0, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 17.11%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 11.98% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 7 493 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 5 245 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 119.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 11 октября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

43 374
Подписчики
Нет данных24 часа
-2337 дней
+4 78230 дней
Архив постов
и ўқиб берди. – Раҳматуллаев тўрт. Билолиддинов тўрт. Садриддинов беш. Ҳикмат мендан кейин етиб келувди, унга беш қўйилса, менга аниқ беш баҳо бўлади, деб ўйлади Шодмонбек. – Маматов тўрт. Долимов тўрт. Фармонов тўрт. Шодмонбек қулоқларига ишонмади. – Муаллим, мен биринчи етиб келдим-ку, нега менга тўрт қўйдингиз? Ҳикмат иккинчи бўлиб етиб келди-ку! – деди Шодмонбек алам билан. – Сен, Фармонов, старт, “внимание” дейишим билан югуриб кетдинг. Бошқалар “бегом марш” деганимдан кейин чопди. – Алдаяпсиз муаллим. “Бегом марш” деганингиздан кейин чопдим. Ишонмасангиз, бошқатдан имтиҳон қилинг! Юринглар, болалар, бошқатдан югурамиз! – Биз чарчадик, ана Ҳикмат икковларинг югураверинглар. Бизага тўрт ҳам бўлаверади, – деди ўқитувчи Долимов деб атаган бола. Бешта бола олдинда, муаллим билан бирга жўнади. Қалби бу адолатсизликдан алам ва нафратга тўлган Шодмонбек заранг ерга ўтирди. Шу ўтирганча алла-паллагача қолиб кетди. – Энди энамга нима дейман?! У йиғлаб юбормаслик учун тишини тишига маҳкам босса-да, кӯзларидан дув-дув ёш оқарди. Молларга емиш ташлаб юрган Ойбарчин акасини дарвоза олдида кутиб олди. – Бешми, ака? – Шодмонбек бош чайқади. Бош бармоғини букиб, тўрттасини ёйди: “тўрт” – Нимага тўрт, ака? Сиз ҳаммадан тез югурар эдингиз-ку! – Шундай бўлиб қолди... – Бошқатдан топширса бўлмайдими, ака? – Бўлмас экан. – Майли, ака хафа бўлманг. Сиз физика-математикадан зўрсиз. Имтиёзсиз ҳам ўқишга бемалол кириб кетасиз. Шодмонбек бошини кўтариб синглисига маънодор қаради: – У ёқдагилар ҳам манавилардай имтиҳон олса-чи? Ойбарчиннинг юраги шувиллаб кетди. – Йўғ-э, жудаям унақа эмасдир... Бу хабар ҳаммани, ҳатто кичкинтойларни ҳам дилгир қилди. Райҳонбиби ўғлининг гапларини индамай тинглади. Ичидан бир оғриқ келиб, чимирилди. Унинг пешонасида қатор-қатор чизиқ пайдо бўлди: – Хафа бўлма, Шодмонжон, Худо қўлласин. Худо қўллаб юборса, ҳаммаси яхши бўлади. Ол овқатингни е, совиб қолмасин. – Эна, мен ўқишга Учқудуққа бораман. Политехника институтининг филиали очилибди. Имтиҳонлардан ӯтганларга ётоқхона бериларкан. Кечки бӯлимга кириб, кундузи ишлайман. Уйга ҳам ёрдам бераман. Агар... – у бироз жим қолди, – агар ўқишга киролмасам, ўша ерда қолиб ишлайман. То институтга киргунча имтиҳон топширавераман. Бугунги воқеа унинг адолат ҳақидаги тушунчаларига ҳам қуюқ соя ташлаган эди. Райҳонбиби йиққан терган пули - ўттиз сўмни ўғлининг қўлига тутқазди. – Омон бўл, Шодмонжон, Худо ўз паноҳида асрасин. – Имтиҳон топшираётганингда ҳаросатга тушиб, ҳамма билганинг эсингдан чиқиб кетмасин. Ўзингни қўлга олиб, фикрингни жамлаб, кир. Ўша ёқдагилар ҳам одам. Ўқишга кираётганларнинг ҳам билими бўлса сеникича бўлар. Муҳими – қўрқма! – деди Фармонбек ўғлига оқ фотиҳа берар экан. Шодмонбек институтнинг тоғ-кон қазилмалари бўлимига имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, ўқишга кирди… Эшагини пахса девор ортида қолдириб Фармонбекнинг ҳовлисига кирган почтачи нафақа пулидан олдин хуржундан бир парча қоғоз чиқарди: – Фармон тоға, сизга телеграмма! Фармонбек бурнининг устига кўзойнак қўндириб, телеграммага кўз ташлади. “Ота ўқишга кирдим! Ойбарчин, кўчамизда байрам бошланди!” Шу кеча Райҳонбибининг қувончдан уйқуси қочиб, шукрона билан тонг оттирди. Шодмонбекнинг ўқишга киргани шу қишлоқда яшайдиган, орзуга бегона бўлмаган ёш-ялангни руҳлантириб юборди. Мактабда ўқиш тўхтатилганда далага китоб кўтариб чиқадиганлар кўпайди. Аммо ўша йили Ҳикмат ҳам, ўнинчи “б” синфда ўқиган олтин медаль соҳибаси Розия исмли қиз ҳам ўқишга кира олишмади. Ўқитувчилар мажлисларда Шодмонбекнинг номини фахрланиб тилга оладиган бўлдилар... ...Мактаб комсомол ташкилотининг бошлиғи синфма-синф юриб, эртага – еттинчи май куни мактабда Улуғ Ватан Уруши қатнашчиси Исроил тоға Маҳмудов билан ғалаба кунига бағишланган учрашув бўлишини айтиб чиқди. – Ҳеч ким уйига эрта кетиб қолмасин. Исроил тоға немис фашистларни ўз кўзи билан кўрган. Нечтасини шахсан ўзи отиб ташлаган. Кўрган-кечирганларини айтиб беради. Қизиқарли саволлар тайёрланглар. Саволлар борми, деганда берасизлар. Эртаси куни эса, байрамга эрталабдан тайёргарлик бошланди. Мактаб ҳовлисига синфхоналардан парталар чиқарилиб, қа

и. У Шодмонбекнинг рўпарасига келиб қўлидаги тўрт-беш туп пахта ниҳолини силкитди: – Бу нима итвачча, бу нима? Сен зараркунанда нега ёввойи ўтни эмас, ғўзани чопасан? Давлатнинг неча кило пахтасига зарар етказганингни биласанми? Бригадир ўзининг дағдағасидан ўзи рағбатланиб, Шодмонбек бегона ўт томирига кетмон ураётиб, бехосдан чопиб юборган ғўза туплари билан боланинг юз-кўзи демай савалай бошлади. – Мана сенга зараркунанда, мана сенга халқ душмани! Шодмонбек бошини қўллари билан тўсгани сайин бригадир баттар авжига минди. – Қўйворинг, урманг акамни! Ойбарчин бригадирнинг қўлига ёпишди. Барваста эркак бир силтаган эди, қизалоқ учиб кетиб, орқаси билан йиқилди. Райҳонбиби шошилиб боласини ҳалиги ўт-ўлан тўла этак устига ётқизди-да, эркакнинг қўлига ёпишди. – Тўхта, Худодан топкур, тегма боламга! У хирсдай эркакни жон- жаҳди билан итариб юборди. Шодмонбек эса ӯрнидан туриб, синглиси томон интилди. Келиб қўлидан тортиб турғизар экан, “Йиғлама, Ойбарчин, ҳали бизнинг кўчамизда ҳам байрам бўлади”-деди. Кафти, тирсаклари шилинган қиз туриб енгларини, этакларини қоқа бошлади. Чиқиб кетаётган бригадир Шодмонбекка қараб сўнгги гапини айтди: –Ҳозир ҳам қилавер байрамингни! Райҳонбиби ўт-ўлан устига ётқизган боласини қўлига олар экан, зӯравонни қарғади: – Сен менинг боламни урдинг, сени Худо урсин! Шу куни Шодмонбек кечаси билан ухламади. У отасининг кексайиб қолганини, энди бундай муштумзўрлардан болаларини ҳимоя қила олмаслигини, онаси эса бир мушпипар эканлигини тушунди. – Ака, ухламаяпсизми? Икки укасидан нарида ётган Ойбарчин бошини кўтариб сўради. – Ҳа, ухламаяпман. Ухлолмаяпман. – Бирор жойингизга оғрияптими? – Оғрияпти. Бироқ жоним эмас, ака, – сўз тополмай қийналди, – дил... дилим оғрияпти. – Ака, хафа бўлманг, ит ҳурар карвон ўтар... – Фақат ҳуриб қўя қолмади-да, бу ит ёмон қопди. Энди мен дарсларни ӯзлаштиришга қаттиқ киришаман ва аттестат олишим билан ӯқишга кетаман. Битказиб, шаҳарда ишлашга қоламан. Мактаб дала ишлари учун ёпилганлиги туфайли Шодмонбек мустақил билим олишга астойдил киришди. Баъзан фалончининг ўғли Тошкентда ўқирмиш, фалончининг ҳам қизи ўша ёқда ўқиётганмиш, деган гап тарқалар, бироқ бу бахтиёр одамларни ҳеч ким кўрмас эди. Райҳонбиби китобга берилган ўғлига ҳам, қизига ҳам қараб қувонар, болаларининг порлоқ келажаги айнан улар “ёпишиб” қолган шу китобларда эканлигини тушунарди. Ниҳоят, битирувчи синфларнинг давлат имтиҳонлари топшириш пайти етиб келди. Шодмонбекнинг физика, химия, математикалардан олаётган ҳар бир аъло баҳоси уйда байрам бўлиб кетар, рӯзғор аҳли навбатдаги имтиҳонни ҳаяжон билан кутарди. Шодмонбек барча фанлардан имтиҳонларни аълога топшириб бўлди. Фақат физкультура дарси қолди. Давлат имтиҳони узоққа югуриш бўйича бўларкан. Шодмонбек шундан ҳам “беш” баҳо олса, олтин медални қӯлга киритади… Шодмонбек физкультурадан бўладиган имтиҳонгача қолган уч кун ичида ўнгидаям, тушидаям “олтин медаль”ни кӯрди. Мактаб спорт майдончаси нисбатан кичиклиги туфайли имтиҳон қўшни Олтинсой савхозидаги мактабда ўтказиладиган бўлди. Имтиҳон топширувчилар эрталаб соат еттида мактабда йиғилдилар. Сўнг битирувчи синф ўқувчиларини жисмоний тарбия ўқитувчиси қўшни совхоз мактабига бошлаб кетди. То имтиҳон майдончасига етиб келгунча беш-олти километр юрган ўқувчилар ҳориб қолдилар. Учта битирувчи синф ўқувчилари имтиҳон топшириб, то Шодмонбек билан бирга югурадиган болаларга навбат келгунча, қуёш тиккага келди. – Энди сенларнинг галларинг. Қани старт чизиғига! Олти нафар ўқувчи старт чизиғига келиб, бир тиззасини ерга қўйиб, икки қўлига таяниб туришди. – Внимание! Старт! Болалар ярим кўтарилишди. – Бегом марш! Олти йигит қушдай учиб кетди. Белгиланган масофа ўрталарида Шодмонбек бошқалардан бир қадам олдинга ўтиб олди ва жон жаҳди билан кўзи ҳеч нарсани кўрмай югура кетди. У маррага қолганлардан бирор уч-тўрт қадамча илгари етиб келди. Чизиқдан анча ўтиб кетиб, тўхтади. “Уҳ” деди-ю, ерга ўтирди. У бўғриқиб нафас олар, юраги дук-дук урар, хаёлида бир фикр айланарди: – Энди олтин медаль меники!!! Бир пасдан сўнг майдонча бошида турган жисмоний тарбия ўқитувчиси Сувонов ҳам етиб келиб, баҳоларн

Umrning uch fasli

Икки хотинли эрлар ҳақида эшитгансиз, аммо икки эрли хотин ҳақида эшитмагансиза? Ўша икки эрли аёл менман-Фариза!. Биринчи ту
Икки хотинли эрлар ҳақида эшитгансиз, аммо икки эрли хотин ҳақида эшитмагансиза? Ўша икки эрли аёл менман-Фариза!. Биринчи турмушимни севсам ҳам ҳар хил муаммолар сабаб ажрашдим. Дарровгина иккинчи бор турмушга чиқдим. Иккинчи эрим жуда яхши эди, аммо биринчиси мени таъқиб қила бошлаганди. Иккимиз бир-биримиздан кўнгил узолишмаганимиз учун иккинчи эримга баҳона ўйлаб, уни ижарачи талаба деб домимизда яшашга кўндирдим. Энди икки эр ва бир аёл битта уйда яшашни бошладик ва ҳаммаси шундан кейин бошланди... Ҳар тун...

​​ам эдики, дарча очилиб Баҳора ичкарига ҳатлаб кирди. Сабоҳат янга вайсай-вайсай кўчага чиқди. Ҳалима ая у то узоқлашиб кетгунча ортидан қараб турди, сўнг ортига қайтди. -Даданг тузукми,-деди Ҳалима ая ошхонага кираракан, аллақачон кийимини алмаштириб ўзига овқат сузаётган қизига. Баҳора буғи кўтарилаётган шўрвани дастурхон устига қўйди. Ўзи ҳам чўккалаб олди. Ҳалима ая ёнидан ўтирди. -Аммо зиқналиги бор-да шу янгангнинг. Қарз сўраганимизда у-буни баҳона қилиб, бермади. Ким билади, пулни бошқалардан олмай шулардан олганимизда ҳозир даданг касалхонага тушмасмиди? Баҳора ялт этиб онасига қаради. -Дадам кимдан қарз олган? Қанча? Нега бундан хабарим йўқ. Шу он дарвозахонани биров тақиллатгандек бўлди. Ҳалима ая сергак аёл эмасми, ўрнидан туриб эшик деразасидан мўралади. Дарвоза яна тақиллади. -Овқатингни е, ўзим кўриб келайчи? - у шундай дея юрагида уйғонган ҳадик билан эшикка йўналди. Баҳоранинг иштаҳаси бўғилди. Қошиқни косага уриб, бир-икки ковлади, аммо энди томоғидан овқат ўтмаслигига амин бўлиб, уни нарига суриб қўйди. Ёвқур ўйлар кўнглини исканжага олди. "Дадам кимдан қарз кўтарган бўлиши мумкин? Танишми, нотанишми? Қанча олган? Энди қарз берган одам пулини сўраб, безо қилаётгандир-да? Ҳаммаси мени дебми? Тўйимни дебми? Уфф... Ҳали бу ташвиш ҳам бормиди? Бечора дадам. Шуни ўйлаб, юраги сиқилгандирда? Энди нима бўлади? Бунинг устига бу машмаша. Боя аям билан телефонда гаплашганимни илғаган бўлсалар керак. Бўлмаса, бундай ҳайрон қараб қолмасдилар. Аямдан сўраб суриштиради. Кейин нима бўлади. Яна юраги сиқилади. Эҳ, бу ҳаёт деганлари фақат ташвиш, мусибатдан иборатмикан, а?" Баҳоранинг хаёли бўлинди. Эшик очилиб, аяси иш буюрди. "Кўзимиз учиб турувди меҳмонга. Шу пайтда зарилмиди?"-тўнғиллади Баҳора. Аммо чаққонгина бўлиб юмушига шўнғиб кетди. Жавондан меҳмон учун фойдаланадиган пахта нусхали чойнак ва пиёлаларни олиб, чой дамлади. Патнис устига қўйиб, тўғри меҳмонхонага кириб келди. -Қани олинг, тортинманг.-Ҳалима ая манзират қила кетди меҳмонни. Баҳора чойнакни патнисдан олиб, ҳозиргина тўшалган дастурхон устига қўйдию, салом бермоқчи бўлиб, юзини меҳмонга бурган ҳам эди, карахт бўлиб қолди. Қаршисида ғам букчайтириб қўйган қайнотаси Сайфи ота ўтирарди. Давоми бор. #ШумқадамХикоя

Shumqadam kelin

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠❕ 🟠Uyimizdagi bor mahsulotlarni iste'mol qilgan xolda vazn yo'qotish🔴🔴🔴🔴 🟠Doimiy NAZORAT va savolin
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠❕ 🟠Uyimizdagi bor mahsulotlarni iste'mol qilgan xolda vazn yo'qotish🔴🔴🔴🔴 🟠Doimiy NAZORAT va savolingizga javob olish imkoniyati ❤️QABZIYAT muammosidan xalos bo'lasiz✅✅✅✅✅ ❤️SOĜLOM VA UY SHAROITIDA MENYULAR VA DOYIMI NAZOR 1.OYDA 1️⃣0️⃣〰️OZISH 🔔🔔🔔🔔 ⏏️⏏️1 OYDA 6 KGDAN 10 KG GACHA OZISH IMKONI💖💖💖💖 KANALGA KIRISH 👇👇👇👇👇 👇👇👇👇👇👇 🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴 ➡️https://t.me/qiynalmasdanOZISH ➡️https://t.me/qiynalmasdanOZISH ➡️https://t.me/qiynalmasdanOZISH Murojaat  uchun 🫴 @ZarinaMusayeva89 🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

Реакция белгилаб куямиз😊

Эрим мен билан кам суҳбатлашади, Эътиборсиз, мехр кўрсатмайди.Ўзидан билиб пул бермайди😔 Дугонам муносабатларини айтиб беради камига ❤️ даромади хам бор Уйда булса хам пул топади роса хавас киламан Ўша дугонам бир канални тавсия қилиб қолди 😍 Узига булган ишончиз ортади, хам кулизда пулиз булади 💸 Узизни пулиз ,даромадиз булишини хохласайиз каналга киринг Шошиламиз👇 https://t.me/+t-ABudvJzAQ3ZDli

га қамалиб олди. Бугун эса кўринмаяпти. Азонда туриб, ҳовлида уймаланиб юрадиган чол бугун қорасини ҳам кўрсатмади. Бахтиёр "ётгандирлар-да" дея безовта қилгиси келмади. Дарвоза эшиги очилди. Кимнингдир оёқ қадамлари эшитилди. Бахтиёржон туришга эринди. Мавлуда опасининг қораси кўрингач, енгил тортди. -Бу нима ўтириш, чой-пой ичдингми?,-деди у супага яқинлашиб. -Бирор нима еб олсангчи? Ишингга бормадингми? Магазин нима бўлди? -Одам бўлгани билан беэътибор бўлма. Ишингга бор, овунасан. Ғамга ботиб ўтирганинг билан,-шу ерга келганда овози титраб кетди Мавлуданинг,-онам тирилиб келармиди? Бахтиёр юзини нариги томонга бурди. Бармоқлари кўзларига югурди. -Дадам қайда? Чой-пой дамлаб бердингми?-туйқус Сайфи ота ёдига тушиб, чор атрофга қаради аёл. -Сен ётасан пешингача. Дадам хўроз қичқирмай уйғонадилар. -Мавлуда шундай деб Сайфи ота ётоқ қилиб олган ҳужра томон жадал қадам ташлаб борди-да, хона дарчаси олдида отасини чақирган бўлди. Жавоб бўлмагач, эшикни очиб, ичкарига бош суқди. -Ие, йўқку,-деди ҳайрон бўлиб сўнг эшикни ёпиб Бахтиёржон олдига қайтаркан. Бахтиёр қаддини ростлади. Энди ҳайрон бўлиш навбати унга келганди. -Бу саволни мен беришим керак сенга,- овози бир парда кўтарилди Мавлуданинг.-Шу уйда туриб сен билмасанг, мен қаердан билай? Бахтиёр бу саволга жавоб беролмади. Опаси ҳақ эди. У ёш бола эмас. Унга опалари "отамиз суянчиқларидан айрилди, сен эркаксан, қўриқчи бўл, ғамхўрлик қил, фарзандлик бурчингни аъло бажар" деб тайинлаши шарт эмас. Аммо кечадан бери, айниқса Баҳора кетгандан бери ўзгариб қолгани, бирор фарзанди билан гаплашмаётгани аламли эди. Бахтиёржон шунга шаъма қилиб гап бошлаган эди балога қолди. Мавлуда имога маҳтал турган жанжалкаш аёлдай ловуллаб кетди: -Гапирмасалар гапирмасинлар. "Шумқадам" шунча азиз бўлиб қолдими? Онамизнинг ўлиги устига келган, пойқадами қуриб кетгур шу касофат шунча қадрли бўлиб қолдими? Онагинам-а? Тилла аёл эдилар-а? Дадам онагинамнинг қадрига ҳали ҳам етмабди-я? Шу дам Бахтиёржоннинг қўл телефони куй таратиб юборди. У шими чўнтагидан телефонни дарҳол чиқариб, ким қўнғироқ қилаётганини билиш мақсадида экранига кўзи тушдию капалаги учиб кетди. Экранчада "ойим" деган титр кўринди. -Нима бўлди, рангинг оқариб кетди?-укасига яқинлашди Мавлуда ҳамон куй чалаётган телефонга жавоб бермай нигоҳ суқиб турганини кўриб. Бахтиёржон опасига телефонни узатди. Ўзи эса бир пиёла сув ичиш учун ошхонага йўрғалди. *** 💥Шукур амаки хонадони. Сабоҳат янга ва Ҳалима ая дастурхон атрофида ўтиришибди. Айни дам тушлик қилишаётганди. Ҳалима ая ўзи ва овсини овқатдан бўшаган косаларни четга суриб қўйди, сўнг латта ғилофни чойнак устидан олиб, бирин-кетин пиёлаларга чой қуйди. -Бу ғавғолар ҳам бошимизда бор экан, келин. Нима қиламиз, бошга тушганини кўз кўради дейишадику?-ҳасрат дастурхонини оча кетди Ҳалима ая.-Баҳоранинг қайнопаларини ақлли, ҳушли десам, ғирт ноодам чиқдику? Куёв ҳам опаларидан қолишмас экан. Сабоҳат янга чойдан бир-икки ҳўплаб пиёлани дастурхонга қўйди. -Ҳар хил одам бор экан-да. Билмас экансиз. Баҳора шўрликда нима айб? Бир айби келин бўлиб шу хонадонга кириб борганими? -Э ҳамма айбни қизимга тўнкашяптида бу одам бўлмагурлар. Номини "шумқадам"га чиқаришди ярамаслар.-томоғида нимадир тиқилгудек бўлиб деди Ҳалима ая. -Қўйинг, хафа бўлманг, ҳали қилган ишидан афсусланади бари. Келиб шундай элансин-ёлворсин, мени айтди дерсиз. Баҳорахондек қизни икки дунёда ҳам топа олишмайди. -Мен ҳам анча ўтириб қолдим. Энди борай Анисанинг боласини ухлатиб келгандим. Уйғонган бўлса, йиғлаб-нетиб қолмасин,-шундай дея ўрнидан қўзғалди у. Ҳалима ая шошиб қолди. -Ўтиринг, борасиз-да, келин. Анисангизга ҳам бир йилдан ошдиёв, а? -Бир йилу тўрт ой бўляпти. Иши тузук. Бир аёлнинг иккита боласига энагалик қиляпти экан. Яхши дейдику? Э, алкаш эри бир тийинга зор бўлмаганида кетиб қолмасди бегона юртларга. Мусофир жой, ўйлайсиз-да, барибир. Кечалари уни ўйлаб уйқум қочиб кетади. Ишқилиб боласи бошига омон-эсон бўлсин.-Сабоҳат янга ўрнидан турди. -Кетардингизда?-деди Ҳалима ая уни орқасидан дарвозагача кузатаркан. -Бормасам бўлмайди, янга. Яна келарман,-у шундай деб дарвоза тутқичига қўл берган ҳ

Shumqadam kelin

---Мен келин бўлиб тушган хонадоним катта оила эди. Эримни ажрашган аммаси, ва аммасини қизи ҳам улар билан яшарди. Тушлик па
---Мен келин бўлиб тушган хонадоним катта оила эди. Эримни ажрашган аммаси, ва аммасини қизи ҳам улар билан яшарди. Тушлик пайти ошхонада. —Келинойи, ҳалиги салатиздан қилиб беринг, жуда егим келяпти. -Мен аммамизни кизига кулиб қарадим. —Ҳўп, кечга қилиб бераман. Аммамизни кизи овқатга қошиқ солдию, ўқчиб ўрнидан туриб ташқарига чиқиб кетди. Мен ортидан ҳавотир олиб бордим. —Яхшимисиз ? -сўрадим . —Келинойии... Деб йиғлаб юборди ва... —Мен ҳомиладорман. —Нимаа? -бу хабардан кейин кўзларим катта-катта очилгани аник. Турмуш қурмаган қиз ҳомиладор? —Ким? -дедим бир ютиниб. —Болани отаси ким? —..... акам.... , ---Нима??? ўз эриним исмини эшитиб кўзим тиниб кетди...

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠❕ 🟠Uyimizdagi bor mahsulotlarni iste'mol qilgan xolda vazn yo'qotish🔴🔴🔴🔴 🟠Doimiy NAZORAT va savolin
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠❕ 🟠Uyimizdagi bor mahsulotlarni iste'mol qilgan xolda vazn yo'qotish🔴🔴🔴🔴 🟠Doimiy NAZORAT va savolingizga javob olish imkoniyati ❤️QABZIYAT muammosidan xalos bo'lasiz✅✅✅✅✅ ❤️SOĜLOM VA UY SHAROITIDA MENYULAR VA DOYIMI NAZOR 1.OYDA 1️⃣0️⃣〰️OZISH 🔔🔔🔔🔔 ⏏️⏏️1 OYDA 6 KGDAN 10 KG GACHA OZISH IMKONI💖💖💖💖 KANALGA KIRISH 👇👇👇👇👇 👇👇👇👇👇👇 🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴 ➡️https://t.me/qiynalmasdanOZISH ➡️https://t.me/qiynalmasdanOZISH ➡️https://t.me/qiynalmasdanOZISH Murojaat  uchun 🫴 @ZarinaMusayeva89 🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

Чимилдиққа қизини узатиб қайтган она роса кўнгли бузилди. Ўзидан 12 ёш катта йигитга тегаман деб оёқ тираб олган қизини турму
Чимилдиққа қизини узатиб қайтган она роса кўнгли бузилди. Ўзидан 12 ёш катта йигитга тегаман деб оёқ тираб олган қизини турмушни ўйинчоқ билганидан ташвишда эди.  Тўлғана~тўлғана уйқуга кетди. Аммо азон айтилмаси келган қўнғироқдан ўтакаси ёрилиб уйғониб кетди. Яна қизини номеридан. Кеча чимилдиққа узатилган қиз нега бу пайтда қўнғироқ қилиши мумкин. - Алё,- у тарафдан қизини йиғлаган овози эшитилди. - Нима бўлди?- онада, юраги товонига тушиб кетди. - Она, куёвингиз...

📺 ХАР КУНИ ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИНИ ЭШИТИБ КАЙФИЯТИНГИЗ ТУШИБ КЕТЯПТИМИ? 😨 УНДА СИЗГА ХАЁТ ТАШВИШЛАРИДАН ХОЛИ БЎЛГАН🥳, КАЙФИЯТИНГИЗНИ КЎТАРУВЧИ,😏 КЎНГИЛОЧАР ВИДЕОЛАР ЖАМ БЎЛГАН😄 🤖😛😅😇🥲☺️🙏👋🤖 🤖😅👋😣🥺😛🙃☺️😃🤖 КАНАЛИНИ ТАВСИЯ ЭТАМИЗ. КАНАЛГА УЛАНИШ⬇️ https://t.me/SHUNCHAKIVIDEOOFICIAL https://t.me/SHUNCHAKIVIDEOOFICIAL https://t.me/SHUNCHAKIVIDEOOFICIAL

🔥ШУБХА🔥 asari siz azizlar uchun Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 224 qismdan iborat. Har bir hikoya uchun alohida karta qoʼyilgan. TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#Шубҳа 132-қисм Туйғулар тушунарсиз бир мавзу эди мен учун. Бир кун ичида бир -биридан фарқли қанча турини ҳис этиб кўрдим. Ойбек қаршимда туриб менюга қарарди. Мендан фарқли ўлароқ, нима ейишни танлолмай ҳалак. Учрашган еримиздан кўп узоқ бўлмаган бир турк ресторанига кирдик. Мен доимгидек салат буюртма қилдим, Ойбек эса қандай гўшт турини танлолмай қолган эди. "Мана бундан бўлсин", -деб охири қарорини бошимиз устида кутиб турган официантга айтди. Руҳий ҳолатимни ранг-баранглигидан бўлса керак, жуда ҳам уйқим келганди. Бир томондан хаёлим тезроқ бир ҳостел ёки пансион қараш эди. "Оҳ, қорнимга ёмон урдинг. Одам дегани шунақа қаттиқ зарба берадими?", -деб шикоят қиларди. "Баҳона қилманг, бошқаси бўлганда..." "Бошқаси нега сенга яқинлашар экан?", -деди қовоғини уйиб. "Мен иккаламиз олдин гаплашган бирор мавзуни унутдимми? Ёки хотирам ўчдими?", -деб кинояли сўрадим. "Йўқ. Мен ўзимни ҳам, гапларимни ҳам унуттиришга қўймайман", -деди стол устида турган сариёғ ва нондан оғзига солар экан. "Мижозингизман, иш сафарига қанчада чиқасиз, деб сўрадингиз. Мавзу мени шахсий ҳаётимга нега келди?", -деб қош кўтариб сўрадим. "Бурнингни ерга суркайман, деганими бу?", -деб сўради. Айёрона табассум қилдим. "Тушунарли, жавобимни олдим. Аввал қорнимизни тўйдириб олайлик... кейин бирор тинчроқ жойда шу иш сафарингизни бир гаплашиб олайлик, мадам", -деб тушунарсиз гапирди. Ҳалол жой бўлсин, деб кирган ресторанимиз ростдан ҳам гавжум ва шовқин эди. Аммо иш сафари деганини остида Жери билан кетган ишим бўлмаса, деб ўйланиб қолдим. Менинг салатим унинг овқатидан аввал келди. Бу сафар пулини у тўлайман деганига ўзим томонга кўп тортмай, ўртароққа қўйдим. Буни кўриб мийиғида кулди. Қўлини ҳали ҳам қорин қисмида тутарди. Жони бунча нозик бўлмаса, дедим ўзимга ўзим. "Хўш адвокатим, йўл қандай ўтди? Бечора мижозингизни раъйини қайтармай деб, қийналиб қолмадингизми?" "Париждан яқинроқ ер йўқмиди?" "Париж бошқа", -деб чуқур нафас олди. Суҳбат иш, йўл ва унинг қандай келгани ҳақидаги мавзулардан давом этди. "Отангиз тузалиб қолдими?", -деганимда кайфияти тушди. Ойбек менга отаси билан тортишганини айтганди. Балки ўзини айблаб юргaнидан юзи осилди. "Яхши, даволанишда", -деб қисқа жавоб берди. Моҳигул опа ҳақида ҳам сўрамоқчи бўлдим. Сўнг ери ва вақти эмасдир, деб фикримдан қайтдим.

#Шубҳа 131-қисм Юрагимнинг сиқилгани, кўзимга тушган босим ва зулматга жой бўшатди. Қадамларим тўхтаган эди. Бир гавда орқамда туриб, қўли билан кўзларимни юмганди. Ўткир атир ҳиди бурнимга урилди. Бир неча сония кутиб, қўлим билан кўзим олдидаги тўсиқни олмоқчи бўлдим. Лекин у қулоқларим остига яқинлашиб гапирди. "Бир из қолдириб, қўл етмас бўлиш қандай экан?", -деганида бошқа чидолмай, аввал тирсагим билан қорнидан юқорига урдим. Кейин эса оёғини товоним билан эздим. Оҳ-воҳлаб қўлини олди. Бир неча сонияда кўзим ёруғликни илғашда қийналди. "Вой, бу қандай иш...", -деб сўкинди. Ортимга ўгирилганимда, пушти атиргуллар билан икки букилгандек турарди. "Ажаб бўлди", -деб жаҳлим чиққанини кўрсатдим. "Нега бунақа урдинг? Вой, қовурғам синди", -деб қийшаярди. "Бу ҳам кам ҳали. Ўйин қилиш нима эканини билиб олдингиз", -дедим оғриқдан буришган юзига қараб. "Ўйин қилганим йўқ. Пушти атиргул қидириб анча узоққа кетиб қолдим. Қайтиб келсам, йўқсан." "Сиз!!!", -деб тузатдим. "Орамизда сиз- миз қолдими?", -деб гулини узатди. Аммо бир қўли ошқозони устида эди. Гулини олиб бошига урдим. Йўлдан ўтиб кетаётганлар буни кўриб, ҳайфлаб ҳуштак чалди. "Вой, *** шарманда ҳам бўлдим", -деб ўзини ҳақорат қилди. "Баттар бўлинг!", -деганимда аччиқ кулди. "Кечир! Қасам ичаман, гул қидириб кетдим", -деб ялинишга ўтди. "Битта аҳмоқ беш ярим минг километрдан келганини бир аҳамияти йўқми? Нега хабар бермайсиз?", -деб баттар жаҳлим чиқарди. "Ишдаман, боролмайман дединг-ку?" Юзимда кинояли ифода пайдо бўлди. Гули билан яна бир солдим. "Манзарам, деб расм қўйишга бало борми унда?" Қаддини бироз тиклаб менга яқин келди. Қўлимдан ушлаб ўзига тортди. "Ўзинг келганингни расм билан билдириб қўйдинг, мен индамаяпманку",-деб жилмайди. "Мен билан сиз бирми?", -деганимда, "Нтс, бир эмас. Сен беш ярим минг километрдан келдинг, мен эса қўшни қишлоқдан келдим", -деб гапни ҳазилга бурди. Қорин қисмига яна бир урдим, фақат бу сафар унча қаттиқ тегмади шекилли, кулди. "Бўлди, узр сўрадим. Ҳамма бизга қараяпти", -деди. "Қараса-чи?", -деб овозим сал пастроқ чиқди. "Қорним оч, юр бирор нима ейлик. Ўтириб бафуржа гаплашамиз", -деди. "Мен узрингизни қабул қилганим йўқ", -деганимга, "Бўпти, овқатни мен олиб бераман. Шундан келишиб кетамиз", -деб кулди.

#Шубҳа 130-қисм Тортишиш кучи ва қонунлари деган тушунча чуқур ўрганилишни бошланганидан бери, инсонлар хаёлларидаги ҳаёт ва орзуларига тезроқ эришганлари кузатилмоқда. Бу қонун қандай ишлайди? Илоҳий қўл буни қандай бошқаради, уни билмасамда, бироз аввал қўйган расмим ва истагим ўз кучини кўрсатган кўринади. Юрак уришларимни назорат қилишим қийин бўлди. Қалбим мендан аввал ортига ўгирилгандек. Туйғуларим қанот чиқариб атрофга парвоз қилгандек. Қўлимдаги телефон қалтирар, оёқларим кучини йўқотгандек ортимга ўгирилдим. Атроф тўла одам ва кўпчилик орасидан таниш чеҳрани қидирардим. Йўлнинг нариги бетига ўтдим. Кафе ва ресторанлар қатор жойлашган ерларга қарадим, йўқ эди. Балки менга қўнғироқ қилиб туша олмаяпти, деб телефонимни текширдим. У ерда ҳам жимлик. Бир неча дўконларга кирдим. Сув олгани киргандир. Бирор нарса керак бўлгандир. Уни бу катта ва гавжум шаҳарда тополмаслигим аниқ эди. Бироз вақт ўтгач, телефонимга қайтиб қарадим. Профилда турган расмни яқинлаштирдим. Мен ҳозир у расм олинган жойда эмас эдим. Яна ортга қайтдим. Анча муддат бир ерда қимирламай кутдим. Келмади. Бироз аввалги ҳаяжоним ерини тушкунлик ва аламзадалик ола бошлади. Ойбек мен билан ўйин қилаётгандек туюлганди. Мени бир ердан кузатиб турганини сезиб турибман. Балкида уни жон ҳалак қидирганимни кўриб, устимдан кулиб тургандир? Бу фикр юрагимни оғритди. Еримда турдим ва нафасимни ростладим. Ҳар қанча уни кўргим келмасин, ӯзимни назоратга олдим. Эйфелдан узоқлашдим. Қадамларим мени метро томон етаклади. Бу сафар йўлдаги инсонларга қарамасликка ҳаракат қилдим. Йиғлаб юбормаслик учун қийналиб бўлсада кучли туришга уринардим. Заиф қиз эмасман. Бир эркакнинг гапига учиб келган бўлишим мумкин, аммо ўйинига ўйнаш ниятим йўқ эди. Хаёл билан бўлиб кимгадир қаттиқ урилдим. "Pardon madam", -деб узр сўради мени туртган киши. Кўз ёши тўкиш учун баҳона топилди. Бир..., икки ва кетидан оқиб келган ёшларнинг йўлини тўсмадим. Тезда телефонимни чиқардим ва Ойбекнинг рақамини блокладим. Профилимдан расмимни олиб ташладим. Йўлнинг азоби мени чарчатган эди. Шу ердан узоқлашсам бўлгани. Бир кеча ётадиган жой топсам, эртага уйга қайтардим. Ойбекка бир имкон бермоқчи бўлдим. Шунча ғурбат ичида ўзимга бир умид ҳадия қилмоқчи бўлганимга хафа бўлдим. Нафақат мен, ким бўлса ҳам Ойбекнинг феълидаги одам билан келишиши қийин эканини англадим.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа