Жавлонбеков
қўлининг учини узатиб у билан
кўришди. Бўлимга кирганида
ҳамширалар тўхтатишга журъат
қилолмадилар. Тўппа- тўғри
бўлим бошлиғи хонасига кириб
борди. Унга кўзи тушиши билан
бўлим бошлиғи Саидов дик этиб
ўрнидан туриб кетди. Илдам юриб
келиб қўш қўллаб кўришди. Ҳол-
аҳвол сўраб диванга ўтиришга
таклиф қилди. Жавлонбеков
қолганлар билан нописандгина
кўришиб диванга ястаниб ўтирди.
-Қайним Миркомилнинг аҳволини
билайин, деб келгандим.
-Операция ҳозиргина тугади,-деб
ҳамон қўлини кўксига қўйиб
турган Саидов ёнида турганларга
ишора қилди.- Рашиджон билан
Ҳамиджон операция қилишди.
Мен ҳам хабардор бўлиб турдим.
-Қўлимиздан келганича харакат
қилдик. Ҳозирча бир нима
деёлмаймиз,- деди Рашид
Унинг ўзини сипо тутаётганини
бошқача тушунган Жавлонбеков
«жуда димоғи баланд-ку», деб
ҳаёлидан ўтказди.
-Нима керак бўлса айтаверинглар.
Дори-дармон, дегандай.
-Ўзимизда борини ишлатаяпмиз.
Фақат…- Саидов нима дейишини
билмай тўхтаб қолди.
-Мана бу дориларни топиб
келишларинг керак. Иложи
борича тезроқ,-деб Рашид қоғоз
узатди.- Бундан ташқари, кўп қон
йўқотгани учун қон қуйиш керак.
Ҳар эҳтимолга қарши…
тайёргарлик кўриб қўйилса ёмон
бўлмасди.
-Шунақа денг,- деди Жавлонбеков
совуққонлик билан. Билинар-
билинмас бош қимирлатиб
ўрнидан турди. Саидов орқасидан
кузатиб йўлакка чиқди.
-Нима бўлди? –деб Ҳанифа
илтижо билан сўради.
-Ҳавотирланманглар, ҳадемай
ўзига келиб қоларкан.
Тайинладим, яхши қарашади.
Керак бўлса Тошкентдан
мутахассис чақиришади,- деб
Жавлонбеков қўлидаги қоғозни
Адҳамга берди.- Мана бу
дориларни топиб кел. Мени
айтсанг ернинг тагидан бўлса ҳам
топиб беришади.-Дадаси, кетаяпсизми?-деб сўради
Мастура.
-Ҳа, зарур ишларим бор эди.
Керак бўлсам телефон
қиларсизлар. Мастура, сен ҳозирча
қолсанг керак?- деб Жавлонбеков
унинг жавобини кутмай
ташқарига қараб йўналди.
…Атроф туман билан қопланган. У
гоҳ қуюқлашар, гоҳ
сийраклашарди. Баъзан
қандайдир шарпалар кўзга
ташланиб қолар. Яқинлашганида
улар негадир ғойиб бўлиб
қолишарди. Бирдан қаршисида
басавлат шарпа пайдо бўлди. У
бошқаларга ўхшаб ғойиб
бўлмади. Аксанча тўғри
келаверди. Юзма- юз келганда
таниди. У Мирфаёз бобоси эди.
-Миркомил болам, сени шу
аҳволда кўраман, деб сира
ўйламагандим. Жуда-жуда
ачинаяпман,-дея афсуслангандай
бош чайқади.
-Менга нима қ-илибди? Нега
ачинарэкансиз?-деб Миркомил
ҳайрон бўлиб сўради.
-Бошқача тушундинг ҳекилли,-
деди бобоси.- Мен фақат
одамларга яхшилик қилсам, савоб
олсам, дердим. Даданг ҳам қалби
пок, яхши инсон эди. Сен эса
бизларга асло ўхшамадинг.
Милицияга ишга кирганингда эл-
юрт тинчлигини ўйлайсан,ҳар хил
юлғич, муттаҳамларнинг додини
берасан, деб хурсанд бўлгандим.
Афсуски бу умидларим пучга
чиқди. Ўзинг шундайлардан
бўлиб қолдинг.
-Тўғри, баъзи ишларга қўл
урдим. Лекин сиз ўйлаганчалик
эмас. Қолаверса, бир мен эмас-ку
ундай ишларга қўл урган,- деб
Миркомил ўзини оқлашга урина
бошлади..-Ундан ташқари яхши
яшай, дўст-душманнинг олдида тилим қисқа бўлмасин, болаларим
зориқмас яшасин, дегандимда.
-Ҳар ким қилган иши учун ўзи
жавоб беради. Бошқаларни орқа
қилма. Ҳалол пул топиб яхши
яшаётганлар оз эмас-ку. Майли,
буни мен муҳокама қилмайман.
Яратганнинг ҳукмига ҳавола
қилишдан бошқа чорам йўқ. Мен
сени олиб кетаман. Чунки
гуноҳинг кўпайса кўпядики, асло
камаймайди.
-Мени олиб кетасизми? Бобожон,
тезроқ олиб кетинг. Лекин биз
бирга бўлолмаймиз. Чунки менинг
жойим дўзахнинг қаърида, деб
ўйлайман.
-Буни яратганнинг ўзи ҳал
қилади. Бандасининг
бўйсинишдан ўзга чораси йўқ.
Шошми, ҳали бунинг вақти
бўлмабди. Вақти-соати келгунча
кутасан. Биламан, жисми- жонинг
азобда. Бошқа иложинг йўқ. Буни
кўриб туриш мен учун осонмас.
Ахир менинг измимда эмасда.
-Бобожон, худо менинг
гуноҳларимдан кечармикан?-деб
Миркомил илинж билан сўради.
-Айтдимку, бу яратганнинг
иродасига боғлиқ. Лекин шуниси
аниқки, аввало одамлар, яъни
сендан жабр-ситам кўрганлар
гуноҳларингдан ўтишлари керак.
Оллоҳ сенинг ҳаёт риштангни
узмаган экан, бу ўшалардан
кечирим сўрашингга имконият,
деб ўйлайман.
Шарпа кутилмаганда узоқлаша
бошлади. «Тўхтанг, бобожон,
сизга айтадиган гапларим ҳали
кўп», деб илтижо қилганича
қолаверди. Шарпа бора-бора
узоқлашиб, туманлар орасига
синги