ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Открыть в Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Канал ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 43 650 подписчиков, занимая 1 324 место в категории Религия и духовность и 1 704 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 43 650 подписчиков.

Согласно последним данным от 07 октября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 3 921, а за последние 24 часа — 348, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 18.06%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 11.85% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 7 906 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 5 185 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 128.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 08 октября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

43 650
Подписчики
+34824 часа
+5867 дней
+3 92130 дней
Архив постов
🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 ➡️BU MARAFONDA SIZ ➡️TOʻGʻRI OVQATLANISH ➡️TOʻGʻRI SUV ICHISH QOYDASI ➡️HAR 5 KUNDA MENYU ➡️HAR 5 K
🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 ➡️BU MARAFONDA SIZ ➡️TOʻGʻRI OVQATLANISH ➡️TOʻGʻRI SUV ICHISH QOYDASI ➡️HAR 5 KUNDA MENYU ➡️HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA ➡️BIR OYDA 4 KG DAN 14 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ ➡️DORI VA KAKTELARSIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ 1 OY 5️⃣5️⃣ MING 14 KUNLIK 3️⃣5️⃣ MING Faqat bu shu marafonda qatnashgan ayol qizlarga amal qiladi https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 Guruhga kiring

Кимсан: Мени кутасан-а, Роби? 🥹 Робия: Сен келгунча... 🤍 @tomchihikoya

#ДИҚҚАТ ❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! Агар сиз ушбу расмда яхта ва денгизни кўраётган бўлсангиз, унда аллақачон и
#ДИҚҚАТ ❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! Агар сиз ушбу расмда яхта ва денгизни кўраётган бўлсангиз, унда аллақачон ишдан таътил оладиган вақтингиз келибди. Расмда аслида нима тасвирланганини кўриб, ҳушингиздан кетиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Тўлиқ:👇🏼

Repost from N/a
Dunyodagi birinchi ishonchli bozorda Telegram kanalini sotib oling yoki oʻz kanalingizni soting! 📊Kanal tafsilotlarini koʻri
Dunyodagi birinchi ishonchli bozorda Telegram kanalini sotib oling yoki oʻz kanalingizni soting! 📊Kanal tafsilotlarini koʻrish va xavfsiz pul oʻtkazmalarini amalga oshirishni istaysizmi? Yechim — Magfi Marketplace! 🤑Kanallarni ishonchli sotib oling, oʻz kanalingizni hoziroq joylashtiring va tezda soting! 🔗 Kanal Sotib Olish / Kanalni Sotish! #reklama · Marketplace

🔥ШУБХА🔥 asari siz azizlar uchun Hikoya narxi 10.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 224 qismdan iborat. Har bir hikoya uchun alohida karta qoʼyilgan. TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#Шубҳа 154-қисм "Бу сақланган хабарлар кўрсатяптики, Улуғбек хотинига руҳий босим ўтказган", -деб гапида давом этди Моҳигул опа. "Нима дейишни билмай қолдим. Бу қандай руҳий хаста одам-ки, ўз хотинига шуни айтган бўлса? Акамнинг ишидан сийрилиб чиқсада, хотинини ўлимидан ҳукм олиши аниқ эканда", -деб ўз фикримни билдирдим. "Худди шундай! Аммо менинг ачинганим боласи. Эшитишим бўйича, аҳволи жуда оғир экан." "Афсуски, у касалликнинг давоси йўқ. Болачанинг аҳволига жуда ачиндим", -дедим юрагим оғриб. Моҳигул опани ҳам бу ҳолат ташвишга солгани, унинг олган нафасларидан билинарди. "Ойбек билан гаплашмаяпсизларми?", -деб мавзуни умуман бошқа томонга буриб сўради. "Ўзбекистонга қайтганидан бери тузук гаплаша олмадик. Менинг ишларим кўпайди. Унинг ҳам вақти йўқ шекилли", -деб вазиятни тушунтирдим. "Бу оралар оиласида бироз ҳаловат йўқ", -деб жим бўлди. "Моҳигул опа, сиз иккинчи аёл бўлишга қандай кўндингиз?", -деб мени қизиқтирган саволни бердим. "Ўзим ҳам билмайман. Балки гаплари қулоғимга хуш келди. Ёки оддийроқ айтганда, менинг ҳам севилгим келди", -деб жавоб берди. Ойбекнинг ҳаракатларини эслаб юзимда маҳзун табассум пайдо бўлди. Ким билади, отаси ҳам ўғлидек аёл бечорани нималар қилиб бошини айлантирди. Моҳигул опа билан гаплашар эканман, экранда яна қўнғироқ келаётганини билдирган товуш эшитилди. Холамнинг рақамини кўриб, мажбур опа билан хайрлашдим ва холамнинг гўшагини кўтардим. Салом - аликдан сўнг холам яна ўз билганидан қолмади. "Нима бўлди? Ҳамма ерга акангни шарманда қилдинг? Ҳамма акангни бир латта эркак деб гапиряпти", -деб асабийлашган холам бор эди. "Нега унақа десин?" "Нега бўларди? Хотини ўлдирган, дўсти билан тил бириктирган, деб сен ҳамма ерга жар солмадингми? Мана, бошқа одамнинг қони чиқибди. Бекорга шунча одамни отини булғаганинг қолди", -деган холамнинг кўзларига экрандан қарадим. "Хола, сизга биз бегонами? Мен акамни ўлдирганларни топиш учун керакли нима бўлса, шуни қиляпман. Керак бўлса ҳаммадан шубҳаланиб суриштираман. Акам менинг олдимда ўлдирилсайди, қонунлар мени ҳам текширарди", -деб жавоб бердим. "Сен қиз оилангдан ҳам шубҳаландинг. Асл биз сенга бегонами? На тузук хайрлашдинг. На кетганингдан бери хабар оласан. Онанг беш кундан бери касалхонада. Ўлиб қолса, хабаринг бўлмайди", -деб кўз ёши тўкди.

#Шубҳа 153-қисм
М а р ж о н а
Қарорлар кишини боши берк кўчаларга судраб сарсон қилиши мумкин экан. Ҳар қанча уринманг, баъзи қоидаларга бўйин эгишга мажбур қолар экансиз. Ойбекни ёлғиз у ҳолда ташлаб кетиш виждонимга оғир келган бўлсада, укаси билан телефонда гаплашиб, бироз кўнглим хотиржам ортга қайтган эдим. Кетар чоғимда Ойбекнинг кўзидаги маҳзунлик, ундан шубҳа қилганим учун, деб ўйласам, ичимдаги бир овоз, кетаётганинг учун, дер эди. Орамизга кираётган масофа ва вақт бизга бир синов муддати бўладигандек. Ҳаяжонга берилиб, иккаламиз ҳам кўнгил боғига тутиндик. Лекин у боғдаги тугунларни оча олар эдикми ёки муносабатларимиз шу билан тугар эдими, буни вақт кўрсатарди. "Мен ҳужжатларни кўрдим. Жиноят еридаги излар ўчирилган эди. Фақат уй ичида бир -икки ерда топилган қон излари у уйда учинчи шахс борлигини кўрсатяпти", -деди Моҳигул опа бир неча кунлик танаффусдан сўнг. "Ва ... бу қон на Нигора ва оиласига, ва на Улуғбекка тегишли эмас, шундайми?" "Таҳлиллар шуни кўрсатяпти. Бу Нигора ва оиласининг ушлаб турилишига асоссиз деган қарорга олиб келди", -деди чуқур нафас олиб. "Улуғбекни ҳам қўйиб юборишадими?", -деб сўрадим. "Улуғбекнинг қамоқдан чиқиши амримаҳолга ўхшайди. Билишимча, янги далиллар бор", -деди Моҳигул опа, орада яна кимгадир жавоб берар экан. "Қандай далиллар?" "Хотини ва ўзининг телефонида кўп смслар ўчирилган. Ижтимоий тармоқ, яъни телеграм орқали гаплашгани учун буни тиклашни имкони бўлмади. Бироқ Навбаҳор ўзининг эски рақамига эрининг айрим хабарларини сақлаш мақсадида жўнатиб қўйган экан. Худди бошига келадиган кунларни билгандек", -деб хўрсиниб қолди. "Хабарингиз борми улардан?", -деб мен ҳам ташвишланиб сўрадим. "Афсуски, ҳа! Сенга муҳлат, ўзингни деразадан ташлайсан, ёки осасан, деган хабарлар экан. Навбаҳор фақат шуларни ўзига жўнатиб қўйган. Менимча, бошига бир иш келса, айбдори эри эканини билдирмоқчи бўлган", -деган Моҳигул опанинг гапини эшитар эканман, менга ижара уй топиб берган куни Улуғбекнинг дераза олдида туриб пастга қарагани ёдимга тушди ва бу ҳолатдан юрагим орқага тортди.

#Шубҳа 152-қисм "Отамдан хабар олиб турибман. Ўз бурчимни яхши биламан, она. Бу гапларингиз ортиқча", -деб онам билан телефонда тортишиб турганимда, Маржона меҳмонхона қабулхонасига келди. Тунда ундан оғриқ қолдирадиган дори олиб ичгандим. Бир неча соатдан сўнг яна қайта безовталана бошладим. Қизни Парижга таклиф қилиб, оғриб қолиш нимаси эди? Аммо ишлар доим биз ўйлагандек кетмас эди. "Касалхонага бориш керак", -деган Маржонанинг кўзида менга нисбатан хавотир ва ғамхўрлик кўрдим. Ва ҳеч ақлимга келмаган ҳолат- кўричак ёрилиши эди. Амалиётдан чиқиб, ўзимга келгунча анча қийналдим. Йигит киши кўча-кӯйда тортишиб, керак бўлса муштлашиб кетса, овози чиқмаслиги мумкин, лекин игнани учи пичоқдан ҳам кескин туюлишини аёллар англай олмас. Маржонанинг менга эътибори ва ғамхўрлигини кўриб, бир умр шундай қолишга тайёр эканимни ҳис этдим. Бироқ бошқа ҳис этган нарсаларимдан бири, бу унинг юзидаги ифода бўлди. Сабабини айтиш учун ўзи билан кўп курашди, сездим. Биргина сўзидан англадим. АҚШга визам борлигини билибди. Кўзида уни алдагандек бўлдим. Қўлимдан келганча тушунтиришга ҳаракат қилдим. Фақат отамга бир гап бўлса, Америкадан кўра бу ердан тезроқ етиб олишимни айтолмадим. Париж орзуйимни айта олдим холос. Аммо севимли адвокатим ичига шубҳа тушиб бўлган экан. Миршод билан яқин вақт оралиғида Ўзбекистонга қайтганимиз унинг ичига ишончсизлик уруғини экиб бўлди. Айбинг бўлса ўзингга адвокат топ. У сени кўзи юмиқ оқлайди, деган эдим. Аммо бир адвокат асоссиз шубҳа билан қораловчи ва терговчига айланишини унутган эдим. Қилинган муолажалардан бўлса керак, кўзимни уйқудан очолмаган эдим. Бир уйғонганимда Маржона палатада йўқ эди. Мени назоратимга келган ҳамширадан сўрадим. Касалхона ҳовлисида, деб айтди. Укам Охунга қўнғироқ қилиб, аҳволимни айтдим. Онам буни эшитиб, отамни, оиламни у аҳволда ташлаб кетганимга Худо мени жазолаганини айтди. Тезда чипта олиб, ёнимга келишини айтдим. Ҳолсизлигим билан оёққа туришим қийин бўларди. Маржона ҳам Америкага қайтиши керак. Уни ўзимга маҳкум қилиб, ёнимда олиб тура олмас эдим. Шу икки кунда уни икки йилга етадиган даражада танигандекман. Акасини қотилини топмай, ичи тинчимайди. Юрагида мавҳумлик юкини ташиган эса, ҳар сафарда атрофидан шубҳа қилаверади. Севган инсонинг кўзида сенга нисбатдан ишончсизлик ва айблов кўриш қанчалик оғриқли эканини ҳис этдим. Уни менга ишониши учун қотил топилиши шарт эди.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

Гул тутайми Чой Қаҳва тутайми ёки музқаймоқ Балки тутарман бидон тўла малина, балки сенга ёқар дарё бўйи, энг ёқадиганини тут
+7
Гул тутайми Чой Қаҳва тутайми ёки музқаймоқ Балки тутарман бидон тўла малина, балки сенга ёқар дарё бўйи, энг ёқадиганини тутсам, —Оооо азизим бугун сенга дам, мазза қилиб ухла, тиниқиб дам ол, қуёшда тоблан, ўзинг учун яша, дам тутсама?? 😉😂 Меззе ёз.... Пешонангдан теринг оқиб, меҳнатнинг росмана роҳатини тотиб юриш қандай ёқимли...😇 Яна бир ёзнинг иссиққина куни билан азизим Хайрли кун!

Repost from N/a
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingiz
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingizni ulang va brendlar bilan daromad toping. 💰 🔗 Ilovani yuklab oling → #reklama · Magfi Ads

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 ➡️BU MARAFONDA SIZ ➡️TOʻGʻRI OVQATLANISH ➡️TOʻGʻRI SUV ICHISH QOYDASI ➡️HAR 5 KUNDA MENYU ➡️HAR 5 K
🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 ➡️BU MARAFONDA SIZ ➡️TOʻGʻRI OVQATLANISH ➡️TOʻGʻRI SUV ICHISH QOYDASI ➡️HAR 5 KUNDA MENYU ➡️HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA ➡️BIR OYDA 4 KG DAN 14 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ ➡️DORI VA KAKTELARSIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ 1 OY 5️⃣5️⃣ MING 14 KUNLIK 3️⃣5️⃣ MING Faqat bu shu marafonda qatnashgan ayol qizlarga amal qiladi https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 Guruhga kiring

​ЎША ДАҲШАТЛИ КУН... ЁКИ ИЗСИЗ ЙЎҚОЛГАН ХИЗМАТЧИЛАР СИРИ. ​Шароитим сабаб, бир бой хонадонда хизматчи бўлиб ишга кирдим. Ҳамм
​ЎША ДАҲШАТЛИ КУН... ЁКИ ИЗСИЗ ЙЎҚОЛГАН ХИЗМАТЧИЛАР СИРИ. ​Шароитим сабаб, бир бой хонадонда хизматчи бўлиб ишга кирдим. Ҳаммаси яхши эди, токи ўша уйнинг катта ўғлини кўргунимча... ​Унинг кўзлари доим қонга тўлган, қарашлари ваҳший эди. Энг даҳшатлиси — ювишга ташлаган кийимларида тез-тез қон доғлари пайдо бўларди! ​Сўриштириб билсам, мендан олдин бу уйда ишлаган хизматчилар худди ер ютиб юборгандек изсиз ғойиб бўлишган экан... ​Ўша куни уйда фақат иккимиз қолдик. У мени ўз хонасига чақириб, тозалашни буюрди. Тиззаларим қалтираб ичкарига кирдим. Энди иш бошламоқчи эдим, кутилмаганда у орқамдан келиб, эшикни қулфлади ва... 😱😱😱 ​ ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇👇

Номусини дўстига сотган эркак 😱 Бир йигит қизлар билан жуда ҳам кўп гаплашар эди. Кунларнинг бирида дўсти билан шу масалада тортишиб, хоҳлаган қизингни ўраб гаплаша оламан, деб номусини ўртага қўйиб гаров ўйнади. Дўсти эса: «Ижарада турадиган уйимга бир аёл келган. Эри Россияда. Тўлайдиган пули йўқ. Шуни кўндира олмайсан», деди. «Пули йўқ бўлса, ҳозирнинг ўзида кўндираман», деб кетди. Аёлнинг уйига борганда бўлган воқеа ҳаммани шокка солди 😢 Йигит эшик қўнғироғини босганда, ичкаридан келган овоз… Давоми 👇

ан? – Ҳалиги поччам билан кейин олган хотинини. – Ҳа... – Эна, менимча, катта энам борган, иккаласини ҳам тиллаларни тиқилиб қолгунча едирган. Опамнинг ўчини олишга катта энам аниқ борган. Фақат қандай қилиб гапини ўтказган, ҳеч ақлим етмаяпти. – Ҳа, борса боргандир. Менга айтиб ўтирармиди?! Бўпти, қўй бу гапларни. Ўтган ўтди, кетган кетди. Ойбарчин бир нуқтага тикилиб, қовоғини солиб ўтирган онасига ялт этиб қаради. Ва ҳамма гапдан хабардор эканлигини- ю, бироқ зинҳор айтмаслигини бирдан тушунди. Райҳонбибининг онггида шу қизимни берганимда, бечора Ҳадичабону ўлмас эди, деган хаёл қаттиқ ўрнашиб қолган, ҳеч қачон сиртига чиқармаган эса-да, унинг бу қадар фожиали дунёдан ўтиб кетишига ўзини ҳам айбдор ҳисобларди. У бир томони кундошига берган сўзи, иккинчи томондан шу хаёллар туфайли бу ҳақда гапиргиси келмади. Ўз рўзғори, фарзандлари бор Ойбарчин жон каби азиз бу гўшада энди узоқ қололмасди. У йўлга тайёргарлик кўра бошлади. – Узоқ кўринмай кетма, қизим. Энди мен ҳам, отанг ҳам кексайдик. Хабар олиб тур, – деди Райҳонбиби. Ойбарчин хайрлашиш учун отасининг ёнига борди. – Қизим, сендан мингдан-минг розиман. Илоҳо, фарзандларингни роҳатини кўр, умринг узун, бахтинг бутун бўлсин, – деб дуо қилиб қолди Фармонбек. * * * Ёнғин воқеасидан кейин орадан бир йил ўтгач, Фармонбек вафот этди. У Ширинбонунинг ёнига дафн этилди. * * * Уй юмушларини бажариб бўлган келин қайнонасининг олдига келди. – Холажон, зарур ишларни қилиб бўлдим. Рухсат берсангиз, онамни кўриб келардим. – Майли борақолинг, келинжон. Райҳонбиби келини дамлаб олдига қўйиб кетган чойни пиёлага қуяр экан, хаёлга берилди. “Худога шукур Турдимуроднинг ҳам, Бердимуроднинг ҳам рўзғори тинч, иккови ҳам ўзига тўқ. Аммо ука барибир ака эмас-да. Акам қаерларда юрган экан. Ҳозир бир этак неваралари ҳам бордир. Эй, Худойим бир марта акажон, деб елкасига бош қўйсам армоним қолмасди...” Шу пайт пахса девор ортидан шу томонга эшак миниб келаётган почтачи бола кўринди. – Райҳонмомо, ҳо Райҳонмомо! – бола эшак устида ўтирганча, қичқирди. Райҳонбиби сўри четларидан ушлаб, қийналибгина ўрнидан турар экан, ҳалиги хаёлларини батамом унутиб, бошқа нарсани ўйлади: – Нафақамни олиб келаётган бўлса керак... У сўридан тушиб, дарвозага яқин келди: – Кел, болам. – Хола, сизга хат бор. Қизингиздан. Райҳонбиби хатга қўл чўзди: – Раҳмат болам, умрингдан барака топ. У ортига қайтиб, жойига чиқиб ўтирди. Эридан қолган кўзойнакни ҳар доим қўядиган жойидан олиб кўзларига таққач, конвертни авайлаб очди-да, қизининг таниш ёзувига назар солди. “Ассалому алайкум, энажон! Эсон-омонмисиз? Акам, укаларим келиб туришибдими? Келин, Олимжон ва барча қариндошлар эсон-омонмилар? Эна, сизга бир яхши гап бор. Фақат қаттиқ суюниб кетиб юрагингизга жабр қилиб қўйманг. Самарқанд вилояти, Хатирчи тумани, Юзовул қишлоғида йигирманчи йилда туғилган, 1939 йилда Ҳарбий хизматга чақирилган Аслонов Содиқ – яъни тоғамнинг дараги топилди. Фақат адресини ветеранлар комитети томонидан ўн йил олдин тузилган рўйхатдан олдим. Эна, энди дийдор яқинлашганда ўзингизни эҳтиёт қилинг. Агар тоғам ҳали ҳам ҳаёт бўлса, чақирамиз. Келолмайман деса яшаш жойига ўзингизни обориб келаман. Хайр, эна, қучоқлашиб кўришгунча.”

нинг енг-у, ёқаларидан майсанинг ёқимли ҳиди таралди. – Э, Барчинжон, келдингми, жуда соғинувдим сени! Райҳонбиби қизини бағрига босар экан, ҳавони ҳидлади. – Куюк иси келяптими, Барчинжон?! – Ҳа, отамнинг папиросини чўғи тушган бўлса керак, тўшаклар куйибди. – А, отангга ҳеч нарса қилмабдими? – Йўқ,отамга олов теккани ӣӯқ. Райҳонбиби эрининг хонаси томон югурди. Ланг очиқ деразадан аҳволни кўриб, юраги шувиллаб кетди ва шунинг баробаринда эри аланга ўртасида қолмаганига қизи сабаб бўлганини тушунди: – Худо бир асрабди. Асраганда ҳам ёрлақаб-ёрлақаб асрабди! Шу кеча ота билан кенжа қиз узоқ суҳбат қурдилар. – Қизим, ҳали ҳам ТошМИ нинг олдидан Чорсу томонга тўққизинчи трамвай юрадими? – Йўқ, ота, ҳозир у ердан ўн учинчи трамвай ўтади. – Ҳа, мен ТошМИ да ўқиб юрганимда тўққизинчи трамвай юрар эди. Ойбарчин бу янгиликдан ҳайрон бўлиб қолди. – ТошМИ да ўқиганмисиз, ота? – Ҳа, у пайтларда янги ёзувдан саводи бор одамлар кам эди. Лотинча ёзувни биладиганларни давлат мажбур қилиб ўқитар эди. У ерда бир йил ўқиганман. Итларни, қуёнларни укол қилиб ухлатиб, ичини ёриб ўрганар эдик. – Нимага фақат бир йил ўқигансиз ота? Ўқишни нега тамомламагансиз? – Катта энангни кӯзим қиймай, ӯқишни ташлаб кетганман. Катта энанг Бону опангга юкли эди... * * * Ойбарчин кўзини очганида, энаси аллақачон турган, тиззаларини қучоқлаб, унинг уйғонишини кутиб ўтирарди. – Яхши ётиб турдингми, Барчинжон? – Жуда яхши ухладим, эна. Ҳа, кеча айтиш эсимдан чиқибди. Боғчасаройда йигирманчи йилда туғилган Асланов Баҳриддин деган киши ҳақида маълумот топдим. – Ие, Баҳриддин ака топилдими? Тирикмикан? – Йўқ, яқинда вафот этибди. Австралия деган мамлакатда болалари бор экан. – Э, қара, Баҳриддин акани ўлди деб қорахат келувди. Энаси бечора йиғлаб-йиғлаб дунёдан ўтиб кетди. Бу ёқда унинг неваралари ҳам бор экан. – Эна Аслонов деган фамилия бу қадар кўп деб ўйламовдим. Арманларда, татарларда, тожикларда, Озарбайжонларда, русларда, эй, ҳамма миллатда бор экан. Тоғамни суриштириб жуда кўп Аслоновларни топдим. Худо хоҳласа, тоғам ҳам топилиб қолар... – Ҳа, Худо хоҳласа, албатта топилади. Қайдадир юргандир... юрагим сезади, акам бор, акам тирик... – Эна, кеча поездда бир талаба қиз билан бирга келдим. Опа, бизникига юринг, чой ичиб кетасиз деб қўймади. Отаси чиқиб кутиб турган экан, бирга бордик. Эна, айтсам ишонмайсиз, мен ўша кўчаларни танидим... Ўйчан ўтирган Райҳонбиби қизининг сўзларига эътибор қилмади. – Қайси кўчаларни айтяпсан? – Бону опам турган кўчани. Энди Райҳонбиби қизига сергак қаради. – Сен у ёқда нима қилиб юрибсан? – Айтдим-ку, бир қиз билан поездда бирга келдим деб. Уйларига бордик. Опамнинг ҳамсояси Хурсаной опа эсингиздами? – Ҳа, нима эди? – Ҳалиги қиз шу Хурсаной опанинг қизи экан... – Ҳа... – Эна, опамнинг кўча эшиги ҳали ҳам ўша-ўша. Ҳозир у ерда поччамнинг укасими, акасими турар эмиш... Эна, катта энамнинг дунёдан ўтар чоғи алаҳлаб айтган гаплари эсингиздами? – Йўқ, эсимда йўқ. Лекин Худо раҳматли катта энанг кўп яхши аёл эди. – Эна, ўшанда катта энам хаёли қочиб Бону опамни чақирган, мен эрингга тилло едирдим, деган... Шу гаплари эсингизда йўқми? Райҳонбиби қизининг гапларининг нишабини пайқаб, юраги шувв этди... Раҳматли кундошига берган ваъдаси эсига тушди-ю, гапни бошқа ёққа бурди. – Менга қара, бу гапларни қўй. Опам, деб кечалар йиғлаб чиққанларинг етади. Ҳамма эсидан чиқарсаям, сен йиғлаб хуноб қилгансан. Бирор беш йиллар йиғладинг. Яхшиси ўзингни ишларингдан гапир... – Эна, Соғликни Сақлаш вазирлигининг “Шифокор” деган газетасига ишга ўтаяпман. Масъул котиб бўлиб. Бу жавобгарлиги анча катта бўлган лавозим. – Куёвнинг ҳам ишлари яхшими? Болаларга ўзи қараб ўтирибдими? Ё қўшниларингга ташлаб келдингми? – Йўқ, қўшниларга қолдирганим йўқ. Қизиқсиз, эна, қўшнига болани ишониб бўладими? Куёвингиз отпускада, ўзи қараб ўтирибди. Эна, катта энамнинг тиллалар ҳақида гапирган гапи эсингизда йўқми? Ойбарчин онаси бу ҳақда гапиргиси келмаётганини сезмай, яна ўша мавзуга қайтди. – Эна, ҳалиги иккаласи роса тилла буюм ютиб, дўхтирга тушиб қолишибди. Кеӣин қоринларидан тиллани операция қилиб олишаётганда дунёдан ўтишибди. – Кимни айтаяпс

Ойбарчиннинг бутун хаёли Хурсаной айтиб берган воқеада эди. Ўзимнинг қасоскор катта энажоним опамнинг ўчини олган экан-да! Опам дунёдан ўтганда катта энам кексайиб қолган эди. Наҳотки, қасос олиш истаги шунчалар кучли бўлса?! У шундай хаёллар билан бўлиб қишлоққа етиб келганини сезмай қолди. Йўл бўйидаги дала шийпони ёнида автобусдан тушиб, уйи томон йўл олди. Раиснинг буйруғи билан ҳақиқатан ҳам “қимирлаган жон” борки, далага қувилган эди. Ойбарчин то ўз уйи томонга бурилгунча ҳам йўлда ҳеч ким учрамади. У омонатгина ёпилган дарвозани очиб ичкарига кирди. Ҳар доим ҳовлида бирор юмуш билан андармон бўлиб юрадиган онаси ҳам кўринмади. У уй томон бир-икки қадам қўйди-ю, отаси ётадиган хона деразасидан бурқсиб чиқаётган қуюқ тутунга кўзи тушди. Шу заҳотиёқ қўлидаги сумкаларини ташлаб, ўша томонга югурар экан, йўл-йўлакай “эна қайдасиз?”, деб қичқирди. Етиб келиб даҳлиз эшигини бир силтаб очди-да, отасининг хонасига ўзини урди. Эшикдан гуп этиб кирган ҳаводан отаси устидаги тутаётган кўрпа лоп этиб аланга олди. Ойбарчин жон ҳолатда ловуллаб ёнаётган кўрпани отиб юборгач, тутундан ҳушини йўқотган отасини авайлаб кўтариб, ташқарига интилди. Шу кўтарганча олиб чиқиб, ошхона деворига суяб ўтирғизди. Фармонбек тоза ҳаводан ўзига келиб, кўзларини очди. Ойбарчин, ота мен ҳозир келаман деди-да, ошхонада турган икки челак сувни кўтариб, яна олов томон чопди. Бир челак сувни ловуллаб ёнаётган ёғоч каравотга, иккинчисини, кўрпага сепгач, идишларни даранглатиб ариққа қараб югурди. Охирида тутаётган кўрпа, чойшаб ва гиламларнинг қолдиқ чўғини топтаб-топтаб ўчирди. Қайтиб ташқарига чиққанида оёқдкн қолган отаси ҳамон деворга суянганча ўтирарди. – Ота, яхшимисиз, ўзингизга ҳеч нарса қилмадими? Ўпкаси тўлиб ўтирган Фармонбек зўрға гапирди: – Яхшиман, қизим... – Мен ҳозир келаман, ота. Ойбарчин укалари ва онаси ётадиган хонага кириб, бир неча қават қилиб кўрпача ёзди. Икки ёстиқ қўйиб отасига жой ҳозирлагач, ташқарига чиқди. Яна отасини авайлаб кўтариб келиб, ётқизди. Энаси шу атрофда шекилли, керогазда паст оловда чойдишдаги сув қайнаб турарди. Ойбарчин чойнакка чой дамлаб отасининг ёнига қайтди. – Ота, энам билан Олимжон қаерда? – Иккови ҳам далада, қизим. – Энам ҳали ҳам далага ишга чиқяптими? – Э, қизим булар чиқмаганча қўймайди-да! – Хўп, ота сиз дам олинг, мен энди кийимларимни алмаштирай. – Кейин алмаштирасан, қизим. Ёнимда ўтир. – Хўп, отажон. – Қизим, илоё умрингдан барака топ. Фарзандларингнинг роҳатини кўр. Қизим сени Худо қўлласин! Мени шармандали ўлимдан қутқаздинг. – Ота, Худога шукур қилайлик. Ўзингизга ҳеч нарса қилмагани, Худонинг асрагани-да. – Қизим, ўлим ҳақ. Аммо мен тириклай ёниб кетсам, одамлар нима дер эди? Болалари ота-онасини ташлаб, шаҳарга кетган, хотини ҳам қарамаган, бўлмаса ёниб кул бўлади-ю, кўрмай қоладими, деган миш-мишлар чиқарди. Энанг бечоранинг шунча оқ ювиб, оқ тараб ўтиргани бир тийин бўларди. Энанг ҳам энди ёш эмас. Ҳамон далага ҳайдашади. Шу колхозга кўчиб келган кунимга минг лаънат. – Ундай деманг, ота, бу ерда меҳнат қилишни ўргандик, иродамиз тобланди. – Қизим, сенга айтадиган гапим кўп. Қулоқ сол. – Хўп, отажон, қулоқ соляпман. – Қизим мен отангни кечир. Сен туғилганингда қиз туғилди, ўғил эмас, деб норизо бўлганман. Мен ота бўлиб сени қўлимга олмаганман, сен фарзанд бўлиб мени кўтариб юрибсан. – Ота, мен сиздан хафа эмасман, оталар ўғил болаларни, оналар қиз болаларни кўтариб юришади-да. Ўғил отаники, қиз онаники... – Қизим, ҳеч хафа бўлмаганмисан, ахир укаларингга меҳрибонлик қилиб, сенга ҳеч эътибор бермас эдим-ку?! – Йўқ ота, ҳеч ҳам хафа бўлмаганман. Фақат бир куни мактабдан келаётсам, олдинроқда сиз ҳам уйга кетаётган экансиз. Сизни кўриб жуда севиниб кетдим. Ана менинг отам, деб кўнглим фахрга тўлиб кетди. Мен югуриб сизга етиб олгим, қўлингиздан ушлаб ёнингизда қадам ташлаб юргим келди. Лекин урушиб берасизми, деб қўрқдим. Сиз олдинроқда, мен бир неча қадам орқада уйга келганмиз... Шу пайт ташқарида ўт-ўлан тўла этакнинг тап этиб ерга ташлангани эшитилди. – Ота, энам келди, мен чиқай... – Борақол, қизим. Ойбарчин уйдан чиқиб, онасининг истиқболига югурди. – Энажон! Райҳонбека

Umrning uch fasli!!!

Маккора хотин. 😒 Аёл эрини йўқотиш учун аста секин тасир қиладиган захар бериб юради. Бир кун тўсатдан эр хушидан кетади. Аёл ниҳоят ниятимга етдим деб хурсанд бўлади. Аслида эри хушидан кетмасдан хаммасини эшитиб турган эди.

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 9-қисм. Салтанат опа 15 йиллик турмушида жуда эридан безиб кетганди. У на отасидан қолган эски уй жойни тамирлар на уйга тузукроқ рōзғор қиларди. Қизларнинг кийим кечак масаласини ку гапирмаса ҳам бōларди. Салтанат опа шароитни яхшиланишини жуда хохларди бу ҳақида эрига оғиз очиши билан эса калтак ерди. Дōлон қутчининг топиб олган гапи - Пайғамбаримиз харобада яшаган фақат гōшциз шōрва ичиб қотган нон еган. Сен кимсанки пайғамбар яшаган шароитдан ор қиласан!! Пайғамбаримиз дунёга ружу қōймаган у доим ибодатда бōлган ҳеч қаерда ишламаган. Лекин шундаям худо ризқини берган!! - ва яна шунга ōхшаш бōхтон гапларни айтар агар Салтанат опа қарши бирор фикр билдирса ōласи қилиб калтакларди. Онасини ёнини олишга ҳаракат қиладиган қизлар ҳам бу калтакдан бенасиба қолмасди. Дōлон қутчининг ота онаси эрта ōтиб кетган эди. Унинг ёлғиз синглиси бōлиб у ҳам ōзидек гап уқмас ва Ҳазрат эшонга сиғинадиган одам эди. Бōш баёвгина чōпонга турмушга чиққан Фароғат акасини уйига кунда келар ва акасининг зуғумлари камдек у ҳам келиб янгаси ва жиянларини турткилаб озор берарди. Камига уйига олиб бориб бор юмушларини қилдириб оларди. Ким билсин балки боласиз эканини аламини олармиди.... - Дилим шу аммамниям тезроқ боласи бōлмадида-деди энди 15 га қадам қōйган Асал аммасининг бақир чақиридан зада бōлиб- болали бōлса бизни тинч қōярмиди? - Билмасам....Лекин болали бōлсаям бизга жаврда, кейин униям биз катта қилиб берамиз. Ôзи уни рōзғор ишини қилаётганимиз камми... - Нега валдираб ōтирибсанлар? Ҳали замон кеч бōлди уйимга кетаман деб увиллайсанлар. Бōл тез тез кирларни юв ҳали овқат солиш керак... Салтанат опа ва қизлари ҳам бу ака сингилдан жуда зада бōлиб қолганди.