ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Открыть в Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Канал ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 43 776 подписчиков, занимая 1 353 место в категории Религия и духовность и 1 735 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 43 776 подписчиков.

Согласно последним данным от 08 октября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 4 005, а за последние 24 часа — -104, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 17.88%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 11.86% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 7 806 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 5 179 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 125.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 09 октября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

43 776
Подписчики
-10424 часа
+3527 дней
+4 00530 дней
Архив постов
— Ака... нималар қиляпсиз?.. Илтимос, қўйиб юборинг... — Сумаййанинг тили аранг айланар, дори таъсирида кўзлари юмилиб бораёт
— Ака... нималар қиляпсиз?.. Илтимос, қўйиб юборинг... — Сумаййанинг тили аранг айланар, дори таъсирида кўзлари юмилиб бораётган бўлса-да, ичидан келаётган даҳшатли оғриқ билан бор кучини йиғиб, уни итаришга уринарди. — Кеннойим келсалар мени ўлдирадилар... Ундай қилманг, Аллоҳдан қўрқинг, ака! — Ҳеч ким келмайди! — Рустам нафсдан кўзлари қонга тўлиб, қизни тўшакка ғижимлаб босди. — Сени қанча кутганимни биласанми?! Сен барибир меники бўласан, гўзалим…… 👉 Давомини фақат бизнинг каналда ўқинг

лаларинингни сарсон қилма! Беваликнинг қийинчилиги қурсин! Ахир қайнотанг бир неча марта келди-ку, яна нима керак сенга? Ойижон билан Шуҳрат акам менга ишонишмаяпти. Гўёки мен хиёнаткорман, гўёки мен бошқа эркак билан дон олишяпман. Биз қайси замонда яшаяпмиз, ойижон? Наҳотки, эркак билан аёл дўстона муносабатда бўлолмаса?! Хўш, синфдошим билан дўстона гаплашсам, учрашсам бунинг нимаси ёмон? Шунга шунча ваҳима қилиш керакми?..- Она қизининг гапларига тоқат қилолмай қолди: -Уят эмасми, болам?! Мен дўстона учрашяпман, учрашсам нима бўлибди, дейишингнинг ўзи шармисорлик эмасми?! Шу бир оғиз гапинг билан хиёнатингни тан оляпсан-ку! Биз ўзбек аёлимиз, қизим! Мусулмонмиз! Биз учун бир пайтлари бирга ўқиган синфдош йигит тугул, ҳатто эримизнинг яқин қариндошлари ҳам бизга номаҳрам саналади! Номаҳрам аёл билан номаҳрам эркакнинг хуфёна учрашуви зинога элтади! Сен шу гапларингни ўйлаб гапиряпсанми?! Эринг йўқлигида, ундан берухсат, бесўроқ аллақаёқдаги синфдошинг билан учрашибюринг сенингча хиёнатга кирмайдими? Лайло-я, қизгинам-а, шундай чиройли бахтингга ўзинг дарз кеткизиб ўтирибсан-а!? Яна иддаоларинг ортиқча. Сендан шундай ақлсизликни кутмагандим... Лайло индамади. Шу топда у ўзича ҳақ эди. “Шундай одамлар орасида, шу муҳитда туғилганимдан рози эмасман,- деб ўйлаётганди у- эркак билан аёл деб ажратиш қаердан чиққан? Одамлар қачон бир-бирига инсон сифатида қарайди?” Жувон шу хаёллари билан ҳарчанд ўзига таскин беришга уринмасин, кўнглининг бир чеккаси хижилланиб тураверди. Кўнглидаги ғубор ҳадеганда тарқалавермаганди, қўл телефонидан қандайдир рақамларни териб қўнғироқ қила бошлади. - Фарида, яхшимисан ўртоқ? Вақтинг қанақа, бирор жойда ўтирайлик, жуда кайфиятим йўқ... Бироз чалғирмидим...- Нарёғдан тасдиқ жавоби бўлди, чоғи Лайло телефонини ўчириб, кийинишга тушди. - Ойи, мен бирор соатларда қайтаман. Фарида билан кўришмоқчиман. Эзилиб кетдим уйда...- Сожида хола индамади. Онанинг қизидан кўнги ранжигани шундоқ билиниб турганди... Дугонаси Лайлони ўзлари ҳар гал ўтириб дам оладиган қаҳвахонада кутиб ўтирган экан. Салом-аликдан сўнг Фарида хавотирли оҳангда гап бошлади: - Лайлош, нима гап ўзи? Тинчмисан? - Ҳмм... Ўзим шунчаки... Бироз кайфиятим йўқ эди. Шунга ўтирайлик дедим... - Тинчликка ўхшамайди ўртоқ. Мендан ниманидир яширишга уриняпсан. Ичингда изтироб бор. Гапир. Бўл аввал сен гапир, кейин мен билганларимни айтаман.- Лайло алам билан ютиниб қўйиб, бошини қуйи солди: - Айтмасам ҳам ҳаммасидан хабар топган кўринасан. Ўзинг гапиравер. Бир нарсани айтгани ҳам қўрқиб қолганман. Ҳамма мени нотўғри тушунади. Биров одам санаб мени тушунишни истамайди. Ҳамма учун мен ёмонман, ақлсизман... - Лайло,- Фарида қаҳвахона хизматчиси қўйиб кетган яхна ичимликни идишларга қуя туриб гап бошлади,- аслида ҳам хато қилганингни ўзинг ҳам яхши биласан. Менику бор гапдан хабарим йўқ, лекин тунов куни Нигора ўғилчасига суннат тўйи қилган экан, беш-олти синфдош қизлар йиғилишгандик.- Фарида шундай деб Лайлога зимдан назар солганди, жувон қизаринқираб, лабларини қимтиб олди.- Лайло, яхши иш бўлмабди, ўртоқ. Лазиз билан ўртангизда қандай муносабат бор, билмадиму, лекин Дилфузанинг айтишича Лазизнинг хотини “оиламизни бузмоқчи бўлиб юрибди, эримнинг ҳол жонига қўймайди. Эрим ҳам қулоғидан телефонини қўймай пана-паналарда шивирлагани шивирлаган. Мен у хотинни тинч қўймайман, шармандасини чиқараман”, деган экан.

Бир катакдаги хўроз, нимадир сабаб билан сўйилиб кетибди. Катакда қолган икки товуқдан бири кундошига ҳасрат қилиб: — Ўртоқжо
Бир катакдаги хўроз, нимадир сабаб билан сўйилиб кетибди. Катакда қолган икки товуқдан бири кундошига ҳасрат қилиб: — Ўртоқжон энди нима қиламиз, ҳўжайинсиз қандай яшаймиз? — деса, Иккинчи товуқ: — Қўшниникига чиқамиз, у ердаги хўроз ҳали ёш ва баққуват, бир мазза қиламиз, — дебди. Қўшниникига чиқа-солиши билан хўроз икки товуқни қувлай кетибди. Товуқлар ҳовлида гир айлана қочар экан биринчи товуқ: — Нега қочаяпмиз? Аҳир чиқишимиздан мақсад шу эмасмиди! — деса, Иккинчи товуқ...👇

✍ Аёлнинг хатоси кечирилмайди. - Қиз туғмай ўлай ман, қариганимда шу иснод ҳам бормиди бошимда?..- Сожида хола рўмолининг учи билан кўз ёшларини артиб, ердан бош кўтармай гапирарди. — Эҳ, билмасам, қуда, келиндан шуни кутмагандик биз ҳам... Учта боласи бор-а?! Наҳотки уч боланг ҳам кўз олдингга келмади, дейман ўтирган жойларим билан куйиб кулми кўкка совурилиб. Яна бир оғиз кечирим ҳам сўрамайди. Одамни ақлдан адаштирмасин экан-да...- Қудасининг гаплари шундоқ ҳам эзилаётган юрагига ханжардек ботиб, Сожида хола иззилаб йиғлаб юборди: — Акалари ўлдирамиз, бизга бундай сингилнинг кераги йўқ, дейишяпти. Ўша гаплар чиққанидан кейин, дадасининг қон босимлари кўтарилиб, бир томонлари ишламай қолганидан хабарингиз бор. Нима қилай, қонимизда бундайлар йўқ эди-ку. Қайси гуноҳларим учун бу кунларга қолдим-а...- Қуда бўлмиш қудағай хотиннинг зориллашидан ўксиниб кетди. “Она бояқишда нима айб? Қайси она фарзандидан нотинч бўлишни, боласининг оиласи бузилиб сарсон бўлишини истайди? Ҳеч бири. Ёшларда тавфиқ бўлмаса, катталарда нима айб...” Кўнглидан шу гаплар кечиб, Сожида холага хайрихоҳ тикилди: - Қуда, улар ажрашишмайди. Ҳозир бу шармандаликни ўзаро икки хонадон биламиз. Ёпиғлиқ қозонни ёпиқлигича қолдириш ҳам ўзимизнинг қўлда. Мен бу ерда фақат невараларимнинг тақдирини ўйлаяпман... Қудасини кузатиб қайтгач ҳам Сожида холанинг кўз ёшлари тинмади. Идишга қайнатиб совутилган сув олиб, эрининг дориларини чириш учун ичкарига кириб кетди. - ... Ажрашаман, дада. Қандай қилиб менга хиёнат қилган хотин билан яшайман? Ҳаёт одамга бир марта берилади...- Шуҳрат алам билан қўлларини мушт тугди. - Сени яхши тушуниб турибман, ўғлим, лекин бир эмас, учта боланг бор, ахир. Эркак кишининг ғурури – фарзандлари. Эрта бир кун фарзандларинг ўксиниб юрганини кўрсанг, пушаймон қилмайсанми? Агар ажрашмасанг, бу сирни ҳеч ким билмайди. Ажрашадиган бўлсанг, сиринг очилиб, шаънинг топталади ўғлим...- Шодиёр ака ўзини ўртаётган оғриқли ўйини ўғлига тушунтирганича, минг бир азобни бошдан кечирди. Шуҳрат “ялт” этиб дадасига қаради: - Дадажон, ахир...- У калласига келган гапни айтмоққа оғиз жуфтлади-ю, негадир ўзини тўхтатди.- Кўнгилни қандай алдайман, дадажон... Хиёнаткор хотин билан бир том остида яшаш, бир уйга кириб-чиқишнинг ўзи бўладими...- Шуҳрат кейинги гапларини паст, изтиробли товушда айтди. Шавкат ака ўғлининг ҳам ажрашгиси йўқлигини пайқаб, бироз таскин топгандай бўлди. Аммо келиничи, келини ҳам хатосини англаб, узр сўраб келармикан? Хотин дегани ҳам янглиш қалтис қадам босиб, ҳам яна қайсарлик қилиб туриб олса... Эҳ, одамларга нима бўлган ўзи... * Шуҳрат Лайлони талабаликнинг биринчи кунларидаёқ ёқтириб қолганди. Гапирганда киши кўзига тик қарамайдиган, бирор гап сўрасангиз узун, оппоқ бармоқларини ўйнаб, ёноқларига қизиллик югуриб, ийманибгина сўзлайдиган қизни кузатиб юриб, иккинчи курсни битирар арафада унга кўнглини очди. Қизнинг ҳам йигитга мойиллиги бор эканми, Шуҳратнинг изҳорларини жилмайиб қўйиш билан қабул қилган бўлди. Севги тўла кунлар, аҳду паймон, соғинч, рашк ва муҳаббат ришталари кундан кунга бир биридан куч олиб, таҳсилдан кейин муносабатларни никоҳ билан мустаҳкамладилар. Тўйдан кейин Шуҳрат иш тақозоси билан тез-тез хизмат сафарларига бориб турар, Лайло келинлик, рафиқалик хизматидан ошиниб эгаллаган касби бўйича ишлаёлмади ҳам. Шуҳрат баъзида ўсмоқчилаб, рафиқасидан ишламаётгани учун ўксинмаётганини сўраса, Лайло жилмайиб: -Олдин рафиқалик бурчимни, кеилнлик вазифамни, оналик касбимни қойиллатиб бажаришни ўрганай, ана ундан кейин ўқиган соҳам бўйича ишларман,- деганди. Шу-шу бирин кетин туғилган болалар, уй-рўзғор ишларига кўмилиб қолиб, иши ҳам, дипломи ҳам эсидан чиқиб кетди. Ҳаммаси бир текисда, ажойиб кечаётганди. Нимадир бўлиб бахтли оиланинг мусаффо осмонига қора булут кўланка солди. Қора булутки хонадон шаънига бир умрга соя соладиган, исноди бошни эгиб, юзни қора қиладиган... — Ойижон, ҳеч бўлмаса сиз менга ишонинг! Мен хиёнаткор эмасман! Виждоним тоза менинг!- Лайло зўр бериб онасига гап уқтиришга уринарди. Сожида хола ҳўнграганча йиғлаб юборди: Виждонинг тоза бўлса, поклигингни исботлагин-да, уйингга бориб ўтир. Бо

Дунёда иккита ҳарфдан иборат учта жонзот бор. Биринчиси — от, Иккинчиси — ит. Учинчисини топинг! Жавоби...👇

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 15-қисм Ҳазрати эшон Фароғатни олиб уйга келганда ҳам у билан хилватда, қолган уч хотинини юрагини ёқиб висол онини ōтгазганда ҳам фикри ёди Дōлон қутчининг қизида бōлди. Энди бу қари таканинг кōнгли ёш қизнинг висолини хумор этарди. Кунлар бошқалар учун бир маромда ōтар аммо эшон оромидан айрилган эди. У бир лағзагина кōрган ōша гōзал юзларни хаёлидан қуволмас тушларида бу гōзал билан ёқимли тунларни ōтказарди. Эшон энди қуда бōлиб олишгани учун Дōлон қутчининг уйига дам бадам ташриф буюрар ва бу ташрифлар қуруқ бōлмасди. Тōлиб тошиб рōзғорлик қилиб келар эди. Албатта бу ҳаражатларнинг бари ōша юзини бир лағза кōрган соҳимжамолни яна такрор кōриш учун эди. Аммо аксига олиб сохибжамол қайта бōй кōрсатмади. Эшон эса бу қизни кōрмоққа муштоқ эди. Энди унинг уйидаги хотинлари қизиқтирмас, улардан хатто Фароғатдан ҳам кōнгли тōлмасди. Бир куни Эшон Фароғат билан ōтирганда узоқ айлантириб гапни қутчининг қизларига тақади. У қутчининг уйидаги ҳамма нарсадан воқиф бōлсада Асал ҳақида кōпроқ маълумот олишни истарди. - Шу акангни нечта боласи бор? -Иккта сōқимдек қизи бор. Ôлгур янгам битта ōғил ҳам туғолмади-деди Фароғат худди ōнта туғиб қōйган одамдек керилиб. - Ҳаа... Неча ёшда қизлари, катта катта шеклли а? - Ҳа катаси ōн бешда кичиги 13 ёшда. Эшон соқолини тутамлаб тамшанди. - Каттаси ҳалигинда бизга ош олиб кирганими? - Ҳа, ōша Асал катаси кичиги Дилёра. Дилёра ғирт Аллоҳимнинг акамга жōнатган балоси. Эчкидек қайсар. Қайтанга Асал тузук нима десангиз хōп дейди! Кейин Фароғат эшон сōрамасаям қōшимча қилди - Мактабга бораман дейди. Акам бормайсан деди, гапига кирмаганди уриб жойига солди. Мана энди индамай ōтиришибди. Эшон вазиятдан фойдаланди - Тōппа тōғри мактаб ҳақиқий шайтонхона. Унда динга қарши таёрлашади... Мактабга бориб шайтоний дарсларни олган одамларни охирати куяди!!

#JAHOLATNING_SONGGI_QURBONI Muallif: Nurfariz Qurbonova

Repost from N/a
Dunyodagi birinchi ishonchli bozorda Telegram kanalini sotib oling yoki oʻz kanalingizni soting! 📊Kanal tafsilotlarini koʻri
Dunyodagi birinchi ishonchli bozorda Telegram kanalini sotib oling yoki oʻz kanalingizni soting! 📊Kanal tafsilotlarini koʻrish va xavfsiz pul oʻtkazmalarini amalga oshirishni istaysizmi? Yechim — Magfi Marketplace! 🤑Kanallarni ishonchli sotib oling, oʻz kanalingizni hoziroq joylashtiring va tezda soting! 🔗 Kanal Sotib Olish / Kanalni Sotish! #reklama · Marketplace

Топаман - топаман... Сени барибир топаман
Топсин тезроқ😉 Топиши учун яширинмай юрипман😁

Ҳаммаси яхши бўлиши шарт эмас. Муҳими, ҳамма нарсанинг ичидан яхшисини кўра билмоқдир.✨
Ҳаммаси яхши бўлиши шарт эмас. Муҳими, ҳамма нарсанинг ичидан яхшисини кўра билмоқдир.✨

13 ЁШИДА КИШЛОК ЭШОНИГА НИКОХЛАНГАН КИЗ КИСМАТИ Закия ва ойим... Иккиси бир кунда оламдан утган. Иккиси ҳам бир вақтда, бир к
13 ЁШИДА КИШЛОК ЭШОНИГА НИКОХЛАНГАН КИЗ КИСМАТИ Закия ва ойим... Иккиси бир кунда оламдан утган. Иккиси ҳам бир вақтда, бир кунда узини осганди.... Сабаби эса... Эшон қунжидан пичогини олиб аввал онасининг арқонини кесди. Уни ётқизиб Закияни арқондан озод қилди, аммо кеч эди. Закия бир хирилладию кузларини мангуга юмди. - Закия....Закия ааааааа!! Эшон онаси у томон қул чузганини куриб кузларида ёш билан эгилди - Онаа..нега бундай қилдинглар?! -Болам... Отанг...отанг Закияни зурлаб қуйибди... Ҳазратнинг кузлари катта катта очилди. Онаси эса ортиқ унинг изтироб тула нигохларига дош беролмади. Қули бир ёнига осилиб жон берди. Бироздан сунг Ҳазратнинг укириги оламни тутди - Йуқ....йуууууқққ!!! Тулик тугалланган холатда укиш учун ДАВОМИНИ УКИШ тугмасига босинг👇

Repost from N/a
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingiz
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingizni ulang va brendlar bilan daromad toping. 💰 🔗 Ilovani yuklab oling → #reklama · Magfi Ads

#Шубҳа 157-қисм Тезда енгини шимариб қўлига қарадим. Қўлларида кесилган чандиқ излари бор эди. Баъзи жойлари эса қорамтир кўкарган ҳам эди. Юзи яхши, ҳеч қандай шубҳали бўлмасада, танасидаги кўрганларим ғалати эди. Ёнимда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб ёпинчиғини очдим ва кофтасини кўтариб, қорин қисмларига қарадим. Бу оддий йиқилишдан бўлган кўкаришлар эмас. Бу аёлни кимдир аямай калтаклаганга ўхшарди. Танасидан нигоҳларимни юзига қаратдим. "Арзидими?", -деган аччиқ сўз чиқди. "Отамдан кўп бўлса сўкиш эшитган аёл. Бошқа бировни қўлида шу кӯйга тушдими?", -дедим зўрға куч топиб. Мени эшитмас эди. Аммо мен нафас олишга қийналар эдим. Эшик очилди. Рухсора ичкарига кирди. Мени онасига яқин турганимни кўриб юзида майин табассум пайдо бўлди. "Узр, ташқарида қолиб кетдим. Дадам бошқа штатда эди. Касалхона харажатларини тўлаган экан, шуни қабулхонага тасдиқлагани кетдим", -деб очиқлик келтирди. “Танасидаги кўкаришлар қаердан? Бу оддий йиқилиш эмас?”, -деб кўзларига қараб сўрадим. “О-о-ойим ўзи ҳаракат қилмоқчи бўлади. Кўп ҳолатларда у ер, бу ерга уриб олади”, -деб менга қарамасликка ҳаракат қиларди. “Билагидаги чандиқ ҳам бир ерга уриб олганиданми?”, -дедим яқинимда турган қўлини кўрсатиб. “Й-й-йўқ, улар мен туғилишимдан аввал бўлган”, -деди титраб. Рухсорага билдирмадим. Лекин онам бўлмиш аёлнинг ҳаракатсиз ётган юзига қарадим. Демак кетганингдан пушаймон бўлдинг ва ўз жонингга қасд қилдинг? Балкида отамнинг ўзини ўлдирганини эшитдинг, ўзингни кечира олмадинг? Унинг юзига қараб айтишим керак бўлган ҳар гапни ичимдаги яраларни қонатиб айтардим. Ўзимни қўлга олишим қийин бўлсада, келганга яраша баъзи нарсаларни ўрганишим лозим. Бир бурчакда ўтирган Рухсорага бутунлай бурилиб, уни мендан қочолмайдиган даражада кўз чамбаримга олдим. “Акам сизларникига охирги марта қачон келганди?”, -деб сўрадим. Саволимни эшитиши билан кўзлари ёшга тўлди. “Ўтган эастерда( пасха)“, -деб жавоб берди. “Бирор муаммоси бор эдими? Ёки келишмай юрган бирор киши ҳақида гапирган эдими?”, -деб ақлимга келган ҳар саволни беришда давом этардим. Рухсора жавоб беришга шошилмас, худди ичида ўйлаб кейин гапираётгандек бўларди. Аммо ҳаммасидан ҳам тинмай қўллари билан билакларини қичитарди. Шунда, ҳеч иккиланмай олдига бордим. Ва унинг ҳам қўлларини очиб кўрдим.

#Шубҳа 156-қисм Жазолар инсонларнинг айби туридан бўлишини билмас эканман. Ҳар ким ўз қилмишидан дарс олсин деб, Аллоҳ унга ибратлик кўрсатса ажаб эмас. Рухсоранинг тўғрилаган ёпинчиғи остидан онам бўлмиш аёлнинг оёқларида турли чандиқ ва излар кўрдим. Улар янги эмас, анча эски эди. Худди биров унинг оёқларига жазо бериб савалагандек. Ва ҳар бир зарбанинг излари қолгандек эди. Болаларини ташлаб кетган оёқлар ўз жазосини олгандек. "Н-н-нима қилди?", -деб сўрадим зўрға куч топиб. "Мен ўқишга кетган эдим. Уйда ёлғиз қолганди. Боши айланиб йиқилган", -деган овоз оҳанги негадир менга ёқмади. "Бу аёл ногиронлар аравачасида эмасми? Қандай боши айланиб йиқилиши мумкин?", -деганимда, кўзларида қўрқув бордек туюлди. "Ётоқдан аравачасига ўтирмоқчи бўлган...ўшанда йиқилган", -деб жавоб қайтарди. "Бу ҳолатда нега уйда ёлғиз қолади? Ҳеч ким қарамайдими?", -деб яна сўрадим. "Менинг имтиҳоним бор эди. Мактабга бормасам, ижтимоий ҳимоя ходимлари уйга келарди....келса, ойимни бундай аҳволда кўрса, мени олиб кетиш эҳтимоли бор", -деб титраб гапирди . "Ҳеч нима қилмас эди. Биз ижтимоий ҳимоя қўлида ўсдик", -деб аслида ичимдаги аламни ундан олгандек бўлдим. Бошини эгди. Онасининг юзларини силади. "Мен яхши бўлардим балким, лекин...ойим менсиз қийналади", -деганида, ичимдан бир овоз исён қила бошлади. Сенинг шунча вафосизлигинг эвазига болаларинг нега сенга раҳмдил, золим аёл, деб бақиргим келди. Акам эди биттаси. Онасини кечириб унинг атрофида парвона. Энди буниси ташлаб кета олмайман дейди. Бу аёл бундай содиқликка арзимайди. Ичимдаги туйғу ташқарида ҳам кўринди шекилли, Рухсора менга мулойим қарашлар қиларди. "Миршод акамнинг вафотидан сўнг ойим ўзига кела олмади", -деди. Бу гапига чидай олмадим. "Сиқилма, унга ҳеч нима қилмайди. Ўғлини ва қизини йиллар аввал ўз ҳою- ҳаваслари учун қурбон қилиб кетганди. Фақат хабарини энди оляпти", -деганимда, Рухсора менинг гапларимни тушунмагандек қаради. "Бошида шиши бор. Қаттиқ лат еган. Шунга ухлатиб қўйишган. Агар уйғоқ бўлганида, сизни кўриб жуда хурсанд бўларди", - деди вазиятни юмшатишга уринар экан. Унга жавоб беришга улгурмадим, чунки телефони жиринглади. "Лаббай дадажон", -деб гўшакни кўтариб хонадан чиқди. Ёлғиз қолиб ўзимда куч топдим ва яқинроқ бордим. Юзида ростдан ҳам ҳаёт белгилари йўқдек эди. Қўлларига қарадим, шиш ва рангсиз. Устига кийган узун қўлли кофтасидан билагидаги излар кўринди. Ва бу менинг ҳайратимга сабаб бўлди.

#Шубҳа 155-қисм Киши ўзини мажбурлаб бўлсада, баъзи ҳолатларга кўндира олмас экан. Холамдан эшитган гапларим юрагимни бир четида яра бўлиб қолди. У билан суҳбатни якунлаб, соатлаб бўш бир нуқтага қараб турдим. Кўзимдан оққан сокин, сўзсиз ёшлар иродам ва виждон билан сулҳ тузарди. Ичимда курашаётган икки инсонни обдон эшитдим. Бири онангни бориб кўр, деса, бошқаси асло, дер эди. Америкада нишонланадиган байрам сабаби билан таътил эълон қилинди. Ва мен ўзимни New Jersey йўлида топдим. Холамнинг, оғир касал, деган сўзлари қулоғимда янграрди. Унга бир гап бўлмасидан бориб кўришим ва ичимдаги аламларни унга билдиришим кераклигини жуда хоҳлардим. Бошқа ёндан Парижда кўрган ҳодисам сабаб бўлди. Аёлнинг хотирасини йўқотганини эсладим. Эртага бир кун онам ҳам хотирасини йўқотиб қўйса-ю, бизга қилган номардлигини унутсачи, деган фикр ўтарди. Сўраб, суриштириб касалхонани топиб келдим. Оёқларим орқага тортарди. Қабулхонадан исмини бериб, ётган палатасини билдим. Айтилган қаватга кўтарилдим. Балки шунчаки эшикдан кўриб қайтарман, деб ўзимни тинчлантиришга ҳаракат қилдим. Йўлакда унча кўп одам йўқ эди. Ётган хонасининг эшиги ойнали экан. Ўша ердан ётоқда ётган аёлни кузатдим. Ёнидаги апаратга уланган эди. Юрагим оғирлашиб зўрға оёқда турдим. Бир пайтлар чаққон ва гўзал аёл, энди бир тўшакка михланиб ётарди. Кўзимдан ёш оқа бошлади. "Опа?", -деган овозни орқамда эшитишни кутмаган эдим. Ўзимда куч топиб, ортимга ўгирилдим. Бир неча ҳафта аввал кўрган қизни, энди яқиндан кўриб тургандим. Юзлари ҳуснбузарга тўла, сочлари жинглакроқ. Тўлачадан келган ва устига ўзига катта спортивка кийиб олган ўсмир қиз турарди. "Ойимни кўргани келдингизми?", -деб мени қучиши, саросимага солди. Унинг қўллари атрофимни ўрар экан, меникилар ҳавода осилиб қолганди. "Юринг, ичкарига кирайлик. Ойим ухлатилган, лекин сизни ҳис этади", -деб мени ичкарига судради. Оёқларим истамай унинг ортидан юрди. Ётоқда апаратга уланган аёл гавдаси менга бегонадек эди. Уни яқиндан кўриб танимадим. Балкида юзидаги шишлари бўлгани учундир. Одатда касалларга ҳар хил укол ва дорилар шундай шишлик берарди. Юзида ўлик ранги деганимиз бир сариқлик бор эди. Рухсора онасининг устидаги ёпинчиғини тўғрилар экан, кўзим тушган манзарага ишонгим келмади.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

Ёшим каттароқ бўлгани сабаб, узоқ жой бўлишига қарамай уйдагилар мени турмушга бериб юборишди. Тўйдан олдин бўлажак куёв била
Ёшим каттароқ бўлгани сабаб, узоқ жой бўлишига қарамай уйдагилар мени турмушга бериб юборишди. Тўйдан олдин бўлажак куёв билан бир маротаба кўришдик. Кўнглимга ёққани учун қаршилик билдирмадим. Тўй ҳам жуда чиройли бўлиб ўтди. Бироқ тўй тугаб, қариндошларим кетишгач бу уйнинг сирлари очила бошлади. Катта, кенг хонада ўтирар эканман, ташқарида бироз шовқин кўтарилгани учун сергак тортдим. Бироз вақт ўтиб эшик чийиллаб очилди. Бошимда рўмолим бор эди, ким кирганини кўра олмадим. Аммо кимса қаршимга келганида жуссаси анча катта эканлигини кўриб тезда рўмолимни бошимдан олдим ва тошдек қотиб қолдим. Чунки қаршимда куёвим эмас...

Гул тердим даста даста Гуллар сизга пайваста Гулни гулга қўшса гуллар бўйлади Табассумни табассумга қўшса кулгу Муҳаббатни муҳаббатга қўшса олам бўлади, дунё бўлади Кўнгилни кўнгилга қўшса кўнгилдош бўлади... Бу гуллар сизга Нур юзлиларга Ҳаётингиз лаҳзалари шу гуллардек ранг-баранг, ифорларидек ёқимли, кўринишидек чиройли бўлсин азизим Хайрли, гулли тонг билан...!