cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ADVOKAT VA YURIST MASLAHATI

Barcha turdagi yurudik xizmatlar Barcha turdagi hujjatlar yozib online joylashtirib berish xizmati Murojaat uchun👇 @Advokat_yurist_konsultatsiya Spam fuqarolarimiz uchun: @Feruzaxon_Toychiyeva_bot Telefon orqali konsultatsiya +998338342403

Больше
Рекламные посты
338
Подписчики
-124 часа
-67 дней
-1330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from АДВОКАТ 24
"Нехиа 3" ва "Кобальт" русумли автомобилларга мобиль радарлар ўрнатилгани ҳақида ҳайдовчилар огоҳлантирилиши шартми? Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра 5.41 (Фото ва видео қайд этиш) йўлларда автомобиль ҳайдовчилари Қоидалар талабига риоя этиши электрон қурилмалар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир. Ушбу йўл белгиси Қоидалар талабига риоя этилиши стационар электрон қурилмалар орқали назоратга олинган жойларга ўрнатилади. Қоидаларга асосан 5.43 (Радар) йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир. Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилади. ❗️Шунингдек, вилоят, туман, шаҳарлар бошланадиган жойлардаги кўча ва йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ўрнатилиши мумкин. Демак, "Нехиа 3" ва Кобальт русумли автомобилларга ўрнатилган мобиль радарлар стационар яъни жойидан қўзғалмайдиган махсус техника воситаларига кирмайди. Чунки уларни бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчириш мумкин. 5.43. йўл белгиси эса йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдиради ва ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилиши шарт! ❗️Лекин Йўл ҳаракати Қоидаларида ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ушбу белги ўрнатилиши мумкин дейилган. Бу дегани хоҳласа ўрнатишади хоҳламаса йўқ. Демак, "Нехиа 3" ва Кобальт русумли автомобилларга ўрнатилган мобиль радарлар борлиги ҳақида огоҳлантиришлари уларнинг ихтиёрида экан. Огоҳлантиришмаса ҳам қонуний бўлаверади. Шу сабабли йўлларда ҳаракат тезлигини белгиланган меъёрдан оширманг! Зеро, йўл қоидаси умр фойдаси. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
Repost from АДВОКАТ 24
⚡️Endi ta'lim krediti faqat kunduzgi ta'lim shaklida o'qiyotgan talabalarga ajratiladi Prezident Farmoniga koʻra, 2024/2025 o'quv yilidan oliy va professional ta'lim tashkilotlarining talaba va o'quvchilariga ta'lim kreditlari quyidagilarni nazarda tutgan holda ajratiladi: — oliy va professional ta'lim tashkilotlarida tahsil olish uchun ta'lim krediti faqat kunduzgi ta'lim shaklida o'qiyotgan talaba va o'quvchilarga ajratiladi; — ta'lim krediti: ▫️oliy ta'lim tashkilotlarining birinchi bosqich talabalari hamda professional ta'lim tashkilotlari o'quvchilari uchun to'lov-kontrakt summasi miqdorida; ▫️oliy ta'lim tashkilotlarining ikkinchi va undan yuqori kurs talabalari uchun fanlarni o'zlashtirishning o'rtacha ko'rsatkichi “3” dan past bo'lgan taqdirda to'lov-kontrakt summasining ko'pi bilan 80 foizi miqdorida ajratiladi (Bundan “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilgan oilalar farzandlari mustasno). Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
Repost from АДВОКАТ 24
ЙПХ ХОДИМИ «СИЗ» ДЕБ МУРОЖААТ ҚИЛИШИ ШАРТ ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда  ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилишга мажбур. Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 14-банди @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
Repost from АДВОКАТ 24
❗️ОТА ЁКИ ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ БЎЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ ? 📄 Оила кодексининг 81-моддасига кўра, ➖ Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан ундан таъминот олиш, шунингдек болали фуқаролар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлади. ❗️Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот (Алимент) бериш мажбуриятидан озод қилмайди. ✅ Ота ёки онаси ўзига нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бола, агар у фарзандликка олинган бўлмаса, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади, шунингдек ота ёки онаси ва бошқа қон-қариндошлари билан туғишганлик фактига асосланган барча мулкий ҳуқуқларини, жумладан мерос олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. ✅ Болани ота ёки онасига беришнинг имконияти бўлмаган ёки ота-онанинг ҳар иккаласи ҳам ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда, бола васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига олиб берилади. ❗️Ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда болани фарзандликка олишга улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган кундан кейин камида олти ой ўтгач йўл қўйилади. ✏️ Демак, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота ёки она бундай ҳуқуқдан маҳрум бўлганидан кейин болага нисбатан қариндошлик ҳуқуқларидан маҳрум бўлади бироқ, ўша болага нисбатан таъминот бериш мажбуриятидан озод бўлмайди хамда агар бола бошқа оилага фарзандликка олинмаган бўлса ўз ота-онасининг бир умирлик меросхўри бўлиб қолаверади. @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
👍 2
Repost from АДВОКАТ 24
Субсидия бўйича келаётган кўплаб саволларга жавоблар. Субсидияни яшаш жойидан қатъий назар барча худуддан олиш мумкинми? Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ажратилган субсидия ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олиши мумкин. Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли. Бунда ипотека кредити Тошкент вилояти учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида ажратилади ҳамда бошланғич бадал бўйича субсидия тўлови уй-жой жойлашган туман (шаҳар) молия бўлими томонидан амалга оширилади. Субсидия учун иш ҳқани аниқлашда агар иш ҳақи белгиланган мезонга етмаса фарзанднинг даромади қўшилиши мумкинми? Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг турмуш қурмаган фарзандларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин. Талабгаор нечи бал тўплаганда субсидия олишга ҳақли ҳисобланади? Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади. Қайси ҳолатларда субсидияга ариза рад қилинади? Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади: 👉 тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда; 👉 тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; 👉 илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда; 👉 жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда; 👉 ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори; Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда. Агар талабгорлар сони ошиб кетса, субсидия кимга берилади? Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади. Яъни хужжатни вақтлироқ топшириш ҳам муҳим рўл ўйнайди Субсидия миқдори қанча бўлади? 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига тўланади. Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
👍 1
Repost from АДВОКАТ 24
Кафилликдан воз кечса бўладими? Кўпчилик ўйлайдики, кредитга кафиллик шартномасини тузгач, кейинроқ ундан воз кечиш мумкин ва осон. Лекин аслида бундай эмас. Кафиллик қарздор мажбуриятлари бўйича кафилда ҳам мажбурият вужудга келтиради. Қонунчиликка кўра шартномани бир томонлама бекор қилиш, яъни кафилликдан бир томонлама воз кечишга йўл қўйилмайди. Масалан, кафил шартнома тузганидан кейин ишидан айрилса, касал бўлиб қолса, қарздор (кредит олган таниши) билан жанжаллашиб қолса ҳам кафиллик ўз кучида қолаверади. Кафиллик шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун банк билан келишиш керак бўлади, банк эса ҳеч қачон ўз таъминоти зарарига ҳаракат қилмайди. Кафиллик қачонки кредит қарзи тўлиқ тўланганда, қарз мажбурияти бошқа шахсга ўтказилганда ёки кафиллик муддати ўтиб бўлгандан кейин тугайди. Яна бир йўли кафилни алмаштиришни сўраб банкка мурожаат қилиш, агар томонлар келишса кафилни бошқа шундай шахсга алмаштириш мумкин. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
Repost from АДВОКАТ 24
БОЛА БОҒЧАГА БОРМАСА ҲАМ ТЎЛОВ ТЎЛАНАДИМИ? Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ ва 55-сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 13 бандига кўра боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли, шунингдек ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади. Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли боланинг мактабгача таълим ташкилотига келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт. Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига ота-оналардан бирининг сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарияти номига олдиндан ёзган аризаси (билдиришномаси) асос бўлиб ҳисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига рухсат берилади. Боланинг уйда қолган бошқа барча ҳолларида мактабгача таълим ташкилотида бола таъминоти учун тўловлар умумий асосларда тўланади. Мазкур Низмонинг 14 бандига асосан ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда мактабгача таълим ташкилотига қатнаган кунлар учун тўланади. Боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади. Боланинг мактабгача таълим ташкилотларида тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатда бўлишига ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўлангандан сўнг, йўл қўйилади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
Repost from АДВОКАТ 24
❗️Таълим грантида таҳсил олган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади 🔰Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ОТМлари талабаларига давлат гранти ижтимоий-рағбатлантирувчи грант ва таълим гранти шаклида ажратилади. 🗓 2024/2025 ўқув йилидан бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади. ▶️ Бунда: ➖таълим гранти биринчи курсда ОТМларга ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади; ➖таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида ОТМлар томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади; ➖таълим гранти табақалаштирилган тартибда молиялаштирилади ва стипендия фақат тўлиқ таълим грантини ютган талабаларга тўланади; ➖ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда тақдим этилади; ➖таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
Repost from АДВОКАТ 24
Хориждаги шахс алимент масаласида судга чақирилганда, унинг ўрнидан бирор таниши қатнашиши мумкинми? ✅ Судда ўзингиз қатнаша олмасангиз, унда ўзингиз яшаб турган давлатнинг ваколатли органидан (нотариусдан) судда сизнинг номингиздан қатнашиш учун Ўзбекистондаги бирор танишингизга ишончнома юборишингиз мумкин. ✅ Шунда ўша шахс сизнинг номингиздан судда қатнишишга ҳақли. ❕Шуни ҳам айтиш керакки, сиз келмасангиз ҳам суд ишни кўриши мумкин. Фуқаролик процессуал кодексининг 280-моддасига асосан суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган, келмаганлигининг узрли сабаблари борлиги ҳақида хабар бермаган ва ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисида сўрамаган тақдирда, агар даъвогар бунга эътироз билдирмаса, иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин. Бунда ишни бундай тартибда кўриш ҳақида суд ажрим чиқаради. ❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда суд мажлиси бўлиши ҳақида хабадор бўлганингиз учун судга бормасангиз, суд ишни биринчи марта кейинга қолдириши мумкин. Келаси сафар ҳам судга бормасангиз, ишни сизнинг иштирокингизсиз ҳам кўриши мумкин. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
Кун қўшиғи - Хайр мактабим! Бу қўшиқ ҳар бир кишига мактаб даврларини эслатади 👉 @advokat24uz
Показать все...