cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

АДВОКАТ 24

Сизнинг адвокатингиз. Ҳуқуқий масалалар. Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг. Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг! Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг. ☎️ Бизнинг телефон +998338342403

Больше
Рекламные сообщения
7 512Подписчики
+2524 часа
-27 дней
+11330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ФАҚАТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛАРГА БЕРИЛАДИМИ ? ⚡️ САВОЛ; Ипотека кредити бўйича уй-жой сотиб олиш учун субсидия олмоқчи эдим, Танишларим субсидия фақат кам таъминланган оилаларга берилади дейишмоқда. Шу тўғрими ? ⚡️ЖАВОБ; Ўша танишларингиз нотўғри айтибди. Ҳукуматнинг 25.03.2020  йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун талабгор шахс ёки оила, уларнинг яшаш ҳудудига қараб ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2.7 барваридан 9,2 барваригача бўлган оралиқдаги маблағга эга бўлиши кераклиги кўрсатилган. (Шу миқдорларни ўзи бу турдаги субсидия фақат кам таъминланганларга берилмаслигини кўрсатиб турибди). ✏️ Субсидия асосида уй-жой олиш учун талабгорларнинг доимий пул келиб турадиган жойи бўлиши керак ва пул келиб турадиган жойини тасдиқлайдиган расмий хужжатини сўралган жойга тақдим қилиши керак. Талабгорлар энг камида бир ойда 2 646 000 сўмдан юқори миқдорда пул топа оладиган бўлиши керак. Субсидия асосида уй оламан деган оила даромад бўйича манашу талабларга ва юқоридаги низомнинг бошқа талабларига мос келган тақдирдагина субсидия билан уй олиб,— "Мен уйимни севаман, менга уйим ёқади, энди менга қизиғи йўқ, ким қанақа боқади, зато шахсий уйим бор, ижарага эмасман зор, сиз хам уй ҳоҳласангиз, хужжат топширинг такрор" деган қўшиқни айтиши мумкин... Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
😁 3👍 2 2😢 1
❗️ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТ ЎТАШ ВАҚТИДА ОЙЛИК ОЛИШЛАРИ МУМКИН 📄 Ҳукуматнинг 08.01.2024 йил кунги 11-сон қарори билан тегишли низом тасдиқланган ➖ Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади. ❗️Амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади. ⚡️ Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади. ▪️Танловда қатнашиш учун талаба: 1) ➖ битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши; 2) ➖таълим йўналиши (мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши; 3) ➖Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим. ✅ Амалиёт 1 ойдан 3 ойгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. ✅ Танловни ғолиб талабаларининг амалиёти бўйича харажатлари 15 кун давомида тегишли тартибда қопланади. ➖ Бунда талабага БҲМнинг 2 баравари миқдорида иш ҳақи ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ тегишли ҳисобрақамига ўтказилади. ❗️Низом ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига таллуқли эмас. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
❗️УЙ-ЖОЙГА МУХТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР АСОСИДА УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган. ⚡️Қарорга кўра, ❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг; 🟢 10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига; 🟢 90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади. ✏️ Бу дегани юқорида кўрсатилган тоифадаги хотин-қизларга олаётган уй-жойи учун 10% бошланғич бадал тўлаб берилади ва уй-жойнинг бошланғич тўловдан қолган қисми эса уларга 20 йил муддатга тижорат банкларининг имтиёзли ипотека кредити қилиб берилади. ➖ Шунингдек қарорда яна бир норма бор. Унга кўра, агар талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига унинг ипотека кредити тўлаб борилиши мумкин. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
👍 6
ҚАРЗНИ БЎЛИБ-БЎЛИБ ТЎЛАСА БЎЛАДИМИ? "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 32-моддасига кўра ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижрони қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақли. Ижро ҳужжатини ижро этиш кечиктирилган тақдирда, ижро этишни кечиктирган суд ёки бошқа орган томонидан белгиланган муддат ичида ижро ҳаракатлари амалга оширилишига йўл қўйилмайди. ❗️Қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган хатлов кечиктириш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган тақдирда кечиктириш муддатига олиб ташланади. Ижро ҳужжати бўлиб-бўлиб ижро этилган тақдирда, ижро ҳужжати уни бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган қисм ва муддатлар бўйича ижро этилади. Демак, бу ҳолатда МИБ ходими ёки қарздор ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
❗️Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш НОҚОНУНИЙ Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш ноқонуний. Меҳнат кодексининг 160-моддасига асосан ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Бунда ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир. ❗️Ходим аризани ўз ташаббуси билан (ўз хоҳиши билан) ёзади. Агар иш берувчи аризани бошқа ҳар қандай усулда олса, унда ходимда ишга тикланиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Қаранг! Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 11-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилишга фақат ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, у ҳақиқатдан унинг меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги хоҳиш-истагини намоён этиши лозим. Бунда қарор 20-бандига кўра қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъий назар аризасини қайтариб олишга ҳақли. ✅ Шундай экан сизда аризани қайтариб олиш ҳуқуқи мавжуд. ❗️Ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаришда эса иш берувчи телефондаги расмни эмас, аксинча аризанинг асл нусхасини олиши керак. Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади (Қарор 21-банди). Бунда судларнинг эътибори, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланиши лозимлигига қаратилган. ✅ Шунга кўра сиз бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим. Шуни ҳам айтиш керакки, мактабларда ўринбосарларини ишдан бўшатиш фақат иш берувчининг ваколатига тегишлидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сон Фармонига кўра умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилган. Яъни иш берувчи директор ҳисобланади. ❌ Шундай экан сизни ММТБ мудири ишдан бўшатиши яна бир асосга кўра ноқонунийдир.
Показать все...
👍 9
⚡️Rasman: Prezident maktablari ustozlarining oylik maoshiga 350% ustama to‘lanadi 🇺🇿 Prezident farmoniga ko‘ra: Prezident maktablarining mahalliy o‘qituvchilariga ularning tarif stavkasiga nisbatan 350 foiz miqdorida har oylik qo‘shimcha ustama to‘lash tartibi joriy etiladi. 👉 Bunda, ustama pedagoglar tomonidan quyidagi shartlarning barchasi bajarilgan taqdirda to‘lanadi: ➖ Kembridj (Cambridge Assessment International Education) xalqaro ta’lim dasturlari asosida dars beriladigan fanlarni o‘qitish bo‘yicha 3 ta (Introductory, Extension, Marking) kursni muvaffaqiyatli tugatish va bu haqida tegishli sertifikat olish; ➖ Prezident maktablarida kamida 1 yillik ish stajiga va chet tilini bilish bo‘yicha kamida C1 darajadagi yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega bo‘lish. ✅ @advokat24uz
Показать все...
👍 1
Repost from АДВОКАТ 24
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик. Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради. Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇 @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva @Yuridik_yordam_24 га мурожаат қилинг.
Показать все...
👍 5
Repost from АДВОКАТ 24
✅ СИЗ ПРОФЕССИОНАЛ ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? Ундай бўлса бизнинг хизматимиздан фойдаланишингиз мумкин. 🔔 Кўплаб талаб ва таклифларга кўра оилавий масалаларда давлат орган ва ташкилотларига ва судларга даъво ариза ва аризалар ёзиб бериш хизматини йўлга қўйганмиз. Хизматларимиз Ўзбекистон бўйича. ✅ судга ва тегишли ташкилотларга ариза, даъво ариза, шикоят ариза, илтимосномалар тайёрлаб, онлайн жўнатиб бериш; ✅ Алимент масалалари; ✅ шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; ✅ юридик ҳуқуқий маслаҳатлар; ✅ оилавий низолар; ✅ фуқаролик низолар; ✅ маъмурий низолар; ✅ жиноий низолар; ✅ иқтисодий низолар; ✅ тадбиркорлик низолари; ✅ меҳнат низолари; ✅ ер ва уй- жой низолари 👉 Никоҳ давомидаги мол-мулк низолари бўйича, ажрим ва бошқа шу каби оилавий низолар бўйича @advokat24uzbot га мурожаат қилиб онлайн тартибда аризага буюртма беришингиз мумкин. Биз Сизларга қонуний асослантирилган ҳолда ариза тайёрлаб берамиз. Аризага буюртма бериш   👉@advokat24uzbot 👈
Показать все...
👍 3🤔 1
Янги тартиб бўйича ер учаскаларини аукцион савдаларидан ютиб олинган тақдирда, ерга бўлган ижара ҳуқуқини ва ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш онлайн шаклда амалга оширилади. Хабарингиз бор ўтган куни Вазирлар маҳкамасининг 223-сонли қарори билан "Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисида" ги низом тасдиқланди. Мазкур низом билан ерлар онлайн танлов эмас балки аукцион савдолари орқали ижрага олиш мумкинлиги белгиланди. Низомда эътиборимни тортган бир жиҳат бу ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ жараён бўлди. Биринчи босқичда, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижрочи томонидан ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси «E-ijara» АТда электрон ахборот алмашинуви орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмаларига юборилади. Иккинчи босқичда, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси асосида икки иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали ижрочига юборади. Учинчи босқичда, Ижрочи электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган куннинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига «E-ijara» АТ орқали юборади. Аукцион ғолибига ерни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ жараённинг ҳаммаси автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Показать все...
👍 5
Ер учаскасини ижарага бериш юзасидан 2024 1 майдан киритилаётган ўзгартиришлар.
Показать все...