cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

platformauzb_live

Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda!

Больше
Рекламные посты
2 158
Подписчики
-424 часа
-97 дней
-30430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

01:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
😇 2024 йил 12-22 май кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун UDEA томонидан ташкил қилинган “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курси иштирокчиларига халқаро сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди 📈 Америка Университети билан ҳамкорликдаги ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк топ менежерлари, жумладан, раҳбар ходимлар малакасини оширишга қаратилган бўлиб, бунда иштирокчилар халқаро комплаенс қоидалари ва шу каби банк соҳасидаги энг муҳим билимларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар. Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширдилар: — Экспорт назоратининг қоидалари; — Экспорт назорат ва иқтисодий санкциялар; — Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар; — Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари. 🏦 Курсда Саноат ва хавфсизлик бюроси (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирок этиб, курсни мазмунан ва моҳиятан бойитиб беришди. 🇺🇿 Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Agrobank" АТБ, "Aloqabank" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ, "Biznesni rivojlantirish banki" АТБ, "Ipak Yo'li Bank" АТБ, "Mikrokredit bank" АТБ, "Sanoat Qurilish Bank" АТБ, "Turonbank" АТБ ва "Xalq Banki" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этиб, курс якунида сертификатлар билан тақдирландилар. ✅ UDEA'нинг ушбу ташаббуси Ўзбекистон банк тизими, жумладан, комплаенс-назорат йўналишининг халқаро стандартларга ўтишидаги жуда муҳим қадамлардан биридир. Ва бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштирилиб борилади. Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг. Батафсил: 📞 +998788880800 🌐 https://udea.uz/courses/ 🔵 Telegram 🟣 Instagram 🔵 Facebook  🔵 LinkedIn Реклама
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази диққатига! Жамиятни жипслаштирадиган, фозил одамларни тарбиялайдиган билим бу – тарих. Лекин афсуски, омматан олганда, халқимизнинг тарихни билиш даражаси жуда паст. Нари борса, Амир Темурни ва уч-тўрт алломани билиб олганмиз холос. Тизимлилик, яхлит картина йўқ. Юқоридаги суратни каналимиз ўқувчиси юборибди. Мактабда ўқийдиган болаларининг тарихни билмаслигидан куюниб, ўзи тайёрлабди. Аслида, бу тажриба чет элларда бор. Мамлакат тарихидаги энг муҳим воқеалар битта “лента” қилиниб, кўргазма этиб қўйилади. Бизда-чи?! Мактабларда тарихни салкам 10 йил ўқитамиз. Тадбирларда, телевизорда буюк ўтмишимиз деб ваъзлар ўқиймиз. Лекин бари узуқ-юлуқ, пафосга тўла, эсда қоларли эмас. Майли, буям керакдур. Лекин болаларнинг диққатини тортадиган, ортиқча юк талаб қилмайдиган шундай усуллардан ҳам фойдаланиш зарур. Масалан, Тарих институти билан келишиб, бутун тарихни асрма-аср тизиб, ёрқин рангларда ишлаб чиқарса бўлади-ку. Уни дунё харитаси, Менделеев жадвалига ўхшаб ҳар бир синфга осиб қўйса, болаларнинг кўз ўнгида қолади. Кейин ўқиган китобиям тушунарли бўлади. P.S: Президентимиз ташаббуси билан “Тирик тарих” лойиҳаси бошланаяпти, тарихий кинолар ишланаяпти. Лекин бунга кўп пул кетади. Юқоридаги плакатни эса озгина маблағ билан, тадбиркорларни жалб қилиб ҳам нашр этса бўлади. @platformauzb
Показать все...
👍 1
Aprel oyida O‘zbekistonda yillik inflyatsiya 8,1 foizni tashkil etdi — Statagentlik Oylik inflyatsiya 0,9 foiz darajasida shakllandi. O‘tgan oyda oziq-ovqat mahsulotlari martdagi narxidan 0,4 foiz, nooziq-ovqat mahsulotlari 1 foiz, xizmatlar 1,8 foiz qimmatlashgan. @platformauzb_live
Показать все...
🥱 2🤔 1
Repost from platforma.uz
Иккинчи мақола Биз хорижлик меҳмонни нафақат боқамиз, балки унга "тансоқчи"лар ҳам бириктирамиз Ўрни келганда юқоридаги мавзуни мулоҳаза учун давом эттириб қўймоқчиман. Мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро анжуманларда хорижий меҳмонларга ҳамроҳлик қилиш учун вазирлик ва идоралар, ташкилотлар (банклар)нинг раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқа вакилларни бириктириш анъанаси бор. Келадиган меҳмон даражасига қараб биздан даража белгиланади. Бу "тажриба"дан улар ҳам ҳайратда қолса керак, чунки бизникилар четга чиқса, уларга ортиқча мулозамат кўрсатилмайди. Улар ҳам таклиф қилганда кўпинча бетини қаттиқ қилиб, йўлкира ўзингиздан ёки яшаш харажатлари ўзингиздан деб ёзадику. Баъзан шундай қилармиз. Ҳар ҳолда бир тарафини кўтарсин. Имиж учун яхши, дерсиз. Лекин ниманинг ҳисобидан? Масала шунда. Яна бир мисол, АОКА деган тузилма матбуот котибларини ташкилотининг машинаси билан бирга сафарбар қилади. Матбуот котиблари "меҳмон атои Худо" деб меҳмони келиб-кетгунича атрофида гирди-капалак бўлади. Унга кўнгли тусаганини муҳайё қилиб беради. Бугун афсуски, матбуот котиби деганда тадбирларда меҳмон билан ўзини кўз-кўз қиладиган, чинакам вазифасидан кўра, тадбирма-тадбир юрадиган авлод шаклланди. Очиқлик, шаффофликни устувор деб биладиган, раҳбарини матбуотга олиб чиқадиган мос кадрлар сийраклашиб кетди. Чет эллик меҳмонжон ҳеч бўлмаса бирор совға сотиб олар, шуям харна валюта тушуми бўлади десангиз, қурғур униям олдиргани қўймаймизда. Уят бўлади деб, ўз ёнимиздан олиб берамиз. Самолёти, меҳмонхонаси бир ён, бу ерда юриши бир ён бўлади. Муҳими, шу ердан мамнун бўлиб кетсин. Бўлди, бошқа нарса керакмас... Лекин биз 33 йиллик мустақиллик йўлини босиб қўйган давлатмиз. Дунёда ўзимизга яраша ўрнимиз, обрўйимиз бор. Бу даражада куч, маблағ сарфлаб ўзимизни танитишга ҳожат йўқ назаримда. Майли, энг нуфузли меҳмонларга шароит қилиб берайлик. Лекин қолганига меъёр бўлиши керак назаримда. @platformauzb
Показать все...
platforma.uz

Харажатимиз кутган даромадимизни келтиряптими ёхуд хорижлик меҳмонларни нима сабабдан текинга, ўз ҳисобимиздан чақирамиз?! Бизда халқаро форум, конференция, кўргазма, фестиваллар жуда кўп ўтказилади. Мақсад тушунарли: мамлакатни танитиш, имкониятларимизни кўрсатиш, инвесторларни жалб қилиш, ишбилармонларимизга хорижий ҳамкор топиб бериш, туристларни жалб қилиш ва ҳоказо. Лекин бир тарафи доим ўйлантирадики, шунга сарфланганлари ўзини оқлаяптими? Нима учун бу саволни беряпман, сабаби, халқаро тадбирларимизнинг деярли барчасида хорижий меҳмоннинг келиб-кетишию меҳмонхонаси, еб-ичиши, юртига қайтар чоғи совға-саломигача деярли ўзимиз олиб берамиз. Ҳар куни кечки банкетлар, қабул маросимларини айтмайсизми. Самарқанд, Бухоро, Хивани кўнгли тусаб қолса, олиб боришлар-чи... айтсанг бу рўйхат узоқ давом этади. Хорижликлар шунинг учун ҳам тадбир десак дарров келгиси келади назаримда. Ҳеч ким уларга Ўзбекистондагичалик иззат-икром кўрсатмайдида, кўрсатолмайдиям. Бу борада гап бўлиши мумкин эмас. Лекин бу озмунча маблағ…

Repost from platforma.uz
Харажатимиз кутган даромадимизни келтиряптими ёхуд хорижлик меҳмонларни нима сабабдан текинга, ўз ҳисобимиздан чақирамиз?! Бизда халқаро форум, конференция, кўргазма, фестиваллар жуда кўп ўтказилади. Мақсад тушунарли: мамлакатни танитиш, имкониятларимизни кўрсатиш, инвесторларни жалб қилиш, ишбилармонларимизга хорижий ҳамкор топиб бериш, туристларни жалб қилиш ва ҳоказо. Лекин бир тарафи доим ўйлантирадики, шунга сарфланганлари ўзини оқлаяптими? Нима учун бу саволни беряпман, сабаби, халқаро тадбирларимизнинг деярли барчасида хорижий меҳмоннинг келиб-кетишию меҳмонхонаси, еб-ичиши, юртига қайтар чоғи совға-саломигача деярли ўзимиз олиб берамиз. Ҳар куни кечки банкетлар, қабул маросимларини айтмайсизми. Самарқанд, Бухоро, Хивани кўнгли тусаб қолса, олиб боришлар-чи... айтсанг бу рўйхат узоқ давом этади. Хорижликлар шунинг учун ҳам тадбир десак дарров келгиси келади назаримда. Ҳеч ким уларга Ўзбекистондагичалик иззат-икром кўрсатмайдида, кўрсатолмайдиям. Бу борада гап бўлиши мумкин эмас. Лекин бу озмунча маблағ бўлмайди. Шунинг натижаси ҳам мониторинг қилиб кўриляптими? Дейлик, форумда қатнашган инвестор аниқ қанча сармоя киритди, шартнома туздими, корхона очдими, ҳамкор топдими? Бунинг бир сўровиям бўлиши керак эмасми? Ёки туризмни айтинг. Фалон миллион сайёҳ келди дейишади. Бу рақамнинг асосий қисми шундай халқаро тадбирларга ташриф буюрганлар ҳисобига кўпайганку. Тўғрими? Биз бундай меҳмонлардан даромад олишдан кўра, харажатимиз кўпроқку. Фақат рақам эмас, мамлакатга тушум бўлган валютага қарайлик. Ёки аксарият сайёҳлар яқин қўшниларимиздан келган қариндош-уруғлар саналади. Улар меҳмонхонага, юриш-туришига деярли маблағ сарфламайди. Фақат одам сони билан овунмайликда. Наманганда ҳар йили 30-40 кунлаб гуллар фестивалини ўтказиш анъанага айланди. Ҳар куни турли тадбир, қабул маросими, шоулар. Оз маблағ кетмайди. Тўғри, жуда керак. Лекин мана шу фестиваль ҳам мамлакат имижига, ҳам сайёҳларни жалб қилиб, даромад олишга ишлаши керакда. Биз нима қиляпмиз, аксарият хорижликни ўз ёнимиздан чақиряпмиз. ТВда эса шу ерда ишлаб юрган, бошқа иш билан келган хорижликларни кўрсатиб, мана, фалон давлатлардан атайин шу фестивалга меҳмонлар келяпти деб кўрсатяпмиз. Ҳаммаси ҳам эмасдир балки. Лекин нега биз доим сарфлаймиз? Қеракми йўқми шу? Қанчалик эффект беряпти? Ахир, давлатимиз осонлик билан даромад топмаяптику. Қилмайлик демаяпман. Сал ҳисоб-китобига қарайлик. Натижаларни таҳлил қилиб кўрайлик. Кейин хулоса ясаса арзийди. @platformauzb
Показать все...
👍 2
00:42
Видео недоступноПоказать в Telegram
🇮🇷 Tabriz shahrida marhum prezident Raisiy bilan vidolashuv marosimi bo‘lib o‘tmoqda OAVning yozishicha, marosim turli shaharlarda bir necha bosqichda bo‘lib o‘tadi: ▪️21-may Tabriz va Qumda; ▪️22-may Tehronda; ▪️23-may Birjandda. So‘ngra jasad Raisiy tug‘ilgan shahar —Mashhadga yuboriladi. @platformauzb_live
Показать все...
Repost from platforma.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
"UZAUTOMOTORS"дан навбатдаги томоша Бугун эрталабдан "UZAUTOMOTORS" расмий телеграм каналида вақти-вақти билан "Chevrolet Lasetti" русумли автомобилларга онлайн қанча шартнома тузилгани статистикаси эълон қилинмоқда. Лекин компаниянинг http://savdo.uzavtosanoat.uz платформасига кириб кўрсангиз, бу русумдаги автомобилга буюртма беришнинг имкони йўқ. Чунки таклиф этилаётган автомобиллар рўйхатида "Chevrolet Lasetti" йўқ. @platformauzb
Показать все...
💩 1
00:14
Видео недоступноПоказать в Telegram
🇮🇷 Qurbonlarning jasadini tashish jarayoni aks etgan kadr @platformauzb_live
Показать все...
👍 1🙏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Eron hukumatining favqulodda yig'ilishi boshlanmoqda. Marhum prezident Raisiyning kursisi bo‘sh. @platformauzb_live
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Vertolyotda Eron tashqi ishlar vaziri Amir Abdullahyon, Sharqiy Ozarbayjon gubernatori Oyatulloh al-Hoshim va Tabriz imomi Muhammad Ali al-Hoshim ham bo‘lgan. @platformauzb_live
Показать все...
👍 4