cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

bakiroo

Ўйиндан ташқари фикрлар Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Больше
Рекламные посты
51 859
Подписчики
-424 часа
-897 дней
+1 42030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Энг яхши вариант бу юань орқали кросс курс Эртага бир доллар қанча рубль бўлишини аниқлаш учун банклар ва платформаларга қараш маънога эга эмас. Доллар/юань ва юань/рубль нисоблари орқали кросс-курсдан фойдаланиш барча ёмон курслар ичида энг мақбул вариант бўлади. Чунки Россияда битим ва ҳисоб-китобларда юань етарлича юқори ликвидликка эга. Рублнинг сўмга нисобида ҳар эҳтимолга қарши бир неча фоизлик дисконт қўллаган маъқул.
Показать все...
Эртадан Москва биржаси доллар ва евродаги савдоларни тўхтатади АҚШнинг Москва биржаси, Миллий клиринг маркази (НКЦ) ва Миллий ҳисоб депозитарийсига (НРД) нисбатан бугунги кенгайтирилган санкциялари туфайли, эртадан Москва биржаси доллар ва еврода валюта, қимматли қоғозлар ва қимматли металлар савдосини тўхтатади. Россия Марказий банки эртадан бошлаб доллар ва евро курси банкларнинг ҳисоботлари ва биржадан ташқари савдоларда белгиланишини маълум қилган. Эртага ва яқин кунларда долларнинг рублга нисбатан қиймати юқори волатилликка эга бўлиши мумкин.
Показать все...
Московская Биржа - Новости и пресс-релизы Московской биржи

Актуальные финансовые новости на сайте Московской бирже. Самая актуальная информация для инвесторов и акционеров.

Фото недоступноПоказать в Telegram
DUWK Büro — Германия-Ўзбекистон Бизнес Ҳамкорлиги Бюроси ўз фаолиятини бошлади DUWK Büro раҳбариНабижон Содиқжонович Касимов. У ўзбек дипломати. 2008-2013 йилларда Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари, 2013-2017 йилларда хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси, 2017 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистоннинг Германия, Швейцария, Чехия ва Швециядаги элчиси лавозимларида фаолият олиб борган. Набижон Касимовнинг дипломат сифатида тажрибаси жуда катта. Бу эса юқори натижаларга эришишига хизмат қилади. DUWK Büro Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг ишчи органи бўлиб, Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ташкилотнинг асосий мақсади – ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алмашинувни ривожлантириш, янги бизнес имкониятларини кашф этиш ва инвестиция фаоллигини рағбатлантиришдан иборат. Бюро стратегияси икки мамлакат иқтисодий ҳамжамиятлари ўртасида тажриба, ғоялар ва инновациялар алмашинуви учун қулай платформа яратишга қаратилган. DUWK Büro яшил иқтисодиёт, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва бандлик каби соҳаларда ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни ўрнатишда тадбиркорларга кўмакдош бўлади.
Показать все...
Ёпиқ қозон UzGasTrade LUKOIL билан янги қарз битими туздими? Триллионлаб зарарга киритилган Ўзтрансгаз ўрнига 2 йил аввал яратилган, ягона оператор деб эълон қилинган ёпиқ қозон UzGasTrade АЖ шу пайтгача кимдан қанчадан газ сотиб олаяпти, газ сотиб олиш ва молиялаштириш шартлари қанақа, бирон марта маълумот эълон қилмаган. "Энергетика ислоҳоти" деб биркаланган махсус операциядан кейин ҳам UzGasTrade на шимолдаги агрессорлардан, на уларнинг энергетикамизга суқилиб кириб олган эмиссар компаниялари билан битимлар бўйича газ нархларини очиқлади. UzGasTrade улгуржи харидорларга ва бошқа монополистларга қанчадан газ сотаётгани, четга қанчадан газ экспорт қилаётганини газнинг ҳақиқий ҳуқуқий эгаси ҳисобланган ўзбекистонликлар билишга ҳақсиз, деб ҳисобланилади. Шу сизнинг ва бизнинг газимиз ва бюджетдан олинган триллионларимиз устидан операциялар ўтказаётган UzGasTrade LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd билан ўтган йили 21 декабрда битим тузган экан. Орадан 5 ой ўтиб, шу битим UzGasTrade акциядорлари, яъни Ўзбекистон ҳукумати томонидан маъқулланмоқда. Битим суммаси бир неча триллионларни, компания активларининг камида 25%дан зиёдини ташкил этгани учун уни акциядорлар тасдиғига киритишга ва бир учини очиқлашган мажбур бўлишган кўринади. Битим суммаси очиқланмаган бўлсада, у "қарзни қайтариб бериш ҳақидаги тузилган новация келишуви" деб аталади. Новация келишуви, одатда эски қарзларни янги шартлардаги қарзлар билан алмаштириш мазмунига эга битим дегани. Энди савол: UzGasTrade LUKOIL'дан қачон қарз бўлишга улгурди? 2 йилдан бери UzGasTrade'нинг газ олиш ва сотиш нархлари ўртасидаги фарқ бюджет субсидиясидан қоплаб берилаётган бўлса, қарз қаердан чиққан? Ўзи қанча қарз бу? Қарзми ё ўлпонми ёки ўғри олигархларнинг шиширилган лойиҳаси учун пул чиқаришми? Ва нега уни янгилашга зарурият туғилди? Қанақа шартларда? 100% назорати ҳукуматда бўлган UzGasTrade АЖ фаолияти, молиявий натижалари, битимлари қачон очиқлаштирилади? Ё UzGasTrade учун қонун йўқми?
Показать все...
Aksiyadorlar va investorlarga ma'lumot

«UzGasTrade» AJ O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 15-iyuldagi "Tabiiy gaz bozorini isloh qilishga doir qo'shimcha chora-tadbirlar to'g'risida"gi PQ-280-sonli qarori asosida tashkil etilgan

Тушаяптими? Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳига кўра, 2024 йилнинг май ойида ўтган йилнинг майига нисбатан солиштирганда Ўзбекистон уй-жой бозоридаги фаоллик 15,2 фоизга пасайган. Йилнинг тегишли ойлари билан солиштирганда тўртинчи ой кетма кет битимлар сони камайиб бормоқда. Тошкент шаҳрида битимлар сонининг январда бошланган қисқариш тенденцияси бешинчи ой давом этмоқда. Вазият шундайки, бозорда сотувчиларнинг таклифлари кўпайиб, харидорларнинг жуда кенг танлови шаклланаётгани кузатилмоқда ва потенциал харидорлар битим тузишга шошилмаётгандек. Тошкент шаҳрида 1 кв.м. уй-жойнинг ўртача нархи 1 155 долларни ташкил этган. Бу йил бошига нисбатан (1 123 доллар) 2,8%, ўтган йилнинг майига нисбатан ( 1 040 доллар) 11,0% юқори. Тошкентда уй-жой ижара нархи бир квадрат метри учун 8,4 долларни ташкил этган. Ўртача уй-жой нархига нисбатан олганда, ижаранинг йиллик даромадлилиги 8,7%гача тушган (солиқларни чегирганда 7,7%). Бошқача айтганда пойтахтда уй-жойларнинг ижара контекстидаги инвестициявий жозибадорлиги банк омонатларидан яна ортда қолишни бошлаган (банклар валютада йиллик 9,0%гача омонатлар таклиф этишмоқда). Уй-жой эксплуатация харажатлари ва энергетика тарифлари кескин ошгани ҳисобига ижара рентабеллиги пасайишда давом этишини прогноз қилиш мумкин. Пойтахтдан ташқарида асосий жозибадор ҳудудлар ҳисобланган Самарқанд шаҳри ва Тошкент вилоятида нархлар орқага қайтишни бошлагани ҳам яна бир ишора.
Показать все...

Сезилган инфляция 14%га етган, асосий ставка ўзгарадими? Май ойи сўровларида сезилган инфляция 14,0%ни ташкил этган. Бу ўтган йил августдан буён янги максимум. Энг юқори даражада инфляция Тошкентда сезилмоқда. 17,4%. 15 млн.сўмдан кўп даромад олувчилаир қарийб 20,0%лик инфляция сезишганини қайд этишган. Товар ва хизматлар рўйхатида, ижара ҳақи, маиший хизматлар, кафе-ресторан хизматлари, қурилиш моллари нархлари юқори даржада ўсганини кўрсатганлар улуши сезиларли даражада ошган. Нархлари энг юқори даражада ўсган товарлар дорилар бўлиб қолмоқда. Марказий банк бошқаруви 2 кундан кейин асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказади. Инфляция кутилмалари ва сезилмалари юқорилиги, энерготарифларнинг кескин ошиши таъсири давом этаётган, импорт турли маъмурий усуллар билан мақбуллаштирилаётган, бизнес кайфияти тундлашиб бораётган шароитда регулятор қандай қарор қилади?
Показать все...

Июнь ойининг боши бюджет учун жуда оғир келган Июнь ойининг дастлабки 10 кунлигида Давлат бюджети даромадлари 4,1 трлн.сўмни, харажатлари эса 13,2 трлн.сўмни ташкил этган. Ўн кунлик дефицит 9,1 трлн.сўмдан ошган. Айтиш керакки, июнь ойининг илк декадаси бюджет мувозанати учун мураккаб ҳисобланадиган январь ва февралдан ҳам оғирроқ келган. Июндаги даромад ва харажатлардаги фарқ январь ва февралдагидан ҳам кўпроқ бўлган. Ваҳоланки, ой бошида бюджет учун энг катта харажат ҳисобланадиган бюджет ходимларининг иш ҳақи (6,9 трлн.сўм) улуши 52,5%гача тушган. Солиштириш учун, бу миқдор январда 63,1%ни ташкил этган (6,8 трлн.сўм). Гарчи кенгроқ ва чуқурроқ маълумотлар бўлмасада, бюджет харажатлари таркибида иш ҳақидан бошқа харажатлар улуши ва миқдори кескин ортиб бораётгани табиий. Қолаверса, 2024 йилнинг биринчи ярмида ойлик иш ҳақлари охирги 4 йилда биринчи марта индексациялангани йўқ. Бу қандай харажатлар бўлиши мумкин? Очиқ маълумотлар бўлмагач, аниқ хулосалар бериш қийин. Лекин энергетика бўйича тарифлар кескин оширилганидан кейин ҳам бюджет мувозанатининг барқарорлашиши кечикаётгани ўзига қўшиб иқтисодиётни ҳам тубга ботираётган энергетика тизимини турли кўринишларда молиялаштириш давом этаётганига ишоралар беради.
Показать все...

Жорий йилнинг 29-май куни Давлат Раҳбари томонидан Озарбайжон Республикасида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, хусусан мураббо (джем) ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ўрганиш, тажриба алмашиш ҳамда келажакда ишлаб чиқаришни амалга ошириш юзасидан топшириқ берилган. Мазкур топшириқни бажариш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти, “Агробанк” АТБ Бошқарув раиси ҳамда юртимизнинг ушбу соҳадаги 20 га яқин тадбиркорлари айни вақтда Озарбайжон давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди. Хизмат сафари доирасида Озарбайжон тажрибасини ўрганиш натижасида Ўзбекистонда мева-сабзавотларни қайта ишлаш, хусусан мураббо (джем) тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарлик бошланди. Ўтган йилги режалар тўлиқ амалга ошдими? Жорий йилги мулоқот Қорақалпоғистонда ўтиши ҳақида хабарлардан тушуниш мумкинки, аллақачон унга тайёргарлик бошланган. Хурсанд қиларлиси, бу йил ҳам бизнес учун кўплаб янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ўтган йилги мулоқотдаги режаларнинг амалий жараёнларига ҳам тўхталган маъқул. Президентнинг ўтган мулоқот бўйича қарорида 42 та асосий вазифалар белгилаб қўйилган. Ушбу вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида 23 та ҳужжат имзоланган экан. Қабул қилинган ҳужжатлар бўйича эса тадбиркорларга зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда, буни бизнес эгалари сезиб турибди. Қолган ҳужжатлар ҳам қабул қилиниши бу ишни янада жадаллаштирармиди, эҳтимол. Жорий мулоқотдан сўнг ҳам яна янги қарорлар қабул қилинса, қолиб кетганлари бутунлай унутилиб кетмасин.
Показать все...
Тошкентда бизнеснинг инфляция кутилмалари ёмонлашишда давом этмоқда, Ўзбекистон бўйича эса яхшиланган Май ойи якунлари бўйича инфляция кутилмалари сўровларда турлича динамика ҳосил қилган. Аҳолининг инфляцион кутилмалари ўзгаришсиз 14,0 даражасида сақланиб қолган бўлса, бизнеснинг кутилмалари 13,3%дан 12,7%гача яхшиланган. Қизиқ тарафи, пойтахт Тошкентда бизнеснинг инфляция кутилмалари 14,8%дан 16,0%гача ёмонлашган. Тошкент шаҳрида аҳолининг инфляцион кутилмалари 18,6%гача кўтарилган (+1,4%), 21%дан юқори инфляция кутаётганлар улуши 40%га етган. Хавотирлар рўйхатида коммунал хизматларнинг қимматлашиши бизнес наздида ҳам (56%), аҳоли наздида ҳам (57%) мутлақ биринчи ўринга чиққан. Энг ёмон хавотирлар учлиги қаторида ёқилғи ва валюта курси омиллари сақланмоқда. Солиқ юкининг юқорилиги хавотири 35% бизнес респондентларни ташвишга сола бошлаган, бу мутлақ янги рекорд. Энг юқори даромадли, кам даромадли ва даромадсиз аҳолининг инфляцион кутилмалари ёмонлашишда давом этган.
Показать все...