cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

BOGʻIBALAND MFY

Kosonsoy tumani Bogʻibaland MFY Hokim Yordamchisi Baxriddinov Muxriddin. Murojat uchun: @MuxriddinBaxriddinov

Больше
Страна не указанаЯзык не указанПолитика33 695
Рекламные посты
204
Подписчики
Нет данных24 часа
-17 дней
-330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#Тезкор #Тарқатинг Сохта «пожарний»лар маҳаллалар бўйлаб овга чиқишди ва одамлардан пул йиғишмоқда! ❗️Қиш келиши билан мўрилар ва газ плиталарини ёнғин хавфсизлигига қарши текшириш баҳонасида маҳалла кезувчи, аҳолидан бир қараганда арзимаган пул йиғувчи «сохта ўт ўчирувчилар» кўпайиб қолади. Фуқаролардан фақатгина газ, сув, электр, ахлатга, ер ва мол-мулк солиғига пул йиғилади, бошқа ҳолатларга мажбурий тўловлар йўқ! Тарқатиб барчани огоҳлантиринг, фирибгарларга алданиб қолманг! @KOSONSOY
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
ПЕНСИОНЕРЛАРГА ЕР СОЛИҒИДАН ИМТИЁЗ БЕРИЛАДИМИ Савол: Ер ва мол-мулк солиғи учун 50% чегирма-имтиёз белгиланган бир қатор пенсионерлар ва бир қатор шахсларга. Оддий пенсионерлар ҳам ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эгамизми? ☑️Жавоб: Солиқ кодексининг 436-моддасида жисмоний шахсларга белгиланган ер солиғидан имтиёзлар кўрсатиб ўтилган. Унга кўра: Ёлғиз пенсионерлар солиқдан озод қилинади. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногиронлиги бўлган боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади. Ушбу моддада кўрсатилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади. Эътибор беринг, ер солиғидан имтиёз фақат ёлғиз пенсионерларга берилади. Агар сиз ҳам ёлғиз пенсионер бўлсангиз ушбу имтиёздан фойдаланишиз мумкин. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🔰 Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 📌 Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш тизими йўлга қўйилади Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. ☑️ Қарорга мувофиқ, 2024 йил апрелдан бошлаб: ▫️- фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин. Бунда фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади. ▫️ - “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан “Ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади. ✅ Шунингдек, мазкур қарор билан ижтимоий нафақаларни тайинлаш мезонларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди: ❗️2023 йил декабрь ойидан бошлаб: 👉 - болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлангандан сўнг “Ягона реестр” АТ ёрдамида ҳар ойда оиланинг иқтисодий ҳолати автоматик равишда мониторинг қилинади ҳамда оиланинг иқтисодий ҳолати яхшиланган (иккинчи кўчмас мулк ёки нотурар жой, янги автотранспорт харид қилган ёки юқори иш ҳақи олишни бошлаган) бўлса, нафақа тўлови тўхтатилади. 👉 Батафсил ўқиш учун бу ерга босинг 🏢 Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати 📞 69-228-57-09    📞 1140
Показать все...
👍 1
Фитрат ва Зиёкор кўчаларида сув таъминотини яхшилаш мақсадида Нур маркет орқасидаги насос тўлиқ таъмирланди янги насос ўрнатилти худога шукур сув яхши чиқти
Показать все...
🤩 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.