Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal
Косонсойдаги энг катта расмий ОАВ телеграм канали! Реклама: @kosonsoy_agent +998332224040 (08:00 - 21:00) Мурожаатлар учун: @KosonsoyliklarBot reklama.kosonsoyliklar.uz
Больше📈 Аналитический обзор Telegram-канала Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal
Канал Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal (@kosonsoy) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 53 455 подписчиков, занимая 4 879 место в категории Новости и СМИ и 1 397 место в регионе Узбекистан.
📊 Показатели аудитории и динамика
С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 53 455 подписчиков.
Согласно последним данным от 12 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 171, а за последние 24 часа — -18, при этом общий охват остаётся высоким.
- Статус верификации: Не верифицирован
- Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 32.36%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 28.19% реакций от общего числа подписчиков.
- Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 17 296 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 15 068 просмотров.
- Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 55.
📝 Описание и контентная политика
Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“Косонсойдаги энг катта расмий ОАВ телеграм канали!
Реклама: @kosonsoy_agent
+998332224040 (08:00 - 21:00)
Мурожаатлар учун:
@KosonsoyliklarBot
reklama.kosonsoyliklar.uz”
Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 13 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.
Загрузка данных...
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 13 июля | +15 | |||
| 12 июля | +15 | |||
| 11 июля | +88 | |||
| 10 июля | +18 | |||
| 09 июля | +66 | |||
| 08 июля | +28 | |||
| 07 июля | +29 | |||
| 06 июля | +7 | |||
| 05 июля | +11 | |||
| 04 июля | +54 | |||
| 03 июля | +17 | |||
| 02 июля | +31 | |||
| 01 июля | +23 |
| 2 | Муаммо сенга қарши эмас — кўпинча у шунчаки сен турган жойга тўғри келмаяпти. Ўрнингни топсанг, ўша муаммо ўзи имконга айланади.
@KOSONSOY | 5 931 |
| 3 | #Диққат
Ўзбекистонга аномал иссиқ кириб келди. 🥵
Бундай пайтда нималар қилиш кераклигини видеони кўриб билиб олинг.
Фойдали видеони яқинларингизга ҳам юборинг.
@KOSONSOY | 6 175 |
| 4 | ЕИ барча 27 мамлакатида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашга тайёрланмоқда
Reuters хабарига кўра, Европа Иттифоқининг барча 27 мамлакатида болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш режалаштирилмоқда.
13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фақат чекланган вақт доирасида ва ота-оналар, васийлар ёки ўқитувчилар назоратида фойдаланишга рухсат берилиши мумкин. Вояга етиш жараёнида эса чеклашлар босқичма-босқич юмшатилиши режалаштирилган.
Европа Комиссияси аниқ таклифларни ёздан кейин тақдим этади.
@KOSONSOY | 5 835 |
| 5 | ⚡️Трамп: «Хитойга крипто ва сунъий интеллектда ғалаба қозонишига йўл қўйманг»
АҚШ президенти Трамп Сенатни рақамли активларни тартибга солувчи CLARITY Act қонун лойиҳасини қабул қилишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, Хитой ва бошқа давлатлар молиявий соҳа ҳамда сунъий интеллект устидан назоратни қўлга киритишга интилмоқда. Трамп таъкидлашича, ҳозирда сунъий интеллект соҳасида АҚШ етакчилик қилмоқда.
@KOSONSOY | 5 404 |
| 6 | ✅ Хонадонингиз учун замонавий ва сифатли Дарвоза ясаш хизматини таклиф этамиз!
▪️ Уйингиз фасадига мос тартибда тайёрлаймиз
▪️ Юздан ортиқ дизайн
▪️ Тўловлар нақд ёки карта орқали
▪️ Ўлчаш, етказиш ва ўрнатиш хизматлари бепул.
☎️ +998885747766
@KOSONSOY | 5 406 |
| 7 | 🔰 Косонсойдан яна бир олим етишиб чиқди
◽️Ҳар бир юртнинг энг катта бойлиги – унинг илмли, фидойи ва Ватан тараққиёти учун хизмат қиладиган инсонларидир. Косонсой замини ҳам азалдан илм-фанга интиладиган, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшаётган фарзандлари билан эътироф этиб келинади. Яқинда, ана шундай зиёлилар сафини яна бир олим – педагогика фанлари доктори (DSc) Солиев Ибодуллохон Исматуллаевич тўлдирди.
Бу нафақат олимнинг шахсий ютуғи, балки бутун Косонсой тумани аҳли учун қувончли хабар бўлди. Чунки ҳар бир илмий ютуқ ортида йиллар давомидаги меҳнат, сабр-тоқат ва изланиш ётади.
Ибодуллохоннинг илмга бўлган меҳри бежиз шаклланмаган. Бу йўлда отаси Исматуллохон аканинг ўрни беқиёс. Исматуллохон ака узоқ йиллар иқтисодиёт ва молия соҳасида ҳалол ва сидқидилдан меҳнат қилиб, Косонсой тумани аҳлига беминнат хизмат қилди. Уни туман аҳли самимийлиги, камтарлиги ва одамийлиги билан ҳурмат қилар эди. Фарзандининг таълим-тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, илмли инсон ҳар қандай бойликдан устун эканини доимо уқтириб келган.
Ота-онасининг ана шу панд-насиҳатлари ва ҳаётий намунаси Ибодуллохоннинг илм йўлини танлашида муҳим аҳамият касб этди. У ўз устида тинимсиз ишлади, изланди ва билим олишни ҳаётининг асосий мақсадига айлантирди.
Меҳнат фаолияти давомида у нафақат мамлакатимизда, балки Малайзия, Сингапур, Хитой, Туркия ва Ҳиндистон каби хорижий давлатларда ҳам малака ошириб, халқаро тажриба орттирди. Бу тажрибалар унинг илмий қарашлари ва бошқарув соҳасидаги ёндашувларини янада бойитди. Айниқса, олий таълим тизимини такомиллаштириш, таълим менежменти ва халқаро стандартларни жорий этиш масалалари унинг илмий изланишларининг асосий йўналишига айланди.
У кўп йиллик меҳнатлари натижасида дастлаб, 2010 йилда иқтисод фанлари номзоди, доцент, 2026 йилда эса Таълимда менежмент ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc), илмий даражасига сазовор бўлди.
У айни пайтда Наманган давлат университети Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес кафедраси профессори в.б. сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Фаолияти давомида илм-фан ривожи йўлида 150 дан ортиқ хорижий ва республика микиёсида илмий мақолалар, 3 та монография, 4 та ўқув қўлланма чоп этган. Унинг раҳбарлигида 40 нафардан ортиқ магистрлар диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган бўлсалар, ҳозирда 2 нафар таянч докторантлар илмий ишларини ҳимоя қилиш арафасидалар.
Бундай ютуқлар тасодифан қўлга киритилмайди. Улар ортда қолган йиллар давомидаги машаққатли меҳнат, тинмай изланиш ва ўз касбига садоқат самарасидир.
Бугун Косонсой туманида яна бир фан доктори (DSc) илмий даражасига эга олимнинг сафга қўшилгани нафақат илм аҳли, балки бутун жамоатчилик учун ҳам қувонарли ҳолдир.
Ибодуллохон Исматуллаевичнинг бугунги муваффақияти ортида аввало ота тарбияси, меҳнатсеварлик ва илмга бўлган муҳаббат мужассамдир. Бу муваффақият марҳум Исматуллохон аканинг ҳам орзулари рўёбга чиққанининг бир тимсолидир.
Илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ватандошимизга мустаҳкам соғлиқ, илмий ва педагогик фаолиятида янада улкан зафарлар, юртимиз тараққиёти йўлида янги ютуқлар тилаймиз.
@KOSONSOY | 7 937 |
| 8 | #РАСМИЙ_ХАБАР #ТАРҚАТИНГ
⚡️⚡️Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43°C ва ундан ошса, ишчиларга қўшимча енгилликлар берилади!
Бу ҳақида Адлия вазирлиги расман огоҳлантириб, хабардор қилмоқда.
Қонунчиликка кўра, бундай кучли иссиқда:
🔹Очиқ ҳавода ва совитилмайдиган хоналарда ишловчиларга қўшимча танаффуслар берилиши керак.
🔹 Иш берувчи дам олиш учун совитилган хоналар ташкил қилиши шарт.
🔹 Заруратга қараб ходимлар масофадан ишлашга ўтказилиши мумкин.
⚠️Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида ташқарига чиқмаслик, сояда юриш ва кўпроқ сув ичишни тавсия қилмоқда.
ИШХОНА ГРУППАСИГА ТАРҚАТИБ ҚЎЙИНГ
✅ @BIRINCHI_UZ - Энг биринчилардан бўлинг! | 8 029 |
| 9 | 🚨 BARCHA PITSSALARNI YETKAZIB BERISH UCHUN 50% CHEGIRMA! 🍕
Ha, bu hazil emas! APEXPIZZA NAMANGAN ilk buyurtmangiz uchun barcha pitsalarni (aksiyadagilardan tashqari) yetkazib berishga –50% chegirma e’lon qildi. 🔥
Ammo bitta sharti bor — taklif vaqtinchalik. Keyin bunday chegirma bo‘lmaydi.
📲 Ilova yoki bot orqali tezroq buyurtma bering va o‘z pitsangizni ikki baravar arzonroq oling!
Kechga qoldirmang — aksiya istalgan vaqtda tugashi mumkin! 🍕⚡ | 7 678 |
| 10 | Энди битта машинани ичига 30 талаб болани тиқиб, боғчага оборадиганларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин
@KOSONSOY | 10 041 |
| 11 | 🏆 Vodiyning iqtidorli yoshlari uchun 1 milliard so‘mlik Matematika olimpiadasi!
Bilimingizni namoyon etish va katta imkoniyatni qo‘lga kiritish vaqti keldi!
LSL SCHOOL matematikaga qiziqqan va o‘z bilimini sinab ko‘rmoqchi bo‘lgan o‘quvchilarni 1 milliard so‘mlik Matematika olimpiadasiga taklif etadi.
🎁 G‘oliblar quyidagi ta'lim vaucherlari bilan taqdirlanadi:
🥇 1–20-o‘rin — 12 million so‘mlik vaucher
🥈 21–60-o‘rin — 6 million so‘mlik vaucher
🥉 61–140-o‘rin — 3 million so‘mlik vaucher
🏅 141–280-o‘rin — 2 million so‘mlik vaucher
Nega ushbu olimpiada?
✅ Bilimingizni kuchli raqobatda sinaysiz
✅ Mantiqiy fikrlash va matematik salohiyatingizni namoyon etasiz.
✅ Olimpiada va imtihonlar uchun muhim tajriba orttirasiz.
✅ Million so‘mlik ta'lim vaucherlarini yutish imkoniyatiga ega bo‘lasiz.
📅 15-iyul
⏰ Soat 8:00
📝 Ro'yxatdan o'tish:
lsl-admission.vercel.app/go/2026-2027
📞 +998 88 230 50 50
📞 +998 88 240 50 50
📍 Manzil: Sardoba savdo kompleksi ro‘parasida.
Mo‘ljal: Avvalgi Zangori ekran binosi. | 9 113 |
| 12 | ⚡️Парижга яқин жойда ёзнинг энг йирик ўрмон ёнғинларидан бири кўтарилди
Франция пойтахтидан 70 км жанубда жойлашган машҳур Фонтенбло ўрмонида ёнғин чиқди. Олов тахминан 800 гектар майдонни қамраб олди. Иссиқлик, қурғоқчилик ва кучли шамол туфайли ёнғин қарағай дарахтзорлари бўйлаб тез тарқалди.
Ўтни ўчириш учун 400 га яқин ўт ўчирувчи, ўнлаб техника бирликлари ва иккита самолёт жалб қилинди. Ҳокимият маълумотларига кўра, аҳоли пунктларига хавф йўқ.
@KOSONSOY | 10 620 |
| 13 | ⚡️Британия КХСҲ-ни террористик ташкилот деб эълон қилмоқчи
Sky News хабарига кўра, Британия Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (КХСҲ) террористик ташкилот деб тан олишни режалаштирмоқда.
@KOSONSOY | 11 477 |
| 14 | Мирзаева Мадина Муроджон қизи 02.03.2007 й.т Косонсой тумани С.Шерозий МФЙ Сарчашма кўчасида яшайди 12.07.2026 йил куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлганлар
94-172-53-23 ёки 102 рақамига мурожаат қилишлари сўралади | 9 508 |
| 15 | ❗️Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилиши мумкин
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, аномал иссиқ кунларда боғчаларни вақтинча ёпиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу борада ҳокимликлар, Санепидқўмита ва “Ўзгидромет” билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Қайд этилишича, ҳар бир ҳудуддаги вазият алоҳида ўрганилиб, қарор маҳаллий шароитдан келиб чиқиб қабул қилинади. Зарурат туғилганда боғчалар вақтинча фаолиятини тўхтатиши мумкин.
@KOSONSOY | 13 621 |
| 16 | ⚡️Алиев: Озарбайжон ва Россия муносабатлари тўлиқ нормаллашди
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россия билан муносабатлар тўлиқ нормаллашганини маълум қилди.
«Муносабатлар тўлиқ нормаллашди, дея айта оламан. Алоқалар турли даражаларда олиб борилмоқда: ҳукуматлар ўртасида, ҳукуматлараро комиссиялар раисдошлари орқали, ташқи ишлар вазирликлари ва президентлар маъмурияти бўйича», — деди у.
@KOSONSOY | 12 805 |
| 17 | #DIQQAT_TOPILMA
Ushbu rasmdagi telefon mashinadan topib olingan. Omonat egasi shu raqam bilan bogʻlanishingizni soʻrab qolamiz: | 12 659 |
| 18 | 💵 Валюта курслари — 13-июл, 2026-йил
🇺🇸 1 USD = 12 075.98 сўм 🔺 63.77
🇪🇺 1 EUR = 13 800.43 сўм 🔺 69.27
🇷🇺 1 RUB = 157.32 сўм 🔻 0.82
Манба: Ўзбекистон Марказий банки
@KOSONSOY | 13 059 |
| 19 | 12 йилдан бери энди эшитиши экан
Дунё матохларигп шунақа берилиб кетдикки, ўзимизда бор неъматларни унутиб қўйдик.
Аслида бахт, тани сиҳат, хотиржамликда, бошқаси секин аста келаверади.
@KOSONSOY | 14 220 |
| 20 | 🇺🇿 АҚШда юк машинасини бошқарган ўзбекистонлик бутун мамлакат бўйлаб муҳокамага сабаб бўлди
АҚШнинг Огайо штатида 42 ёшли Бекзод Асраров бошқарувидаги юк машинаси енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 21 ёшли футболчи Тобиас Форсайт ҳалок бўлди.
Хабарларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг ҳайдовчи айрим далилларни йўқ қилишга уринган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар эса унинг инглиз тилини умуман билмаслигини аниқлаган. Шу боис мулоқот Google Таржимон орқали амалга оширилган.
Шундан сўнг АҚШ транспорт вазири Шон Даффи инглиз тилини билмайдиган муҳожирларга юк машиналарини бошқаришни тақиқлашни талаб қилди. Мамлакат бўйлаб текширувлар кучайтирилди. Натижада 2 мингдан ортиқ ҳайдовчи вақтинча ишдан четлатилди, қарийб 500 нафар ҳайдовчи эса айнан инглиз тилини билмагани сабабли ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
💡 Биргина воқеа бутун мамлакат миқёсида федерал ислоҳотларга туртки бўлди. Бу ҳолат тилни билмасдан халқаро юк ташиш соҳасида ишлаш қанчалик катта масъулият эканини яна бир бор кўрсатди.
@KOSONSOY | 13 713 |
