cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

FERMERGA MADAD

Мурожаат учун: @a_nishonov Канал № 0003337171 - сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади. Мазкур лойиҳа фермерлар ва тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида йўлга қўйилган.

Больше
Рекламные посты
4 651
Подписчики
+124 часа
+57 дней
-2630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from YURIST MASLAHATI
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фермерлар кенгаши ҳақида ҳар доим ёзиб келамиз танқид қиламиз. Бунга етарли асосларимиз ва сабаблар бор. Мана бугун тарқалган бу хабарда Кенгаш ходими шу кенгашнинг аъзоси ҳисобланган фермер хўжалигини судда ҳимоя қилмасдан аризасини қайтариб олмоқда. Кенгашнинг керак ёки керак эмаслиги жуда катта сўроқ остида бўлиши керак. Чунки бугун Кенгашни ёпиб юбориш фермерларга зарардан кўра фойдага ишлайди чунки кенгаш фермерларнинг кўнгилли бирлашмаси эмас мажбурий бирлашмаси ҳисобланади. «Ўзбекистон 2030» Стратегиясининг 2024 йилга мўлжалланган мақсадларида айнан фермерларни кенгашга аъзолиги юзасидан норматив ҳужжат тайёрланиши белгиланганди. Мазкур ҳужжатнинг ҳам муддати ўтиб кетди масъуллар эса жим. Биз фермерларнинг Фермерлар кенгашига ихтиёрий аъзолиги тарафдоримиз. Конституцияга зид бўлган жараёнга чек қўйилиши керак. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 18
Хабар беришларича, Ушбу ҳолат республика кенгаши томонидан назоратга олиниб, махсус ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.Ўрганиш натижасига кўра қисқа муддатда кенгаш томонидан фермерни ҳуқуқини тиклаш, суд орқали ҳимоя қилиш бўйича барча чоралар кўрилади.Нишон кенгаши масъул ходимининг вазифасига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳам кўриб чиқилади.Кўрилган чоралар натижасини сизларга маълум қиламиз. 👉 @fermerga_madad
Показать все...
👍 17
Фото недоступноПоказать в Telegram
Шарманда!!! Фермерни ҳимоя қилиб келган Фермерлар кенгаши ярим йўлга келганда уни ташлаб кетмоқда. Ташлаб кетса ҳам майли, фермерни ер билан битта қилиб, ўша ерга кўмиб кетмоқда. Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши қуйи суднинг қарори устидан "Самандар Нур" фермернинг манфаатида юқори судга тафтиш шикояти беради. Бироқ, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай кенгаш раиси Б.Хасанов тафтиш шикоятидан воз кечганлиги ҳақида судга хат берган. Мана нима учун бугун фермерларимиз чорасиз ва оғир аҳволда? Уларни ҳимоя қилиши керак бўлганлар аксинча, орқасидан пичоқ уриб турса. Кимга ҳам додини айтсин улар!
Показать все...
👍 15
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фермерлар кенгашидаги шармандали ҳолат! Бу кенгаш фермерларни ҳимоя қилмаса, не кераги бор? Аслида фермерларни ҳимоя қилиш керак бўлган Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Самандар Нур” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Нишон туман бўлимидан 355 740 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 355 242 405 сўм зарар ундирилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 18 апрелдаги қарорига асосан жавобгар Мажбурий ижро бюроси Нишон туман бўлимининг апелляция шикояти тўлиқ қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Показать все...
👍 6
Ундирувни МЧЖ иштирокчиларининг маблағига қаратиш мумкин. Кўплаб юридик шахслар қарздор МЧЖ (корхона)нинг ҳисобида пул маблағлари йўқлиги сабабли қарздорликни ундира олмай юришади. МИБга борса МИБ қарздорнинг мулки йўқлигини айтади ундирувни таъсисчиларга қаратишни сўраса бунга ваколати йўқлигини айтади. "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонуннинг 3-моддасига асосан Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар деб белгиланган. Моддадан ундирув таъсисчиларнинг маблағларига қаратилмайди деган маънони англатаётгандек. Фуқаролик кодексининг 48-моддасига асосан кўра юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. Юридик шахс муассиси (иштирокчиси) ёки унинг мол-мулкининг эгаси юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассис (иштирокчи) ёки мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 48-3-моддасига асосан юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан, унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин. Эътибор беряпсизми мазкур қонун юридик шахснинг иштирокчиларининг мол мулкига ижрони қаратишга йўл очган. Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан Тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек, коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартибини ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади. Яъни мазкур асоларга кўра тўғри процессуал қоидаларни қўллаган ҳолда ундирувчи юридик шахснинг иштирокчиларининг маблағига қаратиш мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 11
00:38
Видео недоступноПоказать в Telegram
Tong otmasdanoq uyg'onib, dasturxonimizning to'kin va sochin bo'lishiga o'z hissalarini qo'shadilar. 🌞 Bobo dehqonlarimiz – haqiqiy qahramonlardir ular! 👨‍🌾👩‍🌾 G'amho'r qo'llari bilan yetishtirgan turfa xil ekinlaru, meva-sabzavotlar – millatimiz boyligidir! 🌾🍅🍏 Halqimiz foydasi uchun o'z ilmu tajribalarini avloddan avlodga yetkazib keladilar. 📚➡️📚 Zahmatli mehnatingizdan minnatdormiz! 🙏 Biz, IFODA da, o'z qahramonlarimizni yaxshi bilamiz! Va chorak asrdan beri ular bilan, har bir don va ekinga g'amho'rlik ko'rsatganimizdan fahrlanamiz! 🌱🌾 IFODA – yurtimiz boyligini birgalikda yetishtiramiz! 🇺🇿🤝 Hududingizdagi mutaxassis agronomdan bepul maslahat oling: 📞+998781470500 ✅ Eng yirik qishloq xo'jaligi hamjamiyatiga qo'shiling 🌐 Hozirgi aksiyalar haqida IFODA Instagram sahifasidan bilib oling💸
Показать все...
12.51 MB
👍 7
Мазкур фармонни нотўғри талқин қилиш натижасида жуда кўплаб яйлов ерлари ноқонуний фермер хўжаликларидан олиб қўйилган ва ҳозирда олиб қўйилган ерлар низоли ҳолатга айланган. Айни шу масалада ўрганиш ишларини бошлаганмиз тафсилотларни ёзиб борамиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 02.09.2020 йилдаги ПФ-6059-сон
Показать все...
4980311.pdf5.39 MB
👍 21
Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартиби тасдиқланди.
Показать все...
7015814.pdf1.39 MB
👍 6👎 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади Давлат раҳбари раислигида Фарғона вилоятида ўтказилаётган йиғилишда вилоят боғбон-тадбиркорларининг мева-сабзавотни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларига хорижий валютада олинган кредитларнинг 6 фоизгача қисми қоплаб берилиши айтилди. Албатта, фермер ва боғбонларга бу имконият берилиши улар учун ўз ишини янада яхши қилишга ундаши аниқ. Сабаби, бугунги замонда фермер ва боғбонга шундоқ ҳам осон бўлмаяпти, уларнинг имкониятлари яхшиланиши эса халқ учун фойдали.
Показать все...
👍 23
Келгуси йили Фарғона вилоятидаги барча пахта майдонларида Шинжон-Уйғур тажрибаси асосида пахтани кўчатлаб экиш технологияси жорий қилинади - президент
Показать все...
👍 16
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.