8 362
Подписчики
Нет данных24 часа
-1067 дней
-51830 дней
Архив постов
8 362
#ХУШХАБАР
Аллоҳ кимларни яхши кўради?
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”. (Талоқ-2-3)
🍃 “Ва тақво қилганларга: “Роббингиз нимани нозил қилди?” дейилди. Улар: “Яхшиликни”, дедилар. Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёда чиройли (мукофот) бордир. Албатта, охират диёри яхшироқдир. Роббиларининг диёри нақадар яхшидир. У адн жаннатидир. Унга кирганларида остидан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар”. (Наҳл-30,31)
🍃 “Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради”. (Оли Имрон,76)
🍃 “Албатта Аллоҳ тақводорларни севадир”. (Тавба,7)
🍃 “Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир” (Бақара, 194)
🍃 “Ва билингки, албатта Аллоҳ тақводорлар биландир”. (Тавба-36, 123)
🍃 “Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир”. (Наҳл-128)
🍃 “Аллоҳ тақводорларни яхши билувчи Зотдир”. (Оли Имрон-115, Тавба-44)
🍃 “Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир”. (Жосия-19)
🍃 “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир”. (Ҳужурот-13)
🍃 “Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик”. (Аъроф-96)
🍃 “Бас, албатта, тақводорларга хушхабар беришинг ва у билан саркаш қавмларни огоҳлантиришинг учун у (Қуръон)ни тилингга осон қилдик”. (Марям-97)
🍃 “Ва албатта, у (Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир”. (Ал-Ҳаққа-48)
🍃 “Ва оқибат тақводорларникидир”. (Аъроф-128, Қасос-83)
🍃 “Бас, сабр қил, албатта оқибат тақводорларникидир”. (Ҳуд-49)
🍃 “Охират эса, Роббинг наздида тақводорлар учундир”. (Зухруф-35)
🍃 “Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди”. (Шуаро-90)
🍃 “Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир”. (Зухруф-67)
🍃“Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир. Улар ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар”. (Бақара-2-3)
🍃 “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Роббилари берган нарсани олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир .Улар кечалари оз ухлар эдилар. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Ва мол мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир”. (Зорият-15-19)
🍃“Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир”. (Ҳижр-46)
🍃 “Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат. Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир. У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирарлар. Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош (ҳур)лар бор. Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир.”. (Сод-49,50,51,52,53)
🍃 “Албатта, тақводорлар омонлик жойида, боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар. Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар). Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик. Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар. Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар. Бу Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир”. (Духон-51-57)
🍃 “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар. Роббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар. Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар”. (Тур-17-18)
🍃 “Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда. Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар”. (Қамар-54-55)
🍃 “Албатта тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордир”. (Қалам-34)
🍃 “Албатта, тақводорлар соялар ва булоқлардадир. Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир. Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир. Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз”. (Мурсалат-41-44)
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”. (Талоқ-4)
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур”. (Талоқ-5)
©mehrob_uz
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
"Ла илааха илаллоҳ" билан нафас олинг. "Астағфируллоҳ" билан нафсингизга итоб қилинг. "Алхамдулиллоҳ" деб чиданг. "Субханаллоҳ" билан ҳайратланинг. Расулуллоҳ (Солаллоҳу алайхи ва саллам) саловот билан шодланинг. "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" билан махзун бўлинг. Кўзингиз захрини "Маша Аллоҳ, Таборакаллоҳ" билан синдиринг. "Бисмиллаҳ" билан бошланг. "Алхамдулиллоҳ" билан тугатинг. Сиз ва мендан Аллоҳ рози бўлишини сўранг. Аллох ризолигидан кейин фақат жаннат бор!👇🏻👇🏻
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли аёлларига муносабатлари
🌷 «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Бутун дунё (инсонга) берилган неъматдир ва дунё матоҳларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир», дея марҳамат қилдилар».
🌷 Гўзал ахлоқ ва хушмуомала соҳиби бўлмиш Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) баъзан мўъминлар онаси Ойшани (розияллоҳу анҳо) эркалаб, исмларини қисқартириб зикр қилар эдилар. Қуйидаги ҳадиси шарифда: «Эй Оиш», дея чақириб, у кишига
севинчли хабар берганлари ривоят қилинади. Ойша(розияллоҳу анҳо) дедилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кунларнинг бирида: «Эй Оиш, Жаброил сизга салом айтяпти!» дедилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
🌷 «Ойша (розияллоҳу анҳо) дедилар: «Мен ҳайз кўрган кунларимда (бирон нарсани) ичиб, (косани) Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) узатар эдим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) лабларимни қўйган жойга лабларини қўйиб ичар эдилар. Суякдаги гўштдан тишлар эдим, кейин Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суякни олардилар ва лабларимни қўйган жойга лабларини қўйиб, ер эдилар» (Имом Муслим ривояти)
🌷 Ойшадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) завжаларидан бирини ўпдилар, сўнгра намозга чиқдилар. Таҳорат қилмадилар» (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
🌷 Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аёллари қалбига севинч киритиш ва унга бахтиёрликни ҳис эттириш учун ҳар бир мубоҳ фурсатни ғанимат билар эдилар! Ойшадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан мусобақалашдим. Мен у зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг, сал тўлишганимда, яна мен билан мусобақалашиб, мендан ўзиб кетдилар ва: «Аввалгиси билан биру бир» , дедилар» (Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Ҳиббон)
🌷 «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Хайбар жангидан қайтар эканлар, Сафийя бинт Ҳуяйга уйландилар. У зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам) онамиз Сафийя (розияллоҳу анҳо) минадиган туя атрофини мато айлантириб ўраб, онамизни тўсардилар. Сўнгра бир тиззаларига чўкка тушардилар, Сафийя онамиз ул зотнинг тиззаларига оёқларини қўйиб, туяга минардилар» (Имом Бухорий ривояти).
🌷 Бу Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) камтарликларига далолат қиладиган ажойиб бир ҳолатдир. У зот музаффар саркарда ва Пайғамбар бўлганлари ҳолда, ниҳоятда камтарликлари сабабли аёллари учун тиззаларини ерга қўйиб, ёрдам бердилар, унга нисбатан ҳурматларини, муҳаббатларини изҳор қилдилар. Бу билан аҳли аёли учун қилинган яхшилик, ҳурмат, эътибор кишининг обрўсига заррача путур етказмаслигини бутун умматларига намойиш этдилар.
🌷 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматларига қилган васиятлардан бири қуйидаги ҳадиси шарифда зикр этилади. Амр ибн Аҳваздан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: «Огоҳ бўлинглар, аёлларга доимо яхши муносабат кўрсатинглар!» (Имом Термизий ривояти).
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
«Ибратли хонадон» китобидан.
©mehrob_uz
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:
— Аллоҳ уни яхши кўради.
— Бадани соғлом бўлади.
— Фаришталар қўриқлайди.
— Ҳовлисига барака ёғилади.
— Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
— Қалбини мулойим қилиб қўяди.
— Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
— Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
— Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди”.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
10 ТА ЭНГ ЗЎР ТАБИБ:
1. Қуёш нури
2. Кўп сув ичиш
3. Қаноат
4. Очиқ тоза ҳаво
5. Кунда ярим соат пиёда юриш
6. Мўътадил тўғри овқатланиш тарзи
7. Қуръони карим тиловати. У руҳнинг озуқаси, усиз руҳ яшамайди
8. Асал
9. Седана
10. Тунда етарли уйқу👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Nega chumoli yer ostidagi iniga olib kirgan don oʻsib chiqmaydi?
Xuddi shu xususda Xalqaro olimlar guruhi alohida tadqiqot olib bordi. Natija shunday boʻldiki, chumoli donni yer ostidagi iniga olib kirgach shunday qoldirmaydi. Donni ikkiga boʻlib qoʻyadi. Ikkiga boʻlingan don shundan keyin zamin qanchalar unumdor boʻlmasin, unib chiqmaydi. Olimlar yana bir savolga javob izlashdi. Nima uchun kashnich donini chumoli ikkiga emas, toʻrt boʻlakka boʻlib qoʻyadi? Buning ham javobi topildi. Chumoli biladi. Kashnich doni ikkiga boʻlingan taqdirda ham baribir unib chiqaveradi. Toʻrt boʻlakka boʻlinsa, bu xususiyatni yoʻqotarkan. Koʻring, Alloh shu oddiy chumoliga ham tafakkur bergan. Tafakkuri koʻmagida jonivor oʻz rizqi qiyilishiga yoʻl qoʻymas ekan.
QISSADAN HISSA:
«Parvardigorimiz barcha narsaga oʻz hilqatini — shaklini ato etib, soʻngra (uni) toʻgʻri yoʻlga solib qoʻygan zotdir».
Toha surasi, 50 oyat.
@all_qomarun
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Жамолнинг офати – ўзига маҳлиё бўлишда, ҳасабнинг офати – фахрланишда, илмнинг офати – эсдан чиқаришда, шижоатнинг офати – ҳаддан ошишда, саховатнинг офати – исроф қилишда, назарнинг офати – мақтанишда, ибодатнинг офати – сусткашликда, диннинг офати – ҳавои нафсга берилишдадир».
Шайх Аҳмад ҒАЗЗОЛИЙ «Баҳрул–Маҳабба» китобидан.
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda quyidagilar aytiladi:
“Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Kimning uchta qizi boʻlsa-yu, u ularning xarxashalariga, ogʻirliklariga sabr qilsa, Alloh uni ularga koʻrsatgan rahmi tufayli jannatga kiritur”, dedilar.
Bir kishi:
“Ikkita qizi boʻlsa-chi, ey Allohning Rasuli?” deb soʻradi.
“Ikkita qizi boʻlsa ham”, dedilar.
Bir kishi:
“Bittta boʻlsa-chi, ey Allohning Rasuli?” deb soʻradi.
“Bitta boʻlsa ham”, dedilar”.
©all_qomarun
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#AsmaulHusna | ﷽
🎧Асмаул-Ҳусна| 1. АЛЛОҲ
🎙Шамс Солиҳ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Аллоҳнинг изни ила янги бир лойиҳага қўл урдик, Асмаул-Ҳусна номи остидаги ушбу лойиҳамиз орқали: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони янада яқиндан таниш барчамизга насиб этсин... Ҳадисда келтирилган жаннат аҳлларидан бўлиш барчамизга насиб этсин, аамиин.
©Basmalatv
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
👆👆👆Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”
(Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
☪️ Астағфируллоҳ
☪️ Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
☪️ Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Ассалому алайкум!
❄️ Хайрли тонг! ❄️
❄️🎋❄️🎋❄️🎋❄️🎋❄️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.
Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
17 НАРСА ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БЕРАДИ:
1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Ажийб…
Ҳатто Масжидда эркак ва аёл аралашиб намоз ўқиши жоиз эмаслигини биламизу, эркак-аёл аралаш тўй-базмларга бориш ҳаромлигига ақлимиз етмайди.
Уйимизда мусиқа эшитмаймизу, аёлларни ўзи қатнашадиган тўйларда баланд мусиқа овозига мақом билан ўйнашдан ўзимизни тия олмаймиз.
Ҳатто шундай тўйларни
“Шарий тўй” деб аташдан ҳам тоймаймиз.
Росулуллоҳ алайҳиссалом саҳобий ва саҳобияларни бир жойга тўплаб илм бермаганларини биламизу, ўқиши керак деган баҳона билан ўғил-қиз аралашиб ўқийдиган ўқув муассасаларига фарзандларимизни юборамиз.
Хотин эрдан ҳаққини талаб қилганда шарият эсланади, эр хотиндан ҳаққини талаб қилганда шариятга мурожаат қилинади.
Қайнона-қайнотани ҳизматига келганда шариятдан гап очилади-ю, аммо ҳаром-ҳалолга келганда баҳоналар билан шарият чайнаб отилади.
Шарият фақат Саодат асри учун туширилмади.Ёки шарият фақат ҳақ талаб қилмоқ учун керак эмас.
Шарият мен учун, сиз учун, ўзини мусулмон санаган бутун Ислом аҳли учун яшаш шартларидир.
Шарий ҳаққингизни талаб қилишдан аввал, шарий вазифаларингизни ҳам адо этиб қўйинг.
Ҳеч бўлмаса ичкилик аралашган, эркак-хотин даврадан чиқмай шайтонга зино қилдираётган ва ҳатто кўчада юзларини ёпиб юриб, тўйларда номаҳрам йўқ деб, ярим-ялонғоч бўлиб олиб мусиқа остида Аллоҳ унутилаётган тўй-базмларга қатнашманг!
(Аллоҳ тўйларда ўйин-кулгуга рухсат берган.Мусиқага эмас)
Ана шу сизни Аллоҳга бўлган изҳорингиздир.
Ана шу “Роббим мен Сени яхши кўраман!” демоғингиздир…
Осиё Абдулазим қизи
©Tariqatuz
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
❗️Қор ёққанда ўқиладиган дуо 🤲
اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَايَ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالبَرَدِ
Ўқилиши: “Аллоҳуммағсил хатояя бил мааи вассалжи валбарад”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, менинг хатоларимни сув, қор ва дўл билан ювгин!”
(Имом Бухорий ривояти)👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
— Намоз ўқинг! - дедик.
— Қалбимиз тоза, дединглар.
— Судхўрликдан, рибодан тийилинг! - дедик.
— Бошқа йўл (чора) йўқ, дединглар.
— Бечора-камбағалларга ёрдам беринг! - дедик.
— Мажбурмизми? - дединглар.
— Ҳаворанглик қилиш, бир жинслиларнинг никоҳи ҳаром! - дедик.
— Бировнинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, дединглар.
— Ичкилик ичманг, зинога яқинлашманг! - дедик.
— Қайси асрда яшаяпмиз? - дединглар.
— Аллоҳга дуо қилинг, Ўзидан сўранг! - дедик.
— Дуога эмас, билимга ишониш керак, дединглар.
— Аллоҳдан ўзгага қуллик қилманг, Ўзигагина суянинг, дедик.
— Орқангда танканг бўлмаса бўлмайди, дединглар.
— Бир-бирингизнинг гўштингизни еманг, ғийбат қилманг! - дедик.
— Биз суҳбатлашяпмиз, дединглар.
— Ризқни Аллоҳ беради! - дедик.
— Дипломи йўққа нон йўқ, дединглар.
— Ҳалолидан енг, ҳаром аралаштирманг! - дедик.
— Бойлар давридамиз. Бой бўлишга мажбурмиз, дединглар.
— Тўй-ҳашамларингизни Исломга мувофиқ қилинг, дедик.
— Эркак-аёл аралаш тўй бўлмаса, ҳеч ким келмайди, дединглар.
— Маҳрамларингизни (хотинингизни, қизингизни) интернетда реклама қилманг, дедик.
— Биз муҳаббатимизни, уларни қанчалар яхши кўришимизни изҳор қиляпмиз, кўрсатяпмиз, дединглар.
— Миллатчилик, маҳаллийчилик қилманглар, дедик.
— Биз фалон миллатдан, фалон шаҳардан устунмиз, дединглар.
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
⚡️Совуқ кунларда бош кийим кийиш шарт.
Трихологлар - соч ва туклар билан шуғулланувчи мутахасислар. Ўзбекистонда трихологлар жуда кам балки бармоқ билан санарли.
Дунёнинг энг машхур трихологлари совуқ кунларда бош кийим нега зарурлигини изохлашди.
Харорат минусга ўтиши билан бошдаги соч структуралари ўзгаради. Соч совуққа ўта таъсирчан хисобланиб -1 ни -5 дай қабул қилар экан.
Бош кийим кийилмаса соч илдизидаги қон томирлар кескин қисқаради ва қон айланиш кескин пасаяди. Соч тўкилиши битта хавф бўлса қазғоқ билан касалланиши бир тараф бўлади.
Бизни совуқларда харорат +5 дан бошлаб бош кийим зарур. Болаларга +10 да хам кийгизган мақул.
©️Доктор Акрамов👇🏻👇🏻
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
ЗИКРНИ ТАРК ЭТМА!
“Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир”
(Анкабут сураси, 45-оят).
Абу Алиййуд Даққоқ раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: “Аллоҳнинг зикри, динга қувват берувчи рукндир. Зикр ибодатдир, мўмин Аллоҳ (розилиги)га зикрда бардавомлик билан етишиши мумкин” (Аллоҳ розилиги учун илм олиш, намоз, Қуръон ўқиш зикрдир).
Шайх Абул Мавоҳибиш - Шозалий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: “Аллоҳни зикр этиш намоз каби вақтга боғлиқ эмас. Зеро, намозни баъзи ҳолларда ўқиш жоиз эмас. Зикр ҳожатхонадан ўзга ҳар қандай жой ва ҳолда давом эттирилаверади”.
Ким Аллоҳни давомли зикр этишга муваффақ бўлса, илоҳий фармоннинг ҳаққини адо қилган ҳисобланади.
Зеро, зикр Аллоҳнинг дўстлигидир. Ким зикрдан узоқ турса, дўстликдан айрилган саналади.
"Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар" китобидан.
©MEHROB_UZ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
Ҳеч бир кунингиз Аллоҳнинг зикрисиз ўтишига йўл қўйманг!
• Субҳаналлоҳ
• Алҳамдулиллаҳ
• Лаа илааҳа иллаллоҳ
• Аллоҳу акбар
• Астағфируллоҳ👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
