cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

SOF IBRAT Илмий-маърифий канал.

Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar. (Ahzob surasi, 41-oyat) Мурожат учун: @Sof_ibratbot

Больше
Рекламные посты
2 984
Подписчики
-624 часа
-387 дней
-17830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИШ Бандани саодатга етаклайдиган энг катта нарса Раббисига суяниш, таваккал қилиш ва Унинг ҳимояси ила чегараланишдир. “...Унга тенг бирор зотни билурмисиз?" (Марям сураси, 65-оят). “Менинг эгам Китоб туширган Аллоҳдир. У солиҳ кишиларни дўст тутади” (Аъроф сураси, 196-оят). "Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар” (Юнус сураси, 62-оят). @sof_iibrat
Показать все...
5 1
САЖДА !!!😪 Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди. Улардан бири шеригини кўрсатиб: – Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, – деди. – Тинчликми? – сўрадим мен !!! – Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради… Тил саратони бўлган экан, унинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган. Операциядан эса, беш фоиз умид бор, холос. Мен бемор йигитга юзландим: – Сенга бу дардни ким берди? – Аллоҳ. – Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди? – ... – Мусибат, ё гуноҳ сабабидан тушади ёки Аллоҳ суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллоҳ сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди. Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами? – Эслолмадим, бир дақиқага бормайди !!! – Докторга қанча «сажда» қиласан? Сўзимни нотўғри тушунма, сажда ҳокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав ҳокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда, “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми? – Ноилож кутаман. – Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллоҳ таолога эса бир дақиқа ҳам сажда қилмайсан... Нотиқ шу ерда ҳикояни тўхтатиб, бошқа ҳодисани баёнига ўтади. Бир куни масжидда одамларга мазкур воқеани айтиб бераётиб, уларга савол бердим: “Орангизда беш дақиқа сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш дақиқа сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин!” Ҳеч ким кўтармади. Умрида икки дақиқа сажда қилганлар бўлса, беҳижолат қўлини кўтарсин, дедим. Ҳамма ерга қаради. Ҳеч ким бошини кўтаргиси келмасди. Ҳа, ўта тез айтилган “Субҳана Роббиял аъла” тасбеҳи бизнинг уч ёки беш сония вақтимизни олади, деярли ҳаммамиз сажда учун 5 ё 10 сония ажратамиз, холос. Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл ҳикоясига қайтди. – Пайғамбаримиз Соллаллоху алайҳи ва саллам: “Банданинг Аллоҳ таолога энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар”, деганлар. Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллоҳга ялиниб ёлвор, дедим. У ёнимда намоз ўқиди. Ҳарамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: “Таҳоратга чиқиб келай” деб кетди. Шу-шу, у билан бошқа кўришмадим. Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг ҳолини сўрадим. “Ўша куни таҳоратга чиқиб кетган шеригимиз, ҳа деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, ҳануз ундан дарак йўқ эди. Ҳар хил хаёлга бордик, наҳот адашган бўлса !!!Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни излаб чиқдим, таҳоратхонага бордим, у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда ҳам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен ҳам икки ракат намоз ўқидим. Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у ҳамон саждада экан. Беш дақиқа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Ниҳоят қирқ беш дақиқача ўтгач, саждадан бошини кўтарди. Биз Риёдга қайтдик, Франциядан мутахассис доктор чақирилган. Операциядан олдин доктор рентген натижаси ва қон анализи билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил анализ натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар. – “Бу нима? Мана буниси бошқа одамни анализи бўлса керак”, деди. Ҳамширалар ҳар иккала рентген ва анализ шу беморники эканини тасдиқлашди. Доктор ҳайратланиб “бўлиши мумкин эмас” дерди. Барчага ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди. Бизнинг саждамиз қанча вақт давом этмоқда?... ✅ @sof_iibrat
Показать все...
😢 10 2👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Дуога қўл очинг, Толмасин билак, Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак. Файзи билан берур, Аллоҳ таборак. Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙 • Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг! • Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇 ❤ @sof_iibrat
Показать все...
👍 4🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Муаммолар ақлли одамларни ҳаракатга келтиради, аҳмоқ одамларни эса тушкунликка туширади. ✅ @sof_iibrat
Показать все...
😢 7👍 2🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сиз қаерда, қачон ва кимнинг оиласида туғилишингизни танлай олмайсиз. Қаерда ва қандай ўлишингизни ҳам сиз белгиламайсиз. Аммо қаерда ва қандай яшаш сизнинг измингизда. Уни бемақсад сарф қилинган кунлар билан тўлдириш ҳам, яшаш мақсадингиз билан ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиш ҳам ўзингизга боғлиқ. Ўз ҳаётингизни мазмунли ўтказишга интилинг. Ўзингиз учун қадрли бўлган бир ҳаётда яшанг. Қадрлаш аввал ўзингиздан бошланади. Унутманг, ўзини қадрламаган инсонни бошқалар қадрлаши қийин. @sof_iibrat
Показать все...
🕊 4 1🔥 1😢 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Амалга ошмаган ҳар бир нарса ортида Аллоҳ мурод қилган бир хайр бордир. ✅ @sof_iibrat
Показать все...
5👍 4
Ғам-мусибат етганда, бефарзандлик ва қарздорликда ўқиладиган дуолар Ғамга тушиб қолсангиз, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ўқиб, тафаккур қилинг: “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббидир”. (Тавба сураси, 129-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимда ким тонг отганда ва кеч кирганда: “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббидир”, деб етти марта айтса, Аллоҳ унинг ғамларига Ўзи кифоя қилади”. Савдо қилсангиз ёки қарздор бўлиб қолсангиз, “Лаа илааҳа иллаллоҳ ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, деб зикр қилинг. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”ни кўп айтинглар, чунки бу жаннат хазиналаридан бир хазинадир”, деганлар. Маҳзун бўлсангиз ушбу оятни ўқинг: “Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман” (Юсуф сураси, 86-оят). Ҳаётингизда муваффақиятсизликка учрасангиз мана бу оятни ўқинг ва маъносини англаб, амал қилинг: “Менинг муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккал қилдим. Унгагина қайтаман” (Ҳуд сураси, 88-оят) Дарслардан чарчасангиз қуйидагича дуо қилинг: “Эй Аллоҳ, менга дунё-ю охиратда энг олий даражаларни насиб этгин”. Дунё ғамларидан чарчасангиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган ушбу дуони ўқинг: “Эй Аллоҳ, дунёни энг катта ғамимиз, илмимизнинг маблағи (мақсади) қилиб қўйма”. Намозларни дангасаликданми ёки бошқа бирор сабабданми вақтида ўқимай юрган бўлсангиз мана бу оятдаги дуони ўрганинг ва шу дуони такрор-такрор қилиб юринг: “Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин” (Иброҳим сураси, 40-оят). Уйлана олмай юрган бўлсангиз ёки фарзанд кўрмаётган бўлсангиз, айтинг: “Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан” (Анбиё сураси, 89-оят). Ўзингизни ёлғиз ҳис қилсангиз: “Менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт” (Исро сураси, 80-оят), деб дуо қилинг. Ишларингиз қийинлашиб кетса: “Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил” (Тоҳа сураси 25-26 оятлар), деб илтижо қилинг. Қалбингизда кимгадир нисбатан нафрат бор бўлса, деб дуо қилинг. Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан ✅ @sof_iibrat
Показать все...
👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг гўзал жой бу - бир инсоннинг дуолари ичидадир. Шамс Табризий Ҳамиша дуоларда бўлинг!@sof_iibrat
Показать все...
9👍 4
00:30
Видео недоступноПоказать в Telegram
✨Тортиқ бўлсин сизга дуо саломлар, ✨Дуога энг гўзал ширин каломлар. ✨Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин. ҚУРБОН ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! ••┄┄┄❅┄┄┄••• Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_iibrat
Показать все...
Generic - Travel Blog Title iPhone Layout (2) (1).mp46.14 MB
👍 2
00:03
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК! Кириб келган Қурбон Ҳайити барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Хонадонингизга тинчлик ҳотиржамлик, қут-барака тилаб қоламиз.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_iibrat
Показать все...
animation.gif.mp40.62 KB
🔥 2😢 2👍 1😁 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.