8 362
Подписчики
Нет данных24 часа
-1067 дней
-51830 дней
Архив постов
8 362
#ДУО
✨Жаннатнинг саккиз эшиги кимлар учун очилишини биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким яхшилаб, гўзал таҳорат қилса, сўнгра "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ. Аллоҳумма, ижъалний минат-тавваабийна важъалний минал-мутатоҳҳирийн"
деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради", дедилар".
Маъноси: "Гувоҳлик бераманки, ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирлар. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин!"👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @sof_iibrat
8 362
ЕТТИ ТОЖ:
👉 1. ЗИКРНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр»
(Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир).
👉 2. ТАСБЕҲНИНГ ТОЖИ:
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидада калимаатиҳ»
(Яратганларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).
👉 3. ДУОНИНГ ТОЖИ:
«Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар»
(Роббимиз, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қил ва бизни дўзах азобидан сақла!)
👉 4. ИСТИҒФОРНИНГ ТОЖИ:
«Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаът, абууъу лака би ниъматика ъалайя, ва абууъу бизамбий, фағфирлий, фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа ант»
(Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг, мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрорман, гуноҳларимга ҳам иқрорман. Гуноҳларимни кечир, чунки Сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди)
👉 5. ЗАРАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис-самаа, ва ҳувас-самийъул-ъалийм»
(Аллоҳнинг исми билан бошлайман, У Зотнинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи, билувчи Зотдир).
👉 6. МУАММОДАН ҚУТИЛИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, эй пок Парвардигор! Мен ўз жонимга зулм қилиб қўйдим, Анбиё сураси, 87-оят).
👉 7. ХОТИРЖАМЛИК ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм»
(Олий ва Улуғ Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, қувват ҳам йўқ).
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @sof_iibrat
8 362
Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?
1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.
2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.
3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.
5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.
6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.
8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.
9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.
10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.
11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".
Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @sof_iibrat
ㅤㅤㅤㅤ
8 362
АЛЛОҲ бандаларига янги кунни қаршилатдими, сўзсиз, ризқини ҳам тақсим этгандир...
Ё РОББИМ! Бизларни неъматларинга шукр қиладиган, меҳр-муҳаббат улашадиган, эзгуликни ният қилиб, яхшиликлар қилишдан қалблари қувонадиган бандаларингдан қилгин!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!!!
Янги тонг муборак бўлсин! Кунингиз файзу баракотга тўлсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @Sof_IIbrat
ㅤ
8 362
Балолардан паноҳ сўраш
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.
“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @sof_iibrat
ㅤㅤㅤㅤ
8 362
🌸ОЯТАЛ КУРСИ ХАКИДА🌸
✨ Оятал курси бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.
✨ Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.
✨ Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.
✨ Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.
✨ Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ
✨ Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.
✨ Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.
✨ Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтганлар.
✨ Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @sof_iibrat
ㅤㅤㅤㅤ
8 362
#Хулоса_ўзингиздан
Ярим кечаси бир киши имом Абу Ханифанинг уйига илтимос билан келди:
- Қачондир пулларимни яшириб қўйган эдим. Аммо хозир қаерга беркитганимни эслай олмаябман. Шу сабабли сиздан топишга кўмак беришингизни илтимос қилиб келгандим.
Шунда Абу Ханифа унга жавоб берди:
- Йўқолган буюмларни қидириш вазифам доирасига кирмасада, сизга ёрдам беришга харакат қиламан.
Бироз ўйланиб, яна сўзида давом этди:
- Уйингизга боринг. Тонгга қадар намоз билан машғул бўлинг. Умид қиламанки, Аллохнинг изни ила сиз беркитилган молингизни қаердалигини эслайсиз.
Халиги киши бироз иккиланиб уйига қайтди.
Тахорат олиб, намозга хозир бўлган ҳам эдики, пулларини қаердалиги ёдига тушди.
Намозни тезда тугатиб, у муқаддам пулини беркиткан ерга бориб, ўша ердан уни қазиб олди.
Тонгда эса имом Абу Ханифанинг хузурига келиб, бўлган воқеани қувонч билан сўзлаб берди ва бу борада қилган ёрдами учун имомга ташаккур билдирди.
- Айтингчи, намоз ўқишни бошлашим билан молимни қаерга кўмилганини эслашимни қаердан билдингиз?
- Мен Иблис сизни намозда тинч қўймаслигини билардим. У сизни тонгга қадар ибодат қилиб, ажрга эга бўлмаслигингиз учун яширинган бойликларингизни ёдингизга солди, - деб, Абу Ханифа табассум қилди.
Намознинг ажри шу қадар бисёрки, шайтон дунёни бор бойлигини оёғингиз остига тушаб хам сизни шу ажрдан мосуво қилишга уринади. Сиз эса бунга алданиб қолманг!
.┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @Sof_iibrat
8 362
Ассалому Алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
ХАЙРЛИ ТОНГ!
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!
Амин йа роббал аламин👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @sof_iibrat
ㅤㅤㅤ
8 362
#кетган_вақтингизга_ачинмайсиз
Аллоҳ таоло Ўзидан нимани сўрашни тақиқлаган?
Ривоят қиладиларки, кунларнинг бирида
Мусо алайҳиссалом:
– Ё Раббим! Сен менга Тавротни инъом этдинг, мен билан суҳбатлашдинг. Аммо мен тўртта нарсадан қўрқаман ва битта нарсадан умид қиламан, – деди.
Аллоҳ таоло:
– Нима экан улар? – деб сўради.
– Ё Раббим! Мен қашшоқликдан, ўлим олди талвасасидан, Қиймат даҳшатидан ва қабр азобидан қўрқаман. Аммо Сен менга ато қилган пок муҳаббатдан умид қиламан, – деди.
Шундан кейин Аллоҳ таоло бундай деди:
– Эй Мусо! Агар қашшоқликдан қўрқсанг, тонгда ибодат қил ва зухо намозини ўқи! Қашшоқликдан қутуласан. Ўлим олдидан бўладиган талвасадан қўрқсанг, шом намозидан кейин нафл намози ўқи. Ўзингни қабр азобидан халос қилишни истасанг, таҳажжуд намозига эътиборли бўл. Агар ражаб ойида рўза тутсанг, Қиёмат даҳшати ваҳимасидан эмин бўласан.
Эй Мусо! Мендан тўртта нарсани сўрама, Мен уларни ҳеч кимга бермаганман, сенга ҳам бермайман:
1. Ўзингга ҳеч қачон керак бўлмайдиган бойликни Мендан сўрама, Кўриб турибсанки, бутун яралмишнинг Менга эҳтиёжи бор.
2. Мендан ғайб илмини сўрама. Бу илмни Мендан бошқа ҳеч ким била олмайди. Фақат Менинг Ўзим хабар қилганларимни билишинг кифоя.
3. Мендан ўзинг ҳақида одамлар тарқатган турли миш-мишларни тўхтатишни сўрама. Мен уларни яратувчи ва ризқлантирувчиман. Мен уларни тирилтираман ва ўлдираман. Мен уларни жаннатга ёки дўзахга тушираман. Шунга қарамасдан, улар Мен ҳақимда ҳақиқатни гапирмайдилар. Шу қилиқларига сабр қиламан, уларнинг тилини кесиб олганим йўқ. Сен учун ҳам бу ишни қилмайман.
4. Мендан бу дунёда абадий қолишни сўрама. Боқий қолувчи фақат Менман. Барча яралганлар ўткинчидир.
“Анварул ошиқийн”дан олинди
Таржимон Робия ЖЎРАҚУЛОВА
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal ➡️ @sof_iibrat
8 362
Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади.
Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди.
Уни қул қилиб сотиб юборишди. Лекин у подшоҳ бўлди.
Отасининг қалбидан унинг муҳаббатини буткул ўчириб юбормоқчи бўлишди. Бироқ у янада зиёда бўлди.
Бандаларнинг тадбиру ҳийлаларидан хавотирга тушма. Аллоҳнинг тадбири барчасидан устундир.
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal ➡️@sof_iibrat
8 362
#Тарқатинг #Дуо
🤲 Бу шундай дуоки, фаришталар савобини ёзишдан ожиз қолади - Шайх Алижон қори
☝️Дуони устоз билан бирга такрорлаб ёдлаб олинг!👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @sof_iibrat
ㅤㅤㅤ
8 362
#Ҳикмат
Зинҳор бу ёлғончи дунёда ўликдан - жон, гадойдан - садақа, хасисдан - насиба сўраманг. Нима сўрасангиз фақат Аллоҳдан сўранг. Берса неъмат, бермаса ҳикматдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @Sof_iibrat
8 362
Намоз сени йўлнинг ярмига етказиб қўяди. Рўза оламлар подшоҳи-Молики эшиги олдига етказади. Садақа эса У Зотнинг ҳузурига олиб киради.
Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу
┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @Sof_iibrat
8 362
#Ҳикмат
– Соқов Аллоҳнинг Китобини тартил билан қироат қилишни умид ва орзу қилади;
– Кар эса уни эшитишни орзу қилади;
– Кўр эса уни (бир марта бўлса ҳам) кўришни орзу қилади.
БИЗЛАРНИ ЭСА ТЕЛЕФОНЛАРИМИЗ ҲАЛОК ҚИЛДИ!!!
Муҳаммад Ротиб Ноблусий
┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @Sof_iibrat
8 362
#ҚАРОР
• Касаллик насибангдир, даво излаш эса сенинг қароринг!
• Уйланиш насибангдир, талоқ эса сенинг қароринг!
• Ҳаётингдаги шахслар насибангдир, уларни ҳаётингда асраб қолишинг эса сенинг қароринг!
• Фарзанд насибангдир, унинг тарбияси эса сенинг қароринг!
• Ота-она насибангдир, уларнинг розилигини олиш сенинг қароринг!
• Демак насибаларингдан эмас айнан қарорларингдан жавобгар бўласан. Шуни унутма!
©️ Ғолиб Сафо
┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @Sof_iibrat
8 362
Ёш бола йиғисининг фойдалари:
Ота она, фарзандининг йиғиси ва чириллашидан безовталанмаслиги керак. Хусусан қорни очиб, сут эмиш мақсадидаги йиғисидан хавотирланмаслиги лозим. Чунки чақалоқ бу йиғидан катта манфаат олади. Ушбу йиғи сабабли чақалоқнинг тана аъзолари ўсиб, ичаги кенгайиб, кўкси ҳам кенгайишни бошлайди. Ундан ташқари мияси исиб, мижозини ҳимоя қилади. Ва ғаризасидаги ҳароратини қўзғаб, ортиқча нарсаларни суриб чиқариш учун табиатини ҳаракатга келтиради. Миядаги шиллиқ ва шунга ўхшаш ортиқча нарсаларни чиқариб юборади.
Ⓜ️ arabicuz
┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @Sof_iibrat
8 362
ИСТИҒФОР АЙТ
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
👉 Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!
Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!
Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!
Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!
Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
1. Астағфируллоҳ
2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.
Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!
Сиз ҳам бир кишинингнг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг.
mehrob.uz 👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @sof_iibrat
ㅤㅤㅤ
8 362
Тонг отганида
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»
Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @sof_iibrat
ㅤㅤㅤ
8 362
Doimo namozga birov uygʻotmasdan oʻzi turadiganlardan taajjubdaman.
Bu tirik qalb ularga qayerdan keldi?! Alloh ular tomon yuborgan tavfiq qandayin tavfiq boʻldi?!
Alloh ularning toatini qay darajada sevdi?
Momolarimdan birlarini shunday deganlarini eslayman:
"Tongning alohida shabadasi bor. U uyqudagilarni uygʻotadi".
Allohdan bizni quyosh nuri emas, tong shabadasi uygʻotadiganlardan qilishini soʻrayman!
┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @Sof_iibrat
8 362
#Ибратли_ҳикоялар #Тафаккур
Ўғри ва олтин балиқ
Бир ўғрининг қармоғига олтин балиқ илинибди. Лекин у нима қилишини билмасдан балиқни у ёғига ағдарибди, бу ёғига ағдарибди.
— Тила тилагингни, — дебди, ниҳоят, олтин балиқ тилга кириб.
— Бу нима деганинг, — дебди тушунмасдан ўғри.
— Сенга қанақа тушунтирсам экан, кеча бир одам мени ушлаб олган эди. У мендан юз миллион сўм муҳайё қилишимни сўради. Мен уни бир зумда бажо келтирдим. Сенга нима қилай?
— Ўша одамнинг уй манзилини бер.
Хулоса: Ҳар бир банданинг тилаги ҳам амалига яраша бўлади!
┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @Sof_iibrat
