8 362
Подписчики
Нет данных24 часа
-1067 дней
-51830 дней
Архив постов
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
✅ @sof_iibrat
8 362
Мисрлик Аҳмад Фуад ҳар доим жума намозига биринчи бўлиб келиб, намоздан олдин Қуръон ўқир эди.
Одатдагидек, ўтган жума куни Аҳмад ҳаммадан олдин масжидга келиб, Қуръонни очиб, ўқий бошлади. Аммо, бу жума намозини ўқишга буюрилмаган экан. Қўлида Қуръон билан жума намозини кутиб оламдан ўтди...
Инсон яшаган нарсаси устида ўлади. Аллоҳ барча мусулмонларга чиройли якун насиб қилсин!
✅ @sof_iibrat
8 362
Пок кўнгил ёлғонни билмагани учун алданади. Кўнгил содда бўлса, иккиюзмачиликни билмайди, ҳаммани ўзидай ўйлайди.
Кўнгли гўзалларга гўзал кўнгиллар ҳамроҳ бўлсин !
✅@sof_iibrat
8 362
#Ректорлар
🗓 Фото 1988 йили Тошкент ислом институти биносида олинган.
✅ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952-2015) – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1987-1989 йиллари раҳбарлик қилган, Олий маъҳаднинг 5-ректори ҳисобланади.
🕌 1989 йил 6 февралда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий этиб сайланди ва 1993 йилгача фаолият юритди.
🇺🇿 Ўзбекистон мустақиллиги арафасида Шайх ҳазратлари СССР Олий Кенгашига депутати бўлди ва шу билан бирга мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси сифатида тарихга кирди.
🖼 Сурат муаллифи: Илёсов
🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
8 362
Ўзингни бахтиёр ҳис қилиб яша!
Бахт-саодат мол-дунёда эмас, Аллоҳ ёзган тақдирга кўниб, рози бўлишдадир.
✅ @sof_iibrat
8 362
Болаларингизга намуна бўлинг. Ёш бола ўйда китоблар ва турли хил эртаклар билан тўлиб турган кутубхонани кўрса, ота-онасининг қўлларида тез-тез китоб ўқилаётганига гувоҳ бўлса, бу ҳолат кўпинча болакайни китоб ўқишга ва ота-онасининг изидан боришга ундайди.✅ @sof_iibrat
8 362
АГАР УШБУ СУРАНИ ЎҚИСАНГИЗ...
💠 "Нур" сураси ўқилган уйга тинчлик, осойишталик киради, келишмовчилик ва турли зиддиятлар у ерни тарк этади.
💠 "Ар-Раҳмон" сураси ўқилса эр-хотиннинг қалблари муҳаббат ила бир-бирига боғланади.
💠 "Воқеъа" сураси ризқни зиёда қилади.
💠 "Бақара" сурасини ўқиган инсон турли ёмонликлар, инс-жинлардан муҳофазада бўлади.
💠 "Сод" ва "Фотир" сурасини ўқиган кишига бутун халойиқ бўйсундирилади.
💠 "Сабо" сурасини ўқиган кишига ботиний сир-асрорлар очилади.
💠 "Муьминун" сурасини ўқиб юрган киши гуноҳлардан сақланади.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
✅ @sof_iibrat
8 362
Kanalimizda o‘tqazilgan tanlovda
🔠-o‘rinni olgan ishtirokchimizga kitob yetib boribdi
✅ @sof_iibrat
8 362
Repost from Isloh.uz
Ustozning qahri otaning mehridan afzal
Toshkent shahar Yangi hayot tumani «Berdiyor ota» jome' masjidi ahli bilan bo‘lib o'tgan ilmiy suhbat. “Hazrati Ali” jome' masjidi imom-xatibi Fazilatli ustoz Salohiddin domla Abdulg‘affor o‘g‘li. 25.08.2022
🎥 Youtube orqali ko‘rish
@islohuz
Telegram • Facebook • Youtube • Instagram
8 362
#ТАФАККУР
Аллоҳ берса таъқиқ қўйгувчи йўқдир...
Аллоҳ таъқиқ қўйса бергувчи йўқдир...
(Ибн Араби)
✅ @sof_iibrat
8 362
БУ ҚЎЛЛАРГА АЛЛОҲ БАРАКА БЕРСИН!
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу саҳар тонгда бола-чақаларига егулик топиш учун иш излаб чиқдилар. Лой қориш учун қудуқдан сув ташигани ишчи излаб юрган аёлга тўғри келдилар. Ишни маъқул кўриб, бир пақир сувга бир донадан хурмога келишиб, ишга рози бўлдилар.
Натижада йигирма дона хурмога яраша ишладилар. Аёлдан меҳнат ҳаққини олиб, уйга қайтаётган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учраб қолдилар ва ёнидаги нарса нималигини сўрадилар.
– Бу – хурмо! Лайф арқонда қудуқдан сув тортиш эвазига топган хизмат ҳаққим! Қўлларим қавариб кетди, – дедилар секингина ҳазрат Али розияллоҳу анҳу.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларини силаб, уқалаб қўйдилар. Сўнг юзларини сийпалаб туриб:
– Бу қўлларга Аллоҳ барака берсин! – деб дуо қилдилар ва яна: – Эй Али, хурмодан менга ҳам дориликка бир дона бер, – дедилар.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
✅@sof_iibrat
8 362
БУГУН ОНАНГИЗГА НИМА ЯХШИЛИК ҚИЛДИНГИЗ?
Бир қиз ва унинг қари онаси бор эди. Онаси юра олмасди. Қиз онасига қарар, овкат пишириб берар, кийимларини ювиб, ўзини покиза қилиб юрарди.
Бир куни уларнинг қишлоғига душман ҳужум қилди. Қиз онасини елкасига кўтариб, қочди. Саҳрода югуриб кетаркан, чарчаб қолди. Онасига қумнинг иссиғи тегмаслиги учун қучоғига олиб ўтирди. Дам олгач, яна елкасида кўтариб, йўлида давом этди...
Ўша қиз ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб беришди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечирди", дедилар.Саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ алайҳиссалом, нима туфайли?" деб сўрашди. У зот алайҳиссалом:
"Онасига қилган яхшилиги сабабли", дедилар.✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли ✅ @sof_iibrat
8 362
АЛЛОҲНИНГ РАШКИ
Ҳакимлардан бири айтган экан: “Ҳар қачон бирор кимсага ошиқ бўлиб, ўй-фикрингиз билан унга буткул боғланиб қолсангиз, Аллоҳ таоло Ўзидан бошқага боғланиб қолган қалбни рашк қилишини сизга билдириб қўйиши учун сизни ундан маҳрум қилади ёки сизни ошиқлик аламини татишга мажбур қилади”.
“Ҳикматлар чашмаси”дан
Ⓜ️Qorirovotuz
✅ @sof_iibrat
