cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Яккабог МФЙ(канал)

Махаллам- бу менинг Ватаним,оилам ва фарзандларим яшайдиган жонажон маскандир !

Больше
Рекламные посты
751
Подписчики
-224 часа
+57 дней
+1530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️❗️ Расман: 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда эски машиналарда юриш тақиқланади! Бунинг учун жарима солинади Барча автомобиль эгалари кўрикдан ўтишлари ва стикерларини олишлари керак бўлади. Марказларда фақат электромобиллар ва янги автомобиллар қолади. ⚠️ Стикерингизни қачон олишингиз керак? - Биринчи босқичда - 2024 йил 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида; - Иккинчи босқичда - 2026-2028 йилларда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида; - Учинчи босқичда - қолган барча ҳудудларда 2028-2030 йилларда. Ўз манзилидан бошқа ҳудудга кирган автомашина ҳайдовчилари жаримага тортилади!👇 Facebook | Instagram | Telegram
Показать все...
👍 2
01:02
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги ер сотишда айбланиб, қамоққа олинди Фуқаро ўзига таниш бўлган ҳоким ёрдамчиси орқали давлат ерини $20 мингга сотмоқчи бўлган. https://t.me/mahalla_raislari
Показать все...
IMG_7301.MP45.34 MB
#ibrat Бахтли бўлишни ўзингдан бошла.. Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди. У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган,ҳолдан тойган экан. Шунда донишманд: - Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди. - Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман. Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган. - Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми? - Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб... - Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахтнинг нималигини билмай ўтади. Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан.... Facebook | Instagram | Telegram
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Телеграмда турли хил кўринишларда вирусли дастур ва сохта ҳаволалар тарқалмоқда! Агар Сиз ушбу дастурни ўрнатсангиз банк картангиздаги пул маблағлари ечиб олинади ва контактларингизга ушбу хабар тарқала бошлайди.  Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади: 1. пул маблағларингизни ўзлаштириш, 2. аккаунтингизни бошқариш орқали контактларингизга турли хил кўринишларда зарарли ҳаволалар тарқатиш.  Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз. https://t.me/mahalla_raislari
Показать все...
👍 1
Барча фуқаролар диққатига ! Махалла платформаси яратилаяпти хаммадан оила аъзоларининг хужжат нусхаларини топшириш айтиилган эди. Хужжатларни олиб келмаяпсизлар. Кўчабошилирга йигилиш қилиб айтган эдик.
Показать все...
🥰 3
1 июнь шанба куни махалла стол-стуллари учун тайёрланадиган дренаждаги жойда хашар уюштирилиб бетонлаштирилди. Хашарда қатнашган барча махалламиз йигитларига катта рахмат айтамиз.
Показать все...
#Диққат #тарқатинг #маҳалламиз_шоиридан Маҳалла ходимлари Туманга ким келса хам, Маҳаллага кираяпти. Еттиликни сўроқлаб, Зиёрат қилиб кетаяпти. Вазирмиди, депутат, Маҳалладан ўтаяпти. Трендаку еттилик, Бир сўроқлаб кетаяпти. Бугун анов келар экан, Бугун манов келар экан. Тайёр турсин еттилик, Бир сўроқлаб кетар экан. Қайда қолди омбор китоб, Ким келса қилар хитоб. Жойингда бўл еттилик, Бўлмайин хатто бетоб. Тўзиб кетар хаёлинг, Мехмондадир хиёлинг. Сарсон бўлди еттилик, Иложинг йўқ кўргилик. Кунлик режа, хафталик, Ойлик режа, чораклик, Олти ойлик, бир йиллик, Тамом бўлди еттилик. Яшил макон боғбонлик, Қайдан билсин гулчилик. Кимдир қилиб тиркчилик, Жорий қилди қулчилик. Бир раис хам мақулди, Посбон, котиб етарди. Шунда хам иш кетарди, Хаёт гулдай ўтарди. Тажрибами маҳалла, Дам олдирмас ақалла. Андижон намунаси, Сайхунобод тажрибаси. Туриб туриб топади, Ишламасанг қопади. Юз вароқлаб қоғозни, Тўқим қилиб ёпади. Бир томонда маданият, Бир томонда маърифат. Раисни қилиб авсат, Иш хам бўлди касофат Мудофаа хам гарданда, Кимнинг ўғли арзанда. Мигрантлар қаёнда, Еттилик хам хайронда. Рақамли платформа, Ишлайвер уйга борма. Еттилик хечам толма, Нолима фельинг торма. (Бугунни маҳалла ходимлари) @Mahalla_Raisi
Показать все...
👍 10👏 1
Эртага эрталаб кўчабошилардан хашарга ёшларимизни жалб этиб олиб келишлари сўралади. Йигилишда айтган эдик. Эрталаб айвонни ичини бетонлаштирамиз. Савоб ишга ўз хиссангизни қўшинглар. Стол-стуллар бир неча кундан бери махалла ташқарисига қолиб кетган. Жойни эртароқ тайёрлаб олишимиз керак.
Показать все...
👍 2
Махалла стол-стуллари учун тайёрланадиган махсус жойга эртанги хашар учун тош тўкилиб, махсус тракторлар орқали жойни текислаб олиш учун айвон ичига турпоқ солинди.
Показать все...
👍 2