cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Маҳалла раислари

Ўзбекистон маҳаллалари раисларининг расмий канали Сиз билан ҳамфикр бўлиш, сизни ўйлантираётган саволларга жавоб топишда кўмаклашиш мақсадида https://t.me/uzmahallabot бот ташкил қилинди. Ботга савол ва таклифларингизни юборинг ва барчасига жавоб олинг

Больше
Рекламные посты
11 918
Подписчики
-2224 часа
-847 дней
-18530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

03:50
Видео недоступноПоказать в Telegram
👍 Endi xorijga ish izlab borishga hojat yo‘q. "Mahalla yettiligi"ga murojaat qiling. Barcha muammolar yechimi endi mahallada
Показать все...
81.94 MB
#ибрат Японияда ишлаб юрган кезларим бир куни ҳамкасбим — ўқитувчи Ямамотодан сўрадим: — Японияда ўқитувчилар куни қачон? Сизларда уни қандай нишонлашади? У менинг саволимга ҳайрон бўлди ва шундай жавоб берди: — Бизда ўқитувчилар учун махсус байрам куни йўқ. Унинг жавобини эшитиб, бунга ишониш-ишонмасликни билмай қолдим. Хаёлимдан бир фикр ўтди: Иқтисодиёти, фан-техникаси ривожланган мамлакат бўлса, ўқитувчини, унинг меҳнатини қадрлашмайди? Кунларнинг бирида ишдан сўнг Ямамото мени уйига таклиф қилди. У мактабдан узоқда яшагани сабабли биз метрога тушдик. Кечқурун, "тиғиз вақт" бўлгани учун метро поездлари йўловчилар билан тўлган. Тиқилинчда бироз қийналиб, тутқични маҳкам ушлаб туришга тўғри келди. Тўсатдан ёнимда ўтирган бобо ўрнидан туриб менга жой бўшатди. Кекса одамнинг менга бундай муносабатини тушунмай, унинг таклифини қабул қила олмаслигимни айтдим. Аммо, у қарорида қатъий эди, мен ўтиришга мажбур бўлдим. Метродан чиққандан кейин Ямамотодан оқсоқолнинг ҳаракатини тушунтиришини сўрадим. Ямамота табассум билан костюмимга қадалган ўқитувчи нишонига ишора қилиб деди: — Бу чол сенинг ўқитувчи эканингни кўрди ва айнан шу мақоминг ҳурмати, сенга жой бўшатди. Ямамотонинг уйига илк марта ташриф буюраётганим учун бўш қўл билан бориш ноқулай эди. Мен бирор-бир совға олишга қарор қилдим. Ўз фикримни унга айтдим. У рози бўлди ва шу атрофда ўқитувчилар учун махсус дўкон борлигини, у ерда чегирма нархларда истаган нарсани сотиб олиш мумкинлигини айтди. Ҳайратимни яшира олмай: — Имтиёзлар фақат ўқитувчиларга бериладими, — дедим. Ямамото тасдиқ ишорасида бошини қимирлатди: — Японияда ўқитувчи энг ҳурматли касб эгаси, энг ҳурматли инсон. Агар ўз дўконига ўқитувчи кирганини кўрса, япониялик тадбиркорлар жуда хурсанд бўлади, буни ўзлари учун катта шараф деб билади. Япон ўқитувчиларининг ҳар куни байрамдек экан... Рустам Бисенев
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#диққат Ўзгариш!  Абитуриентлар кам ҳужжат топширгани сабаб тест синовлари 14-25 июль кунлари бўлиб ўтади Аввалроқ, тест синовлари 28 июлга қадар (15 кун) ўтказилиши айтилган эди. Аммо кутилганидан камроқ абитуриентлар ҳужжат топширгани учун тест синовлари 12 кунда тугайдиган бўлди. Охирги тест синови 25 июлда ўтказилади. Абитуриентларга юбориб қўямиз. Facebook | Instagram | Telegram
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#диққат Ўзгариш!  Абитуриентлар кам ҳужжат топширгани сабаб тест синовлари 14-25 июль кунлари бўлиб ўтади Аввалроқ, тест синовлари 28 июлга қадар (15 кун) ўтказилиши айтилган эди. Аммо кутилганидан камроқ абитуриентлар ҳужжат топширгани учун тест синовлари 12 кунда тугайдиган бўлди. Охирги тест синови 25 июлда ўтказилади. Абитуриентларга юбориб қўямиз. Facebook | Instagram | Telegram
Показать все...
00:47
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Ёзги тарвузларни тўйиб истеъмол қилиб олинг...
Показать все...
33333tarvuz.mp42.35 MB
01:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистонда уй-жойлар нархи тушдими? Журналист Аброр Зоҳидов бу бўйича ўзининг фикрларини билдириб ўтди.
Показать все...
3.91 MB
00:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
❤️‍🔥“Маҳалла” газетасининг 38-сонида: ➡️“Юксалиш” маҳалласи намунали маҳаллага айланади ➡️Грант маблағининг субсидиядан фарқи нима? ➡️Ёшлар етакчилари қандай таклиф билдиришмоқда ➡️Ижаранинг қанча қисми қопланади? ➡️Кутубхонадаги “китобхон” ўғри ➡️Илтимос, оиламни, бахтимни бузманг 👍 Ва яна бошқа қизиқарли мақолалар газетамиз саҳифаларида!
Показать все...
IMG_6990.MOV6.44 MB
00:06
Видео недоступноПоказать в Telegram
🤔Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди. © Абдулла Қаҳҳор Facebook | Instagram | Telegram
Показать все...
4.82 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Маҳаллаларда ишсиз одам бўлмаслиги керак 🔍Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг бу соҳадаги мурожаатларини алоҳида таҳлил этиб бориш ва масалага амалий ва ижобий ечим топиш мақсадида “Иш беринг” гуруҳи ва унга ёрдамчи “Иш бор” канали ташкил этилди. 🔍“Иш беринг”  гуруҳига ёзилган ҳар бир мурожаат шахсан менинг назоратимда бўлади. Аниқ ёзиб юборилган ҳар бир мурожаат устида туман ва шаҳар ҳокимликлари, Бандлик бошқармасининг вилоят, туман ва шаҳар бўлимлари, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари, маҳалла еттиликлари ишлаши таъминланади.
Тўғри бирданига тоғни ваъда қилолмасмиз, бироқ ҳар бир муаммонинг ечими кичик қадамдан бошланади. Келинг, бирлашиб бир-биримизни тушуниб, иш қилайлик. Шу йўлни тутсаккина, мақсадларимизга эришамиз, - деб ёзади Нормат Турсунов ўзининг тармоқдаги саҳифасида.
Facebook | Instagram | Telegram
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИГА ДОИР ТАВСИЯЛАР
Янги иш бошлаётган тадбиркорлар йилдан-йилга сизга кўмакчи бўлиб бораверади. Мисол учун, Хазорасп туманидаги “Овшар” маҳалласида истиқомат қилувчи Гулзода Бекжонова маҳалла кўмаги билан тикувчилик йўналишида ўқув марказ ташкил этиб, бир йилда 80 нафар хотин-қизни ҳунарли қилди. Тадбиркор аёл фаолиятини янада кенгайтириб, қандо-латчилик бўйича курслар ташкил этишни режалаштирган.
Кузатувларимга таяниб айтадиган бўлсам, кўплаб хотин-қизлар тикувчиликни катта қизиқиш билан ўрганяпти. Ишлаб чиқариш корхоналари ва уйида касаначилик қилиб, оиласига моддий кўмак беряпти. Бу соҳанинг яна бир афзаллик жиҳати, аёл уй юмушлари ва фарзандларига ҳам вақт ажратиш имконига эга бўлади. Шундай экан, эҳтиёжманд ва муҳтож хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари олиб бериш кўламини янада кенгайтириш керак. Қаҳрамон ҚУРОНБОЕВ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, сиёсий фанлар доктори. © Gazeta «Mahalla», №37(2175) 2024-yil 27-iyun
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.