cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Amudaryo Tuman Tibbiyot birlashmasi

Больше
Рекламные посты
993
Подписчики
+224 часа
-17 дней
-1630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

❗️Ўткир диарея: Организмнинг сувсизланиши болаларда сурункали буйрак етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин (Давоми) Шаҳло Исамуҳаммедова, Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори: 👫 — Ўткир диарея, яъни ич кетиши кичик ёшдаги болаларда кўп учрайди ва улар саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин. Aйниқса, камқонлик, рахит, йод танқислиги бўлган ўғил-қизларда хасталикка мойиллик кўпроқ кузатилади. 🔬 Касаллик бемор ҳолати ва организмга тушган микроб ёки вирус хусусиятига қараб енгил, ўртача ёки оғир, баъзан типик бўлмаган шаклда ўтиши мумкин. 🤒 Болаларда оғир кечиши сувсизланиш билан боғлиқ бўлиб, агар бола қусаётган, ичи 5-8 маротабадан кўп келаётган ва тана ҳарорати 38 дан юқори 39 гача кўтарилаётган бўлса, бу ҳолат унда жуда тез сувсизланишга олиб келади. Ўз вақтида унинг ўрни қопланмаса, фалажлик, инфекцион-токсик шок, нейротоксикоз, ичаклар буралиб қолиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, ўпка ва мия шиши, ҳатто, ўлим ҳолатига сабаб бўлиши мумкин. 🫙Бу касаллик, айниқса, гўдаклар ва 3 ёшгача бўлган болалар учун жуда хавфли. Аммо уни даволаш ва олдини олиш мумкин. Шу боис болаларда ўткир диарея кузатилса, тезроқ шифокор қатъий назорати остида танада йўқотилган сув ўрни ўз вақтида қопланса, организм яна нормал ҳолатига қайтади. 🌐 ЖССТ болаларда диареянинг хавфлилик даражасини билиш учун тўрт нарсага эътибор қаратиш зарур дея тавсия беради. Яъни, боланинг ҳолсизланиб қолиши, кўз атрофи ва қовоқларнинг осилиши ҳамда кўкариши, қорин соҳасида тери чимчиланса, тезда асл ҳолига қайтмаслиги, сув ичишни кескин рад этиши. Ана шундай ҳолатлар диареянинг оғир даражасидан далолат. Бундай вазиятда зудлик билан “Тез ёрдам” чақириб, болани шифохонага етказиш лозим. ‼️ Ёдда тутинг! Ичбуруғни даволашда ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўллаш асло мумкин эмас. Чунки бу ҳолат вазиятни янада оғирлаштириши ва ўткир диареяга дисбактериоз хасталиги ҳам қўшилиши мумкин. 👨‍👨‍👧‍👦 Шундай экан, ота-оналар ёз мавсумида болаларининг овқатланиш рациони, улар истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, яроқлилиги, хавфли бактерия ва вируслардан холилигига ҳамда фарзандлари озодалилигига ниҳоятда эътиборли бўлишлари керак. 🍲 Бунинг учун қўлларни тез-тез совунлаб ювиш, қайнатилган сув ичиш, сабзавот ва мевалар, резаворларни ишлатишдан олдин қайнатилган сувда яхшилаб чайиш, иссиқ овқат тайёрлашда гигиена қоидаларига риоя қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, тез бузиладиган егуликларнинг яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари, хомашё ҳамда пиширилган таомларни алоҳида сақлаш лозим. 🥩🥚Шунингдек, гўшт, тухум ва денгиз маҳсулотларини яхшилаб қовуриш ёки қайнатиш, тез бузиладиган егуликлар ва тайёр таомларни музлатгичда сақлаш, янги пиширилган овқатни олдинги кун қолдиқлари билан аралаштирмаслик зарур. Агар пиширилган таом яна бир кун қолса, уни истеъмол қилишдан аввал иссиқлик билан ишлов бериш (қайнатиш ёки қовуриш) керак. 🪳Бундан ташқари, чивин ва суваракларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, уйда доимо тозаликни сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, пишириш учун фақат янги маҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

❗️Мутахассис: Абдоминал семизлик инфаркт ва инсульт каби жиддий хасталиклар хавфини оширади 📌 Ёш ўтган сари кўпчилик эркакларда қорин қўйиш, яъни абдоминал семизлик кузатилади. Бу эса нафақат ташқи кўриниш, балки саломатликка ҳам жиддий зарар етказади. Шу боис ундан имкон қадар тезроқ қутилиш лозим. ❓Хўш, бунинг учун нима қилиш керак? 👩🏻‍⚕️ Ушбу саволга Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова батафсил жавоб берди.
🖇 — Қорин соҳасининг катталиги, яъни абдоминал семизлик – аёлларда бел айланасининг 80 см.дан, эркакларда 94 см.дан катта бўлиши, — дейди мутахассис. — Бу ҳолат ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Гормонал ўзгаришлар, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик, ёшга доир ўзгаришлар ва ирсият каби омиллар бунга сабаб бўлиши мумкин.
🥙 Айниқса, абдоминал семизлик ривожланишининг асосий сабаби – истеъмол қилинган овқатдаги калориянинг сарф қилинадиган қувватдан кўп бўлишидир. 🌮 Маълумки, инсон ўзининг фаолияти учун овқат орқали қувват олади. Агар у етарлича сарфланмаса, истеъмол қилинган таом ортиқча ёғ тўқимаси кўринишида, аввало, қорин соҳасида йиғилади. Яъни, бу дегани, кўп овқат тановул қилиб, кам ҳаракат қилиш абдоминал семизликка олиб келади. 🏃🏻 Шу боис инсон қанчалик кўп калорияли овқат истеъмол қилса, шунчалик кўп жисмоний фаол бўлиши ва бу калорияни сарфлаши лозим.
Акс ҳолда қорин қўйган эркакларда жисмоний фаоллик сусайиб, уйқу маромининг бузилиши, нафас қисиши каби муаммолар кузатилади. Бу эса юрак фаолияти билан боғлиқ ўзгаришларнинг бошланаётганидан дарак.
🔴 Қолаверса, бундай инсонларда: ✅ қандли диабет 2-тури; ✅ қонда липидлар ва холестерин миқдорининг ортиши; ✅ томирлар атеросклерози; ✅ бўлмачалар фибрилляцияси; ✅ қон томирларда тромблар ҳосил бўлиши; ✅ инфаркт ёки инсульт; ✅ артериал гипертензия (қон босимини ошиши); ✅ репродуктив функциянинг бузилиши (фарзандсизлик); ✅ саратон каби касалликлар хавфи юқори бўлади. 🏥 Шу боис улар, аввало, вазн ортиши сабабларини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиши лозим. Агар даволовчи мутахассис муолажа тартибини белгилаб, маълум турдаги препаратларни буюрса, кўрсатмаларга амал қилиш шарт. ‼️ Шунингдек, таомлар калориясини чеклаш, эрталабки бадантарбия машқларини бажариш, кунига 30-40 дақиқа пиёда юриш, ярим тайёр егуликлар, ёғли, қовурилган таомлар, ширинлик, спиртли ва газли ичимликлардан воз кечиш, кўпроқ тоза сув ичиш ҳамда мева-сабзавотлар истеъмол қилиш ҳам қориндаги ортиқча ёғлардан халос бўлишга ёрдам беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

Assalomu alaykum shu guruhga a'zo bòlinglar.
Показать все...
Показать все...
Amudaryo TTB Kompyuter savodxonligi1

Abror Ozodov invites you to join this group on Telegram.

❗️Мутахассис: Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди 🧑🏻‍🍼Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. 🍼 Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача истисносиз кўкрак сути билан парваришлашни муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар жамият саломатлигини сақлашдаги муҳим вазифа эканлиги белгилаб қўйилган.
👩🏻‍⚕️Она сути — ҳаётнинг биринчи йилидаги болалар учун энг идеал озуқа, — дейди Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева. — У ўзида витаминлар, гормонлар ва антителалар каби ҳаёт учун муҳим бўлган фойдали моддаларни керакли миқдорда жамлаган. Унинг ўрнини, ҳатто, энг сифатли ва қиммат сунъий озуқа маҳсулоти ҳам босолмайди.
👶 Ажабланарлиси, она сути куннинг вақтига ва боланинг ёшига қараб ўзгариб турадиган ноёб таркибга эга. Чақалоқ туғилганда оғиз сути бўлиб, у улғайгани сайин оқсиллар, ёғлар, углеводлар, иммун компонентлар ва антигеник таркиб ўзгариб боради. Ҳатто, оғиз сутини боланинг биринчи эмлаши деб ҳам аташ мумкин. Чунки у энг кўп миқдордаги антикорларни ўз ичига олади. 🩸Фақат она сутидагина боланинг тўлиқ ривожланиши учун зарур бўлган муҳим амино- ва ёғли кислоталар мавжуд. Бу неъмат гўдакда аллергик реакция ҳосил қилмайди. Ундаги зардоб оқсиллари эса кичкинтойнинг ҳужайраларига ўхшагани учун осонгина сўрилади ва қонга ўзгармаган ҳолда киради. 🦠 Қолаверса, бу озуқа кучли инфекцияга қарши хусусиятга эга. Айтиш лозимки, гўдак ҳаётининг биринчи йилида унинг иммунитети етук бўлмайди (у фақат 3 ёшда шаклланади). Шу боис, ҳар бир она эмизиш орқали ўз фарзандига керакли ҳимояни бера олади. Яъни, она сути ёзда ичак инфекциялари, қишда вирусли ва бактериал касалликлардан асрайди. 🫁 Бундан ташқари, бу бебаҳо неъмат билан озиқланиб, улғайган болалар ҳар томонлама яхши ривожланади. Рахит, камқонлик касаллиги, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши каби хасталиклар деярли кузатилмайди. Зотилжам билан эса камдан кам ҳолларда оғрийдилар.
🥡 Афсуски, айрим оналар қарши кўрсатма бўлмаса-да фарзандини кўкрак сути билан эмас, балки сунъий озиқлантириш орқали катта қилишни афзал кўради. Бу билан улар гўдакни касалликларга дучор қилиш хавфини оширади. Ҳатто, айрим олимлар сунъий озиқлантиришни бола учун “метаболик стресс” деб ҳам атайди. Бундай болалар кўпинча нафас олиш ва ичак инфекцияларига мойил бўлгани учун махсус тиббий назоратда бўлиши керак.
🧑🏻‍🍼Шунингдек, эмизиш она соғлиғи учун ҳам жуда муҳим. Жумладан, эмизиш пайтида улардан ажраладиган гормонлар бачадоннинг қисқаришига ёрдам бериб, қон йўқотилишини камайтиради. Бу эса камқонлик хавфини олдини олади. 🤦🏻‍♀️ Шу билан бирга, бундай аёллар туғилгандан кейин тезроқ тикланади. Эмизикли оналар деярли ҳеч қачон туғуруқдан кейинги депрессияни бошдан кечирмайдилар. Уларда кўкрак, тухумдонлар ва бачадон саратони ривожланиш хавфи сезиларли даражада паст бўлади. ‼️ Бир сўз билан айтганда она сути билан озиқлантириш у ва бола саломатлиги учун бирдек фойдали. Шу боис барча аёлларга фарзандини 6 ойгача истисносиз она сути билан боқишни тавсия қиламиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показать все...

Фото недоступноПоказать в Telegram
📣📣📣📣📣 ✅ ТАНЛОВ!!! 08.05.2024 йил соат 14:00 да Амударё туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида мажлислар залида ўтказилади. Манзил: Амударё тумани Манғит шахри Шифокорлар кўчаси 21-уй. ✅ Вакант (бўш) иш ўрни 7 ОП (Киличбой ОФЙ) ўрта тиббий ходим (ҳамшира) лавозимига. ✅ Меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 435 моддаси асосида тузилади. ✅ Танловга шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта) ва ўрта тиббиёт мутаҳассислиги бўйича фаолият олиб боришни тасдиқловчи хужжатлар (диплом, сертификат) билан келиш талаб қилинади. ✅Танловга қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш: https://ssv.uz/uz/vacancy?region_id=35&district_id=113 ✅Танлов жавоблари t.me/AmuTTB мазкур телеграм каналида эълон қилинади.
Показать все...
03:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Jaslar_TV #Qaraqalpaqstan_online #25_04_2024 MEDICINALÍQ XÍZMETTI QAMSÍZLANDÍRÍW ILAJLARÍ DODALANDI Kanalǵa aǵza bolıw:👇👇 https://t.me/jaslar_tv_online https://youtu.be/4-LUvR2jmSA?si=YHPY8c3wBpuSvawu
Показать все...
ORAY++MEDICINALIQ.mp482.93 MB
“Ҳамшира-2024” көрик-таӊлаўы Орта буўын медицина хызметкерлериниӊ кәсиплик билим ҳәм маманлығын асырып барыўды қоллап-қуўатлаў, өз жумысларында жетискенликлерге ерисип киятырған мийирбийкелерди материаллық ҳәм руўхый жақтан хошаметлеў, өз кәсибиниӊ шебер ийелери ортасында саламат бәсеки орталығын қәлиплестириў мақсетинде 2024-жылдыӊ 25-апрель күни “Ҳамшира-2024” көрик-таӊлаўыныӊ Қарақалпақстан Республикасы басқышы өткерилди. Көрик-таӊлаў жуўмағы бойынша “Ҳамшира-2024” Қарақалпақстан Республиксы басқышында 1-орынды Әмиўдәрья районлық медицина бирлеспеси мийирбийкеси Х.Қазақбаева, 2-орында Хожели районлық медицина бирлеспеси мийирбийкеси А.Орынбаева ҳәм 3-орынды Мойнақ районлық медицина бирлеспеси мийирбийкеси А.Махамбеталиевалар ийеледи. Көрик-таӊлаў жеӊимпазлары Қарақалпақстан Республиксы денсаўлықты сақлаў министрлиги ҳәм Өзбекстан денсаўлықты сақлаў хызметкерлери кәсиплик аўқамыныӊ Қарақалпақстан Республикасы кеӊесиниӊ биргеликтеги тийисли дәрежедеги дипломлары ҳәм баҳалы саўғалары менен сыйлықланды.
Показать все...
Амударё ТТБ да 04,05,2024 йил кунги ўтказилган эрталабки бадантарбия машиқларидан лавхалар.
Показать все...