cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Юрист Хизмати | Расмий канал

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Больше
Рекламные посты
126 477
Подписчики
-33224 часа
-3 8817 дней
-17 08630 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
Қисқартиришда ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади? @Yurist_Xizmati 4521-савол: Ассалому алайкум. Мен давлат таълим муассасаси раҳбариман. Апрель ойида янги штат жадваллари тасдиқланди ва унга кўра бир неча штат бирликлари қисқартирилди. Мисол учун 4 штат бирлиги ховли супурувчи штатининг 1 штат бирлиги қисқартирилди ва 4 нафар ховли супурувчининг 1 нафарини иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишимиз лозим. Шундай вазиятда МКнинг 167-моддасида “Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади” деб белгиланган. Ходимларнинг малакаси ва иш унумдорлиги юқори эканлигини қайси мезонларга асосан аниқлаймиз ва уни қандай ҳужжатлаштирамиз, расмийлаштирамиз. Ходим ишдан бўшатилганда судга даъво қилиши мумкин ва суд албатта ходимнинг малакаси ва иш унумдорлигини қандай аниқладинг деган саволни қўяди. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Яхши савол бергансиз. Ҳақиқатдан ҳам ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги ўзи нималиги, у қандай аниқланиши тушунарсиз кўринади. Лекин янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ўзида мазкур саволга жавоб мавжуд. Қаранг! ушбу кодекс 273-моддасида ходимнинг меҳнат вазифасини бажариши учун зарур бўлган малака (билим, маҳорат, кўникма) даражаси – малака нормаси эканлиги белгиланган. Шунингдек, мазкур кодекснинг 369-моддасига мувофиқ ходимнинг малакаси унинг муайян касбий фаолият турини бажаришга тайёрлигини тавсифлайдиган касбий билимлари, малакалари, кўникмалари, лаёқати ва иш тажрибасининг даражасидир. ☝️Юқоридаги қоидаларга кўра муайян лавозимдаги ходимнинг малакаси унинг касбий билимлари (бунда маълумоти назарда тутилади яъни шу касб бўйича ўрта махсус ёки олий маълумот), маҳорати (ўзининг лавозим мажбуриятларини қай даражада бажариши) ва бошқаларга кўра аниқланади. 💁‍♂ Меҳнат унумдорлиги эса, иш вақти давомида ходимнинг ўзининг лавозим мажбуриятларини бажаришдаги натижалари инобатга олинади. Яъни ходимнинг ўз мажбуриятларини сидқидилдан, виждонан бажариши, иш натижаси бўйича камчиликларга йўл қўймаганлиги, мазкур мажбуриятларни қанча вақт оралиғида бажариши аниқланади. Қисқартириш туфайли ходимлардан маълум қисмини ишда олиб қолишда МК 167-моддасидаги имтиёзларни аниқлашда иш берувчи томонидан комиссия тузиб, ходимларнинг натижаларини баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлади. Қўшимча сифатида сизга қисқариш туфайли ходимларни ишдан бўшатиш тартиби ҳақида қуйидаги мақолани аниқ маълумот олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
13 52799Loading...
02
Бир ойлик армияга бормаслик мумкинми? @Yurist_Xizmati 4520-савол: Assalomu alekum meni ukam hozir Rossiya Federatsiyasiga  ishlagani ketgan edi uyda onam bn singlim bor xolos ukamni 1 oylik armiyaga 7 mln 382 ming sum to'lov qilsin deb tinme kelishyabdi  bulmasa sudga beramiz deb tuxtatme bezovta qilishyabdi onam uy bekasi bizda sharoit yuq uncha pulni tulagani biz nima qilishimiz kerak shu vaziyatda ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Ҳарбий хизматдан бўйин товлаб бўлмайди, унга бориш шарт. Бу фуқароларнинг конститутсиявий мажбуриятидир. Ўзбекистон Республикаси Конситутсиясининг 64-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар. Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун 4-моддасига мувофиқ тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар. Қонунинг 6 – моддасига кўра ҳарбий хизматга яроқли, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар. Шу сабабдан ҳам 18 – 27 ёш орасида ҳарбий хизматга яроқли Ўзбекистон фуқароси бўлгани учун сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилади. ❕Шунга кўра сизнинг укангиз ҳам ҳарбий хизматни ўташга мажбур. Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида”ги Низом 5-бандига кўра сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади. 💁‍♂ Демак, укангизни ҳам шартнома имзолатиш учун аввал суҳбат ташкил этилиши лозим эди. Агар суҳбат ўтказилмасдан туриб шартнома имзоланган бўлса, унда бу шартномани бекор қилиш мумкин. Энди қаранг! ушбу банднинг 9-хатбошисига кўра шартнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни навбатдаги чақириш муддати давомида мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ва кафил томонидан имзоланиши ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ва муҳрланган бўлиши керак. Қоиданинг мазмунига кўра шартномада укангиздан ташқари кафилнинг ҳам имзоси бўлиши лозим. ❗️Шунга кўра бу вазиятда туман мудофаа бўлими ходимларининг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
24 481217Loading...
03
⚡️Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар аниқланди ✅ Аввал хабар қилинганидек, мактабгача ва мактаб таълими тизимида меҳнат қилаётган, ўқувчилари юқори натижаларга эришган, ўз устида доимий ишлайдиган, ўз ўқитиш услубига эга малакали педагогларга Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама белгилаш мақсадида икки босқичли танлов жараёнлари ўтказилди. ❗️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди. 👉 Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдори (ҳозирда 5 775 000 сўм)да ҳар ойлик устама тўлаб борилади.
28 237238Loading...
04
⚡️Боғча ва мактабларни аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди 2024 йил 7 май куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш тартиби ва мезонларнинг баҳолаш кўрсаткичларини ҳамда ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 146-сон буйруғи қабул қилинди. ➖1-илова – Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жараёнларини ички баҳолаш тартиби; ➖2-илова – Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташқи баҳолаш тартиби; ➖3-илова – Мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларининг баҳолаш кўрсаткичлари ва умумий балларни ҳисоблаш методикаси; ➖4-илова – Умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларининг баҳолаш кўрсаткичлари ва умумий балларни ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.
25 046269Loading...
05
Синф раҳбарлик учун тўланган пул қайтарилиши мумкинми? @Yurist_Xizmati 4519-савол: Assalomu alaykum xurmatli yurist rayona bosh bugalteri menga 30soat darsim xamda sinf raxbarligi bor rayona bosh ekanamisti meni chaqirib senga notòğri oylik chiqqan deyabdi snif raxbarlik oyligini qaytarib tòlaysan deyapti shu tòğrimi  javob uchun oldindan raxmat ЮРИСТ ЖАВОБИ: “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди. ✅ Мана шу қоидага кўра ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин. ☝️Эътибор беринг! Бу ҳолатда сизнинг фойдангизга ишлайдиган аниқ қоида қуйидаги қарорда ўз аксини топган. Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди. ✅ Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин. 🚫 Бунда сиз синф раҳбар бўла олмайсиз. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра синф раҳбарлик юклатилган бўлса, унда синфдаги ўқувчиларнинг сони ҳисобига қўшимча ҳақ ВМ 275-сон қарорга асосан қуйидаги миқдорларда тўланади: 👉 15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз; 👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз; 👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз; 👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз; 👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз; Агар сизга синфдаги ўқувчилар сони ўртасидаги тавоффут ҳисобига нотўғри қўшимча ҳақ тўланган бўлса ҳам бу пул сиздан қайтарилмайди. Чунки Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
32 031580Loading...
06
⚡️Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказиш учун 1 соат вақт ажратилади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари: 👉 жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади; 👉 мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади; 👉 маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади; 👉 фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади; 👉 йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади; 👉 мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Енг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади. ❌ 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: 🚫 турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш; 🚫 битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш. 🚫 ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
57 317987Loading...
07
Умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказишга доир кўрсатма Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 13 май кунги 04-27-1017-сон хати.
32 296309Loading...
08
⚡️Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказиш учун 1 соат вақт ажратилади ✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари: 👉 жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади; 👉 мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади; 👉 маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади; 👉 фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади; 👉 йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади; 👉 мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Енг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади. ❌ 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: 🚫 турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш; 🚫 битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш. 🚫 ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
230Loading...
09
​​⚡️Педагоглар кутаётган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди: Б+ учун ҳам устама берилиши режалаштирилмоқда Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Эътиборлиси, янги лойиҳада дастлабки ишлаб чиқилган лойиҳага қараганда ўқитувчилар томон енгиллик берилган. Яъни дастлабки лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан Раш модели бўйича А ва А+ даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса С+ ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди. Аммо вазирлик билдирилган фикр ва таклифларни инобатга олиб, эски лойиҳани бекор қилган ҳамда янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун Б+ даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса Ч даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган. Лойиҳа 7 майда эълон қилинган бўлса, бугунгача 3 мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган. Лойиҳа муҳокамаси 22 майга қадар давом этади.
40 828502Loading...
10
❗️2025 йил январдан пенсионерлар ишлаши мумкин бўлмаслиги ҳақидаги хабарлар ростми? @Yurist_Xizmati 4519-савол: 2025йил январдан пенсионерлар ишлаши мумкин булмасмиш кандай карор чикарилаяпти ЮРИСТ ЖАВОБИ: 🙅‍♂ Йўқ ҳозирда бундай қарор қабул қилинмаган. Аксинча ишловчи пенсионерларни ишдан бўшатиш мумкинлиги ҳақидаги қоида янги Меҳнат кодексининг 161-моддасидан чиқариб ташланган. ❗️Шундай экан ҳозирда пенсионерларнинг ишлашини чекловчи бирор қоида йўқ деб ҳисоблаймиз. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
41 599886Loading...
11
Қоровулларнинг иш графиги қандай? @Yurist_Xizmati 4518-савол: Assalomu aleykum. Maktab qorovullarining ish soatlari haqida bilmoqchi edim.Bir kunda necha soat? Bir oyda necha soat ? Bayram kunlari qo'shimcha haq to'lanadimi? ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Умумий қоида бўйича ходим ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин. Бу Меҳнат кодексининг 182-моддасида белгиланган. Таъкидлаш лозимки, мазкур меёр қонун чиқарувчи томонидан тўлиқ яъни 1 ставкада ишлайдиган ходимлар учун белгиланган меёр саналади. Шунга кўра 1 ставкада ишлайдиган лаборат ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин. Бунда МК 185-моддасига мувофиқ ҳар кунги ишнинг (сменанинг) давомийлиги ўзига нисбатан иш вақтининг нормал давомийлиги белгиланган ходимлар учун: •  олти кунлик иш ҳафтасида — етти соатдан; •  беш кунлик иш ҳафтасида — саккиз соатдан ошмайдиган тарзда белгиланади. Агар иш сменали ташкил этилса, кунлик смена соатларининг энг кўп миқдори 12 соат бўлиши мумкин. МК 206-моддасига асосан ишнинг тугаши ва унинг кейинги куни (сменада) бошланиши ўртасидаги ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш давомийлиги, шу жумладан дам олиш ва овқатланиш учун танаффус ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас. ❗️Сизнинг иш сменангиз дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келганда қўшимча ҳақ тўланади. Қаранг! бунда МК 263-моддасига асосан дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қуйидагиларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади: 👉 ишбай ишловчиларга — камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича; 👉 меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга — кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида икки ҳиссаси миқдорида; 👉 маош оладиган ходимларга — ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси миқдорида. ✅Шундай экан сизга ҳам дам олиш ёки байрам куни ишлаганингиз учун юқоридагиларга амал қилган ҳолда қўшимча ҳақ тўланиши керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
14 961400Loading...
12
Никоҳдан ажрашиш бўйича ариза доимий яшаш жойи бўйича бериаладими? @Yurist_Xizmati 4517-савол: Savolim fuqarolik ishlariga oid. Oila, ajrim masalasi. Hullas ajrashishga ariza bermoxchi bogan ayol toshkent viloyatida doimiy royxatda turadi, toshkent shaharda ijaraga uy olib vaxtincha royxatdan otgan holda ikki nafar farxandi bilan istiqomat qiladi. Ajrashish uchun arizani vaxtincha royxatda turgan joyi boyicha bermoxchi bolganda uni doimiy royxatda turadigan manzili boyicha ariza berishi kerakligini aytishadi va u majbur uzoq yol bosib ming qiyinchilik bilan ariza topshiradi lekin natija bomidi. Savol shuki, arizani toshkent shahar ozida vaxtincha royxatda turgan manzili boyicha sudga kiritsa boladimi? Mumkin bosa asos bilan keltirib chuntirsangiz, mabodo ariza berishga borganda yana sarson qilishsa shu asoslani keltirib otishga. Agar iloji yoq bosayam asoslarini korsatib oting. Raxmat. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Фуқаролик протсессуал кодексининг 33-моддасида аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилиши қайд этилган. Бу умумий қоида ҳисобланиб, айрим истеснолар белгиланади. Хусусан, ушбу кодекс 34-моддасига асосан даъвогарнинг вояга етмаган болалари борлиги туфайли у жавобгар яшаб турган жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига боришга қийналса, никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг яшайдиган жойидаги судга тақдим этилиши мумкин. ☝️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада яшаш жойидаги судга ариза бериш мумкинлиги қайд этилган. Бунда доимий яшаш жойи деб алоҳида таъкидланмаган. 33-моддада ҳам фақат доимий яшаш жойи эмас, доимий машғул бўлган жой ҳам келтирилган. ✅ Шунга кўра сиздаги вазиятда никоҳдан ажрашиш бўйича аризани даъвогар сифатида аёл ўзи ҳозирда яшайдиган (Тошкент шаҳар) манзилдаги судга беришга ҳақли. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
31 17756Loading...
13
#Қойил 👏 ⚡️Магнус Карлсен Нодирбек Абдусатторовга мағлуб бўлганидан сўнг ҳиссиётларини жиловлай олмади Ўзбекистонлик гроссмейстер дунёнинг биринчи рақамли шахматчисини яна бир бор мағлуб этди. !
43 626160Loading...
14
Ўриндошларга таътил бериладими? @Yurist_Xizmati 4516-савол: Ассалому алейкум, Мен Мактабда асосий 0,5 ставка психолог лавозимида, Яна бир Мактабда 0,5 уриндош булиб 1чи декабрдан ишлаб келмокдаман. Уриндош булиб ишлаётган мактабдан хам таьтилга чикишим мумкинми яъни таьтилга пули олиш имкониятим борми, шу Мактабда 25-  май куни буйрук бекор килинади факат дейишди, шу тугрими, таьтил берилмайдими, жавоб учун олдиндан рахмат! ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Ўриндошликдаги иш жойингиздан ҳам таътил ҳамда таътил пули оласиз. Қаранг! Меҳнат кодексининг 439-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 16-бандига кўра ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади. Агар ўриндошлик асосида ишнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, ўриндошлик асосида ишда йиллик меҳнат таътили учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади. ✅ Юқоридаги қоидага кўра сизга таътил берилиши ҳамда унга мутаносиб равишда таътил пули олишга ҳақлисиз. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
39 5661 058Loading...
15
Мактаб ўқувчисини жазога торса бўладими? Ҳозирда мактаб ўқувчилари томонидан содир этиладиган турли ҳуқуқбузарликлар учраб туради. Мисол учун бошқа ўқувчилар билан жанжаллашиш, бошқа ўқувчиларга тухмат ёки уларни ҳақорат қилиш ва бошқалар. Бундай вазиятларда ҳуқуқбузарга эмас, уларнинг ота-онасига жазо чораси қўлланилиши ҳолатлари ҳам мавжуд. Бу ўқувчининг маъмурий ёки жиноий жазо чораси қўллаш ёшига етмаганлиги билан изоҳланади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиш ёши 16 ёш этиб белгиланган. Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ҳам 16 ёш этиб белгиланган. Лекин Жиноят кодексининг 17-моддасига мувофиқ айрим жиноят учун 14 ёки 18 ёшдан бошлаб шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. ❗️Демак, ўқувчи содир этган ҳуқуқбузарлиги ва ёшидан келиб чиқиб жавобгарликка тортилиши мумкин.
36 089281Loading...
16
Ўқитувчи ота-оналар номидан kindalik.com'га кириши керакми? @Yurist_Xizmati 4515-савол: Assalomu aleykum! Men 11-sinflarga sinf rahbarman. Maktabimiz zavuchi o'quvchilarning emaktab ya'ni kundalik.comda ota-onalar faolligi bo'yicha siz ma'sulsiz deb bu sizga 205-buyruq bo'yicha yuklatilgan deb qo'ymayapti. Ota-onalarni majburiy obuna qilganday qildik. Endi ularning farzandlarining baholarini ko'rib chiqishiga undashimiz aks holda o'quvchilarning ota-onasining login, paroli bilan birma-bir kirib chiqing o'zingiz deyapti?! Bu qanchalik qonunga to'g'ri keladi?! ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Бу масалада сиз завучнинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига ёки меҳнат инспекторига мурожаат қилишингиз лозим. Унинг бу ҳаракатлари ноқонунийдир. 1⃣ Биринчидан, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: 👉 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 👉 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. 2⃣ Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган. 3⃣ Учинчидан, Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 3058) 15-бандида Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан синф журнали (босма ёки электрон) юритилиши белгиланган. Бунда ўқитувчи ўз лавозим мажбуриятларидан келиб чиқиб, жунрал юритади. Қаранг! Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда ўқитувчининг электрон журнални юритиш мажбурияти белгиланган. ❗️Шунга кўра ўқитувчи дарсда давомад ва баҳоларни кундалик платформасига киритиши шарт. Лекин унинг мажбуриятлари қаторида ота-оналарнинг номида кириш қайд этилмаган. ❌ Шунга кўра бундай талаб қўйиш мутлақо тақиқланади. Бу вазиятда завучнинг ҳаракати учун унга маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
41 332918Loading...
17
❗️Мажбурий меҳнат тақиқланган! Иш берувчи ходимларни ўзининг корхонаси ёки “дача”сида иш вақти олиб бориб ишлатиши, ўзининг шахсий мақсадлари учун ишлатиши ҳолатлари учраб туради. Бу эса қонунчилик бўйича мажбурий меҳнатдир. ❌ Аслида иш берувчи томонидан ходимларни меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади. Аввало, шуни айтиш керакки, Меҳнат кодексининг 5-моддаси мажбурий меҳнат бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатиши белгиланган ҳамда мажбурий меҳнат тақиқланган. Шунингдек, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: 🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирон-бир шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқланган. ❗️Учинчидан, қонунчиликда мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун жавобгарлик белгиланган.  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига биноан меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш: ➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
36 935178Loading...
18
15 сутка қамалган шахс ўқитувчи бўлиши мумкинми? @Yurist_Xizmati 4514-савол: Саволим шундан иборат 15 сутка камалиб чикса хам уктиувчилик килса буладими? суда айибни тан олган ЮРИСТ ЖАВОБИ: Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 15-моддасига асосан Қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди: 🚫 қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар; 🚫 қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар; 🚫 педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар; 🚫 психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар. Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади. ❗️Шунга кўра маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги суднинг қарорида педагогик фаолият билан шуғулланиш мумкин эмаслиги қайд этилган бўлсагина ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланиш мумкин эмас. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
42 148167Loading...
19
​​Мактабларда телефонларни сақлаш бўйича махсус қутилар ташкил этилиши тўғрими? @Yurist_Xizmati 4513-савол: Assalomu aleykum. Bizining maktabda shunaqa shkaflar qoʻyildi. Har kuni oʻquvchilarning telefoni oʻzining roziligisiz yigʻib olinib dars tugagandan keyin berilyabdi. Sinfimizda online oʻqiydiganlar bor bular telefonsiz darsliklarni koʻrolmayabdi, kimlargadr lugʻat kerak bu ham boʻlmayabdi telefonsiz. Bu shkafda oʻqituvchilar uchun ham tokchalar bor uchun, lekin ularning birortasi telefonini qoʻymaydi. Bu xolat boʻyicha nima deya olasiz, bu qonunga nisbatan qanchalik oʻrinli va qanday chora koʻrsak telefonlarimizni olib qoʻyishmaydi. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандига асосан Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар: •  телефонини ўчириб қўйиши; •  телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт. 💁‍♂ Бунда низомнинг 14-бандига биноан бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш ҳуқуқига эга. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳамда ташриф буюрувчи бошқа фуқаролар шахсий мобил алоқа воситаларини овозсиз ҳолатга келтиришлари, таълим муассасаларида ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда (мактаб фоеси, маънавият хонаси, синф хоналари ва бошқа қулфланадиган жойларда) қулфли қутилар ташкил этилиши, таълим муассасасининг биносига кирилганда мобил алоқа воситаларини топшириш ва дарс жараёнлари тугагандан сўнг қабул қилиб олиш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилади. ❗️Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда телефонларни олиб қўйиш бўйича ташкил этилган чора ҳуқуқий асосга эга. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
66 192704Loading...
20
❗️Уйни талабаларга ижарага берганлардан солиқ ундирилмайди Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ундан келадиган даромад (ижара ҳақи) солиқ солинадиган даромад тоифасига киради. Бунда Солиқ кодексининг 375-моддасига биноан солиқ тўловчининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари мулкий даромадлар тоифасига киради ва у жами дорамад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғини солиш объекти саналади. Бунда Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан ижара ҳақидан 12 фоиз солиқ ундирилади. Агар шахс уйини талабага ижарага берса, унда ижарага берувчи солиқдан озод қилинади. Солиқ кодексининг 378-моддаси 19-бандига кўра солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ тўловчиларнинг даромад солиғидан озод қилинади. Бунда талаба Фуқаролик кодексининг 600-моддасига асосан ижарага берувчи билан уй-жой ижараси шартномасини тузиши талаб этилади. Мазкур шартномаси Фуқаролик кодексининг 603-моддасига биноан давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
33 106187Loading...
21
Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади Ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали 2 босқичда оширилади: 👉 соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун - 94,5 балл; 👉 бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади Амалда ўқишга киришда минимал ўтиш баллари барча йўналишлар учун 56,7 балл эди.
42 007207Loading...
22
Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифлари Ҳурматли каналимиз кузатувчилари куни кеча эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1- апрелдаги 105-сонли буйруғига 5-илова билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) бўлинмалари, вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида” 2023-йил 16-августдаги 247-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1- апрелдаги 105-сонли буйруғига 4-илова билан Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифлари янгидан тасдиқланди. ❗️Шу сабабли, мактаб раҳбар ходимлари, ишга кирмоқчи бўлган номзодлар ва ҳуқуқшунослар янги малака талабларига риоя қилиши лозим. Қуйидаги ҳавола орқали янги малака талаблари билан танишишингиз мумкин.
45 000347Loading...
23
⚡️Бугун барча ходимлар, ҳаттоки ярим ставкадагилар ҳам 1 соат вақтли кетишга ҳаққи бор Меҳнат кодекси 187-моддасига кўра (Ишланмайдиган байрам кунлари арафасидаги ишнинг давомийлиги) ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. МК 187-моддасининг 1-қисми эски МК 121-моддаси билан деярли бир хил. Фақатгина эски 121-моддадан фарқли равишда, Янги МК 187-моддаси 2-қисм билан тўлдирилган. Унга кўра, байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади. Янги Меҳнат кодекси 208-моддасига кўра, қуйидаги кунлар ишланмайдиган байрам кунларидир: 📌 1 январь — Янги йил; 📌 8 март — Хотин-қизлар куни; 📌 21 март — Наврўз байрами; 📌9 май — Хотира ва қадрлаш куни; 📌 1-сентабр — Мустақиллик куни; 📌 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни; 📌 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни; 📌 Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни; 📌 Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни. Ишланмайдиган байрам кунлари ҳам амалдаги МК 131-моддаси бир хил яъни 9та ишланмайдиган байрам кунлари мавжуд. ❗️Диққат! Байрам кунлари ва ишланмайдиган байрам кунларини чалғитиб юборманг! Ўзбекистон Республикасида қонун билан тасдиқланган байрамлар сони — 30 та. 👉 Шундан 9 таси ишланмайдиган; 👉 қолган 21  таси ишланадиган байрам кунларидир. Масалан, 14 январь Қонун билан белгиланган байрам лекин ишлаймиз, 8 март эса ишланмайдиган байрам куни))) ❗️Фақат “11 Ноябрь — Касаба уюшмалари куни” ишланмайдиган байрам куни сифатида расман эълон қилинса, ишланмайдиган байрам кунлари 10та бўлади. Ҳозирча  “11 Ноябрь — Касаба уюшмалари куни” нинг мақоми  ишланадиган байрам куни сифатида турибди. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati
51 121384Loading...
24
Боқувчисини йўқотган оналарга солиқ имтиёзи борми? @Yurist_Xizmati 4512-савол: Ассалому алайкум. Ўқитувчи бўлиб ишлайман. 2 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандим бор. Яқинда боқувчисини йўқотган оналарга, агар уларнинг камида 2 нафар вояга етмаган фарзанди бўлса, даромад солиғи ушланмаслиги хақида маълумотга кўзим тушди. Фарзандларимга нафақа пули оламан. Бу қарор шундаям амал қиладими? Қаерга мурожаат қилсам бўлади? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Солиқ кодексининг 380-моддаси 6-бандига кўра икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар солиқ солишдан қисман (яъни даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлари) озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон Фармонига кўра МҲТЭКМ 1 050 000 сўм этиб белгиланган. Демак, даромадингизнинг 1 480 500 сўм қисми даромад солиғидан озод қилинади. 💁‍♂ Мисол учун сизнинг ойлик даромадингиз 3 млн сўмни ташкил этса, юқоридаги сумма солиқдан озод қилингани ҳисобига сизнинг 1 519 500 сўм миқдоридаги даромадингиздан ушбу кодекс 381-моддасига биноан 12 фоиз миқодирда даромад солиғи ундирилади. Бунда мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси асосида берилади. Бу имтиёз эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда берилади. ✅Шунга кўра сиз ҳам боқувчисини йўқотганлик пенсияси олмасангиз юқоридаги имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.
45 022132Loading...
25
⚡️Ижобий натижаларга эришаётган мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 -майдаги 263-сон қарори билан Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий урта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди. Низомга кўра: ➖ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилади. ➖ Раҳбарияти ва ўқитувчилари рағбатлантиришга тавсия этилган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхати ҳар ўқув йили якунида эълон қилинади ҳамда кейинги бир ўқув йили давомида ушбу мактабнинг ўқитувчиларига мазкур қарорга мувофиқ раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама берилади.
48 476477Loading...
26
⚡️Яхши натижа кўрсатаётган мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига устама берилади Ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилди.
42 650486Loading...
27
Келинни уйдан чиқарсак бўладими? @Yurist_Xizmati 4511-савол: Salom menga majburiy uyga kiritish bòyicha ma'lumot kerak. Ukamni shariy nikohdagi xotini (bir nafar farzandi bor) 2022 yil Otamning nomidagi(vafot etganlar) (foydalanuvchi onam) uyga majburiy tartibda sud qarori bilan kiritildi uy joydan onam aka ukalariz meni foydamga voz kechishdi va uy meni nomimga òtgan hozirgi kunda mulkdor menman ammo ukam boshqa uylanib boshqa uyda yashaydi. Kelin har xil baxonalar bilan uyda janjal chiqaradi bir marta menga tuxmat qilib ma'muriy jazo ham oldim. Kelin uyga kelgan qarindoshlarim bilan janjal qilib 41 va 52 moddalari bilan sudlangan. Shundan sòng ham har xil baxonalar bilan janjal qilib kelmoqda u uyda meni oilam va farzandlarimga ham gapirib tenchimni bòzmoqda onamga ikki bor urib tan jarohati yetkazdi shuni uydan chioqish uchun nima ish qilishim kerak ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Бу вазиятда фуқаролик судига ўша шахсни уй-жойдан чиқариш бўйича даъво қилишингиз лозим. Қаранг! Уй-жой кодекси 32-моддасига кўра уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади. Мазкур норманинг мазмунига кўра фақат мулкдорнинг номида бўлган уй-жойда унинг оила аъзолари биргаликда яшаш ҳуқуқига эга. Хатто оилавий муносабатлар тугатилган тақдирда ҳам (ажрашганликни назарда тутдим). Бу ерда икки тушунчани изоҳлаш талаб этилади. Биринчиси мулкдор. Фуқаролик қонунчилигига мувофиқ мол-мулк қонуний унга тегишли бўлган шахс мулкдор ҳисобланади. 💁‍♂ Соддароқ айтганда сиздаги вазиятда уй сизнинг номида бўлганлиги туфайли сиз мулкдор бўласиз. Демак уйда сизнинг оила аъзоларингиз ва сиз рухсат берган шахслар яшашга ҳақли. ➡️ Энди оила аъзолари тушунчасига тўхталиб ўтамиз. Юқоридаги кодекс 32-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Бундан кўриниб турибдики, онангиз, отангиз ва сизлар яъни фарзандлар унинг оила аъзолари деб топилади. Шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин. Бу норманинг мазмунига кўра ота-онангиз ва қолган ака-ука, опа-сингилларингиз ўзаро келишув асосида оила аъзолари деб топилиши мумкин. 🙅‍♂ Бундан кўриниб турибдики, келин оила аъзоси ҳисобланмайди. Бу вазиятда келинни уйдан чиқаришни сўраб сиз мурожаат қилишга ҳақлисиз. ✅ Шундай экан уй-жойдан кўчириш бўйича даъво қилиш орқали сиз келинни уйдан чиқаришингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
38 199168Loading...
28
Эр-хотин ажрашганда фарзанд кимга қолади? @Yurist_Xizmati 4510-савол: Savolim shundan iboratki. Ukam oilasi bilan kelisha olmay qoldi. 1 ta farzandi bor. Jiyanim onasidan koʻra dadasini yaxshi koʻradi. 2 lasi yashamay qolsa farzand kim tomonda qoladi? Onasi haqida eshitsa asabiylashib ketadi. Kelinimiz 14 yanvar kuni uydan farzandi bilan urushib chiqib ketdi. Endi farzandini olmoqchi. Farzand otasida qoladimi yoki onanikimi? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Оила кодексининг 66-моддасининг мазмунига кўра бола қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ушбу кодекс қоидаларига мувофиқ бола ота-онасига биринчи даражали қариндош ҳисобланди. ✅ Шундай экан, фарзандлар отаси билан кўришиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, мазкур кодекс 71-моддасига кўра ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир. Бундан ташқари кодекс 73-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги ва тарбиялаши шартлиги мустаҳкамлаб қўйилган. 💁‍♂ Сиздаги ҳолатни янада аниқ очиб берадиган нормага эътиборингизни қаратамиз. Қаранг! Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу норма Оила кодекси 76-моддасида келтирилган. Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда: 👉 боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини; 👉 ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини; 👉 болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини; 👉 ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини; 👉 ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни; 👉 болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади. ✅ Юқоридаги қоидаларга биноан агар укангиз ушбу мезонларга жавоб берса, фарзандини ўз қарамоғига олиши мумкин. ❗️Бунинг учун фуқаролик судига фарзандини ўз қарамоғига олиш бўйича мурожаат қилиши керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
45 546243Loading...
29
Декрет таътилидан ишга чиққанига 5 ой бўлган ходимни мажбурий аттестацияга жалб қилиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4509-савол: Ассалому алайкум Саволим: мен декрит таътилидан ишга чикканимга хали 5 ой булди 1 ярим еш фарзандим бор. Мен мажбурий аттестацияга жалб килинаманм? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 6-бандига кўра: 👉 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; 👉 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. ❗️Мана шу қоидага кўра, сиз декретдан қайтган вақтингиздан бошлаб 1 йил давомида сизнинг тоифангиз сақланиши керак. Бунда 48-бандига кўра тоифангиз бўйича ҳақ тўлаш давом этади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
43 191202Loading...
30
Ердан 3 йил фойдаланмаса, олиб қўйиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4508-савол: Assalomu alaykum yaxshimisiz kechirasiz bir savolim bor edi Mening uyim M-37 magistral yoʻl yoqasida joylashgan uyimni orqasida 0.15 ga yoʻlni muhofaza zonasi bor men usha yerdan yillar davomida xechqanaqa soliq toʻlamasdan foydalanib kelaman. Usha yerdan bir fuqaroga auktsiondan yer sotilga 09.12.2020 yilda. Endi kelib men ekkan daraxtlarni buzib qurilish qilmoqchi shunga yerni sotib olgan fuqaroni xaqqi bormi. Auktsion bayonnomasida yozilgan 12 oy davomida qurilish qilish va 100 milon soʻm investitsiya kiritish toʻgʻrisida. Oradan uch yil vaqt oʻtdi bayonnoma xali ham oʻz kuchidami ЮРИСТ ЖАВОБИ: Аслида сиз мулкдор бўлмасдан туриб ёки ер участкасига нисбатан ҳуқуқ ўрнатмасдан (ижара, доимий фойдаланиш) аввал, ер участкасига ҳеч нима экишингиз мумкин эмас. Фуқаролик кодексининг 164-моддасига мувофиқ мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 💁‍♂ Шундай экан ерни эгаллаш, унга экин экиш ёҳуд қурулиш қилиш мулкдорга ёки у рухсат берган шахсга тегишли бўлади. Шунингдек, мулкдор ёки ҳуқуқ эгаси, юқоридаги кодекс 228-моддасига биноан мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли. ☝️Мана шу қоидага кўра, аукционда ғолиб бўлган шахс сиздан ерни қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, Ер кодексининг 36-моддасида шахс қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида ер участкасига нисбатан мазкур шахснинг ҳуқуқлари бекор қилинади. ✅ Ушбу нормага мувофиқ бундай ваколат вилоят ҳокимларига берилган бўлиб, сиз ҳам аукционда ер участкасини ютиб олган шахснинг 3 йил давомидаги ҳаракатсизлиги устидан мурожаат қилиб, ер участкасига нисбатан унинг ҳуқуқларини бекор қилдиришингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
46 588147Loading...
31
❗️68 баробар тўлов тўлиқ бекор бўлмаган. ЙПХ ходими батафсил билиб оламиз
51 510249Loading...
32
#Хушхабар ⚡️Автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш нархи эски ҳолатга қайтди, 68 баробарга арзонлади 2024 йил 3 майдан бошлаб автотранспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланди.
63 995656Loading...
33
⚡️Давлат боғчаларида тўлов миқдори оширилади 2024 йил 1 июндан бошлаб боғча тўлови: 👉 Тошкент шаҳри бўйича - 295 минг сўм; 👉 вилоят бўйсинувидаги шаҳарларда - 247 минг сўм; 👉 туман марказларида - 220 минг сўм.
46 215426Loading...
34
Ўғлим чет элга мусобақага кетяпти, четга чиқиши учун отасидан розилик олиш керакми? @Yurist_Xizmati 4507-савол: Ассалому алайкум. Турмуш уртогим билан конуний ажрашганман. Фарзандим 9 ёшда. Отаси фарзандидан хеч качон келиб хабар олмаган. Фарзандим фан олимпиадасидан чет элган чикиши керак. Мусобака учун. Отасини рухсати керак дейишябди. Алиментни бир - икки йилда номига тулаб куяди. Бирор конуний чораси борми? Нахотки шунча йил хабар олмаган фарзанди. Унинг рухсатисиз четга чиколмаса. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 26-декабрдаги ПҚ-4079-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 22-бандига кўра вояга етмаган фарзандни чет элга чиқишида унинг ота-онаси нотариал розилик бериши белгиланган. Шунингдек, ушбу бандга кўра 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда, хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин. Мазкур низомнинг 33-бандида хорижга чиқишда ота-онанинг розилиги олинмайдиган асослар белгиланган. Унга мувофиқ қуйидаги ҳолатларда ота-онадан бирининг розилиги талаб қилинмайди: 👉 ота-онанинг бири вафот этганда; 👉 боқувчиси ёлғиз она бўлган ҳолларда; 👉 боланинг ота-онасидан бири хориж фуқароси бўлганида; 👉 ота-онадан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган, бедарак йўқолган деб топилган ёхуд муомалага лаёқатсиз деб топилганида; 👉 ота-онадан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганида. ❗️Шундай экан сиздаги ҳолатда юқоридаги асослардан бири мавжуд бўлмаса, фарзандингиз қандай мақсадда четга чиқишидан қатъий назар турмуш ўртоғингиз бунга розилик бериши лозим бўлади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
36 74467Loading...
35
❗️500$ долларга Тико олиб балога қолган одам Мана ўша ролик...
38 857244Loading...
36
Боғчаларда ота-оналар тўлови ошгани юзасидан изоҳ берилди Мактабгача таълим агентлиги вакилининг маълум қилишича, 2021 йилда ота-оналарнинг боғча тўловлари болаларнинг овқатланиш харажатларини 60 фоизга қоплаган, ўтган 3 йил ичида эса озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар нархи ошиши ҳисобига бу кўрсаткич 35 фоизга тушиб қолган. Боғча тўлови ошишига 2 сабаб кўрсатилган: 1⃣ Биринчи сабаб: Статистик кўрсаткичларга қарайдиган бўлсак, 3 йил давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифлари 1,4 баробарга, яъни 40 фоизга ошди. Худди шундай озиқ-овқат маҳсулотлари ёки коммунал тўловлари 2 баробардан ортиқ ошди, электр энергияси учун тариф 2021 йилга нисбатан 2,2 баробарга ошди. Худди шундай озиқ-овқат нархлари ва бошқа тарифларнинг ошиши, давлат бюджетидан бир болани овқатлантиришга қилинаётган харажат ошиб кетган; 2⃣ Иккинчи сабаб: ота-оналарга енгиллик бўлиши учун нархлар оширилмасдан, сақлаб келинди, лекин бунинг оқибатида айрим кўнгилсиз ҳолатлар, мисол учун, ҳар хил ўғриликлар [юзага келди]. Шу билан бирга, озиқ-овқатнинг сифатини ошириш мақсадида унга қилинаётган харажатни ҳам орттиришимиз керак. Қанча кўп инвестиция қилинса, шунча сифати ҳам ошиб бораверади”,  📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
45 654260Loading...
37
Қирғизистонда юк машинаси 29 нафар болани уриб юборди Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманида музқаймоқ ортилган кичик ҳажмли юк машинаси оммавий тадбир вақтида ўқувчиларни босиб кетди Маълум қилинишича, 9 дан 16 ёшгача бўлган 29 нафар бола жароҳатланган. 18 нафар бола шифохонага олиб кетилган. Улардан 7 нафари реанимацияга ётқизилган. 3 нафарининг аҳволи эса оғир дея баҳоланмоқда. 11 нафар болага воқеа жойида ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга юборилган. Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси тепаликда тўхтаган ҳолатда турган. Воқеа содир бўлган вақтда рулда ҳайдовчи бўлмаган. Юк машина тормоздан чиқиб кетиб, пастликка қараб ҳаракатланган ва республика танловида “Манас” достонини ижро этиш учун сафга тизилган ўқувчилар устидан юриб кетган.
34 821166Loading...
38
Алиментни ўз вақтида тўламаётган шахсларга қандай чора кўриш мумкин? @Yurist_Xizmati 4506-савол: Ассалом алекум. Алимент масаласи буйича савол бермокчийдим. 2023 йил 24 октябрда суд карори чиккан. Иккита болам бор. Биттаси 5 ёш, биттаси бир ёш. 18 ёшгача алимет пули ва 3 ёшгача моддий ёрдам берилсин деб суд карор чикариб берган. Турмуш уртогим ойма ой 1 милён 891 минг сумдан тулаши керак. Лекин 500, 700 минг килиб ташаб куйяпти канака чора курсам булади? Ун милёндан ошган карздорлиги. Ундириш учун кимга мурожаат килсам булади? Жавоб учун олдиндан рахмат ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Бу вазиятда алимент қарздорлигини ундириш учун МИБга мурожаат қилишингиз лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-майдаги ПҚ–3016-сон қарорига 4-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги низомга 9-бандига мувофиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. ❗️Шунингдек, низомнинг 12-бандига кўра суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш соҳада МИБ жавобгар ҳисобланади. ☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра суд қарорларини ижро этишга ваколатли ва мажбуриятли орган бу МИБ. Шунга кўра ижрочи сиздаги ҳолат бўйича суд ҳужжатини ундай қандай тартибда ёзилган бўлса, шундай тартибда ижро этиши керак. Энди турмуш ўртоғингизнинг алимент тўламаганлиги масаласига келсак, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-4(прим)-моддасига кўра моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик: ➖ ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ✅ Шунга кўра, мазкур масала МИБ орқали ҳал қилинади деб ҳисоблаймиз. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
32 184201Loading...
Қисқартиришда ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади? @Yurist_Xizmati 4521-савол: Ассалому алайкум. Мен давлат таълим муассасаси раҳбариман. Апрель ойида янги штат жадваллари тасдиқланди ва унга кўра бир неча штат бирликлари қисқартирилди. Мисол учун 4 штат бирлиги ховли супурувчи штатининг 1 штат бирлиги қисқартирилди ва 4 нафар ховли супурувчининг 1 нафарини иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишимиз лозим. Шундай вазиятда МКнинг 167-моддасида “Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади” деб белгиланган. Ходимларнинг малакаси ва иш унумдорлиги юқори эканлигини қайси мезонларга асосан аниқлаймиз ва уни қандай ҳужжатлаштирамиз, расмийлаштирамиз. Ходим ишдан бўшатилганда судга даъво қилиши мумкин ва суд албатта ходимнинг малакаси ва иш унумдорлигини қандай аниқладинг деган саволни қўяди. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Яхши савол бергансиз. Ҳақиқатдан ҳам ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги ўзи нималиги, у қандай аниқланиши тушунарсиз кўринади. Лекин янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ўзида мазкур саволга жавоб мавжуд. Қаранг! ушбу кодекс 273-моддасида ходимнинг меҳнат вазифасини бажариши учун зарур бўлган малака (билим, маҳорат, кўникма) даражаси – малака нормаси эканлиги белгиланган. Шунингдек, мазкур кодекснинг 369-моддасига мувофиқ ходимнинг малакаси унинг муайян касбий фаолият турини бажаришга тайёрлигини тавсифлайдиган касбий билимлари, малакалари, кўникмалари, лаёқати ва иш тажрибасининг даражасидир. ☝️Юқоридаги қоидаларга кўра муайян лавозимдаги ходимнинг малакаси унинг касбий билимлари (бунда маълумоти назарда тутилади яъни шу касб бўйича ўрта махсус ёки олий маълумот), маҳорати (ўзининг лавозим мажбуриятларини қай даражада бажариши) ва бошқаларга кўра аниқланади. 💁‍♂ Меҳнат унумдорлиги эса, иш вақти давомида ходимнинг ўзининг лавозим мажбуриятларини бажаришдаги натижалари инобатга олинади. Яъни ходимнинг ўз мажбуриятларини сидқидилдан, виждонан бажариши, иш натижаси бўйича камчиликларга йўл қўймаганлиги, мазкур мажбуриятларни қанча вақт оралиғида бажариши аниқланади. Қисқартириш туфайли ходимлардан маълум қисмини ишда олиб қолишда МК 167-моддасидаги имтиёзларни аниқлашда иш берувчи томонидан комиссия тузиб, ходимларнинг натижаларини баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлади. Қўшимча сифатида сизга қисқариш туфайли ходимларни ишдан бўшатиш тартиби ҳақида қуйидаги мақолани аниқ маълумот олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показать все...
Qisqarish sababli ishdan bo'shayotgan xodimda qanday huquqlar bor?

Qisqartirish! Bu xodimlar uchun juda noqulay eshitiladigan va ularning ko‘nglini hijil qiladigan tushuncha bo‘lsa, kerak. Negaki, bu jarayon ko‘p holatlarda adolatlik, bir taraflamalik, noxolislik bilan o‘tkaziladiki, natijada anchagina xodimlarning tinchligi, mehnat huquqlari poymol etiladi. Aksariyat holatlarda qisqartirish munosabati bilan mehnat shartnomasi bekor qilinganda Mehnat kodeksida aniq belgilab qo‘yilgan qoidalar buziladi. Bu esa o‘z navbatida xodimlarga […]

👍 33👎 2
Бир ойлик армияга бормаслик мумкинми? @Yurist_Xizmati 4520-савол: Assalomu alekum meni ukam hozir Rossiya Federatsiyasiga  ishlagani ketgan edi uyda onam bn singlim bor xolos ukamni 1 oylik armiyaga 7 mln 382 ming sum to'lov qilsin deb tinme kelishyabdi  bulmasa sudga beramiz deb tuxtatme bezovta qilishyabdi onam uy bekasi bizda sharoit yuq uncha pulni tulagani biz nima qilishimiz kerak shu vaziyatda ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Ҳарбий хизматдан бўйин товлаб бўлмайди, унга бориш шарт. Бу фуқароларнинг конститутсиявий мажбуриятидир. Ўзбекистон Республикаси Конситутсиясининг 64-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар. Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун 4-моддасига мувофиқ тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар. Қонунинг 6 – моддасига кўра ҳарбий хизматга яроқли, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар. Шу сабабдан ҳам 18 – 27 ёш орасида ҳарбий хизматга яроқли Ўзбекистон фуқароси бўлгани учун сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилади. ❕Шунга кўра сизнинг укангиз ҳам ҳарбий хизматни ўташга мажбур. Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида”ги Низом 5-бандига кўра сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади. 💁‍♂ Демак, укангизни ҳам шартнома имзолатиш учун аввал суҳбат ташкил этилиши лозим эди. Агар суҳбат ўтказилмасдан туриб шартнома имзоланган бўлса, унда бу шартномани бекор қилиш мумкин. Энди қаранг! ушбу банднинг 9-хатбошисига кўра шартнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни навбатдаги чақириш муддати давомида мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ва кафил томонидан имзоланиши ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ва муҳрланган бўлиши керак. Қоиданинг мазмунига кўра шартномада укангиздан ташқари кафилнинг ҳам имзоси бўлиши лозим. ❗️Шунга кўра бу вазиятда туман мудофаа бўлими ходимларининг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показать все...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 92👏 6
⚡️Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар аниқланди Аввал хабар қилинганидек, мактабгача ва мактаб таълими тизимида меҳнат қилаётган, ўқувчилари юқори натижаларга эришган, ўз устида доимий ишлайдиган, ўз ўқитиш услубига эга малакали педагогларга Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама белгилаш мақсадида икки босқичли танлов жараёнлари ўтказилди. ❗️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди. 👉 Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдори (ҳозирда 5 775 000 сўм)да ҳар ойлик устама тўлаб борилади.
Показать все...
👍 43👎 7
⚡️Боғча ва мактабларни аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди 2024 йил 7 май куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш тартиби ва мезонларнинг баҳолаш кўрсаткичларини ҳамда ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 146-сон буйруғи қабул қилинди. ➖1-илова – Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жараёнларини ички баҳолаш тартиби; ➖2-илова – Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташқи баҳолаш тартиби; ➖3-илова – Мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларининг баҳолаш кўрсаткичлари ва умумий балларни ҳисоблаш методикаси; ➖4-илова – Умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларининг баҳолаш кўрсаткичлари ва умумий балларни ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.
Показать все...
👍 23👌 1
Синф раҳбарлик учун тўланган пул қайтарилиши мумкинми? @Yurist_Xizmati 4519-савол: Assalomu alaykum xurmatli yurist rayona bosh bugalteri menga 30soat darsim xamda sinf raxbarligi bor rayona bosh ekanamisti meni chaqirib senga notòğri oylik chiqqan deyabdi snif raxbarlik oyligini qaytarib tòlaysan deyapti shu tòğrimi  javob uchun oldindan raxmat ЮРИСТ ЖАВОБИ: “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди. ✅ Мана шу қоидага кўра ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин. ☝️Эътибор беринг! Бу ҳолатда сизнинг фойдангизга ишлайдиган аниқ қоида қуйидаги қарорда ўз аксини топган. Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди. ✅ Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин. 🚫 Бунда сиз синф раҳбар бўла олмайсиз. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра синф раҳбарлик юклатилган бўлса, унда синфдаги ўқувчиларнинг сони ҳисобига қўшимча ҳақ ВМ 275-сон қарорга асосан қуйидаги миқдорларда тўланади: 👉 15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз; 👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз; 👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз; 👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз; 👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз; Агар сизга синфдаги ўқувчилар сони ўртасидаги тавоффут ҳисобига нотўғри қўшимча ҳақ тўланган бўлса ҳам бу пул сиздан қайтарилмайди. Чунки Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показать все...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 129👎 8 4
⚡️Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказиш учун 1 соат вақт ажратилади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари: 👉 жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади; 👉 мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади; 👉 маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади; 👉 фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади; 👉 йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади; 👉 мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Енг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади. ❌ 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: 🚫 турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш; 🚫 битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш. 🚫 ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
Показать все...
Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

📣 Umumtaʼlim maktablarida “Soʻnggi qoʻngʻiroq” tadbirlarini oʻtkazishga doir zarur tavsiyalar ✅ Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan umumtaʼlim muassasalarida 2023-2024-oʻquv yilini yakunlash va “Soʻnggi qoʻngʻiroq” tadbirlarini oʻtkazish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqildi. 🔹 Unga koʻra, umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Soʻnggi qoʻngʻiroq” tadbirlari: ➖ joriy yilning 25-may kuni soat 8:00 dan 9:00 ga qadar tashkil etiladi; ➖ maktab oʻquvchilari sonidan kelib chiqqan holda faqatgina 1-, 4-, 9-, 11-sinf oʻquvchilari jalb etiladi; ➖ mahalla faollari, ota-onalar va huquqni muhofaza qilish idoralari vakillari bilan hamkorlikda yongʻin va texnika xavfsizligi qoidalariga amal qilingan holda tashkil etiladi; ➖ faxriy oʻqituvchilar, ota-onalar, mahalla faollari, oʻrnak boʻladigan maktabning sobiq bitiruvchilari taklif etiladi; ➖ yil davomida namunali xulq va aʼlo baholarga oʻqib, eng yuqori reyting koʻrsatkichlariga erishgan iqtidorli bitiruvchilar ragʻbatlantiriladi; ➖ maktab hayotida faol…

👍 101👎 11😁 6🤬 4 2
Умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказишга доир кўрсатма Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 13 май кунги 04-27-1017-сон хати.
Показать все...
👍 12👎 2
⚡️Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказиш учун 1 соат вақт ажратилади ✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари: 👉 жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади; 👉 мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади; 👉 маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади; 👉 фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади; 👉 йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади; 👉 мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Енг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади. ❌ 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: 🚫 турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш; 🚫 битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш. 🚫 ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
Показать все...
👍 1
​​⚡️Педагоглар кутаётган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди: Б+ учун ҳам устама берилиши режалаштирилмоқда Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Эътиборлиси, янги лойиҳада дастлабки ишлаб чиқилган лойиҳага қараганда ўқитувчилар томон енгиллик берилган. Яъни дастлабки лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан Раш модели бўйича А ва А+ даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса С+ ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди. Аммо вазирлик билдирилган фикр ва таклифларни инобатга олиб, эски лойиҳани бекор қилган ҳамда янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун Б+ даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса Ч даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган. Лойиҳа 7 майда эълон қилинган бўлса, бугунгача 3 мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган. Лойиҳа муҳокамаси 22 майга қадар давом этади.
Показать все...
Юрист Хизмати

👍 111👎 15🔥 4😁 3
❗️2025 йил январдан пенсионерлар ишлаши мумкин бўлмаслиги ҳақидаги хабарлар ростми? @Yurist_Xizmati 4519-савол: 2025йил январдан пенсионерлар ишлаши мумкин булмасмиш кандай карор чикарилаяпти ЮРИСТ ЖАВОБИ: 🙅‍♂ Йўқ ҳозирда бундай қарор қабул қилинмаган. Аксинча ишловчи пенсионерларни ишдан бўшатиш мумкинлиги ҳақидаги қоида янги Меҳнат кодексининг 161-моддасидан чиқариб ташланган. ❗️Шундай экан ҳозирда пенсионерларнинг ишлашини чекловчи бирор қоида йўқ деб ҳисоблаймиз. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показать все...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 93👎 62😁 44🤬 33🤨 5👏 4👌 1