cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Юрист Хизмати | Расмий канал

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Больше
Рекламные сообщения
135 666Подписчики
-50324 часа
-3 3407 дней
-20 50930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

2018 йилда сотилган уйдан солиқ тўлайманми? @Yurist_Xizmati 4502-савол: 2015-йили бир одамнинг номига Андижон шахрининг иккита жойидан Уй олинади, Уша уйлар 2018- сентябрь ойида сотиб юборилди. 2024-апрель ойида Уша одамнинг номига даромад солиги келди. Шу келган даромад солиги тугрими, шу нарсани батафсил тушинтириб беринг.Шу хакида бирорта Карор борми? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Маълумки 2019-йилнинг 30-декабрида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинди. Сизнинг ҳолатингизда солиқ қарздорлиги эски таҳрирдаги Солиқ кодекси амалда бўлган. Лекин мулкий даромад бўйича иккала кодексда ҳам бир хил қоида кетган. Янги кодекснинг 375-моддасига кўра солиқ солинадиган мулкий даромадлар қаторига солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар киради. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. (Бу қоида экси таҳрирдаги кодексининг 176-моддасида келтирилган.). ✅ Шундай экан бу борада қарздорлик бўйича шубҳа йўқ. Солиқ солинадиган даромад уй-жойнинг сотиб олиш ва сотиб юбориш ўртасидаги харажатлардан ташқари бўлган даромаддан ҳисобланади. ➡️ Энди ушбу солиқни ундириш масаласига келсак. Бу борада тўлиқ янги таҳрирдаги Солиқ кодексига юзланишимиз мумкин. Кодекснинг 88-моддасига биноан солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади. Агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан уч йилни ташкил этади. ❗️Агар сизларнинг ҳолатингиз бўйича уйлар нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси бўйича 2018-йил сотилган бўлса, у ҳолда солиқни ундириш бўйича даъво муддати ўтиб кетган ҳисобланади. Шундай экан бу қарздорлик ундирувга қаратилмаслиги керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показать все...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 58😁 4🤨 1
#Ана_холос Охиригача ўқинг: Машина олдим деб хурсанд бўлган экан, аслида... 500 $ га 2 ой вариантга Тико олдим, ўзимни номимга ўтказиш шарти билан Идорага бордик, тўлови 5 млн экан, акалар, мен адашяпманми ёки улар нима дейсизлар? 500$ га машина олдим, номимга ўтказиш 400$ бўлди. Маҳаллага миниб келсам, махалладагилар қуллуқ бўлсинга битта чойхонага туширишди. Вариантга олган машинамга чойхона қилдик, дастурхони билан 100 $ кетди. Ҳаммасини ҳазм қилдим, лекин янги ойда болалар пули чиқмагани алам қилди, сабаби номимда машина бормиш... Машина олмоқчи бўлган танишларга юборамиз!
Показать все...
😁 182👍 57😢 21🤬 9 5🔥 5👌 3
#Биласизми ❗️25 йиллик иш стажига эга ўқитувчиларнинг тоифаси сақланади Маълумки, Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-бандига кўра мажбурий аттестация 5 йилда ўтказилади. Ушбу низом кучга киргандан сўнг бир қатор педагог ходимлар аттестатсияга жалб этилмаган ҳолда тоифаси сақланишига оид қатор имтиёзлар белгиланган. Хусусан, низом 6-бандига асосан: • педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар; • ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. Бунда 8-банди Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрьдаги 692-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган, унга кўра педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган ҳамда ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга — уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) берилади. Шунга кўра 25 йил ёки ундан кўп иш стажига эга педагогларнинг ҳамда пенсия ёшига чиқишига 5 йил ва ундан кам вақт қолганда педагогларнинг тоифаси сақланади. Уларга берилган сертификатнинг амал қилиш муддати тугайдиган вақтда низомнинг 32-бандига мувофиқ педагоглар ҳар йили 1 январьдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилишлари лозим. Бунда педагогларга тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш бўйича сўровномаси 20 кун муддатда кўриб чиқилади ва ижобий қарор қабул қилинганда уларга ҚР-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат берилади. Батафсил: Yuristpro.uz 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показать все...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 82👏 3😁 3🤬 3
ЎИБДЎ ҳар ой ўқитувчилардан ойлик ҳисоботларни сўраши мумкинми? @Yurist_Xizmati 4501-савол: Assolomu aleykum savolim bor edi. Man maktabda o‘qituvchi bo‘lib ishlayman savolim shuki maktabda maktab rahbariyatiga yani zauchga har oyda o‘qituvchilar ped yuklama bo‘icha qanday hujjat topshirishlari kerak. Maktab zauchi maktabda har oyda o‘qituvchilardan ped yuklama bo‘icha hujjat talab qiladi. O‘qituvchilar qonun bo‘icha maktab zauchiga har oyda ped yuklama bo‘icha hujjat topshirishlari kerakmi. Zauch ped yuklama bo‘icha o‘qituvchilardan hujjat talab qilishi qonunan to‘grimi ЮРИСТ ЖАВОБИ: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг лавозим мажбуриятлари қаторида қуйидагилар: 👉 педагогик ходимга белгиланган иш юкламасини, жумладан, ўқув жараёни, ўқув жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнларга оид ишларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш; 👉 ўқитувчилар фаолиятининг йиллик, чораклик ва ойлик режаларини тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш, ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб бориш белгиланган. ❗️Мана шу қоидага кўра сизлардаги ҳолатда ЎИБДЎ сизларда ойлик ҳисоботларни сўраши ҳуқуқий асосга эга. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показать все...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 77👎 21👏 3👌 3
⚡️Энди электр энергияни тежаб ишлатмасак бўлмайди Юқоридаги жадвалдан ишлатадиган электр энергиянгиз сарфини тахминий ҳисоблаб кўринг 👉 @Yurist_Xizmati
Показать все...
👎 174👍 37🤬 22🔥 5😢 4😁 3🤨 3
❗️Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш ноқонуний @Yurist_Xizmati 4500-савол: Assalomu alaykum. Men 2018- yildan buyon maktabda MMIBDO‘ bosari lavozimida ish olib boraman. Prezidentimiz Shavkat Miromovich tashabbusi bilan davomatni yo‘lga qo‘yish asosida Milliy givardiya xodimlari bilan birgalikda "Xavfsiz maktab" konsepsiyasini keng joriy etish,"Oila - mahalla-maktab" uzviy tizimi asosida voyaga etmaganlar bilan manzilli ishlashni yo‘lga qo‘yish  maqsadida 2024 yil 26 fevralda Maktabgacha va maktab ta‘limi vazirligi hamda Milliy givardiya o‘rtasida 4-k/k va 5-k/k sonli qo‘shma qarori imzolangan. Bu qarorga asosan 1336 ta o‘quvchidan 6 ta o‘quvchi darsga kelmagan. 4-sababli va 2-sababsiz ma‘lumot berganligim uchun M va MTB mudiri va maktab direktori bilan birgalikda majburlab ishdan bo‘shash haqida ariza yozdirib oldi. Ammo arizamni yarim soatda qaytarib oldim. Lekin M va MTB mudiri seni arizang telifonimda rasmi bor deb ta‘kidlayabdi. Menga shu masalada yordam berishingizni so‘rayan. ЮРИСТ ЖАВОБИ: 🙅‍♂ Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш ноқонуний. Меҳнат кодексининг 160-моддасига асосан ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Бунда ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир. ❗️Ходим аризани ўз ташаббуси билан (ўз хоҳиши билан) ёзади. Агар иш берувчи аризани бошқа ҳар қандай усулда олса, унда ходимда ишга тикланиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Қаранг! Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 11-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилишга фақат ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, у ҳақиқатдан унинг меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги хоҳиш-истагини намоён этиши лозим. Бунда қарор 20-бандига кўра қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъий назар аризасини қайтариб олишга ҳақли. ✅ Шундай экан сизда аризани қайтариб олиш ҳуқуқи мавжуд. ❗️Ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаришда эса иш берувчи телефондаги расмни эмас, аксинча аризанинг асл нусхасини олиши керак. Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади (Қарор 21-банди). Бунда судларнинг эътибори, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланиши лозимлигига қаратилган. ✅ Шунга кўра сиз бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим. Шуни ҳам айтиш керакки, мактабларда ўринбосарларини ишдан бўшатиш фақат иш берувчининг ваколатига тегишлидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сон Фармонига кўра умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилган. Яъни иш берувчи директор ҳисобланади. ❌ Шундай экан сизни ММТБ мудири ишдан бўшатиши яна бир асосга кўра ноқонунийдир. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показать все...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 76😁 7🤬 1
Интернет ишламай қолгани учун қайта аттестациядан ўтиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4499-савол: Ассалаумалейкум, мен Қорақалпоғистон Республикаси Қунғирот туманига қарашли 54 мактабнинг қозоқ синфининг бошлангич синф укитувчисиман  19-апрель куни соат10:30да атестация тест синовига катинашдим Синов пайтида интернет алокаси учиб колди, 37дакикани курсатиб компьютерим котиб колди Интернет тикланган пайтида озгина дакика колди деган куркув булиб, саволларни чала укиб, нотугри белгиладим Бир тарафдан аудиторияда интернет ишламай колган пайтида дакикалари хисобланиб кетган укитувчилар шовкин чикаришди, тестни тугри мулохоза килишимга шовкин хам халкит юерди Тестлар козок тилига нотугри таржима килинган, купчилик тест мактабимизга хали етиб келмаган янги китоблардан олинган 19-апрель кунги топширилган тест синови буйича аппеляция ёзиб кетдим, лекин бу курилади ми йук ми ишончим комил эмас Бу холатда яна каерга мурожат килишим мумкин? Айнан 19-апрель куни 10:30да топширган узтозларнинг ахволларига юрагим ачиди Бу холатда тестни кайта топширишга хакким борми? ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Бу ҳолатда зудлик билан аттестация натижаси устидан апелляция беришингиз лозим. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 55-бандига кўра аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин. Бунда ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади. Низомнинг 59-бандига кўра апелляция комиссияси педагог кадрнинг аттестация жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: 👉 педагог кадрнинг тўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ва малака синови материалларида хато ва камчиликлар, шунингдек, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш; 👉 педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ёки малака синови материалларида хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартириш; 👉 ўқув фани бўйича тест ёки малака синовларини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, тест синовларининг қайтадан топширилишини ташкил этиш. ✅ Шунга кўра сиздаги ҳолатда техникум муаммолар аниқлаган тақдирда сизлар қайтадан аттестация синовларидан ўтишингиз мумкин бўлади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показать все...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 65🤨 1
Телеграм бот орқали фирибгарларга пулимни олдириб қўйдим, энди нима қилсам бўлади? @Yurist_Xizmati 4498-савол: Ассалому алайкум телеграм бот орқали кибер товламачига пулимни олдириб қўйдим бирор ёрдам бера оласизми? ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Ҳурматли фуқаро бу вазиятда зудлик билан туман прокуратурасига ариза беришингиз лозим. Бунда ўша шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши очилади. ❕Лекин бир нарсани эътиборга олиш керак. Прокуратура ёки бошқа органлар ўша шахсларни аниқлай олсагина жавобгарлик чораси қўлланилади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показать все...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 42😁 15😢 9
⚡️1 июлдан йўл бўйидаги мактаблар олдида махсус радарлар ўрнатилади Шунингдек, фото ва видео қайд этиш қурилмалари: ▪️камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, ▪️кўп авария бўладиган жойларда, ▪️темир йўл кесишмаларида босқичма-босқич ўрнатилади.
Показать все...
👍 109👏 7👎 4🔥 4🤨 4🤬 2😇 2😁 1🤗 1
Дарёдан шағал қазиб олиш тақиқландими? @Yurist_Xizmati 4497-савол: Assalom alaykum men yuk mashinasida ishtixon tumanidagi daryodan shaģal tosh yuklab chiqayotganimda meni pastdarģom ekologiya hodimlari ushlab jarima qulashi haqida ogohlantirishdi pastdarģom ekologiya hodimlari ishtixon tuman hudidda shtraf yozish huquqi bormi. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 197-6-моддасига асосан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шу жумладан унинг текшириш ўтказишига тўсқинликларни юзага келтирганлик, хўжалик юритувчи субектларнинг ҳудудлари ва иншоотларини кўздан кечириш учун уларга киритишни рад этганлик, шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишларини бартараф этишга доир кўрсатмаларини бажармаслик, ➖ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ☝️Мана шу қоидага кўра экология органи ходимининг ҳаракатлари ҳуқуқий асосга эга. 💁‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2024 йилдаги ПФ-14-сон “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2024-йил 1-майдан бошлаб Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинди. ❌ Шунга кўра 1-майдан бошлаб дарёлардан қум-шағал қазиб олиш тақиқланади. ❗️Бунда мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Показать все...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 48👎 15