cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидининг расмий канали. Имом хатиб: Исмоил Муҳаммад Юсуф Hazratim.uz - web sayt Facebook.com/hazratim.uz Instagram.com/hazratim_uz https://tt.me/hazratim_uz https://www.youtube.com/hazratim_uz

Больше
Рекламные посты
12 500
Подписчики
-1224 часа
-587 дней
-30230 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
🌙 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ИМТИҲОН ЎТКАЗИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими жорий йилда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовлари топширишини маълум қилади. 🌙 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида: ✅ Араб тили (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл; ✅ Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл; ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл. 🌙 Ҳадис илми мактабида: ✅ Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл; ✅Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 63 балл; ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл. 🌙 Ўрта махсус диний таълим муассасаларида: ✅Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл; ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл; ✅Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл. 🗣 Маълумот ўрнида: ✅Олий диний таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади. ✅Ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида эса Араб тили бўйича В1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади. 🗂Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисида қўшимча хабар берилади. 📢 2024-2025 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни https://t.me/qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
99214Loading...
02
To‘g‘ri tushunib olishimiz shart bo‘lgan masala Bahodir Rahmatulloh ✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
3 59945Loading...
03
Insoniyatning eng afzallari kimlar? Bahodir Rahmatulloh ✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
4 30028Loading...
04
ЙҲХХ масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш мақсадида қатор тавсиялар билан чиқди ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати жума намози ўқилиши вақтида масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга қатор тавсия билан чиқди. Улар қуйидагилар: - масжидларга жамоат транспортларидан фойдаланган ҳолда ташриф буюриш; - шахсий транспорт воситасида ташриф буюрганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда белгиланган жойларда тўғри тўхтатиш ва жойлаштириш; - транспорт воситасини йўлларда бетартиб жойлаштириб қолган ҳаракат иштирокчилари учун ноқулайликларни келтириб чиқармаслик; - ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлиб ҳаракатланиш; - пиёдалар йўлларни белгиланган жойлардан тўғри кесиб ўтиш; - тартибга солувчиларнинг, светофорлар ҳамда йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланиш. «Қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиб ёки хатти-ҳаракатлар содир этиб, бошқа иштирокчилар учун ноқулайликларни юзага келтирманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг», дейилади ЙҲХХ хабарида. 🔗 https://islom.uz/maqola/22138 ✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
3 9924Loading...
05
Solih insonlarning hayot yo‘lini o‘rganish Bahodir Rahmatulloh ✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
3 25118Loading...
06
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ 🗣 Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди. 😄Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. 📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган. 📍 У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди. 🤲 Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз. #tayinlov Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 5187Loading...
07
Sahobalarning darajasi Bahodir Rahmatulloh ✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
4 23829Loading...
08
🌙 ДИН ПЕШВОЛАРИ ШУША ШАҲРИДА УЧРАШДИ ✅ Бугун, 2 май куни Бутунжаҳон форуми доирасидаги тадбирлар Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида давом этди. Диний етакчиларнинг Шуша йиғилишда “Ғарб-Шарқ мулоқоти: янги чақириқлар ва мафкуравий таҳдидлар”, “Динни суиистеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш” каби мавзулар юзасидан нотиқлар маърузалар ўқиб, дин пешволари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Анжуманда диний конфессиялар етакчилари, маданият соҳаси вакиллари, уламолар, муфтийлар, профессор-олимлар, давлат, жамоат ва дин арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари бугун дунёда кечаётган мафкуравий таҳдидлар, дин ниқоби остидаги турли фитна ва ёвузликларнинг олдини олиш, диний бағрикенглик масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, сўнгги йилларда дунёнинг турли ҳудудларида хавотирли воқеалар тобора кескинлашиб бораётгани, бир қатор минтақаларда низолар кучаяётгани, бу каби қарама-қаршиликларнинг олдини олиш ҳар бир дин пешвосининг бурчи экани ҳамда ҳеч бир дин зўравонликни тарғиб қилмаслиги тўғрисида сўз борди. 🤝 Шунингдек, тинчлик-осойишталикни сақлаш йўлида диний бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини кенг ёйиш, адоват ва муросасизликка олиб борувчи ҳар қандай иллатни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этишига урғу қаратилди. Шу боис, бугунги мураккаб бир даврда инсоният учун тинчлик, барқарорлик неъматлари қанчалик катта қийматга эга эканини бутун инсоният чуқур англаб етиши зарурлиги қайд этилди. 📝 Мулоқот якунида форум қатнашчилари дунёда кечаётган долзарб муаммоларни биргаликда ҳал қилишда мазкур йиғинлар муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар ва халқаро анжуманда кўтарилган масалалар юзасидан “Шуша декларацияси” ни қабул қилдилар. 📍 Шунингдек, Форум қатнашчилари Шуша шаҳрининг тарихий-маданий қадамжоларини зиёрат қилдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4 8463Loading...
Repost from Muslim.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌙 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ИМТИҲОН ЎТКАЗИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими жорий йилда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовлари топширишини маълум қилади.
🌙 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида: Араб тили (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл; ✅ Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл; ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл. 🌙 Ҳадис илми мактабида: Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл; ✅Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 63 балл; ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл. 🌙 Ўрта махсус диний таълим муассасаларида: Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл; ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл; ✅Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл. 🗣 Маълумот ўрнида: Олий диний таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади. Ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида эса Араб тили бўйича В1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади. 🗂Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисида қўшимча хабар берилади. 📢 2024-2025 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни https://t.me/qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
👍 10
03:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
To‘g‘ri tushunib olishimiz shart bo‘lgan masala Bahodir Rahmatulloh Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
👍 19 4 1
00:44
Видео недоступноПоказать в Telegram
Insoniyatning eng afzallari kimlar? Bahodir Rahmatulloh Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
👍 18 16 1🔥 1🤩 1😍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ЙҲХХ масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш мақсадида қатор тавсиялар билан чиқди ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати жума намози ўқилиши вақтида масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга қатор тавсия билан чиқди. Улар қуйидагилар: - масжидларга жамоат транспортларидан фойдаланган ҳолда ташриф буюриш; - шахсий транспорт воситасида ташриф буюрганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда белгиланган жойларда тўғри тўхтатиш ва жойлаштириш; - транспорт воситасини йўлларда бетартиб жойлаштириб қолган ҳаракат иштирокчилари учун ноқулайликларни келтириб чиқармаслик; - ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлиб ҳаракатланиш; - пиёдалар йўлларни белгиланган жойлардан тўғри кесиб ўтиш; - тартибга солувчиларнинг, светофорлар ҳамда йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланиш. «Қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиб ёки хатти-ҳаракатлар содир этиб, бошқа иштирокчилар учун ноқулайликларни юзага келтирманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг», дейилади ЙҲХХ хабарида. 🔗 https://islom.uz/maqola/22138 Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
👍 22 4🔥 1
00:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
Solih insonlarning hayot yo‘lini o‘rganish Bahodir Rahmatulloh Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
👍 21 2
Repost from Fitrat.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ 🗣 Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.
😄Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган. 📍 У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди. 🤲 Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз. #tayinlov Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
👍 13 8😁 1😢 1
00:49
Видео недоступноПоказать в Telegram
Sahobalarning darajasi Bahodir Rahmatulloh Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
👍 15 6🔥 2👏 1💔 1
Repost from Muslim.uz
🌙 ДИН ПЕШВОЛАРИ ШУША ШАҲРИДА УЧРАШДИ Бугун, 2 май куни Бутунжаҳон форуми доирасидаги тадбирлар Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида давом этди. Диний етакчиларнинг Шуша йиғилишда “Ғарб-Шарқ мулоқоти: янги чақириқлар ва мафкуравий таҳдидлар”, “Динни суиистеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш” каби мавзулар юзасидан нотиқлар маърузалар ўқиб, дин пешволари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Анжуманда диний конфессиялар етакчилари, маданият соҳаси вакиллари, уламолар, муфтийлар, профессор-олимлар, давлат, жамоат ва дин арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари бугун дунёда кечаётган мафкуравий таҳдидлар, дин ниқоби остидаги турли фитна ва ёвузликларнинг олдини олиш, диний бағрикенглик масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, сўнгги йилларда дунёнинг турли ҳудудларида хавотирли воқеалар тобора кескинлашиб бораётгани, бир қатор минтақаларда низолар кучаяётгани, бу каби қарама-қаршиликларнинг олдини олиш ҳар бир дин пешвосининг бурчи экани ҳамда ҳеч бир дин зўравонликни тарғиб қилмаслиги тўғрисида сўз борди.
🤝 Шунингдек, тинчлик-осойишталикни сақлаш йўлида диний бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини кенг ёйиш, адоват ва муросасизликка олиб борувчи ҳар қандай иллатни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этишига урғу қаратилди. Шу боис, бугунги мураккаб бир даврда инсоният учун тинчлик, барқарорлик неъматлари қанчалик катта қийматга эга эканини бутун инсоният чуқур англаб етиши зарурлиги қайд этилди.
📝 Мулоқот якунида форум қатнашчилари дунёда кечаётган долзарб муаммоларни биргаликда ҳал қилишда мазкур йиғинлар муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар ва халқаро анжуманда кўтарилган масалалар юзасидан “Шуша декларацияси” ни қабул қилдилар.
📍 Шунингдек, Форум қатнашчилари Шуша шаҳрининг тарихий-маданий қадамжоларини зиёрат қилдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
👍 20 5
Перейти в архив постов