cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидининг расмий канали. Имом хатиб: Исмоил Муҳаммад Юсуф Hazratim.uz - web sayt Facebook.com/hazratim.uz Instagram.com/hazratim_uz https://tt.me/hazratim_uz https://www.youtube.com/hazratim_uz

Больше
Рекламные посты
12 638
Подписчики
-1324 часа
-717 дней
-41830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Insoniyatning eng afzallari kimlar? Bahodir Rahmatulloh Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
16👍 13 1🔥 1🤩 1😍 1
ЙҲХХ масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш мақсадида қатор тавсиялар билан чиқди ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати жума намози ўқилиши вақтида масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга қатор тавсия билан чиқди. Улар қуйидагилар: - масжидларга жамоат транспортларидан фойдаланган ҳолда ташриф буюриш; - шахсий транспорт воситасида ташриф буюрганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда белгиланган жойларда тўғри тўхтатиш ва жойлаштириш; - транспорт воситасини йўлларда бетартиб жойлаштириб қолган ҳаракат иштирокчилари учун ноқулайликларни келтириб чиқармаслик; - ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлиб ҳаракатланиш; - пиёдалар йўлларни белгиланган жойлардан тўғри кесиб ўтиш; - тартибга солувчиларнинг, светофорлар ҳамда йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланиш. «Қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиб ёки хатти-ҳаракатлар содир этиб, бошқа иштирокчилар учун ноқулайликларни юзага келтирманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг», дейилади ЙҲХХ хабарида. 🔗 https://islom.uz/maqola/22138 Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
👍 17 3🔥 1
Solih insonlarning hayot yo‘lini o‘rganish Bahodir Rahmatulloh Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
👍 20 2
Repost from Fitrat.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ 🗣 Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.
😄Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган. 📍 У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди. 🤲 Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз. #tayinlov Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
👍 12 8😁 1😢 1
Sahobalarning darajasi Bahodir Rahmatulloh Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
👍 14 6🔥 2👏 1💔 1
Repost from Muslim.uz
🌙 ДИН ПЕШВОЛАРИ ШУША ШАҲРИДА УЧРАШДИ Бугун, 2 май куни Бутунжаҳон форуми доирасидаги тадбирлар Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида давом этди. Диний етакчиларнинг Шуша йиғилишда “Ғарб-Шарқ мулоқоти: янги чақириқлар ва мафкуравий таҳдидлар”, “Динни суиистеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш” каби мавзулар юзасидан нотиқлар маърузалар ўқиб, дин пешволари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Анжуманда диний конфессиялар етакчилари, маданият соҳаси вакиллари, уламолар, муфтийлар, профессор-олимлар, давлат, жамоат ва дин арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари бугун дунёда кечаётган мафкуравий таҳдидлар, дин ниқоби остидаги турли фитна ва ёвузликларнинг олдини олиш, диний бағрикенглик масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, сўнгги йилларда дунёнинг турли ҳудудларида хавотирли воқеалар тобора кескинлашиб бораётгани, бир қатор минтақаларда низолар кучаяётгани, бу каби қарама-қаршиликларнинг олдини олиш ҳар бир дин пешвосининг бурчи экани ҳамда ҳеч бир дин зўравонликни тарғиб қилмаслиги тўғрисида сўз борди.
🤝 Шунингдек, тинчлик-осойишталикни сақлаш йўлида диний бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини кенг ёйиш, адоват ва муросасизликка олиб борувчи ҳар қандай иллатни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этишига урғу қаратилди. Шу боис, бугунги мураккаб бир даврда инсоният учун тинчлик, барқарорлик неъматлари қанчалик катта қийматга эга эканини бутун инсоният чуқур англаб етиши зарурлиги қайд этилди.
📝 Мулоқот якунида форум қатнашчилари дунёда кечаётган долзарб муаммоларни биргаликда ҳал қилишда мазкур йиғинлар муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар ва халқаро анжуманда кўтарилган масалалар юзасидан “Шуша декларацияси” ни қабул қилдилар.
📍 Шунингдек, Форум қатнашчилари Шуша шаҳрининг тарихий-маданий қадамжоларини зиёрат қилдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
👍 20 5
Муфтий ҳазрат бутунжаҳон форумида иштирок этмоқдалар Бугун, 1 май куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Тинчлик ва глобал хавфсизлик йўлидаги мулоқот” мавзусида Бутунжаҳон маданиятлараро мулоқотининг VI форуми ўз ишини бошлади. Очилиш маросимида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирокчиларга муваффақият тилаб, мазкур анжуман маданиятлараро мулоқотнинг муҳим майдонига айланаётганини билдирди. Халқаро анжуманда БМТ альянси, ЮНEСКО, АЙСЕСКО, Жаҳон туризм ташкилоти ва дунёнинг турли мамлакатларидан келган диний конфессиялар етакчилари, маданият соҳаси вакиллари, вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат, жамоат ва дин арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22105 Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
👍 21 3🔥 1
Repost from Muslim.uz
Муфтий ҳазратлари Эрон ва Украина элчиларини қабул қилдилар Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Эрон Ислом Республикаси ва Украина давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиларини қабул қилдилар... 🖥 БАТАФСИЛ #muftiy #mehmon #elchilar  MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
👍 25 1👏 1
Ҳаж ва Умра вазирлиги Ҳаж ибодатини адо этиш истагида бўлганларни огоҳлантирди Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди. Вазирликнинг аниқлик киритишича, Ҳаж қилиш фақат Ҳаж визасини олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда ҳар бир давлат учун ажратилган квота асосида Ҳаж ишлари ташкил этилади. Эслатма: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади. Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
👍 19 2💯 1
Ижтимоий тармоқда тарқалган асоссиз хабар тўғрисида Шу кунларда ижтимоий тармоқда аллома, шайх Умар ибн Ҳафиз ҳафизаҳуллоҳ сешанба куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида суҳбат ўтказиши ҳақида хабар тарқади. Мухлис халқимизга шуни маълум қиламизки, бундай тадбир кўзда тутилмаган ҳамда маълумотлар асоссиздир. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан текширилмаган шунга ўхшаш маълумотларни тарқатмасликни илтимос қилиб қоламиз. ✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
👍 34 6💯 1