cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

YURIST MASLAHATI

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Больше
Рекламные посты
337 912
Подписчики
+8 09224 часа
+26 6777 дней
+28 84730 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
Субсидия бўйича келаётган кўплаб саволларга жавоблар. Субсидияни яшаш жойидан қатъий назар барча худуддан олиш мумкинми? Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ажратилган субсидия ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олиши мумкин. Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли. Бунда ипотека кредити Тошкент вилояти учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида ажратилади ҳамда бошланғич бадал бўйича субсидия тўлови уй-жой жойлашган туман (шаҳар) молия бўлими томонидан амалга оширилади. Субсидия учун иш ҳқани аниқлашда агар иш ҳақи белгиланган мезонга етмаса фарзанднинг даромади қўшилиши мумкинми? Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг турмуш қурмаган фарзандларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин. Талабгаор нечи бал тўплаганда субсидия олишга ҳақли ҳисобланади? Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади. Қайси ҳолатларда субсидияга ариза рад қилинади? Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади: 👉 тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда; 👉 тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; 👉 илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда; 👉 жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда; 👉 ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори; Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда. Агар талабгорлар сони ошиб кетса, субсидия кимга берилади? Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади. Яъни хужжатни вақтлироқ топшириш ҳам муҳим рўл ўйнайди Субсидия миқдори қанча бўлади? 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига тўланади. Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
9 979326Loading...
02
«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президентнинг 13.05.2024 йилдаги ПҚ-176-сонли қарори.
33 84538Loading...
03
Хусусийлаштириш доирасида давлат мулкини сотиб олишни режалаштираётганлар учун " Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.05.2024 йилдаги 282-сон
35 03677Loading...
04
⚡️ Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун қанча ариза келиб тушди? 📆 Бугундан my.gov.uz порталида Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш давлат хизматининг янги мақсадли кўрсаткичлар асосида қайта ишга тушганидан хабарингиз бор. Соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган. Шундан: ⏺my.gov.uz портали орқали 45 839 та ариза; ⏺Давлат хизматлари марказлари орқали 17 618 та ариза қабул қилинган. ✅ Маълумот учун: 2024-йил учун республика миқёсида 27 мингта субсидия ажратилиши белгиланган. 👉 Шундан 20 мингта субсидия янги уй-жой сотиб олиш учун, 7 мингта субсидия якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилади. Жорий йилдан ипотека кредитига давлат субсидиясини бериш тартиби бироз ўзгарди. Субсидиялар ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига тўланади. 🏠Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024-йилдан бошлаб 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
47 443893Loading...
05
⚡️Боғча ва мактабларни аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди 2024 йил 7 май куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш тартиби ва мезонларнинг баҳолаш кўрсаткичларини ҳамда ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 146-сон буйруғи қабул қилинди.
56 862611Loading...
06
#Кадровик Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш муддатлари Сўнги статистикаларга қараганда судлар томонидан энг кўп кўрилаётган ишлардан бири бу меҳнат низолари ҳисобланади. Меҳнат низоларига ечим топишда кўпчилик томонидан эътибор берилмайдиган аммо жуда муҳим бўлган ҳолат борки, бу судга мурожаат қилиш муддатлари дейилади. Агар сиз меҳнат кодексида судга мурожаат қилиш муддатларини сабабсиз ўтказиб юборсангиз судда сизнинг ютқазишингиз эҳтимоли ошади. Сизнинг бирор бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига ёзган аризангиз ёки аризангизга берилган жавобни кутиш жараёни судга мурожаат қилиш муддати ўтганлигини сабабли деб топишга асос бўлмайди. Меҳнат кодексининг 560-моддасига асосан Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади: 👉 ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой; 👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича — иш берувчи зарар етказилганлигини аниқлаган кундан эътиборан бир йил; 👉 бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой. Ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича, шунингдек ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги низолар бўйича судга мурожаат этиш муддати белгиланмайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
53 16362Loading...
07
5 млн 775 минг сўм миқдорда ҳар ойлик вазир устамасини оладиган педагоглар аниқланди Педагогларга Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама белгилаш мақсадида икки босқичли танлов жараёнлари ўтказилганди. Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024-йил май ойидан 2025-йил январ ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (5 млн 775 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик устама тўлаб борилади.
59 711637Loading...
08
Бугундан ипотека кредити учун судсидияга аризалар очилди Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Қуйдаги линк орқаои оризаларни онлайн топширишингиз мумкин. 👉 Ариза топшириш
61 8691 645Loading...
09
#Кадровик Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги (Давоми) Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади. Яъни агар педагог навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаса яна унга 3 марта навбатдан ташқари аттестация топширишга имконият берилади. Шунда ҳам ўта олмаган тақдирда у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади. Биринчи қисм Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
69 580742Loading...
10
#Кадровик Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги Шу кунларда ўқитувчилар аттестациядан ўтказилмоқда шу сабабли мазкур мақола аттестациядан ўта олмаган ўқитувчиларнинг меҳнат муносабатларига доир бўлади. "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 44-бандида ўқитувчи 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади деб белгиланган. Эътибор берган бўлсангиз бу ерда икки тоифадаги ўқитувчилар бор навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтаётган ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтаётган. Навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаслик Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ерда бир нарсага эътибор бериш керакки, меҳнат шартномаси бекор қилиниши шарт деган қоида мавжуд эмас. Меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчининг ҳуқуқи эканлиги белгиланган. Яъни аттестациядан ўта олмаган ўқитувчига директор томонидан яна бир имконият берилиши мумкин. Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаслик Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди. Меҳнат кодексида аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак деган қоида мавжудми? МКнинг 161-моддаси биринчи қисми 3-бандида ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги белгиланган. Аттестация имтихонларини топшираётган ўқитувчиларга юбориб қўямиз Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
79 128974Loading...
11
❗️Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди 🔘Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра: 🔹Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади. 🔹Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади. 🔘 “Туризм тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра: ✔️ Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади. 📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
85 72949Loading...
12
#Солиқ_бизнес БИЗ ҚАНЧА СОЛИҚ ТЎЛАШИМИЗ КЕРАК? ҚҚС туловчи Биржа электрон магазинида товарлар реализация килувчилар солик кодексининг 337-моддаси 1-қисми 8-бандида кўрсатилган солиқ ставкасида (7,5%) фойда солигини туласа буладими. 📍ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 337-моддаси 8-бандига асосан товарлар (ишлар, хизматлар) електрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар даромад солиғини 7,5 фоиз ставкада тўлайдилар. Шу билан бирга, ушбу солиқ тўловчилар, жорий ҳисобот (солиқ) даврининг охирида ушбу фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар умумий даромаднинг камида 90 фоизини ташкил етса, 7,5 фоиз миқдорида солиқ ставкасини қўллаш ҳуқуқига егалар. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, агар електрон тижорат доирасида товарларни (хизматларни) сотишдан тушган даромад жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил етса, даромад солиғи тўловчилари 7,5 фоиз солиқ тўлайдилар. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
95 33475Loading...
13
ЎҚИТУВЧИЛАРГА ИМТИЁЗЛИ СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИМИ? “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 51 сонли Президент фармони қабул қилинган. Мазкур Фармон асосида ўқитувчиларнинг баъзи тоифаларига имтиёзли асосда субсидия ажратилиши белгиланган. Қуйида имтиёздан фойдаланувчи ўқитувчилар тоифаси билан батафсил танишишингиз мумкин Рўйхат
105 7842 145Loading...
14
Тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотларининг минимал экспорт нархлари белгиланадиган бўлди. Ҳукуматнинг бу қарори Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ўз товарларини (ишларини, хизматларини) бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилиш ҳуқуқини чеклайди, менимча.
91 61918Loading...
15
#Кадровик Зарарли ва оғир меҳнат шароити мавжуд ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчиларга эркаклар ва аёллар учун пенсияга чиқишда талаб қилинадиган махсус иш стажларининг миқдорлари. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
102 089248Loading...
16
Ҳоким қарорлари, ер ижара шартномалари бекор қилинмай минглаб гектар яйловларнинг қўмита балансига ўтиб кетгани ҳақида 2020 йилда "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6059-сонли қарори қабул қилингандан сўнг жуда кўплаб чорвачилик соҳасида ўз фаолиятини олиб борувчи фермерларнинг ҳуқуқлари бузилган ҳолатда маҳаллий давлат ҳокимияти органли томонидан аксарият ҳолларда на ҳоким қарори, ва на ижара шартномаси бекор қилинмай яйловлар Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказиб берилган. Натижада кўплаб фермер тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилган. Бир мурожаатчининг мурожаатига жавоб сифатида бу амалиётгнинг ноқонуний бўлганини тушунтириб ўтаман. Биринчидан, Ер кодексининг 23-моддаси 3-қисмида эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бошқа шахсларга бериш (реализация қилиш) фақат шу участка белгиланган тартибда олиб қўйилганидан (сотиб олинганидан) кейин амалга оширилиши белгилаб қўйилган. агар нормадан тушинаётган бўлсангиз ерни бир шахсдан бошқасига беришда аввал эски эгасида бўлган хужжатлар бекор қилингандан сўнг йўл қўйилади дейилмоқда. Иккинчидан, Ер кодексининг 24-моддаси 10-қисмига кўра, ер участкасини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади-деб кўрсатилган. Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига кўра, ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади. Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6-10, 12-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади-деб кўрсатилган. Тўртинчидан, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22 сонли қарори билан тасдиқланган «Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг III қисмида фермер хўжалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш кўрсатилган бўлиб, унга кўра “Ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман (шаҳар) ҳокими) томонидан тақдим этиладиган даъволар асосида, иқтисодий суд қарорига биноан амалга оширилади”- деб кўрсатилган. Бундай ҳолатлар аксарият Жиззах ва Сурхондарё вилоятидаги яйлов эгаларида вужудга келган. Битта маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган ноқонуний қарор 100 лаб тадбиркорларни даромада манбаидан маҳрум қилган. Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
97 482159Loading...
17
Педагоглар кутаётган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди: Б+ учун ҳам устама берилиши режалаштирилмоқда Янги лойиҳада дастлабки ишлаб чиқилган лойиҳага қараганда ўқитувчилар томон енгиллик берилган. Яъни дастлабки лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан Раш модели бўйича А ва А+ даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса С+ ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди. Аммо вазирлик билдирилган фикр ва таклифларни инобатга олиб, эски лойиҳани бекор қилган ҳамда янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун Б+ даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса C даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган. Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
79 073625Loading...
18
#Кадровик Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак? Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган. Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак. Ҳисоб-китоб ходимга: 👉 охиригача олинмаган иш ҳақини; 👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни; 👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган. Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак. Бу пуллар қачон тўланиши керак? Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
69 434567Loading...
19
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови МИҚДОРЛАРИ https://lex.uz/docs/6903878 Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
10Loading...
20
#Кадровик Пенсия қандай ҳисобланади? 1. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 78-бандига аосан Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади. 2. Пенсияни ҳисоблаш учун пенсияларнинг қуйидаги базавий миқдорлари белгиланади: 👉 ёшга доир пенсиялар учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас; 👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас; 👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида, бироқ қонунчилик ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан кам эмас; 👉 ҳар иккала ота-онасини йўқотган болаларга (чин етимларга) боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига ҳар бир бола учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас. Иш стажи белгилангандан кўп бўлган тақдирда қандай ҳисобланади? Масалан аёлларга пенсияга чиқиш учун 20 йил стаж талаб қилинса, ходимнинг иш стажи 30 йилни ташкил қиса, бундай ҳолатда енсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизига ошириш орқали пенсия ҳибланади. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади. Ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган вақт пенсия тайинлаш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. Эртароқ муддатдан бошлаб ёшга доир пенсия тайинлашда стаж пенсия тайинланган кунгача ҳисобга олинади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
98 014703Loading...
21
Автомобилни рўйхатдан ўтказиш 34 минг сўмми? Автортанспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи (34 минг сўм) миқдорида тўлов амалга оширилади. Асос: Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғига ИЛОВА Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
99 427124Loading...
22
⚡️Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.05.2024 йилдаги ПФ-76-сон
90 449316Loading...
23
Вазир маслаҳатчисининг компанияси 665 минг долларлик шартномани қўлга киритди 2024 йил 6 май куни «Агробанк» АТБ томонидан «консалтинг компаниясини жалб қилиш» юзасидан тендер ўтказилган. Бошланғич нархи 675 минг АҚШ доллари этиб белгиланган тендерда Буюк Британиянинг икки компанияси иштирок этиб, 665 минг АҚШ доллари нарх таклиф қилган «Finasia Capital Ltd» ғолиб деб топилган. «Finasia Capital Ltd» — 2023 йил 25 май куни Буюк Британияда рўйхтга олинган, унинг бошварув раиси ва бош директори Одилбек Исаков ҳисобланади. 2023 йил 31 август куни Одилбек Исаков Иқтосодиёт ва молия вазирининг консультант-маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган. Бунгача у Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Манбаа 👉 @yuristlar_maslahati 👈
37 33432Loading...
24
Кимлар меҳнат низоси бўйича судга мурожаат қила олади? Меҳнат кодексининг 559-моддасига асосан қуйидагилар якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга: 1) ходим ёки касаба уюшмаси қўмитаси; 2) Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари; 3) иш берувчи, у меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қароридан норози бўлганда, шунингдек ўзига ходим томонидан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги низолар бўйича; 4) қонунчиликда белгиланган тартибда адлия органлари; 5) прокурор. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
74 578109Loading...
25
1-июндан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.05.2024 йилдаги ПҚ-175-сон Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
97 557339Loading...
26
Гулчилик фаолияти учун 1 гектаргача ер берилади.
67 875177Loading...
27
Давлат божидан имтиёз Чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятларига давлат божи масаласида жуда катта имтиёз берилган. "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунинг 8-моддаси 35-бандида ва мазкур қонуннинг 9 - моддасининг 20-бандида "Чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари" — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
59 37219Loading...
28
#Солиқ_имтиёз Кўпчилик қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари бу солиқ имтиёзи борлигидан хабардор эмас. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 414-моддаси 1-қисми 2-бандида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулк бўйича солиқ имтиёзлари белгиланган. Солиқ кодексининг 57-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади: қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва уни бирламчи қайта ишловчи, башарти бундай юридик шахснинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса; ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса. Солиқ кодекси мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган қуйидаги маҳсулотлар киради: 1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари; 2) чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари; 3) ипакчилик маҳсулотлари; 4) балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар. Солиқ имтиёзидан фойдаланинг my.soliq.uz сайтида шахсий кабинетдан хабар юборишингиз мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
68 308229Loading...
29
ТОИФА УЧУН УСТАМА ҚАЧОНДАН ҲИСОБЛАНАДИ 📍ЖАВОБ: 572-сонли Вазирлар маҳкамасининг Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМнинг 47-48-бандига асосан Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда Таълим инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади. Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади. ❗️Яъни ойлигингиз сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади. Аммо бир ойдан ўтиб кетиши мумкин эмас Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
76 357559Loading...
30
"Eng yaxshi maktab" Республика ижтимоий лойиҳасининг тугашига 14 кун қолди Жараён ўзининг энг қизғин палласига кирди 24 май куни ғолиб мактаблар эълон қилинади ва умумий қиймати 100 000 00 сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Ғолиб мактабларнинг ижобий фаолияти ижтимоий тамоқларда ёритилади Ўз мактабингизга овоз беринг бот автоматик тарзда овозлар сонини ҳисоблайди ва Республикада энг яхши натижага эга 10 та мактабни кўрсатиб боради. Битта шахснинг фақат битта мактабга овоз бера олиши жараённи адолатли боришини таъминлайди. Мактаблар рўйхати👇 @eng_yaxshi_maktab_bot
84 2381 088Loading...
31
Иш берувчининг ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича қарздорлиги мавжудлиги ёки тўламаганлиги важи билан ходим пенсияга чиқаётганда иш стажининг камайтирилиши пенсиянинг кам ҳисобланиши мумкин эмас. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 42-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-моддаси талабига кўра, меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 44-сонли “Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 9- бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар иш берувчининг ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли иш даврини стажга қўшмаганлик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда, бу ҳолат иш фаолияти даврини ходимнинг иш стажидан чиқариш учун асос бўлмаслигини инобатга олишлари лозимлиги ҳақида раҳбарий кўрсатма берилган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
57 81192Loading...
32
#Бизнес_солиқ Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли Қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 59-бандида сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддати ва мақсадлари, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилади. Солиқ тўловчилар томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши, шу жумладан, улар томонидан назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши бўйича сайёр солиқ текширувларини ташкил этиш Давлат солиқ қўмитасининг “Soliq hamkor” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Фуқаролардан тушган мурожаатлар ва ўтказилган солиқ текширувлари тўғрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг ахборотларни қайта ишлаш маркази тизимида жойлаштирилади. Низомнинг 115-бандида сайёр солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахснинг ҳудуди ва биноларига киришига тўсқинлик қилинган тақдирда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан ушбу Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи текширилаётган шахс тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга ҳақли. Далолатнома сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс ва текширилаётган шахс томонидан имзоланади. Текширилаётган шахс кўрсатилган далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, мазкур далолатномага бу ҳақида тегишли ёзув киритилади. Текшириш бўйича тузилган далолатнома оилавий корхонаси вакили томонидан имзоланмаган. Юқоридаги тартибга риоя қилмасилик солиқ органи томонидан расмийлаштирилган қарорнинг бекор бўлишига аолиб келади. Солиқ кодексининг 157-моддасига кўра, солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тартибтаомилининг муҳим шартларини бузиш юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ва (ёки) солиқ суммаларини қўшиб ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш учун асос бўлади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
63 55571Loading...
33
Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолатларда пул ундирилмайди а) кадастр паспортини расмийлаштиришда: 👉 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда; 👉 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига; 👉 реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда; 👉 кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан); 👉 қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно); б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда: 👉 фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда; 👉 аввал давлат рўйхатидан ўтказилиб, амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва реестрдан кўчирма бериш; 👉 қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳамда ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган ҳоллар бундан мустасно); 👉 тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2014 йилдаги 186-сон Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
62 129719Loading...
34
#Кадровик Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тузилмасидаги фаолияти Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришда қўлланадиган КОЗФФИЦИЕНТЛАР ВА УСТАМАЛАР миқдари белгиланди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
84 446435Loading...
35
Қўлсиз оёқсиз қолаётган қонун. "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилинганига яқинда 2 йил бўлишига қарамасдан мазкур муносабатларни қўллаш соҳасини кўрсатиб берувчи қонун ости хужжати ҳалига қадар қабул қилинмади. Қонуннинг 3-моддасида Қонуннинг амал қилиш доираси келтирилан бўлиб унга кўра Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилади дейилган. Бироқ ҳалигача бу рейстер тасдиқланмаган. Яъни хозирги вазиятда ким Давлат фуқаролик хизматчиси деган саволга аниқ бир ечим ва маълумот мавжуд эмас. Балки, бу рейстернинг қабул қилиниши кимларнингдир манфаатларига тўғри келмас тағинам билгучилар бор. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
59 37931Loading...
36
💰 9800$ тўлов билан янги хонадонга эга бўлинг! "NUR HAYAT" уйларини энди сиз бошланғич 30% тўлов билан харид қилишингиз мумкин. Батафсил маълумот учун менежерларимизга боғланинг! 👨‍💻 Менежерларимиз: 78-147-50-50 👨‍💻 Админга ёзиш Қўнғироқ қилиб туша олмасангиз рақамингиз ва исмингизни ёзиб қолдиринг! 📍Манзил: Тошкент, Янгиҳаёт тумани, Қипчоқ кўчаси Локация: Кўриш учун устига босинг
37 12557Loading...
37
Корхонага қисқартириш келганида кимлар ишда қолиши керак. Аввало имтиёзли ҳуқуқ ишхонада малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади. Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади: 👉 қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга; 👉 оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходимлар мавжуд бўлмаган шахсларга; 👉 мазкур иш берувчидаги узоқ муддатли иш стажига эга бўлган ходимларга; 👉 ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида; 👉 ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга; ногиронлиги бўлган шахсларга; 👉 меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга бўлган ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга; Бир нарсага этибор бериш керак. Юқоридаги кетма-кетли аҳамиятга эга эмас. Мазкур модданинг 3-қисмида шундай дейилган: "Малака ва меҳнат унумдорлиги тенг бўлган тақдирда, ҳисобга олинадиган аксарият ҳолатлар сони бўйича афзалликка эга бўлган ходим ишда қолишга доир имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади. Бу ҳолатларнинг ушбу модда иккинчи қисмида санаб ўтилган кетма-кетлиги аҳамиятга эга эмас" Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
52 555367Loading...
38
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024 йилдаги устувор чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарорида апрел ойида амала оширилиши керак бўлган юқоридаги лойиҳалар бўлган. Стратегияда белгиланган мақсадлар амалга ошмаса, қуруқ қоғоздан бошқа нарса эмас Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
50 69730Loading...
Субсидия бўйича келаётган кўплаб саволларга жавоблар. Субсидияни яшаш жойидан қатъий назар барча худуддан олиш мумкинми? Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ажратилган субсидия ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олиши мумкин. Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли. Бунда ипотека кредити Тошкент вилояти учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида ажратилади ҳамда бошланғич бадал бўйича субсидия тўлови уй-жой жойлашган туман (шаҳар) молия бўлими томонидан амалга оширилади. Субсидия учун иш ҳқани аниқлашда агар иш ҳақи белгиланган мезонга етмаса фарзанднинг даромади қўшилиши мумкинми? Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг турмуш қурмаган фарзандларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин. Талабгаор нечи бал тўплаганда субсидия олишга ҳақли ҳисобланади? Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади. Қайси ҳолатларда субсидияга ариза рад қилинади? Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади: 👉 тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда; 👉 тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; 👉 илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда; 👉 жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда; 👉 ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори; Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда. Агар талабгорлар сони ошиб кетса, субсидия кимга берилади? Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади. Яъни хужжатни вақтлироқ топшириш ҳам муҳим рўл ўйнайди Субсидия миқдори қанча бўлади? 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига тўланади. Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 38😨 1
«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президентнинг 13.05.2024 йилдаги ПҚ-176-сонли қарори.
Показать все...
👍 29🔥 5🤬 5😨 2🥰 1
Хусусийлаштириш доирасида давлат мулкини сотиб олишни режалаштираётганлар учун " Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.05.2024 йилдаги 282-сон
Показать все...
👍 44🔥 3👌 2😨 2 1
⚡️ Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун қанча ариза келиб тушди? 📆 Бугундан my.gov.uz порталида Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш давлат хизматининг янги мақсадли кўрсаткичлар асосида қайта ишга тушганидан хабарингиз бор. Соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган. Шундан: ⏺my.gov.uz портали орқали 45 839 та ариза; ⏺Давлат хизматлари марказлари орқали 17 618 та ариза қабул қилинган. ✅ Маълумот учун: 2024-йил учун республика миқёсида 27 мингта субсидия ажратилиши белгиланган. 👉 Шундан 20 мингта субсидия янги уй-жой сотиб олиш учун, 7 мингта субсидия якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилади. Жорий йилдан ипотека кредитига давлат субсидиясини бериш тартиби бироз ўзгарди. Субсидиялар ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига тўланади. 🏠Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024-йилдан бошлаб 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 133😁 7 4👌 4🔥 1
⚡️Боғча ва мактабларни аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди 2024 йил 7 май куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш тартиби ва мезонларнинг баҳолаш кўрсаткичларини ҳамда ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 146-сон буйруғи қабул қилинди.
Показать все...
👍 51🤬 17🔥 7 6
#Кадровик Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш муддатлари Сўнги статистикаларга қараганда судлар томонидан энг кўп кўрилаётган ишлардан бири бу меҳнат низолари ҳисобланади. Меҳнат низоларига ечим топишда кўпчилик томонидан эътибор берилмайдиган аммо жуда муҳим бўлган ҳолат борки, бу судга мурожаат қилиш муддатлари дейилади. Агар сиз меҳнат кодексида судга мурожаат қилиш муддатларини сабабсиз ўтказиб юборсангиз судда сизнинг ютқазишингиз эҳтимоли ошади. Сизнинг бирор бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига ёзган аризангиз ёки аризангизга берилган жавобни кутиш жараёни судга мурожаат қилиш муддати ўтганлигини сабабли деб топишга асос бўлмайди. Меҳнат кодексининг 560-моддасига асосан Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади: 👉 ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой; 👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича — иш берувчи зарар етказилганлигини аниқлаган кундан эътиборан бир йил; 👉 бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой. Ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича, шунингдек ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги низолар бўйича судга мурожаат этиш муддати белгиланмайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 54 2
5 млн 775 минг сўм миқдорда ҳар ойлик вазир устамасини оладиган педагоглар аниқланди Педагогларга Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама белгилаш мақсадида икки босқичли танлов жараёнлари ўтказилганди. Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024-йил май ойидан 2025-йил январ ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (5 млн 775 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик устама тўлаб борилади.
Показать все...
👍 102😢 8👏 7🎉 4 1😁 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бугундан ипотека кредити учун судсидияга аризалар очилди Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Қуйдаги линк орқаои оризаларни онлайн топширишингиз мумкин. 👉 Ариза топшириш
Показать все...
👍 110🔥 13😁 6 5👏 5🎉 4👌 3
#Кадровик Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги (Давоми) Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади. Яъни агар педагог навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаса яна унга 3 марта навбатдан ташқари аттестация топширишга имконият берилади. Шунда ҳам ўта олмаган тақдирда у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади. Биринчи қисм Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 107😨 12 3
#Кадровик Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги Шу кунларда ўқитувчилар аттестациядан ўтказилмоқда шу сабабли мазкур мақола аттестациядан ўта олмаган ўқитувчиларнинг меҳнат муносабатларига доир бўлади. "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 44-бандида ўқитувчи 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади деб белгиланган. Эътибор берган бўлсангиз бу ерда икки тоифадаги ўқитувчилар бор навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтаётган ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтаётган. Навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаслик Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ерда бир нарсага эътибор бериш керакки, меҳнат шартномаси бекор қилиниши шарт деган қоида мавжуд эмас. Меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчининг ҳуқуқи эканлиги белгиланган. Яъни аттестациядан ўта олмаган ўқитувчига директор томонидан яна бир имконият берилиши мумкин. Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаслик Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди. Меҳнат кодексида аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак деган қоида мавжудми? МКнинг 161-моддаси биринчи қисми 3-бандида ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги белгиланган. Аттестация имтихонларини топшираётган ўқитувчиларга юбориб қўямиз Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 188 10😨 8👌 4🔥 2