cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Данғара тумани ҳокимлиги

Данғара тумани ҳокимлиги расмий канали Веб-сайт: dangara.uz Facebook: https://www.facebook.com/Dangaramatbuot Инстаграм: www.instagram.com/dangaratumanihokimligi Фуқаролар мурожаати учун: dangara_murojaat_bot https://t.me/dangarahokimligi

Больше
Рекламные посты
1 583
Подписчики
Нет данных24 часа
+67 дней
-530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

01:11
Видео недоступноПоказать в Telegram
Азиз фарғоналиклар, вилоятимиз меҳмонлари! Жорий  йил 1-5 июнь кунлари Фарғона вилояти Риштон туманида “Кулоллар сайли”  миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Кўргазма доирасида кўрик-танловлар, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган. Унда Ўзбекистон анъанавий кулолчилик мактаблари, қўшни қирғизистонлик, тожикистонлик ҳамда россиялик кулоллар кўргазмалари, "Риштон кулолчилиги: “Кеча, бугун, эртага" номли китоб тақдимоти, “Ўзбекистон замонавий кулолчилиги: анъана ва инновация” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани ташкил этилади. Сизларни “Кулоллар сайли”га таклиф этамиз! Rasmiy kanalimiz: https://t.me/marifatli_fargona
Показать все...
Repost from Hudud Inform
Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Малик билан учрашди
«Суҳбат давомида 2025 йилда Самарқанд шаҳрининг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши ҳамда Ўзбекистон ва ICESCO ўртасидаги ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди», – дейилади хабарда.
https://t.me/hudud_inform
Показать все...
Фарғонада илк бор “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови ўтказилди Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда тегишли бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, масъуллари ҳамда маънавият тизими ходимлари иштирок этди. Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383836 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Показать все...
Данғара туманида “Оналарга эҳтиром” фестивали кўтаринки шукуҳда нишонланмоқда. 🔷Ёшлар Ишлари Агентлиги Данғара туман бўлими томонидан нур чеҳрали онахонларга юксак ҳурмат кўрсатиш мақсадида “Оналарга эҳтиром” фестивали доираси хайрли тадбир ташкил этилди. 🔷Тумандаги тантаналар мажмуасида ташкилланган байрамона тадбирга Ёшлар Ишлари Агентлиги Данғара туман бўлимида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг муҳтарама волидалари, фахрий мураббийлар таклиф этилди. 🔷Тадбирда иштирок этган туман ҳоким ҳамда сектор раҳбарлари қутлуғ мақом соҳибаларига ўзларининг илиқ тилак ва самимий дил изҳорларини билдирдилар. 🔷Тўкин дастурхон атрофидаги дилдан суҳбатларда тизимда хизмат кўрсатаётган фарзандлар ўз волидаларига яна бир бор чинакам меҳрларини изҳор этиб, эҳтиром гуллари улашилди. 🔷Ташкилланган байрам дастури давомида тумани маданият маркази ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар дилларга янада кўтаринкилик бахш этди.
Показать все...
Repost from N/a
00:47
Видео недоступноПоказать в Telegram
🟥🟥🟥 🟥🟥🟥 Махсус мактабга қабул бўлмоқда ◾️Миллий гвардия тасарруфидаги Бағдод туманида жойлашган "Мангуберди издошлари" НТМ мактабига қабул давом этмоқда. ◾️Ушбу ҳарбий соҳаларга ихтисослашган махсус мактабга 5-синфдан бошлаб 9 -синфгача бўлган ўқувчилар қабул қилинади. ◾️Мактабда барча замонавий шарт-шароитлар яратилган. Ўқувчилар турар-жой 3 маҳал озиқ-овқат билан таъминланади. ◾️Мактабда давлат таълим стандартлари асосида барча фанлар ўтилади. Шу билан бирга ҳарбийлаштирилган дарслар ҳам олиб борилади. ⚡️Ўқ отиш, қўл жанги, таеквондо, камондан отиш машқлари малакали ҳарбийлар томонидан ўргатилади. 📞Мурожаат учун телефонлар: 5-синфлар учун  капитан  С.Тешабоев +99890 7846005              6-синфлар учун   майор Ж.Охунов  +998911444288   7-синфлар учун сержант Б.Ризақулов   +998916872910   8-синфлар учун  сержант  Ш.Пирматов +99890 2520805 9-синфлар учун  сержант И.Темиров +99890 6809486 Дўстларга юбориб қўйинг👉 📷Instagram | 💬Facebook | ✉️Telegram
Показать все...
03:37
Видео недоступноПоказать в Telegram
🔷Данғара туманида «Оналарга эҳтиром» фестивалининг туман босқичи 🔷Туман истирохат боғида ташкил этилган фестивалда нур чеҳрали онахонлар, ибратли оилалар бекалари, жамият равнақига муносиб ҳисса қўшаётган фарзандлар оналари, зиёли, оқила опа-сингилларимиз иштирок этишди. 🔷“Оналарга эҳтиром” фестивали тадбирида туман маданият бўлими ҳамда элимиз ардоғидаги фидоий санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга янада кўтаринкилик бағишлади.
Показать все...
00:54
Видео недоступноПоказать в Telegram
📚 Китобсеварлар учун навбатдаги китоб кўргазма-ярмаркаси! ✅ Жорий йилнинг 30–31 май ҳамда 1 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “Dream Park” маданият ва истироҳат боғида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Беғубор болалик” шиори остида “Болалар китоб фестивали” китоб байрами ўтказилади. ✅ Кўргазма-ярмарка доирасида шоу дастурлар, викториналар, китоб акциялари ҳамда турли қизиқарли танловлар ўтказилади. Кўргазмага келинг, янги адабиётлар билан танишинг, ўзингиз севган адиблар асарларини харид қилинг ёки викториналарда ютиб олинг! 📌 Тадбир ташкилотчилари: 🔵Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги; 🔵 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги; 🔵“Баркамол авлод” болалар мактаблари; 🔵Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показать все...
Тожикистонда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар ўртасида «Заковат» ўйини бўлиб ўтди Куни кеча қўшни давлатдаги мамлакатимиз элчихонасида ташкил этилган интеллектуал ўйин 24 саволдан иборат бўлиб, 2 тур давом этди. Якунда ғолиб бўлган жамоа аъзолари ноутбук билан тақдирланди. Муножат Йўлчиева, Оғабек Собиров, Мардон Мавлонов каби Тожикистон халқ артисти унвонига эга ўзбекистонлик машҳур хонандалар иштирокчилар учун турли қўшиқлар куйлаб берди. Бу «Заковат» клуби ҳамда «Ватандошлар» жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган иккинчи халқаро тадбир бўлиб, бунгача 13 апрель куни Германияда яшаётган ўзбекистонликлар ўртасида ҳам «Заковат» мусобақаси ўтказилганди. Келгусида Буюк Британия, Туркия ва Корея Республикаси каби қатор хорижий давлатларда ҳам интеллектуал ўйинлар ўтказиш режалаштирилган.
Показать все...
🔷Данғара туманидан 58 нафар зиёратчи муборак Ҳаж сафарига кузатилди. 🔷Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар туфайли бугун минглаб ватандошларимиз ўз фарзларини эмин-эркин бажариш бахтига эришмоқда. Бу борада уларга давлатимиз томонидан жуда катта амалий ёрдам кўрсатилмоқда, қулай шароит яратиб берилмокда. 🔷Туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи, ҳокимлик вакиллари ва соҳа мутасаддилари, имомлар, жамоатчилик вакиллари зиёратчиларни кузатиш учун Навбахор МФЙда жойлашган “Саййид Аҳмадхон ҳожи” жоме масжидида жам бўлдилар. 🔷Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини Яратгандан сўраб дуолар қилинди. 🔷Қайд этиш жоизки, зиёратчиларга Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар хизмат кўрсатиб, тажрибали ишчи гуруҳ ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади.
Показать все...
🔷Данғара тумани Ахборот кутубхона марказида Рақамли технологиялар вазирлигининг мурожатлар бўлими бўйича маъсул рахбари Джамоллиддин Камолидинович иштирокида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилди. 🔷Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этган қабулди IT-таълим, фуқароларнинг телекоммуникация хизматларига уланиш масалаларида мурожаатлар эшитилиб, АКТ технологиялари хизматлари сифатини ошириш бўйича таклифлар билдирилди. 🔷Сайёр қабул масканида мобил алоқа операторлари томонидан кўчма савдо нуқталари ташкил қилиниб, телекоммуникация хизматларига жойида уланиш имкониятлари яратилди.
Показать все...
Перейти в архив постов