cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Dildagi Sözlarim ☘️🌴

🍃Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz! Dildagi gapni òz vaqtda aytishga òrgan. Ertaga òsha sòzni tinglaydigan inson seni yoningda umuman bòlmasligi mumkin...☘️ Murojat : @Dildagi_hislarim_bot

Больше
Узбекистан61 851Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
188
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Показать все...
Baʼzi bir ayollardagi hayo |Hasanxon Yahyo Abdulmajid

Repost from 🌱Uncha-Muncha
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қойил ⚡️Туркияда 2 ёшли қизча заҳарли илонни тишлаб ўлдирди Бола уй ҳовлисида ўйнаётганда, илон келиб, унинг лабидан тишлаган, қизалоқ ҳам бунга жавобан жониворни тишлаб, ўлдириб қўйган. P.S.: Ҳурматли эркаклар, аёллар билан ҳазиллашманг, улар ёшлигида илонни тишлаб ўлдиради, катта бўлса аждарҳогаям дам беради 😅 👉 @UnchaMuncha
Показать все...
Кўнгил қўйган нарсалари учун курашишга қодир бўлмаган одам кўнгил қўйган нарсаларига лойиқ эмас. • Гёте ©IqtibosVaqti 🌕
Показать все...
Показать все...
Tabassum qiling - Hasanxon Yahyo Abdulmajid

Repost from Muslim.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌙 Муфтий ҳазрат абитуриентлар учун ўтказиладиган овозли чат марафонида иштирок этадилар 🔸 Шу йил 6-7 август кунлари ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев томонидан абитуриентлар учун тест синовларидан олдин овозли чат марафони ўтказилмоқда. 🌙 Ушбу овозли чат марафонининг илк иштирокчиларидан бири сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуруддин домла ҳазратлари иштирок этадилар. 🔹 Маълумки, 8 августдан юртимиз бўйлаб тест синовларига старт берилади. Салкам 1 миллион 200 минг нафар абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун ҳаяжонли дамлар бошланади. ✅ Бугун, 6 август куни соат 11:30 да Муфтий Нуруддин домла ҳазратлари билан овозли чат марафони бошланади. ➡️🟢 Аудиочатда иштирок этиш учун ҳавола — https://t.me/xushnudbek?livestream
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Показать все...
Repost from N/a
#бахт Ойижонимнинг пешоналаридан ўпиб, дуоларини олган чоғим куним яхши ўтишига шубҳа қилмайман. Табиийки, бу ишлардан кейин улар ҳам жавоб қайтарадилар. Бу эса бахт гормонимнинг ишлаб чиқарилишини кучайтириб, ўзимга бўлган ишончимни орттиради. Нақадар бахтлидир ота-онаси борлар, уларнинг розилигини топиш пайида бўлганлар?!.... Динсизларнинг ҳаётига назар солсангиз, фарзандини қучиб, доим қўлида кўтариб, ҳар хил кулфатлардан сақлаб юради. Бизларда ҳам шундай. Қуръони Каримнинг бирон ерида фарзандга меҳрибон бўлиш кераклиги айтилмаган. Аммо буни инсон зоти борки, бажаради. Ота-онага меҳрибон бўлиш эса Каломи Мажийднинг оятларидан бир оятида бир буюк иш билан бирга келади. Қуйида шу оятни келтириб ўтсам: «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки ҳар иккалалари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга "уфф" дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик қанотингни пастлат ва “Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айт» (Исро сураси 23-24-оят) Кўрганингиздек, Аллоҳ Ўзига ибодат қилишни (бу аслида бизнинг яратилиш моҳиятимиз) зикр этиб, кетидан шу ишнинг қаторида ота-онага яхшилик қилишни амр қилди. Ота-онага яхшилик қилиш мана шу даражада муҳим иш. Бу ҳақда соатлаб гапирса бўлади. Салафи солиҳлар ҳам кунларини онанинг дуосидан бошлаганлар. Оталари бўлса, уларнинг ҳам дуоларини олганлар. Шундагина ишингизда барака бўлади, эй толиби илм — илм талабида юрганлар!!! Демак, фарзандга бўлган меҳр ҳар инсоннинг фитратида бор экан. Аммо ота-онага меҳрибонлик қилишни эса фақат Аллоҳдан қўрққан мўминларгина уддасидан чиқадилар. Зеро, рози қилиш бўйича Аллоҳдан сўнг ота-она тургай. Аллоҳим барчамизни ота-онасига ғамхўр бандаларидан қилсин. Шоядки, шу ишимиз сабаб Ўзининг розилигини топиб, Жамолини кўролсак... ©Муҳаммадкомил
Показать все...
Эрини мақтаб шикоят қилган аёл ва Ҳазрати Умар (azon.uz) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб бир аёл эри ҳақида гапириб деди: - У дунё аҳлининг энг яхшисидир. Кечалари қоим, кундузлари рўзадор! Сўнгра аёл ҳаё қилиб гапира олмади. Умар розияллоҳу анҳу аёлга деди: - Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин. Эрингни жуда яхши мақтадинг! Аёл кетгач, Каъб ибн Сур Умар розияллоҳу анҳуга деди: - Эй мўъминлар амири! У сизга шикоят қилиб келди, мақтамади! Умар розияллоҳу анҳу сўрадилар: - Нимадан шикоят қилди?! - Эридан! - Иккисини ҳам менинг олдимга чақиринглар! Улар келгач Умар розияллоҳу анҳу Каъбга дедилар: - Улар орасида сен ҳукм қил! Каъб сўради: - Эй мўъминлар амири! Сизнинг олдингизда ҳам ҳукм қилаверайми?! Умар розиёллоҳу анҳу дедилар: - Ҳукм қилавер. Сен мен англамаган нарсани англабсан! Шунда Каъб аёлнинг эрига қараб деди: - Аллоҳ таоло: "Ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами никоҳлаб олинг!", дейди. Сен уч кун рўза тут. Бир кун хотининг учун рўза тутма. Уч кеча таҳажжудга тур. Бир кун хотининг учун таҳажжудга турма! Буни эшитган Умар розияллоҳу анҳу дедилар: - Бу аввагилардан ҳам қизиқ бўлди-ку! Сўнгра Каъбни Басрага қози қилиб жўнатдилар. Бу ерда аёлнинг эри устида тўрт кунда бир ҳаққи борлиги айтилаяпти. Ҳазрати Умардек закий инсон аёлнинг илк гапларидан унинг мақсадини англамаяптилар. Аммо у кишидан мақоми паст бзлган инсон Каъб ибн Сур уни тушунаяпти. Биз тавозули умматмиз. Биримизни бошқамиз тўлдирамиз. Биздан бошқалар ҳақни кўриб қолса фикримиздан воз кечишдан ор қилмаймиз, хижолат бўлмаймиз. Аксинча, биздан бошқалар ҳақни кўриб бизни ҳаққа чорлаганидан шодланамиз! Бу дин васатийлик асосида бино бўлган, мўътадил диндир. Бунда ҳаддан ошиш ҳам, дангасаликка йўл қўйиш ҳам йўқ. Бунда таркидунёчилик ҳам, ғаризаларимиз ортидан югуриш ҳам йўқ. Бунда дунёдан воз кечиш ҳам, унинг ортидан итдек югуриш ҳам йўқ. Биз фақатгина молни мақсад қилиб, унинг ортидан югуриб умримизни ўтказмаймиз. Уни мутлоқ тарк ҳам қилмаймиз. Зеро мол ҳаёт ғилдирагидир. У бошқалар олдида бизнинг юзимиз сувини тўкилишдан асрайди. Биз ишга ўзимизни, хотинимизни ва бола-чақамизни унутар даражада киришиб кетмаймиз. Инсонни бошқаларга муҳтож қилиб қўяр даражада дангаса ҳам бўлмаймиз. Бизда радикаллик йўқ, биз такфирчи эмасмиз. Бизда дангасаликва ҳафсаласизлик йўқ. Биз ҳар нарсани ўз ўрнига қўямиз. Бунинг номини ҳикмат дейилади. Кимга ҳикмат берилган бўлса унга кўп нарса берилибди! Абдулқодир Полвонов
Показать все...
"Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: "Эй Роббим, мени қайтаргин. Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам", дер. Йўқ! Албатта, бу қуруқ сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир. Бас, қачон сурга пуфланганда, у кунда ораларида на насаб қолур ва на бир-бирларини суриштирурлар. Кимнинг мезонлари оғир келса, бас, ана ўшалар ўзлари нажот топгувчилардир. Кимнинг мезони енгил келса, бас, ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Жаҳаннамда абадий қолувчи бўлибдилар." Мўминун сураси 99-103-оятлар. Ҳар иш бошидан шартдир мақсад қўймоқлик, Аллоҳ розилигидир энг улуғ мақсад. Қиёматда Жамолин бепарда кўриб, Ҳамд айтмоқ гўзалдир, бой берманг фурсат. Ўн саккиз йил ўтди, ўн саккиз баҳор, Кун ойга, ой йилга уланиб кетар, Вақт кўп, деб хомтама бўлмангиз зинҳор, Ажал бевақт келур, амал не элтар? Йиғлайман, то гуноҳ мен билан бирга, Шу чоғ қайтиш бўлса, айтинг, нетай мен? Роббимнинг Жамолин кўриш-ку тугул, Қабр азобидан қай сақланай мен... Чап қўлда ҳисобот, зим-зиё ҳар ён, Қилган амал ҳабата, учиб чор томон, Сиқилиб, суяк суякка ботаркан ёмон, Қайтмас энди тириклик, нусрат йўқ бирон. Ёмон тушдек, ҳа, дўстим, залолат шудир, Қиёмат бўлурки, гар етса ўлим. Амал қандай бўлган, хотима шудир, Хотима гўзалми, тирилмоқ сўлим. Бир қўрқинг, шиддатлидир Унинг азоби, Бир боқинг умид-ла, кенг марҳамати бор. Ихлос қилинг, қоим туринг ибодатида, Шояд, қабул бўлса, савоб ҳар бир кор. Етинг вақт қадрига, кетмасин бекор, Уни эрта, буни эрта, эҳ, ёғмасайди қор. "Ла илаҳа иллаллоҳ"га кетар вақтингиз Ҳой! Кофир ўтган барининг орзусида бор. Майли, қилинг хулоса, айтинг истиғфор, Бўлинг Унинг зикрида ҳамиша бисёр. Эмин бўлинг шайтоннинг, нафснинг шарридан, Ҳар ишингизда бўлсин Аллоҳ мададкор! Аллоҳим, бизларни дўзах азобидан сақлагин ва аброрлар қаторида жаннатингга киритгин. Омин. © Муҳаммадкомил 04.08.2022
Показать все...
Repost from Mehrob.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Сизларга қиёмат кунида умматимнинг энг афзали кимлигини билдирайми?”. «Ҳа, ё Расулуллоҳ!” дейишди саҳобалар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улар Қуръон ўқувчилардир. Қиёмат кунида Аллоҳ: “Эй Жаброил! Ким Қуръон ўқиган бўлса, турсин, деб нидо қил”, дейди. Жаброил алайҳиссалом уч марта нидо қилади. Шунда улар саф­-саф бўлиб, Аллоҳ ҳузурида турадилар. Аллоҳ уларга: “Ўқинглар ва овозларингни кўтаринглар”, дейди. Улардан ҳар бири Аллоҳ Қуръонидан илҳомлантирганича ўқийди. Ким ўқиса, овози, оҳанги, хушуъси, тадаббурига кўра даражаси кўтарилади. Сўнгра Аллоҳ: “Эй аҳлим! Дунёда ким сизларга яхшилик қилганини биласизларми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. Шунда Аллоҳ айтади: “Маҳшарга боринглар! Ким уларни таниса, ўзи билан бирга жаннатга олиб кирсин!”» дедилар. @mehrob_uz
Показать все...
Открыть комментарии
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Подшоҳ кечқурун қаҳратон совуқда қасрга қайтди. Эшик олдида юпқа кийим кийган кекса қўриқчини кўриб қолди. Подшоҳ унга яқинлашиб сўради: «Совуқ қотмаяпсизми?» Қўриқчи: «Ҳа совуқ қотяпман, лекин иссиқ кийимим йўқ. Шунинг учун совуққа чидашдан ўзга иложим йўқ», деб жавоб берди. Подшоҳ унга: «Ҳозир қасрга кириб, бирор ходимимдан сизга иссиқ кийим олиб келишини буюраман», деб ваъда берди. Кекса қўриқчи подшоҳнинг ваъдасидан хурсанд бўлди. Лекин подшоҳ қарсга киргач, берган ваъдасини унутди. Эртаси куни тонгда, кекса қўриқчи қаттиқ совуқ туфайли ҳаёт билан видолашди. Унинг ёнида совуқдан титраган қўллар билан ёзилган мактуб турар эди. Унда шундай деб ёзилган эди: «Эй подшоҳ, ҳар кеча бирор инсондан ҳеч нарса умид қилмай совуққа бардош берар эдим. Лекин сизнинг иссиқ кийим ҳақида берган ваъдангиз менинг қувватимни суғуриб олди ва ҳалок қилди». Хулоса Бошқаларга ваъда бераётганингизда аслида уларга тасаввур қилганингиздан-да кўпроқ нарса бераётган бўласиз. Шундай экан, берган ваъдангизга хилоф қилманг! Агар ваъдангизни бажармасангиз, бу билан қанча нарсани вайрон қилаётганингизни билмайсиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: وَلاَ تَقْرَبُواْ مَالَ الْيَتِيمِ إِلاَّ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ حَتَّى يَبْلُغَ أَشُدَّهُ وَأَوْفُواْ بِالْعَهْدِ إِنَّ الْعَهْدَ كَانَ مَسْؤُولاً ... Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд сўралажак нарсадир» (Исро сураси, 34-оят). Аҳдга вафо қилиш якка шахслар ва жамоалар орасидаги ўзаро ишонч, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликнинг асосидир. Исломда якка шахслар, жамоалар, халқлар ва давлатлар орасида аҳдга вафо қилишга алоҳида эътибор берилади. Аҳдга вафоли бўлишда инсоният тарихида ҳеч ким мусулмонларга тенг келган эмас. Аллоҳ таоло барчамизни берган аҳдига ва ваъдасига вафо қиладиган бандалардан айлаб, ваъдага хилоф қилишдан асрасин! Манба: «Ал-Мутанаббий» саҳифаси Нозимжон Ҳошимжон таржимаси Хуршид Маъруф тайёрлади
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.