Iffatli ayol
Открыть в Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Больше1 891
Подписчики
-224 часа
-187 дней
-4830 день
Архив постов
1 890
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
46-ҚИСМ
— сенми ҳали уни бошини айлантириб юрган? - Севданинг ойиси ғазабланиб сўради.
— менман. Айлантириб юрганим йўқ. Ниятим жиддий. Севдани севаман.
— севаман?! - кесатиқ билан жавоб қайтарди яна.
— ҳозир - деди аёл Сафони бошдан оёқ кузатиб, — севги билан қорин тўймайди. Хафа бўлма болам, сенга тўғрисини айтаман. Севдани сенга бер-май-ман. Уни яхши, намунали жойдан сўраб келишган. Маслаҳат солишган. Фақат унга индамагандим. Бугун бўлса розилик бериб юбордим.
Сафони кўзлари қизариб кетди.
— яхши - деди секин. — агар бермасангиз биласизми нима бўлади?
— нима бўлади?
— Севда ўз-ўзидан йўқ бўлиб қолади. Ҳатто изини ҳам топа олмайсиз. Мен жиддий айтяпман. Сиз ўйлаган каби майда одам эмасман.
Сафо бошқа сўз демай У ердан кетди. Хаёлига иккига бўлинган эди. Севдага қўнғироқ қилди, аммо ойиси яна кўтариб тўполон қилди. Демак иши битгач, яна хонасига бостириб киради.
Севда кечаги иш сабаб онаси уни ўзини усулида "жазо"га лойиқ кўрганини келган совчиларга берган розилигидаёқ тушунди. У шунақа санғиб, кечалари йўқ бўлиб қолса бир бало қилармиш. Нимадир орттирармиш. Ишдан ҳам олиб қолди. Сафони келганини ҳам эшитди. Ўша вақти кийимида қолиб кетган ароқ ҳидини билиб ойиси унга жаҳл қилаётган эди. Ҳатто гаплашмасин деб телефонини ҳам олиб қўйди.
Айтишга тили бормайдику-я, лекин онаси қўрққан иш содир бўлган. Отаси қизга ишонмаслигини биларди бироқ ойиси совчиларга берган розилик уни ҳам қизга ишончи йўқлигидан далил эди. Бу балки феъли сабабдир. Бир неча соат аввал қилган ишидан пушаймон эди, ўз устидан чиқарилган қарорни эшитиб эса "бекор азият чекибман" деб ўйлади.
1 890
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
45-ҚИСМ
Сафо бошқа нарса демай ичкарига кириб кетди.
Онаси ҳеч нарса демас, балки унга термуларди. У ҳам Сафони шу аҳволда юришга ўзини айбдор сезарди
— онам - деди меҳр билан қараб. — бу ердан тезроқ тузалиб чиқсангиз сизга келин олиб келаман. Совчиликка борасиз.
Онаси кулди. Бироз синиқ овозда.
— фақат ўзинга ўхшаган касофат бўлмасин! - ортидан Ризо кесатмаганда, балки бу суҳбат ёқимли тугарди.
Сафо унга ҳеч нарса демади. Индамай ўрнидан туриб, хайрлашиб чиқиб кетди.
Бугун у берилган иш бўйича буюртмани олиши керак ва бажариши ҳам. Бу бироз қалтис бўлиши мумкин, лекин У бунга қўл уради. Ундан олдин эса Севдадан хабар олиш учун, уни уйига йўл олди.
У бу вақти уйда бўлмаслиги керак. Лекин тундаги ишдан кейин ишга кетди деб ўйлаш хато эди.
Сафо секин юриб бориб, деразадан қаради. Ҳаволар исиб қолганидан бўлса керак, уй деразаси очиқ эди.
— сенга бу нима деяпман? - ёши катта аёлнинг овози келди.
— нима деяпман? Гапир! - деди қайта. Сафо бу овоз эгаси унинг ойиси бўлса керак деб ўйлади.
Сафо ечим излаш пайига тушди. Ҳеч қилмаган ишини қилиб, дарвозани тақиллатди. Бир неча дақиқа ўтиб, очилган эшикдан Севдани ойиси чиқди.
Сафо аёл билан яхшигина саломлашди.
— мен Севданинг ишдаги шеригиман. Севда керак эди.
— шерик?! - ойиси ишонқирамай боқди.
— ҳа шериги. — Сафо такрорлади.
— У ишга чиқмайди. Уни турмушга беряпмиз. Бошлиғига ҳам айтиб қўйинг.
Эшикни ёпишга уринмоқчи эди, бўлмади.
— хола кечирасиз, лекин қандай...У..- Сафо нимадир деб ёлғон тўқимоқчи эди бўлмади. Кўзларини қаттиқ юмиб очиб, деди:
— мен қизингизни яхши кўраман
1 890
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
44-ҚИСМ
Сафо тезлик билан кириб борар экан, кўзлари ҳамшира айтган палатани изларди.
— Сафо телефон қилдим? - ним очиқ эшик ортидан Ризо онасини қўлларини тутиб турар, онаси эса хаста овозда ўғлини сўрарди.
— нима қиласиз ўша ўғрини? - Ризо норози бўлди.
— ундай дема. Иккингиз ҳам ўғлимсиз.
— фақат мени сиз ўстиргансиз. Уни эса...ўшани сабаб хуружга учрадингиз. Агар уни тутсам, аниқки...
— ундай дема! Мен буни кўтаролмайман
— лекин ойи, яна бир марта хуруж такрорланса, оёқларингизга зарар келиб ишламай қолиши мумкин.
Сафо гапларни ҳаммасини эшитди. Бундан ортиқ эшитиб тура олмасди. Шундоқ ҳам алами бўғзида. Шартта ичкарига кириб борди. Ҳеч нарса бўлмагандек, онасини қучиб, қўлларидан ўпди.
Ризо уни кузатиб турарди-ю, онаси нима учун бу аҳволга тушганини эсларди. У охирги суҳбатда телефонда гаплашаётган вақт онаси тасодифан эшитиб қолибди. Энг ёмони эса Ризо:
— агар У ўша флешкани олса мен уни йўқ қиламан. Ҳатто эгизим эканига қараб ўтирмайман. У катта жиноятчи. Уни далиллари фақат ўша нусхада бор. Қайнатиш учун етарли.. - дея берилиб гапирди. Бироқ гаплари охирига етмасдан ортидан "гуп" этган товуш чиқиб, телефон аҳамиятини йўқотганди. Ойиси ерда юрагини ушлаб ётарди. Тезда шифохонага олиб келишди.
Ризо яқин орада Сафонинг кейинги буюртмаси ҳақида маълумот олган ва шу ҳақида гаплашаётган эди.
— сен билан гаплашиб олишимиз керак! - деди буйруқ оҳангда.
Сафо бир зум онасига қараб қайта қўлидан ўпди-да ташқарига чиқди.
— менга қара. - эшикни ёпиши билан Ризо уни ёқасидан ушлаб деворга тиради.
— қачон одам бўласан? Қачон шу ишларни ташлайсан?
Сафо уни ёқасида турган қўлларига беписанд қаради.
— сен қачон ишни ташласанг?! Ташлайсанми? - Ризони ўткир нигоҳлари ўзгармади.
— агар ташламасанг, менга ҳам гапирма. Сени...онам тарбия қилган. Мени эса.... Майли қўявер! - деди ёқасини бўшатиб. — сен қўрқма. Ишингни қил. Мана олдингдаман. Истасанг кишан тақ. Мен эса ўз йўлимдаман. Тушиндинг! Онам бу аҳволда эканига келсак, бунда зинҳор ёлғиз мени айблама. Мени ишларимни ошкор қилган сенсан!
1 890
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
43-ҚИСМ
Севда уйга етиб келиб, ичкарига кириши билан юзига тарсаки туширди. Қиз индамай ёшли кўзларини тикиб, юзини ушлади. У гўёки шунга лойиқ эди. Агар кечаги тун бўлмаса балки жавоб қайтарарди.
— қаерда эдинг? - онаси йиғлаб юбориб, қизини бағрига босди.
— сендан қанча хавотир олганимни биласанми? - деди зорланиб. Кейин бирдан бағридан чиқариб, қизига қаради.
— қаерда эдинг?
— ойи...- ён томондан Нора ойисини қўлини тутди. Кейин Севдага қараб деди:
— сендан хавотир олдик.
— кўчада! - Севда бошқа ҳеч нарса демай онасига бир зум қаради. Ичидан алам кечарди. Кўзига кўринган ҳар кимса айбдор, уларга бадал тўлатишни истарди. Ҳозир ҳам шу аҳволга тушишига гўёки онаси айбдор кўриниб кетди. Нега ажрашиб кетмаган? Балки Севда туғилмас, бундай кунларни кўрмасди. Аввалроқ бу ишни қилиши керак эди. Катта бўлганда ҳам бир эмас, бир неча бор айтганди. Ўшанда онасининг жавоби "келадиган совчиларга нима дейман? Отасиз ўсган қизни яхши деб билишмайди" деганди.
Балки....балки Севда отасиз ўсса бундай бўлмасди.
Кўз ёшлари юзи билан бирга ёстиқни ҳам ҳўл қилди. Унинг ҳаёти буткул барбод бўлди. Ким қилди? Нима қилди? Сабабчиси нима? Булар мутлақо муҳим эмас. Муҳими энди Севда деган қиз йўқ...
Сафо негадир онасига туша олмагани сабаб хавотирга тушди. Ноилож қолиб Ризога қўнғироқ қилди.
— нима қиласан онамни? Сени деб шу аҳволда..
— ойим...ойим шифохонадами? - Сафо мутлоқ Ризонинг айбловларига парво қилмай сўради.
— ҳа шифохонада. - Ризо ҳам қаттиқ жавоб берди.
— қайси шифохона?
— келиб ўтирма. Шу аҳволга тушганига ачинсанг..
— Ризо - бу сафар Сафонинг қатъий овози янгради. — қайси шифохона деяпман?
Лекин Сафо кутгани каби телефондан жавоб келмади. Экранга қараб ўчириб қўйилганини билди.
Тездс таниш бўлиб кетган ҳаккер таниш ўсмирга қўнғироқ қилиб рақам жўнатди.
Қаерда эканини ярим соатга қолмай топгач, марказий шифохонага йўл олди.
1 890
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
42-ҚИСМ
Ўтмиш.
Севда секин кўзларини очди. Бошида бироз оғриқ билан бирга англанмаган нарсалар бор эди. Қаерда эканлигини англашга уриниб, ёнида Сафони кўрди. Қиз нақд унинг қучоғида. Ўзини ҳам уни ҳам кийимсиз ҳолда кўриб, ҳаммасини тушунди. Охирги ёдида қолгани У борадиган манзил топа олмай, қўлида шиша билан Сафони уйига келганди. Ундан кейинги хотиралари бироз хира, лекин нима бўлгани аниқ. Тезда ўрнидан туриб, ён томонга қараб ўтириб олди. Юзини яшириб йиғлашга тушди.
— ҳей, ҳей! - Сафо ҳали очилмаган уйқуси бўлса-да, барчасини билиб, тезда қизнинг ёнидан жой олди.
— Севда. Севда менга қара. Менга қара. - У шундай деб қизнинг юзини ўзига қаратди.
— нималар қилиб қўйдим? - Севда секин пичирлади.
— биз, иккимиз. Иккимиз қилдик. Хавотир олма сенга уйланаман.
— Сафо...мен..мен дадам айтган гапларни тасдиқладим. Чиндан енгилтакман. Қайси юз билан бу ишга қўл урдим. Лекин сиз-чи? Мен маст эдим, сиз ундай эмасдингиз-ку. Ёки сиз ҳам маст эдингизми?
— маст эдим. - Сафо қиз йиғласа ҳам елкасидан ушлаб ўзига тортди. — фақат ичкиликдан эмас. Сени висолингдан маст эдим. Ўзимни бошқара олмай қолдим.
— Сафо... нега? Нега? Мени тўхтатсангиз бўлмасмиди?
— бўлди бугуноқ совчилар уйга боради. - Сафо қиз ўзидан нари қилгани сабаб қўлига телефон олиб, ойисига қўнғироқ қила бошлади. Аммо жавоб йўқ.
— аниқ боришади. - деди ҳали ҳам йиғлаётган Севдага қараб.
Севда Сафо ташқарига чиқиб кетгач, йиғлаб-йиғлаб кийимларини кийди. Лекин қўлидаги, бўйнидаги изларни кўриб, баттар авж олди.
У Сафонинг тинчлантирувчи гапларига парво қилмади. Бироқ ўзи ҳам шу гапларга ишонишга қарор қилди. Бошқа чораси йўқ эди. Сафони олдида индамади-ю, ичидан уни мулойим гапиргани сабаб ҳеч қандай қаршилик қилмаганини эслади. Дарвозадан чиқиб кетди-ю, кўп юрмай яна ортига қайтди. У ҳали ҳам бошини ушлаб ўтирган Сафони кўриб, иккиланмай тарсаки туширди. Хонада турган гулдонни улоқтириб, сувини уни юзига сепди.
— тинчлан бўлди - деди Сафо охири уни тўхтамаслигини билиб икки билагидан ушлаб деворга тираркан. — бўлар иш бўлди. Фақат ўзингни бос!
Севда яна йиғлаб юборди. Аслида ҳамма айб ўзида, буни яхши билади. Лекин барбир кўзига Сафо ёмон кўриняпти. Гўёки У ҳаммасига айбдордек.
Севда Сафони итариб юбориб уйдан бутунлай чиқиб кетди.
Нега тақдир бундай экан? Севдага ҳеч қизлардек бахтга етишиш насиб қилармикан? Оиласи, болалигига кўз юмганди. Энди эса...кутилажак бахтини ҳам тугатди. Уни кимдир эмас, ўз қўллари билан вайрон қилди. Чимилдиққа кирадиган ҳаяжон-чи? У шу саволларни ўйлаб кетиб борарди.
1 890
Ашуро куни — барака ва мағфират эшиги! ✨
Ассалому алайкум, азиз диндошлар, қадрдонлар. Кунингиз хайрли, файзли ва савобли амалларга бой бўлсин!
Ашуро куни — нафақат тутилган рўзаси билан бир йиллик гуноҳларга каффорат бўладиган, балки оилага кенгчилик ва рўзғорга барака олиб келадиган улуғ кунлардан биридир.
Уламоларимиз та’кидлаганларидек, ким шу куни оиласи учун саховат қилиб, бозорликларини чиройли қилиб берса, Аллоҳ таоло унинг бутун йиллик рўзғорига кенгчилик ва барака ато этади.
Келаётган улуғ кунни ғанимат билиб, ундан унумли фойдаланиш барчамизга насиб қилсин.
Видеони ва ушбу эслатмани яқинларингизга ҳам улашинг, зеро яхшиликка далолат қилувчи ҳам уни қилгандек савобга эга бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг зикрида бардавом қилсин! 🤲
•┈┈┈┈•🌸••✾••🌸•┈┈┈┈•
https://t.me/iffatli_ayol
•┈┈┈┈•🌸••✾••🌸•┈┈┈┈•
1 890
📝 Бойлар _ҳам_ йиғлайди.
Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди.
"Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз"...
Бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди.
Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди.
Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари- қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади.
Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди.
Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди.
Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан- қизчани ҳам ўз фамилиясига олди.
Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди.
Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти теккис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ваниҳоят омадга эришди.
Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди.
Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ваниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди.
Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди:
-Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!!
Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди.
Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат" ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади...
Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди.
-Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз?- деб савол берди синглиси...
-Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман- деб жавоб берди акаси.
Қиз бола-да, отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда- кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан.
Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган манзилдаги тамаддихонага кириб борди.
Тамаддихона хўжайини-яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди:
-Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб...
Қиз ажабланиб савол берди:
-Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?!
- Машҳур миллиардер Стив Жобс кунда- кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади- деб мақтанди емакхона хўжайини...
Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади:
-Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз...
Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди.
Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси- Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди.
Бежизга Қуръони Каримда "очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг, биз сизларни ҳам уларни ҳам ризқлантирурмиз" деб ёзилмаган...
Жуда кўп қуръоний ҳақиқатларни ҳаётда кўриб ҳайратимизни яширолмаймиз...
P.S: қуйида Стив Жобснинг отасиникига мутлоқ ўхшамайдиган фикрларини эшитишингиз мумкин.
Кўп нарсаларни ҳаётда отадан ўрганасиз, лекин Ҳаётнинг ҳам сизга ўргатадиганлари мутлақо бошқа нарсалар бўлиши мумкин...
https://t.me/iffatli_ayol
1 890
ОНА ✍
Қизиникига етиб келгунча кун тиккага келди. Кеча қизи кичгинам шамоллабди деганига бир хабар олай деб келаяпти. Дарвозага эндигина етганида ичкаридан куёвнинг бақиргани , сўкингани, шарақ этиб тушган шапалоқ овози-ю, қизининг «воой» дегани эшитилди. Юраги гурс-гурс уриб тўхтаб қолди. 1-чи синфда ўқийдиган набираси чинқириб юборди:
— Адажооон, ойимни урманг! — деб йиғлаган овози эшитилди .
Онаизор шарт ортига ўгирилди, тез-тез юриб муюлишдаги бекатга келди. Озгина дам олиб, титроғини босиб олиб, қўлига телефонини олди. Қизига телефон қилди.
Ажабо :
--- Алё, ассалому алайкум , - деб телефонга жавоб берган қизининг овози фавқулодда тетик , жарангдор эди.
Бўғзига йиғи тиқилган Онаизор ўзини зўрға тутиб, сокин овозда гапирди:
— Кичгинанг яхшими, иситмаси тушдими, болам?
— Ҳа, онажон, хавотир олманг. Дадаси духтирга олиб бориб келдилар, дори ичираяпман, яхши ҳозир, — деди қизи дадил овозда.
— Ҳа, яхши бўлса бўлди, қизим. Куёвим, қайнонангни уйидагилар ҳам яхшими? — йўлида сўради она, беҳолгина.
— Яхши, ҳамма яхши. Куёвингиз сўраяптилар сизни .
— Ассалому алайкум, ойи, яхшимисиз. Боллани ўйламанг, думалаб-сумалаб катта бўлишади. Ўзиз бардаммисиз?
Куёвининг сўзларига синиққина жилмайган она:
— Худога шукр, болам. Сизлар яхши бўлсангиз, биз яхшимиз-да, — деди.
— Тайёрланиб туринг, эртага бориб олиб келаман. Онам билан бирга боллани олиб тоққа чиқиб келамиз, кун иссиғида салқинлаб келамиз, — деди куёв.
Юраги чок-чокидан ситилаётган бўлса-да:
— Хўп, хўп, болам, омон бўлинглар, — деди Она.
Онаизор телефонни ўчирди-ю, бекатнинг орқа томонига ўтиб, ўксиб йиғлаб юборди:
— Онанг ўлсин, қизимм….. 😢
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
https://t.me/iffatli_ayol
1 890
да бурним қонатманг , илтимос !
Аёлнинг гапи Мансурга эриш туюлдими кулиб юборди.
- Кечагина ўлдим -куйдим қилган , акажонлаган сенмасмидинг ? Одам шунчалар тез ўзгарадими , артист бўлиб кетай .
Тўй қачон ? Балки кўйлак сотиб оларсан , Лимузинга миниб олиб ёнма -ён шаҳар айланарсан . Тўйингга айтасанми , хар қалай бегонамасмизку !
-- Энди бегонасиз менга .Чиқиб кетинг уйимдан !
Аёл йиғлаб бошқа хонага кириб кетди .
- Сен ҳақсан . Хотиним ҳам аёл .
У ҳам меҳр излайди мендан . Бу ўрганиш , қўмсашлар вақтинча .
Хотиним сочларини ўрмасам ҳам қўлидан сув ичсам арзир экан . Эскирса ҳам одамнинг ўз қўшиғи бўлсин экан .Унинг қандай айтиш ўзига боғлиқ экан . Эскирган бўлса ҳам ўз қўшғинг бори қандай яхши .
Яхши қол , бахт тилайман сенга , омон бўл ! -дея аёл уйини тарк этди у
Шом чўккан , кўкда бир парча ой кулча бўлиб тунги юлдузларнинг меҳмонга чорлагандек кўкдан ёғду сочар , майин сабо бахт қўшиғини куйлагандек жонларга роҳат бағишлаб эсаётган пайтда ошхонада Сафура ош дамлаётган эди.
Мансур оҳиста унга омон юриб келдию яширган гулдастанинг хотинига тутди
- Айбингизни ювясизми ?!
- Жиддий қараб деди Сафура эрига
- Йўқ , эскирган қўшиғимни янгитдан эшитмоқчиман онаси !
Болаларининг бирга турганини кўрган она
- -Илоё қўша қарисинлар иккиси !-дея ўзини ичкарига олди
тамом.
ИБРОХИМ РИЗО
👇👇👇
https://t.me/iffatli_ayol
1 890
📝 ЭСКИРГАН ҚЎШИҚ
- Нега хотинингни олиб келмаяпсан ?!- Жиддий қараб туриб берган
онасининг саволи Мансурнинг елкасига оғир тошни бостириб қўйгандек туюлдек гўё.
- Олиб келмайман ойи, Сафура мени хотиним эмас энди .
У билан ажрашаман !
Ўғлининг бу гапи онасининг эсхонасини чиқариб юборди .
- Нима , ажрашаман . Ҳов бола буни отини ҳаёт деб қўйиптилар .
Кўрпангга қараб оёқ узат . Сафурадеклар бир марта туғилади онасидан . Нимаси ёқмади уни сенга ?!
Онасининг таҳдидли гаплари яна Мансур жаҳлини чиқарди .
- Унингизни яхши кўргани бор экан . Нима қилай , ялиниб яшайми унингизга ?!
- Битта болали бўлдинглар , яхши кўриш ҳам ўлсин кўчада қолмай .
Бир тирноқнинг уволидан қўрқсанглар бўларди !
- Буни менгамас анави алвастига айтсангиз яхши бўлар эди ойи !
- Астағфуруллоҳ , қайси гуноҳим учун бунчалар азоб эй Худойим .
Ҳов бола ўзинг қадамингни тўғри боссанг хотин зоти соянгга салом беради !
- Ойи нималар деяпсиз , мени қадамим қийшиқ ёки эгримас .
Ахир топганим шуники , рўзғоримникию !
- Фақат шугина ўзи етарлимас ўғлим . Сафуранинг диди ҳам дили ҳам менга
аён . Кўзлари кўрмаску ҳар қалай . Айбниинг бошқаларга ағдариш осон , тан олиш қийин бу дунёда . Лекин у томонга борганингда барча аъзоларинг ўзингга қарши хисоб беришини биласанми ?!
- Аввал борай кейин ўзим биламан .
Бошқага кўз сузган ,қийшанглаган хотин билан қандоқ яшайман ойи ?!
- Демак , айб ўзингда .Қайтар дунё эканини унутганингдан бу ҳам .
Гап шу мени она десанг Сафуранинг олиб келасан , тамом вассалом !
Мансур ўрнидан оғир қўзғалиб дарвоза томон юрди .
- Нега келдингиз ? Боринг ўша хушторларингиз олдига . Аёл кишида дил йўқ, кўнгил йўқ, уйдами сеники ўша , бор хунарингни кўтараолади деб ўйлайсизлар сиз эркаклар . Ўшалардан мени қаерим кам Мансур ака айтинг ? Ахир мен ҳам одамманку , қўзиқорин эмас ердан чиққан !- Қорасочини икки ўрим қилиб ўриб олган , қўҳлик Сафура нимжон гавдаси йиғидан силкинар , ички аламлари кўз -ёшила сизиб чиқиб , юзига тўкилар эди .
- Йиғидан куч олиб мени эритмоқчи бўляпсанми ҳали .
Агар онам олиб кел демаганларида келмас эдим олдингга .
Юр , кетамиз
.Муроджоннинг онам соғинибди !
- Нега борай , нима учун , қайси хурмату -иззат учун борай уйингизга.?
Яна кўйлагингиз ёқасида қолган бегоналар лаб бўёғини ювиш учунми ёки тиш изларини кўриш учунми ? Майли , ўшалар олдида мен йўқ бўлай , сиз айшингизни суринг .Бизнинг қўшиқ эскирган Мансур ака !
-- Сафура бу сафар ўрнидан шаҳд билан турдию ,бошқа хонага чиқиб кетди .
-Қизим эр дегани ярим пир бўлади . Уларнинг бошини силаб , сал тергаб турмасанг қўлингдан чиқиб кетишади .
Ана даданг ҳам. Авваллари қанча ситам зуғум қилди . Қараса давлати кетяпти , сакраб -сакраб хумори чиқди , мўмин -қобил бўлиб қолди . Куёвинг ҳам дадангга ўхшайди худди .Бир сафар ...!- дедию Холида опа нима деярини билмай қолди қизига.
Бир сафар куёвини бегона аёл билан кўрган Холида
- Ҳа укам , уйдаги камлик қилибдида сизга а , шўрлиқ хотинчайзи ўлса ўлиги ортиқку шундан ! -дея кесатиб ўтганини ҳозир айтса эҳтимол Сафуранинг кўнгли эридан буткул қолиб кетармиди . Аммо айтмади .
- Нима қил дейсиз ойи ? Бориб яна пой патак бўлайми куёвингизга .
Ғурурим , орим йўқми мени ойи ?!- қаради Сафура онасига .
- Ҳа, боргинда унга меҳринг бер , қули бўл керак бўлса токи остонамдан кулиб кириб кел . Ҳаёт сен ўйлаганчалик машаққат эмас , сен ўйлаганчалик мураккаб эмас , ўйинчоқ ҳам эмас. Ўйинчоқ деб ўйлаганларнинг шунақа ўйнатадики на олдинга на орқасига йўл топсин улар Гўё аросатда қолгандек бўладилар . Сенлар ҳали ўйнаб - куладиган пайтларинг , қани нарсаларингни
йиғиштир бўлди , меҳмон иззати ҳам уч кун !- деди ўрнидан туриб Холида
қизига қараб .
- Ҳа , сизми эшигим чертган бойвачча . Нима яна хотинчайз билан уришиб қолдингизми ёки ...а ? Менга қаранг , сиз пул билан мени сотиб ололмайсиз Агар мени эркалагандек унинг ҳам эркаласангиз жонини фидо қилмаса туфланг юзимга ғинг дега н номард Мен аёлман . Мен каби у ҳам аёл .
Қаерим ортиқ ундан .
Бир гап айтайми сизга , менга оила қуришни таклиф қилди биров
.Бир-биримизнинг топдик ниҳоят .Орамизда эса бегона одам бўлишини истамайман . Оғзим ошга етгани
1 890
Кейин маълум булишича тунда уйга угри тушиб, кимматбахо буюмларни угирлаб кетишибди. Агар мени уша угрилар куриб колишганида аник улдирарди. Мени ким куткарди экан? Уша мени кулогимга гапирган инсон ким эди? Хаёлимдан уша саволларга жавоб тополмай кийналардим.
Терговчини саволларига жавоб бергач тогам мени кишлокка уйимизга элтиб куйди. Мен бу уйга бошка кайтиб келмадим. Аммо бу билан уша дахшатли ходисадан кутилмадим. Уша кундан бошлаб куп касалга чалинадиган булиб колдим. Юришга кийналардим, оёкларим огрийдиган булиб колди. Канчалик укол дори килсам хам хеч фойдаси булмасди. Гуё елкамда кандайдир бир огир юкни кутариб юргандек эдим. Куп овкатлансам хам кундан кун озиб кучим колмай борардим. Тунлари ёзнинг жазирамасига карамасдан танам музлаб чикарди. Онам мени бундай суниб бораётганимга чидолмасдан катта эшон бувага учрашиб маслахатини олибди. Номоз укишимни ва инсу жинсларга карши укиладиган дуоларни укишимни тайинлабди. Мен номоз укишни ургандим. Аллохга сажда килиб ундан дардимга шифо сурардим.
Укиган номозларим, Аллохдан тинмасдан шифо сураганларим бефойда кетмади. Худди буйнимдан тошни олиб ташлагандек узимни яхши хис кила бошладим. Орадан икки кун утиб тунда туш курибман. Тушимда етти яшар кизча менга жажжи кулчаларини узатиб, кетимдан югурар худди лабиринт ичида юргандек менга бакирган овозда:
-- Мени кувлама илтимос...мен сени куткаргандимку уйга келган угрилардан!- деб тинмасдан йигларди.
Товба килдим астогфурулло дердим ёкамни ушлаб. Бундан чикди ичимга уша улган кизчани безовта рухи кириб колибди эканда деб уйлаб коламан баъзида. Эй яратган эгам, сен узинг хамма нарсага кодирсан. Билиб билмаган гунохларимизни кечиргин, сен узинг кечиргувчи ва рахимдил зотсан... Аллох доим уз панохида асрасин барча бандаларини кейинги хикояларимда учрашгунча деб колувчи...
Крик Души Шухрат
https://t.me/iffatli_ayol
1 890
📝МЕНИ КУВЛАМА ИЛТИМОС...
(вокейлик асосида ёзилди)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Мен ёзаётган хикояларимни куплари ибрат учун ёзилаётган булса, баъзилари борича ёзиляпти. Хулоса чикариш хар кимни узига хавола. Укиб уз фикр ва тилакларини билдираётган барча инсонларга уз миннатдорчилигимни билдираман...Келинг сизларга навбатдаги янги хикоямни такдим этаман...мархамат.
Мен ушанда етти ёшда эдим. Куричагим(аппендицит)ёрилиб кетганлиги сабаб, мени шахарга касалхонага олиб кетишди. Огрикни кучлилигидан азоб чекардим. Мени жаррохлик хонасига олиб киришди. Билагимдан укол килишди, менимча уша наркоз булса керак. Чунки шундан сунг огрикни хам, корнимни ёришганини хам сезмай колгандим. Ички органларимни тозалашиб, куричагимни олиб кайта тикиб куйишибди. Онамни айтишича операция узок давом этибди. Духтирларни айтишича яна сал кечиксам улиб колишим хам мумкин экан.
Мураккаб операцияни бошимдан утказганим учун мени маълум бир муддат касалхонада даволашди. Бироз узимга келгач уйга жавоб беришни айтишди. Онамга кунгирок килганимда онамни иши чикиб колганлигини, бугун эмас икки кундан сунг олиб кетишини айтиб колди. Кейинрок билсам касалхона учун пулини хам тулашга пуллари йуклиги сабаб кунликка пахта чопигига опам билан иккаласи ун кундан бери ишлаб келишга чикиб кетишган экан. Касалхонада касаллар купайганлиги боис мени тезрок туловимни килгач чикариб юборишларини сураб илтимос килишарди. Ноилож онам узокрок тогамни углига кунгирок килиб илтимос килибди.
Бир пайт мен унчалик танимайдиган уша тогам КАПТИВАда келди туловларимни килиб мени уйига олиб кетди. Уйларига хеч хам бормагандим. Шахарни чеккасида жойлашган уйлари касрга ухшарди. Хотини мени илик кутиб олди. Хоналари куп, икки каватли дангиллама уй. Мен хали бунака уйларда булмагандим. Дастурхон безатиб овкат пиширган экан янгам олиб келди. Яхши сухбатлашиб танишиб олдик. Кечрок булгач уша тогам мени ёнимга келиб:
-- Жиян, киз бола булсанг хам куркмайсанми кечкурун? Биз бошка шахарга бир уртогимникига туйга кетаётгандик. Тонгда йулга чикиб уйга кайтамиз. Сен дарвоза ва эшикларни беркитиб ухлайверасанда! - деб колди.
Мен нима хам дея олардим, хуп дея рози булдим. Янгам бир кичикрок хонадаги кичикрок краватга менга жой тушаб берди. Менга янгам етти ёшли кизчаси юрак парогидан вафот этганлигини гапириб берганди. Мен билдимки бу хона ва краватча уша кизчасиники эканлигини. Улар жунаб кетиши билан дарвоза ва эшикларни кулфлаб ухлаш учун уша краватчага ётдим. Касалхонадаги краватларда уйкуга туймаганлигим, бу ажойиб ва кулай краватчада, яна чиройли ва киммматбахо матолардан тикилган курпача ва курпаларда ухлаш мазза эди. Устимга ёпиниб бир томонга ёнбош холда ухлашга харакат килдим. Хали хам уша тикилган жойимни иплари сутраб кетишидан куркардим.
Бир пайт ухлаб ётган эканман, хонада кимнидир юрган оёк овозларидан уйгониб кетдим. Чироклар ёнган, хоналарнинг эшиклари очилган холда эди. Мен эса овоз чикаришга, кимирлашга куркардим. Кузларимни куркиб очдим, деворда икки кишининг соясини куриб баттар куркувга ботдим. Бир пайт жахшатдан бакирмокчи булганимда, кимдир ёки нимадир совук нарса мени аввал устимдан кейин эса огзимни коплаган холда кучоклади. Ва кулогимга паст овозда:
-- Жим, кимирлама овозингни чикарма!- деган гап эшитилди.
Уша пайт хох ишонинг хох ишонманг, баттар куркиб кетдим. Совук тер бутун танамни коплаб олди. Ташкаридан кимдир мени боглаб куйгандек кимирлолмасдим. Юрагим эса кукрагимни упириб чикиб кетгудек урарди. Мен ичимда бакирардим.
-- Куткаринг, илтимос...мени куткаринг!- дея.
Онам курккан пайтларингда калимангни кайтаргин деб ургатганди. Куркинчдан калимамни хам эсдан чикариб юборгандим уша пайт. Хонада икки киши юрар, мени хам кимдир босиб турганлиги баттар дахшатга соларди. Бу дахшатли вокеа умримда биринчи ва охиргиси эди. Качон хушимни йукотиб узимни билмай колганимни эслолмайман. Янгамни мени елкамдан силкилаётганидан хушимга келдим. Кузларимни очганимда янгам йиглаб мени куйиб юборди. Мен эса полга кучсиз холда ётиб колдим. Бир пайт тез ёрдам машинаси уни кетидан эса милиция ходимлари келишди.
Уже доступно! Исследование Telegram 2025 — ключевые инсайты года 
