es
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

Ir al canal en Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

Mostrar más
1 913
Suscriptores
+424 horas
+37 días
-3830 días
Archivo de publicaciones
📝«Укасини севиб, акасига турмушга чиқайми?..» 2-қисм Сарвар Манзуранинг қариндоши, ҳурмат қилади. Умуман, курсдош қизларга ҳурмат билан қарайди. Секин гапиради. Уч йилдан бери бирор марта овози қаттиқ чиққанини эшитган эмасман. Бошқа болаларга ўхшаб сўкинмайди ҳам. Ўшандан бери бе-оромман. Жавобсиз севгини нима қиламан? Бир умр қалбимда сақлаб юраманми? Севгимга жавоб бермаса ҳам бир умр содиқ қолиб, қалбимда пинҳон асрашга, унга гард юқтирмасликка, ҳаммасига астойдил рози эдим. Аммо, ана шу аммо сўнгги пайтлар қийнаб юборди. Кетма-кет келаётган совчилар, кунда «Бахтинг очилсин», деб дуо қиладиган бувимга, онамга дардимни айтолмайман! Нима деб ҳам айтаман? Курсдошимни яхши кўраман, дейманми? Турган гапки «Танлагани бўлса, совчи юборсин!» дейишади. Танлаганим эса сукутдан бўлак нарсани билмайди. Сарвар, Сарварим, нега гапирмайсиз? Бир мартагина гапирсангиз-чи! У гапирмайди, чиройли қошларини чимириб, узун киприкларини қоқиб, қараб тураверади, зўр келса, мийиғида кулиб қўяди. Яқинимдан ўтса, оппоқ юзи қизариб кетади, буни сезганман, қизиқ, уни кўрганда мен ҳам қизариб кетармикинман? Дадам унга берармикин? Сўраса, беради. Тағинам, кўнглимга қараб турибди, лекин бу узоққа чўзилмайди. Буни биламан. Балки, унга бир амаллаб билдиришим керакмикин? Кейин-чи? Бордию, у мени ёқтирмаса, кейин нима бўлади?! Лекин бу воқеаларнинг нима билан тугаши номаълум. Ютқазишимга бир фоиз гумон бўлса ҳам ўйнамайман! Яхшиси, умрбод ичимга ютиб яшайман. Кузнинг дилгир оқшомида ҳовлимизга тумонат одам йиғилди. — Манзура сен билан жуда қизиқиб қолди! — деди Лайло дарсдан сўнг уйга қайтаётганимизда. — Уйингга бориб келгандан буён сен тўғрингда кўп гапиради. Бир балони бошламоқчи, шекилли! Билишимча, сенга совчи оборади-ёв! Лекин акаси йўқ-ку, қариндошларигами? Қайси бирига экан? Бугун бекорга биздан олдин кетмади, балки у аллақачон уйингдадир! Юрагим тез урарди. Сарваргами?! Қолган гаплар қулоғимга кирмади. Ўз ўйим билан бўлиб, ҳатто дугонам билан қачон қаерда хайрлашганимни, уйга не алфозда етиб келганимни ҳам билмай қолдим. Дарвозамиздан нарироқда турган машинага кўзим тушиб, баданимга титроқ югурди. Назаримда, эшикдан киришим билан деворлару томгача тарақлаб устимга қулайдигандай, авайлаб қадам босдим. Ҳовлига киришим билан айланма зинапоядан тушиб келаётган аёлларни кўриб, жойимда тўхтадим. Келинойим қўлтиғимга кирди: — Менга айтмаган экансиз! — Нимани айтмаган эканман?! — дедим таажжубланиб. — Манзуранинг қариндошлари экан-ку улар! — А?! Ер билан осмоннинг фарқига бормай қолдим: учяпманми, юряпманми? Бахтли қиз эканман! Ростданам Манзура бало қиз. Лекин у Сарварни яхши кўришимни билмаган, Сарвар-чи? У ҳам уялганидан совчи юборяпман, деб айтмаган. Энди-чи, энди нима бўлади? Дадам хўп дермикин? Ишқилиб, кўнсинлар-да! Кўзларим қувончга, қалбим илиқ ҳисларга, юрагим бахтга лиммо-лим эди! Ота-онамга розиман, деб айтдим. Ҳафтанинг охирига учрашув белгилашди. Эртасига дарсга бориб, Манзурани кута бошладим. У кечикди. Аксига олиб, Сарвар ҳам йўқ. Нега ўзи чурқ этмаяпти, дея ўйлай бошладим. Манзура келиб, саволларга ўрин қолдирмади. — Сенга ошиқ бўлиб келишди. Ўзинг ҳам роса кўзга яқинсан-да, ҳаммага ёқасан. Қара, ҳаммаси яхши ўтди, олдиндан айтганимда нима бўларкин, деб ўйлаб юрардинг, тўғрими? Рустам акамга ҳам ўзингга билдирмай туриб кўрсатдим, билсанг уялиб, хижолат бўлардинг. Уларга ҳам жуда ёқибсан! — Ким дединг? — Рустам акам! Сарварнинг акаси — Рустам, энди кўрсанг керак. Қалай, яхши иш қилибманми? Томоғимга бир нарса тиқилди, нафас етишмаган кишидек эсанкираб, бошим айланди. «Нима деяпти?! Рустам? Қанақа Рустам?» У Сарвар эмас, Рустам экан… Ҳеч нарса қўлимдан келмади. Ота-онамга айтолмадим. Ёзда тўй қилишмоқчи. Бахтим адашди, мен эса шошдим… Тамом...

📝«Укасини севиб, акасига турмушга чиқайми?..» 1-қисм Тўй Тантана. Орзу-ҳавасларга етилган саодатли дамлар… Барча ёшларга бахт тилайди. Барчанинг қалби, нияти келиннинг эгнидаги либос каби оқ ёмонлик тилашдан жуда-жуда узоқ. Тўйга кўнгли қора одам келмайди. Аммо дуолар, тилаклар ҳисоби минглардан, миллионлардан ошса ҳам ёшларнинг ўзида бу бахтга интилиш бўлмаса, унга етишолмайди. Тўй бир сарой қурилишининг аввали, бошланишидир. Икки ёш бирлашиб, ажиб сарой қурмоқчи. Бу саройнинг номи бахт! Қурганда ҳам пойдеворини мустаҳкам қилиб, турмушнинг зилзилаю дўлларига бардош берадиган тарзда бино қилиш шарт. Демак, оила ёшлар қўлига тантана билан тутқазиладиган зарқоғозга ўралган ширинлик эмас. Бу саройнинг пойдевори  иффат, ҳаё, ғиштлари  сабр ва шукр, девори иймон, томи  ақл ва ирода. Безаклари фаросат, саховат, меҳр… Ўшанда куз эди. Мен умримнинг баҳори билан, кўксимда кўкламдай барқ урган муҳаббатим билан овора эдим. Дарахт шохларидан узилган барглар жажжи варраклар каби айланиб учиб, йўлаклар, майдонлар узра ястанган уюм-уюм хазонбарглар устига тушиб, қуёш нурида олтиндек товланади. Ҳали ҳаво илиқ. Қиш кеч келадиганга ўхшайди. Сарғайган барглар тақдирга тан бергандай шохдан узиладию, атрофни кеза-кеза ўзига аталган жойга бориб қўнади. Охирги дарсдан кечикиб чиққан Манзура чопқиллаганча бизга етиб олиб: Сартарошхонага кирамизми, йўқми? деб сўради ҳансираб. Бугун кеч бўлди, кўп ўқидик, эртага кирақолайлик, Лайло қошини чимириб, энсаси қотганини яширмай жавоб қилди. Бугун киришим керак,  дея Манзура ялинганнамо Лайлога қаради. учрашувинг борга ўхшайди, биздан беркитяпсанми? Бўлди, энди биз ҳам сенга ҳеч нарса айтмаймиз!  деди Лайло ва жаҳл билан бежирим сумкасини елкасига осди-да, терс ўгирилиб тумшайди. Менинг хаёлимда ёлғиз Сарвар. У уч кундан буён ўқишга келмаяпти. Манзура қариндоши ҳақида сўз очиши билан юрагим ҳапқирди. Тилимга чиқаришга қўрқиб, бироз тараддудландим, кейин секин сўрадим: Амакингнинг ўғли кўринмайди? — Сарварми?! Касал-ку! Ўқиш бошлангандан бери дилимдагини сездириб қўйишдан қўрқиб, сўраёлмай юргандим. Лекин яна бир савол кўндаланг туриб олди: «Қанақа касал экан? -Сўрасаммикин? Билиб қолишса-чи? «Нега терговчидай сўроқлаб қолдинг? Бир балонг борми?» дейишса-чи? Сирим ошкор бўлишидан қўрқиб, миқ этмай кетавердим. Уйга ҳафсаласиз келсам: — Эртага вақтлироқ кела оласанми, қизим? — деб сўради ойим. Гап тагидаги нимкосани дарров сездим. — Ойи, эртага дарсларим кўп! — дея баҳона қилдим наилож. Гапга келинойим аралашди: — Уч марта келишди, учаласидаям расмингизни кўрсатвордик. Ҳадеб бировни овора қилиш яхшимас, Нигорахон! Кечроқ келинглар, деёлмасак, улар келиб кетаверади, ойижоним хижолат бўлаверади, энди бир амалланг! Овқатдан сўнг «Дарсларим кўп!» дея хонамга кириб кетдим. Лекин дарс тайёрлаш қаёқда?! Қани энди миямга бир нима кирса. Олдимга китоб-дафтаримни очиб қўйиб, хаёл сурганча анча ўтирдим. Келинойим ошхонада эртанги совчиларга пишир-куйдир қилиш билан овора. Совчиларнинг кети узилмайди, келинойим столдаги пишириқ ейилмаса ҳам алмаштиришдан эринмайди. Куёвликка номзод билан учрашадиган бўлсам, келинойим шундай дейди: «Ҳуснингизга ишонманг, муомала яхши бўлмаса, қолгани бир тийин, айниб кетмасин! Тўнг-тўнг қилманг, кулиб бориб, кулиб келинг! Сизга ёқмаса, биз йўқ деймиз, лекин ёқишингиз шарт, бир умр армонда ўтмайсиз!». Бу гап менга ёқмайди, бировнинг кўнгли билан ҳазиллашиб бўладими? Мен бировга заррача озор беришни истамасдим. Қалб дегани — ойна, унга дарз етказиб, нимага эришиш мумкин?! Келинойим тинмай жаврайди, кўз олдимда эса ёмғирда қолган одамдек дилдираб турган Сарвар жонланади. Шу йигитнинг ўрнида у бўлганида, жон деб тегардим. Нега у бошқа йигитлардек шилқимлик қилмайди? Ҳечам ёқмасмикинман унга? Курсдошларимнинг ярмидан кўпи мени яхши кўради, нечтаси совчи юборди, лекин Сарвар жим. Cабаби нима? Ё бошқаси бормикин? Сўролмасам! Қанийди гапирсам, гапира олсам! Сездириб қўймай деб, қўрққанимдан бемалол гаплаша олмайман, унга тегишли гапларни фақат Манзурадан эшитаман. Улар нимагадир бир-бирига ўхшайди. Давоми бор...

sticker.webp0.15 KB

📝Фарзандини қарғаган она пушаймони...(реал вокеа асосида езилган хикоя) 3-қисм Югуриб чарчагач, шохлари тарвақайлаб ўсган садақайрағоч танасига суянди. Бирдан юрагини ваҳима босди. Фақат мактабининг йўли-ю, ўзларининг бир икки кўчасидан нарига ўтмаган. Энди нима қилади, қаерга боради. Дадасининг ишхонаси қаерда эди-я? Э, йўқ. У ёққа борса, яна уйга қайтади. Дадасига мактабга бормаслигини айтса, аяси баттар уради. Миясида бир-бирига тўқнашиб, ғужғон ўйнаётган хаёлларини жамлаш учун, у бошини чангаллади. Қаерга боради, қаерга… Топди. Албатта аммасиникига.Сурайё бувижониси тириклигида тез-тез келиб турадиган, кейин эса негадир келмай қўйган аммасини эслади. У Сурайёни хар гал суйиб, бағрига босганида ундан атир, иссиқ нон, райҳон ва яна нималарнингдир ёқимли иси келар эди. Аммаси Самарқандда яшайди. Энди у ерга қандай боради? Бувижони ўлганида, аммаси мошинда келдим деганди, аммо поезда арзонроқ девди. Унга чиқволса эди. Аммасини топарди. Сурайё ўрнидан туриб, этакларини қоқди-да сураб, суриштириб вокзал томон йўл олди. Аммо кечга томон қизалоқни вокзалда милиция ушлаб, қаерга нима учун кетаётганлигини сўради. Ундан тайинли жавоб олаолмагач, милиция таянч пунктига олиб келди. Эрталаб, пунктга келган дадасини кўриб Сурайё ўзини унинг багрига отди. Ха, қизим , нега ундай қилдинг. Сарвар уйқусизликдан қизарган кўзларини унга тикди. Юзини отасининг кўкрагига яширган Сурайё миқ этмади. Сарвар қанчалик уринмасин, қизидан гап ололмагач, ишга кеч қолаётганини айтиб, шоша –пиша уйдан чиқиб кетди. Онаси билан ёлғиз қолган Сурайё ундан кўзини олиб қочар экан, дастурхон учини ўйнаганича жим ўтирар эди. Оғзингга қатиқ увитганмисан, нимага қочиб кетдинг. Ман билан дадангни ўйладингми. Кечаси билан ухламадик, ер ютгур. Нимага қочдинг деяпман, ифлос. Ўлигингга куяй. Қўшнилар олдида шарманда қилдинг-ку, жувонмарг бўлгур. Сурайё бу сафар юзига, бошига тушаётган калтаклардан хатто ўзини химоя қилишга уринмади ҳам… Шу воқеадан сўнг хаёли паришон бўлиб қолган Сурайё, тез-тез бир нуқтага тикилганича қотиб қоладиган бўлиб қолди. Бу сафар хам укасини ўйнатгани кўчага олиб чиқиб, уйлари олдида газ қувури учун ковланган чуқур ёнида, унга тўлиб қолган лойқа сувга тикилганича ўтирар эди. Собиржон сувга кесак отиб ўйнар экан, сув юзида сузиб юрган ялтироқ қоғоз унинг диққатини тортди. Ерда ётган чўпни олиб, қогозни тутишга ҳаракат қила бошлади. Сурайё укасининг сувга бехосдан шалоплаб тушаганидан чўчиб тушди. Собир, Собир… Қўлингни бер. Сувда бир кўриниб, бир кўринмай қолаётган укасининг куйлагидан ушлаш учун энгашган эди, нам тупроқ гавдасининг оғирлиги остида уваланиб, ўзи хам сувга қулаб тушди. Совуқ сув баданига наштар мисол санчилди. Ёрдам берингла-а-р… Сурайё жонҳолатда сув юзига қалқиб чиқар экан, Собиржонни сув юзида кўрмади. Соби-и-р.. Унинг сўнгги бор қичқириги уфққа бош қўяётган қуёш нурлари билан биргаликда хавога сингиб кетди. Чуқур олдида ёрдамга чақираётган қўшни аёлнинг додлаши-ю, болаларнинг қий-чувигина бир неча сония олдин шу ерда даҳшатли воқеа юз берганидан далолат бериб турарди, холос. Мурғак Собиржон ва қизининг жонсиз гавдаларинини кўрган Тожинисо ақлдан озишига сал қолди. Дам ўғлини, дам қизининг совиб бораётган таналарини қучоқлар экан, бирдан кўзи Сурайёнинг оғзи четидан сизиб, оқиб тушаётган қонга тушди. Худди қизи уйғониб кетадигандек, авайлаб қонни енги билан артди. Кўксидан отилиб чиқаётган фарёдни тўхта олмади. Сени қарғамай ман ўлай, сенлар ўлганича мен ўлсам бўлмасмиди?! Худойим мани жонимни олса бўлмасмиди?! Э, Худо… Эрта кўкламнинг илиқ ёмғири томчилай бошлади. Баҳор чечаклари мисол қисқа умр кўрган мурғак қалблар учун осмонам қўшилиб йиғламоқда эди, гуё... Тамом... .....🍃🌿🥀🌿🍃.....

📝Фарзандини қарғаган она пушаймони...(реал вокеа асосида езилган хикоя) 2-қисм Мактабдан қайтгач, бувиси тайёрлаган овқатни шоша-пиша еб, икки ёшли укаси Собиржонни кўтариб олар ёки онаси буюрган ишларни қулоқ қоқмай бажаришга тиришар эди. Сурайёнинг мурғак қалби хар куни эрталаб, тушда эшитадиган онасининг қарғишлари-ю, калтакларига қарши исён кўтаришга интилар, ақлан эса унга кучи етмаслигини билиб, навбатдаги калтакдан сўнг бувисининг иссиқ бағридан паноҳ излар эди. Бора-бора Тожинисо қизининг қайнонасидан химоя истаётганини кўриб, Сорихон ая йўқлигида бир неча бор «бувингга яқинлашма» деб, унинг баданини ўйиб, ўйиб олди. Авваларига неварасининг одамови бўлиб, ўзини четга олаётганига эътибор бермаган Сорихон ая, келинининг навбатдаги мехмондорчиликка ясан-тусан илиб чиқиб кетаётганини кўрди-да, секин Сурайёни олдига чақирди. Болам, нега олдимга келмай қўйдинг, ё мендан хафамисан. Сорихон ая Сурайёни юз-кўзларидан ўпди. Йўқ. Олдиизга келсам, аям уришаяптилар.Бу гапни эшитиб аянинг юраги увишди. — Майли болам, хафа бўлма. Мановини ол. Сенга деб олиб қўювдим. Сорихон ая неварасининг қўлига шоколад тутқазиб, яна юзидан ўпди.Чап кўкрагида санчиқ пайдо бўлганидан, кўз олди қоронгилашди. Бир оздан сўнг нафасини ростлаб секин неварасига шивирлади. Энди борақол. Укангга ўзим қараб тураман. Бир пас кўчада ўйна . Лекин узоққа кетма. Қувониб, чопқиллаб кетган неварасининг орқасидан қараб қолар экан Сорихон аянинг яна юраги сиқилди. Ўрнидан турмоқчи бўлган эди, боши айланаётганини хис қилди. Бир пас нафас олмай, нотекис, тез-тез ўраётган юрагига қулоқ солиб турди. Этагига тармашаётган Собиржонни энгашиб қўлга олмоқчи бўлди Аммо қаттиқ юрак санчигига дош беролмай, ерга йиқилди… Сорихон аяни сўнгги манзилга кузатишга тумонат одам йиғилди. Аёллар кўкрагига уриб, юзларини тирнаб, «Вой, онамлаб» йиғлаётган Тожинисога ачиниб қарашар, «Келин бўла туриб, қайнонасига шунча меҳрибон-а» деб, ўзаро шивирлашишарди. Уни юпатишга уринишар эди. Аммо Тожинисо ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмас, таъзия билдиришга келган ҳар бир аёл олдига додлаб чиқар эди. Хамманинг эсидан чиққан Сурайё эса ҳали нима бўлганини, тогдай суянчиғидан айрилиб қолганлигини тушунмай, бурчакда чўккалаганича, уввос тортиб йиғлаётган аёлларга қўрқув ичида қарар эди. Сорихон аянинг мана қирқи хам ўтди. Энди Сурайёнинг ташвиши кўпайганда, кўпайди. Уйларидан одам ариди. Мактабдан қайтгач, бувижонисиз бўм -бўш бўлиб қолган ховлига термулиб, жойида бир оз туриб қолар. Худди уйдан бувиси чиқиб келиши мумкиндек, хонаси эшиги томон беихтиёр юрар эди.Ха, жувонмарг бўлгур. Оғзигинангдан қонинг келсин. Ўша уйда бало борми? Тез бўл. Ечиниб чиқ. Укангга қара.Аясининг овозидан чўчиб, орқага тисланган Сурайё шоша-пиша ўйга кириб, кийимини алмаштиришга ошиқди.Орадан олти ой ўтиб устидан кўкини ечган Тожинисо қизини мактабга қўймай қўйди. Болалик беғуборлиги, ўйин кулгисини унутган қизалоқ уйнинг чўрисига айланди-қолди.Мактабга келмай қолган Сурайёни излаб, уйларига келган ўқитувчига Тожинисо остонадан туриб бобиллаб берди: Ўқиб, гўр бўлармиди. Бўйи етиши билан эрга бервораман. Қиз бола бировнинг хасми. Хозир мани ишимни қилмаса, кейин қачон қилади. Барча уринишлари зое кетганини кўриб, муаллима опа бош чайқаганича чиқиб кетди. Мехнатдан эзилган, супурги-ю, ўроқдан жажжи қўллари қадоқ бўлган Сурайё аҳён-аҳёнда кўчада болаларнинг шовқини эшитилса, катталардек чуқур ўх тортар, бурнини тортиб қўйиб, тоғарадаги кирга томган кўз ёшини кўйлагининг учи билан артар эди. Биринчи бор уйдан қочиш фикри қизалоқда ўша куни тўғилган бўлса ажаб эмас. Укасини опичлаб, кўчага чиққан Сурайё бир пас тенқурларининг ўйинини томоша қилиб турди-да, сўнг худди уйқудан уйгонган одамдек сергакланди. Укасини орқасидан тушириб: Бор, аям шу ердалар, дея уни қўшнининг дарвозасидан ичкарига киритиб юборди. Сўнг эса худди аяси чиқиб, уни қувлаб кетадигандек, югуриб кетди. Сурайё ўзини қушдек енгил хис қилар, мана шу ховлидан узоқроққа кетса, барча кўргуликлари ортда қоладигандек туюларди. Давоми бор...

📝Фарзандини қарғаган она пушаймони...(реал вокеа асосида езилган хикоя) 1-қисм Ха,оғзингдан қонинг келсин, Илоё ер ютсин сени киз бола булмай. Каерларда сангиб юрибсан?Келгунимча ховлини супуриб куй— демаганмидим? Тожинисо кўз ёшларини енги билан артаётган қизига қараб супургини отди. — Хай, хай келин, қиз болани қарғаманг, фаришта ҳар бир гапга омин дейди-я, болангизга ўлим тилагунча, унга умр, ризқ тиланг, айланай. Сорихон ая ерда ётган супургини олиб, чеккага қўйди. —Сурайё хали ёш, эндигина 12 га тўлган бўлса, болада, хали ўйнагиси келади. — Ўйнамай ўлсин. Кўчада ликкилаганича ховли супуришни ўргансин. Тенқурларидан бўйи баланд-у, Худойим бунга заррача ақл бермаган. Тожинисо хеч хам жахлидан тушай демасди. Бўлди келин, хали белимда қувватим, қўлимда кучим бор. Болани тинч қўйинг. Келинг, шу ховлини ўзим супура қолай. Сорихон ая қўлига супурги олди. — Э, қўйинг ая. Атайин қилаяпсизми? Хали замон ўғлиз ишдан келади-да, мени ёмон кўрсатмоқчисиз?. Ойда йилда бир кўчага чиқсам, шунга ҳам ғурватми? — Келин мен сизга хеч нарса деяётганим йўқ-ку. Кўчага хам чиқманг демайман, лекин кунда аҳвол шу. Бечора Сурайёни хам қон қилвордингиз. Бола бечора муштдай бўлиб кир ювсинми, ховли супурсинми ё укасига қарасинми? Худойим ишқилиб инсофингизни берсин? Сорихон ая четда мўлтираб турган неварасига қаради-да, индамай ховли супуришга тушди. Биламан , мени бошдан бош ёмон кўрасиз. Ўтирсам ўпоқ, юрсам супоқман. Барингни орқангдан ифлосингни тозалаб, индамай юрибманку, яна нима? Келиннинг баттар жазаваси тутаётганини кўрган Сорихон ая супургини четга қўйиб, хонаси томон йўналди. Қайнанасининг индамай уйга кирганини кўрган Тожинисо энди аламини қизидан олди. Ҳа, жувонмарг бўлгур. Қилғиликни қилиб қўйиб, нимага бақраясан. У бора солиб қизининг юзига тарсаки туширди. Яна шапати тушишидан қўрқиб,юзини кафти билан яшириб ўтириб олган қизини дуч келган жойидан урар экан, унинг «Аяжон бўлди, энди хечам кўчага чиқмайман» деган гаплари хам қулоғига кирмас эди. Неварасининг чинқириб йиғлаганини эшитган Сорихон ая чидай олмади, уйдан чиқиб, келининг қўлига ёпишди Хай келин, болани урманг. Урманг деяпман. Эсингизни еганмисиз унда нима айб? Қочинг. Сиз уни талтайтириб юбордингиз.Уйдан ховлидаги шовқин сурондан ўйғониб йиғлаган Собиржоннинг овози эшитилди. Бор укангга қара. Яна айтганимни қилмасанг ўлдираман. Тожинисо қайнонасининг қўлидан юлқиниб чиқди-да, шахд билан ўз уйига кириб кетди.Кечқурун Сурайё овқатга хам қарамади. Бувисининг қистови билан бир- икки қошиқ шўрвани зурға ичди. Бошим оғрияпти, ётгим келаяпти деб, кўрпачага чўзилди. Тур болажоним, жойингга ётақол. Сорихон ая неварасидан хавотирланиб, унга ўз хонасига жой солди. Устига кўрпани авайлаб ёпар экан, бир зумда пайдо бўлган кўзи остидаги қора сояларни кўриб, юраги сиқилди. шу куни Сурайё туни билан алаҳсираб чиқди. Неварасининг ўт бўлиб ёнаётган пешонасига қўлини қўйган Сорихон ая, ўғлини уйғотишга шошилди. Чақирилган Тез ёрдам» шифокори қизчани кўриб бўлгач, елка қисди. Ўзига термулиб турган Сорихон ая, Тожинисо, Сарварларга: Тушунмадим. Қизингиз соппа-соғ. Унда ҳеч қандай шамоллаш аломати йўқ. У ёки қаттиқ қўрққан, ёки бир нимадан сиқилган. Унга фақат яхши парвариш ва тинчлик керак. Икки- уч кунда отдай бўлиб кетади. Шундай бўлсада бир рухшуносга кўрсатсаларинг зарар қилмайди-деди. Тожинисо ўзига қаттиқ тикилган қайнонасининг қарашига дош беролмади. Секин хонадан чиқиб кетди.Сарвар уколдан сўнг тинчиб,ухлаб қолган қизининг ёнига чўккалади. Аяжон , келинингиз билан орангиздан гап ўтдими? Боя унга бошқача қарадингиз. Ха, йўқ. Ҳеч нарса бўлгани йўқ, болам. Бор дамингни ол. Эрта билан туришинг керак – дея уни тинчлантирди. Икки кунда соғайиб, яна юзига табассум қайтган Сурайё онаси уйда бўлмаса шўх-шодон қизалоққа айланар, унинг кўчадан қайтиб келаётганини кўриши билан бўрини кўрган қўзи каби маъюсланиб, юввош тортиб қолар эди. Давоми бор...

photo content

sticker.webp0.22 KB

Кузларим йулингда булиб интизор, Кулларим кулингни тутса гар бир бор. Куксим тоғ буларди, юрак бегубор, Бу борлик сен билан мунаввар ишон....🌸🌸🌸 ❀Каналга Обуна Бўлинг✫☟︎ @Iffatli_ayol

sticker.webp0.28 KB

ҲАР ИШДА БИР ҲИКМАТ БОР Тўлиб ичга дардларинг, Дунё бўлса сенга тор. Синдирмагин сабрингни, Ҳар ишда бир, ҳикмат бор. Кулиб х
ҲАР ИШДА БИР ҲИКМАТ БОР Тўлиб ичга дардларинг, Дунё бўлса сенга тор. Синдирмагин сабрингни, Ҳар ишда бир, ҳикмат бор. Кулиб хандон отсанг ҳам, Хаста бўлиб ётсанг ҳам, Алам заҳрин тотсанг ҳам, Ҳар ишда бир, ҳикмат бор. Суниб орзу тилагинг, Келмай қолса яшагинг, Теккизмагин курагинг, Ҳар ишда бир, ҳикмат бор. Ишларинг кетиб ортга, Дўстлар айланса ёдга, Берилмагин фарёдга, Ҳар ишда бир, ҳикмат бор. Йиғласанг кулиб тургин, Тўхтамай юриб тургин, Сабр қил кутиб тургин, Ҳар ишда бир, ҳикмат бор. Жаҳонгир Каримжонов ❀Каналга Обуна Бўлинг✫☟︎

sticker.webp0.38 KB

БИЛИБ ҚЎЙ❗️ Узоқлашсанг кулгуларим узоқлашар, Юрагимда соғинч деган бир дард яшар. Мени қанча аламларга бошласанг ҳам, Камайм
БИЛИБ ҚЎЙ❗️ Узоқлашсанг кулгуларим узоқлашар, Юрагимда соғинч деган бир дард яшар. Мени қанча аламларга бошласанг ҳам, Камаймайди. Ва тобора меҳрим ошар. Ёмғир теккан сочларингга теголмайман, Бу қалбимни ақлимга ҳеч эголмайман. Жим кетмоқдан борми менга ўзга чора, Соғиндим деб дунёларга жар солмайман. Биттагина шу дилимни минг бор тилдинг, Оллоҳ билди. Мен билдиму ўзинг билдинг. Эгиб олдинг. Ақлу ҳушим ўзимдамас, Билолмадим бу сеҳрми? Нима қилдинг?! Нозик эди то сенгача кўнгил таъби, Исминг тинмай такрорлайди ошиқ лаби. Балки сенинг гулзорингда гуллар кўпдир, Аммо сени севолмайди менинг каби❗️ ✍ НИЛУФАР ТEМУР қизи ❀Каналга Обуна Бўлинг✫☟︎

sticker.webp0.23 KB

ЮРАГИМ ... Ўша нигоҳингни ҳамон эслайман, Кўзларинг қаьрига шўнғир юрагим, Васлингни интизор мудом қўмсайман, Аммо энди кимга
ЮРАГИМ ... Ўша нигоҳингни ҳамон эслайман, Кўзларинг қаьрига шўнғир юрагим, Васлингни интизор мудом қўмсайман, Аммо энди кимга бордир керагим. 🍂 Сени кўп эслайман хар дам ёдимда, Уша райҳонинг хам ўша пайҳонинг, Қалбим чил чил синган хув ўша кунлар, Юрагимга теккан азоб пайконинг... 🍂 Хотира инсонга берилган неьмат, Ундан кечиб бўлмас кеча олмайман, Ўз руҳим ичра мен қочганим билан, Мени топиб олар кета олмайман.. 🍂 Қанчайин олислаб кетаман сендан, Шунчалар яқинсан менга юрагим Фақат бир илтимос ўзингни асра, Ахир бу жисмимга жонсан керагим.. 🍂 Ардоғим халоват бергувчи само, Гох уммон гохида сарсадсиз дунё, Сен борсан тирикман яшаяпман мен, Юрагим биз бормиз фонийми рўё...                    ✍Нигорабегим🥀 Суратга қараб....🍂🍂🍂🍂🍂 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга Ҳам Улашинг✨

sticker.webp0.20 KB

Сен келдинг Осуда кунларим топдилар барҳам, Ҳаловатларимга ясадинг якун. Боғимни тарк этди қумри қушлар ҳам, Мен яшай бошладим борлигинг учун! Сен келдинг Ё хушми, нохушми эди бу ташриф. Аллоҳ изн берди! Биз этдик қарор! Ишқнинг китобига бўлдинг муаллиф, Муҳаббат куйига бўлдинг бастакор! Сен келдинг Ўт пуркаб борарди сен босган қадам Жумла-жаҳонимни  буркаб оловга Юзингга тўкилган кипригингни ҳам Бергим келмас эди бировга Сен келдинг Нигоҳинг қонимга қоришиб кетди Жонимга жойланиб кетди нигоҳинг Сўнг меҳринг қанчалар интизор этди Менга жазо бўлди сенинг гуноҳинг Сен келдинг Вулқонлар кўз очди жисму-танимда Мен сени минг йиллар ахтардим дединг Мен сени миллион йил ахтарганимда Қай дилнинг муҳташам макони эдинг Сен келдинг Сен келдинг, ооо бу келишнинг Кейин кетишлари қарорми, қасдми Қумдан ҳашаматли сарой қуришнинг Вайрона бўлишнинг фурсати  басми Малика Тавфиқ

sticker.webp0.22 KB

sticker.webp0.48 KB

❓Қайси чой фойдалироқ: қора ёки кўкми? 🥃 Кўк чойнинг фойдали хусусиятлари: ✅ юрак қон томир касалликлари хавфини камайтиради
❓Қайси чой фойдалироқ: қора ёки кўкми? 🥃 Кўк чойнинг фойдали хусусиятлари: ✅ юрак қон томир касалликлари хавфини камайтиради; ✅ саратон касаллигининг олдини олади; ✅ моддалар алмашинувини яхшилайди; ✅ ҳужайра қаришини секинлаштиради. 🥃 Қора чойнинг фойдали хусусиятлари: ✅ холестерин миқдорини пасайтиради; ✅ ичаклардаги ёғлар ва глюкоза сўрилишини камайтиради; ✅ жигарни ёғли гепатоздан сақлайди; ✅ ўпкани тамаки тутунидан сақлайди; ✅ чойнинг фойдали хусусиятлари йўқолмаслиги учун янги ва илиқроқ ҳолатда ичган маъқул! ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг