ru
Feedback
EFFECT.UZ | Расмий канал

EFFECT.UZ | Расмий канал

Открыть в Telegram

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала EFFECT.UZ | Расмий канал

Канал EFFECT.UZ | Расмий канал (@effectuz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 17 592 подписчиков, занимая 12 645 место в категории Новости и СМИ и 4 561 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 17 592 подписчиков.

Согласно последним данным от 28 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -343, а за последние 24 часа — -12, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Верифицирован (официально подтверждён Telegram)
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 16.66%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 15.66% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 2 932 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 2 755 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 17.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 29 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.

17 592
Подписчики
-1224 часа
-767 дней
-34330 день
Архив постов
Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди Япониянинг жанубида содир бўлган 7,1 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди. Бу ҳақда 29 июль куни Reuters хабар берди. Япония бош вазири Санаэ Такаичи қутқарув ишларида ҳар бир дақиқа муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, вайроналар остида қолганларни қутқариш учун барча куч ва воситалар сафарбар этилганини маълум қилди. Зилзила минглаб уйларни электр таъминотисиз қолдирган, йўллар ва инфратузилмага жиддий зарар етказган. Қутқарувчилар қулаб тушган савдо маркази вайроналари орасидан саккиз нафар инсонни тирик қутқарган. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, зилзиладан кейин содир бўлган эҳтимолий газ портлаши оқибатида икки аёл ҳалок бўлган. Шунингдек, бир нечта саноат объектларида ҳам талафотлар қайд этилган. Ҳокимият Кумамото префектурасида тахминан 260 минг нафар аҳолига эвакуация марказларига кўчиш бўйича кўрсатма берган. Айни пайтда 36 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолмоқда, мутахассислар эса аҳолини такрорий кучли зилзилалар ва кўчкилар хавфидан огоҳлантирмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Наманганда 4 киши сувда чўкиб кетди. 1 кишининг жасади топилди Наманган вилоятида дарёга чўкиб кетган 2004 йилда туғилган йигитни қидириш ишлари давомида бошқа бир фуқаронинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди. Маълум қилинишича, 26 июль куни соат 14:06 да 112 қисқа рақами орқали келиб тушган мурожаатга кўра, Наманган шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро Наманган тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсига тушиб кетган. Ҳозирда махсус қутқарув отряди ғаввослари томонидан қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. 27 июль куни қидирув давомида дарёдан бошқа бир фуқаронинг жасади топилиб, тегишли тартибда топширилган. ФВБ маълумотига кўра, жорий мавсумда тақиқланган ҳудудларда чўмилиш оқибатида бир неча бахтсиз ҳодисалар содир бўлган. Айни пайтда дарёда чўкиб кетган яна камида икки нафар фуқарони қидириш ишлари давом этмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Чорвоқ ҳудудида ёнғин содир бўлди Ижтимоий тармоқларда Чорвоқ ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби, кўлами ва оқибатлари бўйича расмий маълумот эълон қилинмаган. Расмий ахборот тақдим этилганда қўшимча маълумот берилади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Сирдарёда бир вақтнинг ўзида 3 та дўконда ёнғин содир бўлди Бугун, 29 июль куни соат 12:22 да Сирдарё тумани «Ёшлик» МФЙ ҳудудида жойлашган дўконларда ёнғин содир бўлди. ФВВ маълумотига кўра, ёнғин соат 13:00 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида 3 та дўконнинг тахминан 80 квадрат метр майдони ёнган. Ёнғин туфайли тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Қўшработ ва Каттақўрғон тумани ҳокимларига ҳайфсан берилди Қўшработ тумани ҳокими давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилга
+2
Қўшработ ва Каттақўрғон тумани ҳокимларига ҳайфсан берилди Қўшработ тумани ҳокими давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хориж сафари делегацияси таркибига турмуш ўртоғи ва ўғлини киритгани учун интизомий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, Каттақўрғон тумани ҳокими ҳам хизмат сафари мақсадига алоқаси бўлмаган ходимни делегация таркибига қўшгани сабабли ҳайфсан олди. Ҳар икки ҳолат Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномаси асосида кўриб чиқилиб, масъулларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

«100 мингта лайк бўлса, дўконни ёқаман»: Фарғонадаги видео жамоатчиликни хавотирга солди Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги «Пўша бозори» ҳудудида тасвирга олингани айтилаётган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Видеода бир фуқаро қўлида ёниб турган, бензин солинган идиш билан кўринади. Тасвирларда у рўпарасидаги қўшни дўконни кўрсатиб, агар видео 100 мингта лайк тўпласа, ушбу дўконни ёқишини айтаётгани акс этгани айтилмоқда. Бу таҳдидга сабаб сифатида қўшни дўконда ҳам ўзи сотаётган маҳсулотларнинг сотилиши, яъни рақобат мавжудлиги тилга олинган. Агар мазкур ҳолат ҳақиқатга мос бўлса, бу оддий контент ёки ҳазил эмас, балки тадбиркорларнинг мол-мулки ва одамлар хавфсизлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган жиддий масала ҳисобланади. Мазкур ҳолат юзасидан ваколатли органлар томонидан текширув ўтказилиши ва видеодаги ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши мақсадга мувофиқ. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Малайзияга борган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси синтетик наркотиклар ортидан ўлим жазосига ҳукм қилинди Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Адвокатдан олий судга мурожаат Батафсил: https://youtu.be/7l5OI5yoyiY?si=kJMtNrqMI6uNHI0a Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Павел Дуровга терроризмга кўмаклашиш бўйича айблов қўйилди Россия ФСХ маълумотига кўра, Telegram асосчиси Павел Дуровга терро
Павел Дуровга терроризмга кўмаклашиш бўйича айблов қўйилди Россия ФСХ маълумотига кўра, Telegram асосчиси Павел Дуровга терроризмга кўмаклашиш моддаси бўйича айблов қўйилган ва унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган. Идора даъвосига кўра, Telegram маъмурияти Украина махсус хизматлари томонидан фойдаланилгани айтилган айрим каналлар, чатлар ва ботларни ўчирмаган. Шунингдек, ФСХ ушбу платформа орқали содир этилган ҳужумлар кўплаб қурбонлар ва йирик иқтисодий зарарга сабаб бўлганини билдирган. Бу даъволар Россия расмийларининг позициясини акс эттиради ва ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

49 йиллик ижара ерда уй ёки бино қуриш мумкинми? Қишлоқ хўжалиги учун 49 йилга ижарага берилган ер участкасида уй-жой ёки бошқа бино-иншоот қуриш масаласи кўпчиликни қизиқтирмоқда. Президентнинг 2025 йилдаги 322-сон қарори бу борада қандай ҳуқуқларни белгилашига оид ҳуқуқий тушунтириш берилди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Нурафшонда 800 млрд сўмлик замонавий тиббиёт маркази қурилади Тошкент вилоятида аҳолига юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 700 ўринли кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилишига старт берилди. Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи доирасида Нурафшон шаҳридаги “Nurafshon Biznes City” ҳудудида барпо этиладиган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 800 миллиард сўмни ташкил этади. Янги марказда кардиожарроҳлик, қон-томир жарроҳлиги, трансплантация, торакал жарроҳлик, онкология, радиология, кимё ва нур терапияси каби юқори технологияли тиббий хизматлар йўлга қўйилади. Шунингдек, МРТ, МСКТ, ангиография ва гемодиализ каби замонавий диагностика хизматлари ҳам ташкил этилади. Лойиҳа доирасида бир кунда 800 нафаргача бемор қабул қила оладиган поликлиника ҳам фаолият юритади. Марказда йилига 15 минггача юқори технологияли жарроҳлик амалиёти ўтказиш ва 40 мингдан ортиқ беморни даволаш имконияти яратилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари 2026–2028 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган. Мутасаддиларга кўра, мазкур мажмуа республикадаги илк шундай йирик тиббиёт лойиҳаларидан бири бўлади.

Болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида хабар бериш учун 1246 call-маркази ишга тушди Ўзбекистонда болаларга нисбатан жисмоний,
Болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида хабар бериш учун 1246 call-маркази ишга тушди Ўзбекистонда болаларга нисбатан жисмоний, руҳий ёки жинсий зўравонлик, шунингдек бепарволик ва шафқатсиз муносабат ҳолатлари ҳақида хабар қабул қилувчи 1246 қисқа рақамли call-марказ ишга туширилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди. Унга кўра, фуқаролар боланинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи ҳар қандай ҳолатга гувоҳ бўлса, мазкур рақам орқали мурожаат қилиши мумкин. Қайд этилишича, call-марказга келиб тушган барча мурожаатлар қабул қилинади ва мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади. Айни пайтда 1246 call-маркази синов режимида фаолият юритмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ҳоким қарорларининг ярми маблағлар билан боғлиқ — жамоатчиликдан нега яшириляпти? Маълумотларга кўра, жамоатчилик учун эълон қилинмаган ҳоким қарорларининг қарийб ярми маблағлар билан боғлиқ масалаларни қамраб олади. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, молиявий қарорларнинг очиқ эълон қилинмаслиги давлат маблағларининг сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини чеклаши мумкин. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

+1
Тошкентда йўл безорилиги қилган 17 ёшли ҳайдовчи жазоланди Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда Monza автомобилида хавфли манёврлар бажарилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ўтказилиб, ҳайдовчининг шахси аниқланди. Маълум бўлишича, автомобилни ижарага олган 17 ёшли йигитда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ва транспорт воситасига оид ҳужжатларсиз ҳаракатланган. У хавфли манёврларни шунчаки қизиқиш учун қилганини тан олган. Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Мазкур моддага мувофиқ, ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ўзбекистонда энергетика тизими амалда нолдан қурилади — Сардор Исақулов «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг янги бошқарув раиси Сардор Исақуловнинг маълум қилишича, мамлакатда электр таъминоти сифати ва узилишлар билан боғлиқ вазият «аянчли аҳволда». Унинг таъкидлашича, Президент томонидан энергетика соҳасини амалда нолдан қайта қуриш вазифаси қўйилган. Бунинг учун электр тармоқларини модернизация қилиш, инфратузилмани янгилаш ва аҳолини барқарор электр таъминоти билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

+2
Ижтимоий тармоқларда Косон тумани ҳокими ўринбосари Убайдулло Очилов эканлиги айтилаётган видео кенг тарқалмоқда. Видеода фуқаро ва мутасадди ўртасидаги тортишувни кўриш мумкин Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ўзбекистон Кореяга қарши ўйнайди Терма жамоа кучли рақиб билан навбатдаги синовга тайёрланмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамо
Ўзбекистон Кореяга қарши ўйнайди Терма жамоа кучли рақиб билан навбатдаги синовга тайёрланмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 октябрь куни Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув ФИФА кунлари доирасида Жанубий Кореяда бўлиб ўтади. Баҳснинг аниқ вақти ва стадиони ҳозирча маълум эмас. ФИФА рейтингида Ўзбекистон 60-ўринда, Жанубий Корея эса 32-ўринда қайд этилган. Жамоалар сўнгги 9 учрашувда ўзаро тўқнаш келган. Ўзбекистон ҳали Кореяни мағлуб эта олмаган: 6 та ғалаба Корея ҳисобига, 3 та ўйин дуранг билан якунланган. Сўнгги учрашув 2018 йилда бўлиб ўтган ва Жанубий Корея 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram