cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 👉Веб-сайт: https://argos.uz 👉Facebook: facebook.com/argos.pressa 👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid 👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Больше
Рекламные посты
49 846
Подписчики
-5224 часа
-3027 дней
-70730 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
✨#Қутлов Азиз ватандошлар! Барчангизни бугунги қутлуғ, эзгулик ва саховат айёми — Қурбон ҳайити байрами муносабати билан самимий муборакбод этамиз. Кейинги йилларда юртимизда шаклланган яхши анъанамизга мувофиқ, Қурбон ҳайити муносабати билан бу йил ҳам бир неча кундан иборат дам олиш кунлари белгиланди. Бу хонадонларимизга, ҳаётимизга Ийд ал-адҳонинг эзгулик нури, чинакам байрам кайфиятини олиб киришга хизмат қилади. Қадрли юртдошлар! Байрамни оила, дўстлар ва яқинлар билан бирга файзли ва мазмунли ўтказишингизни тилаймиз. Сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файз ва барака ёр бўлсин! Каналга уланиш — @argos_uz
5 07175Loading...
02
⚡️Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги Каналга уланиш — t.me/argos_uz
7 54131Loading...
03
🇺🇿🇰🇷#Халқаро_ҳамкорлик Давлат хизматини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ҳамда Корея Республикаси Персонални бошқариш вазири Ким Син Хо билан учрашуви ўтказилди. Учрашув аввалида Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқларининг азалий дўстона муносабатлари, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганлиги таъкидланди. Корея делегацияси томонидан Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат хизматини ривожлантириш, хусусан рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ишлар юксак эътироф этилди. Учрашувда Корея Персонални бошқариш вазирлиги ва Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилган лойиҳалар сарҳисоб қилинди ва келажакдаги режалар белгилаб олинди. Ҳамкорликда давлат хизматида инновацияларни жорий қилиш, инсон ресурсларини бошқаришнинг рақамли платформалари, кадрларни режалаштириш методологиялари бўйича амалга оширилган тадбир ва тадқиқот ишлари келажакда қўшма лойиҳалар учун асос яратганлиги мамнуният билан қайд этилди. ▫️Учрашув якунлари бўйича ишчи тартибда аниқ натижаларга йўналтирилган ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш ҳақида келишиб олинди. Расмий саҳифаларимиз Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
9 0723Loading...
04
#Муҳим_ҳужжат ⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги ўртасида битим имзоланди Унда Ўзбекистон давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш соҳасида ҳамкорлик режаси белгиланди. Мазкур битим икки мамлакат ўртасида инсон ресурсларини бошқариш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни белгилаб бермоқда. Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларни қамраб олмоқда: ◽️Корея тажрибаси асосида давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш; ◽️давлат ва нодавлат сектори етакчи экспертларини жалб қилган ҳолда семинарлар, вебинарлар ташкил қилиш; ◽️ Ўзбекистонда инсон ресурсларини бошқаришнинг электрон тизимини янада такомиллаштириш; ◽️ Тажриба алмашиш дастури ва KOICA лойиҳалари доирасида давлат хизматчилари учун Кореяда стажировка ташкил қилиш. Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши — мамлакатлар ўртасидаги давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш соҳасидаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга, кейинги йилларда аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асос бўлади. Каналга уланиш — @argos_uz
10 20818Loading...
05
Давлат ташрифи доирасида жами 17 та ҳужжат имлозланди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль ўртасида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди. Давлат раҳбарлари Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар. Каналга уланиш — @argos_uz
6 87110Loading...
06
#Халқаро_ҳамкорлик ⚡️“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури II мавсумига старт берилди Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Саидфаррух Исломов ва БАА Ҳукумат ишлари вазирлигининг тажриба алмашиш лойиҳаси раҳбари Манал Бин Салем иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг 2023 йилда муваффақиятли ўтказилган I мавсуми сарҳисоб қилинди ва дастурнинг II мавсумини амалга ошириш юзасидан режалар белгилаб олинди. Хусусан, дастлабки босқичда соҳа мутахассислари ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов категорияларини аниқлаш, ассессорларни тайёрлаш бўйича БАА томонидан услубий кўмак кўрсатилишига келишилди. Шунингдек, дастур ғолиблари учун БААда стажировка ташкил қилиш, келгусида Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг онлайн платформасини яратиш бўйича ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди. Каналга уланиш — @argos_uz
10 57726Loading...
07
Мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Кўксаройда тантанали кутиб олинди. Каналга уланиш — @arsgav
8 68110Loading...
08
#Бу_муҳим Давлат хизматчилари орасида лавозимда кўтарилиш истагидаги кадрларимиз кўп. Бунинг учун фаолиятда самарадорликка эришиш, халқимизга натижали хизмат кўрсатиш муҳим ҳисобланади. Давлат хизматчиси қачон натижали ишлайди? Унда касбга муҳаббат, етарли билим, фидойилик ва ташаббускорлик бўлса... ◽️Ушбу роликда биз касбий компетенцияни қандай қилиб ошириб бориш бўйича тавсиялар бердик. Уларни амалда қўллаб кўринг! Каналга уланиш — @argos_uz
7 73932Loading...
09
#Диққат ⚡️Давлат хизматчиси соати бошланди ◽️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига! Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди. Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=I-orBQB4fDU саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. Расмий саҳифаларимиз Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
15 785154Loading...
10
⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади! Ўқув соати давомида: ▫️Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар дайжести ▫️Видеолавҳа намойиши: «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун бўйича экспертлар шарҳи ▫️“Маҳалладан гапирамиз” рукни ▫️“Мутолаа вақти” рукни ❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув, эртага 14 июнь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади. Маълумот учун, мазкур лойиҳа Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида, янги форматда тақдим этилмоқда. Каналга уланиш — @argos_uz
12 729126Loading...
11
⚡️Корея Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси билан бирга 13 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Каналга уланиш - @argos_uz
10 05326Loading...
12
#Мурожаатлар_эътиборда ▶️ Кадрларни очиқ танлов тизими орқали қабул қилишда малака талаблари қандай тартибда ўрганилади? Саволга Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов жавоб берди. Ҳурматли номзодлар, малака талаблари, умуман очиқ танлов жараёнлари бўйича муаммога дуч келсангиз, Агентликнинг тегишли филиалларига ҳамда @vacancy_argos_bot га мурожаат қилишингиз мумкин. Каналга уланиш - @argos_uz
9 89411Loading...
13
Президент Шавкат Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи анъанавий Самарқанд форуми иштирокчиларига табрик йўллади Каналга уланиш — @argos_uz
8 8324Loading...
14
Давлат хизматида ишлашнинг ўз одоб-ахлоқ қоидалари бор, хизматчилар унга риоя қилишга мажбур Ушбу роликда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворининг умумий қоидалари ҳақида маълумот берилган. ❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу қоидалар мажбурий. Расмий саҳифаларимиз Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
9 79357Loading...
15
⚡️Қашқадарёда давра суҳбати: Ёш кадрларга муҳим тавсиялар берилди Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё филиали ҳамда Давлат бошқаруви академияси Қарши ҳудудий филиали ҳамкорлигида “Ёш раҳбар кадрлар маҳоратини такомиллаштиришнинг замонавий усул ва услублари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ҳудудда фаолият олиб бораётган ёш раҳбарлар ҳамда Захирага олинган кадрлар иштирок этди. Даставвал иштирокчиларга давлат фуқаролик хизмати тизимидаги ислоҳотлар ва уларда ёш раҳбар кадрларнинг иштироки муҳим эканлиги ҳақида таъкидланди. Ёш раҳбар кадрларни бошқарув лавозимларига тайёрлаш ҳамда тайинлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар таҳлил қилинди. Давра суҳбати давомида “Ёш раҳбар кадрларнинг лидерлик кўникмаларини ривожлантириш усуллари”, “Self-management - шахсий самарадорликка эришиш усуллари”, “Раҳбар кадрларда эмоционал толиқишнинг олдини олиш”, “Замонавий раҳбарнинг маънавий қиёфасини шакллантириш усуллари” каби қатор мавзуларда тақдимотлар қилинди. Кадрларга ўз устида ишлаш, вақтни тўғри тақсимлаш қобилиятини такомиллаштириш, уларда учраши мумкин бўлган эмоционал толиқиш ҳолатларини олдини олиш бўйича ҳам тавсиялар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Каналга уланиш — @argos_uz
9 9735Loading...
16
⚡️Наманганда Захирага олинган кадрлар учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларига асосан, республика бўйлаб маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган 1000 нафар номзод Салоҳиятли кадрлар захирасига саралаб олинган. Бугунги кунда номзодларнинг билимини ошириш ва касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида малака ошириш курслари, давлат органлари ва ташкилотларида ҳамда хорижда стажировка ўташини ташкил этиш бўйича Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Асосий мақсад — номзодларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, бошқарувда тўғри қарор қабул қилиш маҳоратини ошириш ҳамда хорижий тажрибаларни амалиётга тадбиқ этиш орқали самарадорликка эришиш. Наманган вилоятида ҳам Салоҳиятли кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг 2-гуруҳи учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиалида ўқув ташкил этилди. Бу галги ўқувда иқтисодий жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш омиллари ва коррупцияни олдини олиш, хавфсиз, тартибли ҳамда қонуний меҳнат миграцияси тизими, банк кредитларидан самарали фойдаланиш ва назорат қилиш механизмлари мавзуларида тренинглар ташкил этилди. Амалиётда учраб турган муаммолар муҳокама қилинди. Каналга уланиш — @argos_uz
8 5216Loading...
17
⚡️Айни дамда давлат идораларидаги 500 га яқин вакант лавозимлар учун танлов ўтказилмоқда ▫️ Бугунги кунга келиб 2 миллион 874 мингдан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди. ▫️ Жорий йилнинг 12 июнь ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz платформасига уланган ташкилотлар сони 16 114 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 500 га яқин. ▫️Айни пайтда порталда 462 372 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган. Портал фаолияти бўйича саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг! ◽️Порталнинг расмий канали. #Онлайн_статистика Каналга уланиш — @argos_uz
11 22927Loading...
18
⚡️Ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган шахслар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин Ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Асосий иш тўғрисида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган ходимнинг ички ўриндошлиги чоғида ходим билан ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида алоҳида меҳнат шартномаси тузилади. Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномалари, агар бу қонунчиликка зид бўлмаса, бир ёки бир нечта иш берувчи билан тузилиши мумкин. Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида тузилган меҳнат шартномасида иш ўриндошлик асосида бажарилаётганлиги кўрсатилиши шарт. Ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган шахслар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин. #Билган_яхши Каналга уланиш — @argos_uz
8 91826Loading...
19
⚡️Корея Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасида бўлади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Президент Юн Сок Ёль мамлакатимизнинг бой маданий-тарихий мероси билан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради. Каналга уланиш — @argos_uz
11 59415Loading...
20
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон маданияти кунларини ўтказиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси маданият вазири Адил Каримлини қабул қилди. Каналга уланиш — @argos_uz
9 9724Loading...
21
Ногиронлиги бўлган шахслар учун танловларни ташкил этиш ҳолати таҳлил қилинди Вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлар билан ишлаш тузилмалари рахбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимликлари Ташкилий-кадр гуруҳлари раҳбарлари иштирокида навбатдаги вебинар ташкил этилди. Унда жорий йил февраль ойида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилишга интилишини қўллаб-қувватлаш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди. Шунингдек, масъулларга ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишда vacancy.argos.uz ва hrm.argos.uz тизимларидан фойдаланиш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди. Агентлик масъуллари томонидан вебинар иштирокчиларининг қайд этилган тизимлардан фойдаланишда вужудга келаётган саволларига тегишли жавоб берилди. Расмий саҳифаларимиз Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
9 60015Loading...
22
◽️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори матни Каналга уланиш — @argos_uz
9 43811Loading...
23
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. Каналга уланиш — @argos_uz
30 091568Loading...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қутлов Азиз ватандошлар! Барчангизни бугунги қутлуғ, эзгулик ва саховат айёми — Қурбон ҳайити байрами муносабати билан самимий муборакбод этамиз. Кейинги йилларда юртимизда шаклланган яхши анъанамизга мувофиқ, Қурбон ҳайити муносабати билан бу йил ҳам бир неча кундан иборат дам олиш кунлари белгиланди. Бу хонадонларимизга, ҳаётимизга Ийд ал-адҳонинг эзгулик нури, чинакам байрам кайфиятини олиб киришга хизмат қилади. Қадрли юртдошлар! Байрамни оила, дўстлар ва яқинлар билан бирга файзли ва мазмунли ўтказишингизни тилаймиз. Сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файз ва барака ёр бўлсин! Каналга уланиш — @argos_uz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇿🇰🇷#Халқаро_ҳамкорлик Давлат хизматини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ҳамда Корея Республикаси Персонални бошқариш вазири Ким Син Хо билан учрашуви ўтказилди. Учрашув аввалида Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқларининг азалий дўстона муносабатлари, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганлиги таъкидланди. Корея делегацияси томонидан Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат хизматини ривожлантириш, хусусан рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ишлар юксак эътироф этилди. Учрашувда Корея Персонални бошқариш вазирлиги ва Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилган лойиҳалар сарҳисоб қилинди ва келажакдаги режалар белгилаб олинди. Ҳамкорликда давлат хизматида инновацияларни жорий қилиш, инсон ресурсларини бошқаришнинг рақамли платформалари, кадрларни режалаштириш методологиялари бўйича амалга оширилган тадбир ва тадқиқот ишлари келажакда қўшма лойиҳалар учун асос яратганлиги мамнуният билан қайд этилди. ▫️Учрашув якунлари бўйича ишчи тартибда аниқ натижаларга йўналтирилган ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш ҳақида келишиб олинди. Расмий саҳифаларимиз Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Показать все...
#Муҳим_ҳужжат ⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги ўртасида битим имзоланди Унда Ўзбекистон давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш соҳасида ҳамкорлик режаси белгиланди.
Мазкур битим икки мамлакат ўртасида инсон ресурсларини бошқариш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни белгилаб бермоқда.
Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларни қамраб олмоқда: ◽️Корея тажрибаси асосида давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш; ◽️давлат ва нодавлат сектори етакчи экспертларини жалб қилган ҳолда семинарлар, вебинарлар ташкил қилиш; ◽️ Ўзбекистонда инсон ресурсларини бошқаришнинг электрон тизимини янада такомиллаштириш; ◽️ Тажриба алмашиш дастури ва KOICA лойиҳалари доирасида давлат хизматчилари учун Кореяда стажировка ташкил қилиш. Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши — мамлакатлар ўртасидаги давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш соҳасидаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга, кейинги йилларда аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асос бўлади. Каналга уланиш — @argos_uz
Показать все...
Давлат ташрифи доирасида жами 17 та ҳужжат имлозланди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль ўртасида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди. Давлат раҳбарлари Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар. Каналга уланиш — @argos_uz
Показать все...
#Халқаро_ҳамкорлик ⚡️“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури II мавсумига старт берилди Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Саидфаррух Исломов ва БАА Ҳукумат ишлари вазирлигининг тажриба алмашиш лойиҳаси раҳбари Манал Бин Салем иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг 2023 йилда муваффақиятли ўтказилган I мавсуми сарҳисоб қилинди ва дастурнинг II мавсумини амалга ошириш юзасидан режалар белгилаб олинди. Хусусан, дастлабки босқичда соҳа мутахассислари ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов категорияларини аниқлаш, ассессорларни тайёрлаш бўйича БАА томонидан услубий кўмак кўрсатилишига келишилди. Шунингдек, дастур ғолиблари учун БААда стажировка ташкил қилиш, келгусида Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг онлайн платформасини яратиш бўйича ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди. Каналга уланиш — @argos_uz
Показать все...
00:43
Видео недоступноПоказать в Telegram
Мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Кўксаройда тантанали кутиб олинди. Каналга уланиш — @arsgav
Показать все...
IMG_3980.MP415.46 MB
03:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Бу_муҳим Давлат хизматчилари орасида лавозимда кўтарилиш истагидаги кадрларимиз кўп. Бунинг учун фаолиятда самарадорликка эришиш, халқимизга натижали хизмат кўрсатиш муҳим ҳисобланади. Давлат хизматчиси қачон натижали ишлайди? Унда касбга муҳаббат, етарли билим, фидойилик ва ташаббускорлик бўлса... ◽️Ушбу роликда биз касбий компетенцияни қандай қилиб ошириб бориш бўйича тавсиялар бердик. Уларни амалда қўллаб кўринг! Каналга уланиш — @argos_uz
Показать все...
АРГОС, янги.mp414.99 MB
#Диққат ⚡️Давлат хизматчиси соати бошланди ◽️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига! Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди. Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=I-orBQB4fDU саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. Расмий саҳифаларимиз Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Показать все...
"Сиёсий-маърифат соати" 14.06.2024

Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.