cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 👉Веб-сайт: https://argos.uz 👉Facebook: facebook.com/argos.pressa 👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid 👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Больше
Рекламные посты
50 508
Подписчики
+3924 часа
+757 дней
+52530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:20
Видео недоступноПоказать в Telegram
Кўксаройда Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Анвар Иброҳим биргаликда дарахт экдилар Каналга уланиш -@argos_uz
Показать все...
"Жадидлар орзуси" — якдиллик ва уйғоқликка чорлайди Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида ХХ аср бошларида халқимизни озодлик ва илм-маърифатга чорлаб, том маънода миллатни уйғотиш умидида яшаган жадид боболаримиз ҳаётига бағишланган "Жадидлар орзуси" спектакли саҳналаштирилди. Спектакль премьерасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди. Асар Туркистонда бир неча мактаблар очилишига сабабчи бўлган, биринчи ўзбек драматурги Маҳмудхўжа Беҳбудий, ўзининг «Жамияти хайрия» фонди туфайли етим болаларни чет элларда ўқишига беминнат ҳисса қўшган Абдулла Авлоний ва миллий уйғониш ҳаракатининг яна бир намояндаси Абдулҳамид Чўлпон ҳаётига бағишланади. Унда ўз даврида боболаримиз ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан ватан равнақи, юрт осойишталиги ва энг муҳими, илмлилар сафи кенгайишида кўрсатган беҳисоб хизматлари акс этган. Асар халқни миллат бирлиги ва тараққиёти йўлида ягона мақсад сари оғишмасдан якдилликда ҳаракат қилишга ундаши билан аҳамиятли. Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Показать все...
Малайзия Бош вазири Ўзбекистонда Каналга уланиш — @argos_uz
Показать все...
⚡️Фаолият ва натижа: Булоқбошида масъул кадрларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, “маҳалла еттилиги” тизими ходимларининг иш фаолияти самарадорлигини ўрганиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи Булоқбоши туманидаги маҳаллаларда бўлди. Шунингдек, ҳоким ўринбосарлари фаолияти натижалари ҳам жойларга чиқиб ўрганилди. Муҳокама йиғилишида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси раҳбарияти ва вакиллари иштирок этди. Иш фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди. Давлат фуқаролик хизматчилари меҳнат фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК) билан баҳолашнинг аҳамияти тушунтирилди. Давлат хизмати олдида турган энг асосий мақсад — халқ розилигини олиш, турмушини янада фаровон қилиш. Кадрларга аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятда тизимли натижадорликка эришиш, саломатликни асраш бўйича муҳим тавсиялар берилди. Пировардида эришиладиган натижалар ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди. #Андижон Каналга уланиш — @argos_uz
Показать все...
00:52
Видео недоступноПоказать в Telegram
Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда риоя этиши лозим бўлган қоидалар ▫️Ролик "Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари" асосида тайёрланди. Расмий саҳифаларимиз Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Показать все...
#Халқаро_ҳамкорлик ⚡️Хитойнинг камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалиги, барқарор ривожланиш ва шаҳарларни бошқариш бўйича тажрибаси ўрганилмоқда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлардан иборат бир гуруҳ давлат хизматчилари учун Хитойга 5 кунлик хорижий стажировка дастурини ташкил этди. Айни дамда Дастур иштирокчилари Хитойнинг Чэнгду шаҳрида бўлиб турубди. У ерда барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш, хизмат кўрсатиш соҳасини рақамлаштиришга доир Хитой тажрибаси ўрганилмоқда. Шунингдек, Дастур доирасида делегация аъзолари Сичуань провинциясининг Иқтисодий ҳамкорлик бюроси, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш департаменти ва бошқа катор ташкилотларда бўлишади. Чэнгду шаҳрининг иқтисодий юксалиши билан боғлиқ объектларга ташриф буюрадилар. ◽️Стажировка дастури жорий йилнинг 20 майига қадар давом этади. Каналга уланиш — @argos_uz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади Ташрифнинг биринчи кунида Тошкент шаҳрида олий даражадаги тадбирлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Саммит кун тартибидан тизимли сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, савдо, инновациялар, энергетика, нефть-кимё, саноат, электротехника ва электроника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида аниқ кооперация дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари ўрин олган. Бундан ташқари, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Каналга уланиш — @argos_uz
Показать все...
#Диққат Давлат хизматчиси соати ◽️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига! Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди. Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=NpGTjnVmKE4 саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. Расмий саҳифаларимиз Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Показать все...
"Сиёсий-маърифат соати" 17.05.2024

Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳоки...

00:58
Видео недоступноПоказать в Telegram
Улуғ ижодкорга муносиб ёдгорлик Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. – Бу ҳайкал Ботир Зокиров хотирасига ўрнатилган рамзий бир тимсолдир. Айни пайтда Янги Ўзбекистонда маданият ва санъатни равнақ топтириш йўлида олиб бораётган барча ислоҳотларимиз ва уларнинг амалий натижалари бу улуғ ижодкорга энг муносиб ёдгорлик бўлади, – деди давлатимиз раҳбари. Каналга уланиш — @argos_uz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади! Ўқув соати давомида: ▫️Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар дайжести ▫️Видеолавҳа намойиши: "Биз учун муҳим" ▫️“Бир чимдим маънавият” рукни ▫️“Маҳалладан гапирамиз” рукни ❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 17 май куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади. Каналга уланиш — @argos_uz
Показать все...