ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

Mitti Farishta 🖇 || blogi

Mitti Farishta 🖇 || blogi

Открыть в Telegram

🇰🇷Koreya hayoti 🕊Islomiy statuslar 📖Ma‘noli satrlar 🖇Psixologiya 🔗Mulohaza Hammasi o‘tib ketadi... Yaxshi kunlar hali oldinda... Adminka: Risliqoy💍 @Umr_Falsafasi @Risliqoy99

Больше
541
Подписчики
-224 часа
-147 дней
-3330 дней
Архив постов
Kamsitmang!
Kamsitmang!

Qadringiz biling!
Qadringiz biling!

Qaytar dunyo...
Qaytar dunyo...

😐
😐

😅
😅

"Қиш сонатаси" Бундан бир ойларча олдин, ишдан чиқиб поездда уйга қайтаябман. Ёнимда 3 та Корейс миллатига мансуб 2 та йигит ва битта қиз кетаябди. Уларни ёнида битта Европалик йигит ҳам бор. Инглиз тилида гаплашиб кетишаябди. • Уларни гапларини эшитиб, Японияда талаба эканликларини иш топишга қийналишаётганларини тушундим. Бир яхшилик қилгим келиб кетиб, уларга гап бошладим. • "Ҳелло, мабодо иш топишда қийналаётган бўлсанглар мен ишга олишим мумкин" дедим. Бу гапимни эшитиб, онасини кўрган гўдакдек кўзлари чарақлаб кетди. Гаплашдик. Ташриф қоғозимни (Визиткамни) бердим. Эртаси куни телефон қилишиб, сухбат кунини белгиладик. Сухбат бўлди ва Парт тайм (Соатбай) ишга олдим. • Мен уларни исмини эслаб қололмаганим учун, Жунсанг, Менхи ва битта чиройли Корейс қизини Юн хи деб чақирар эдим. Бир ойча ишлаб, яхши пул топишди. Кейин учаласи мени ўтиришга таклиф қилишди. Борсам: "Сизга қандай рахмат айтишни билмаябмиз, рахмат маъносида пулми, совғами, кўнглингизда нимадир бўлса айтинг, учаламизни номимиздан берамиз" дейди. • Уларни бу гапини эшитиб: "Жунсанг билан Менхи сизлардан ҳеч қандай совға керакмас, фақат шу Юн хини совға қилиб беринглар" десам, қаҳ-қаҳ отиб кулишди. Кейин ҳазилдан ташқари: " Сизлардан менга ҳеч нарса керакмас, фақат битта илтимосим: Биламан ҳаммаларингиз, Японияда Университетни битириб, Кореяга қайтасизлар, Кореяда яхши-яхши жойларда ишлайсизлар. Ўша пайти, Японияда бир Ўзбек бизга ёрдам берган эди деб ўйлаб, Кореяда бирорта қийналиб қолган Ўзбекни кўрсаларингиз ёрдам беринг. Кореяда Ўзбеклар жуда кўп. Ишонаманки ҳаётингизда бир марта бўлса ҳам имкон бўлади ёрдам беришга" дедим. Ҳаммаси ёрдам беришга ваъда беришди. • Қиссадан ҳисса, дунёнинг кўп жойларида катта-катта жойларда ишлаётган, яхши натижаларга эришган юртдошларимиз бор. Сизлар ҳам кам-камдан бўлса ҳам шундай пропаганда билан шуғуллансангиз, миллатимиз имиджига, миллатимиздаги чет элда қийналганларга озгина бўлса ҳам ёрдам бўлар эди. Ман ўзим кичкина жойда ишласамда, Рус, Корейс, Европалик, Ветнамлик ва бошқа кўплаб миллатларга ёрдам бериб, ҳаммасини қулоғига шунақа гапни қуяябман. Сизлардек катта натижаларга эришганлар ҳам шундай қилишса, нимадир фойдаси бўлар, ёки мен ҳақманми? Бўлди, пост шу жойда тугайди. Энди бир яхши қўшиқ эшитиб ухлайман: ОЛИСДАГИ МАҲМАДОНА ЭЙ ҚАРИ ОЛЧОҚ, БИЗГА ҚАНДАЙ ЯШАМОҚНИ ЎРГАТМАГИН СЕЕНН)) Ким холасини ва аммасини яхши кўрса лайк боссин)) Internetdan

Hammada qiziqish har xil Siz nimalarni yig'ish va sotib olishni yoqtirasiz?
+9
Hammada qiziqish har xil Siz nimalarni yig'ish va sotib olishni yoqtirasiz?

Бетаъма суйгувчим, кимсан ? Хабар ёз! Офтобим бўл банди қилганда аёз ! Кўнгли кўнглимдайин дардкашни, мен рост ... Жуда муштоқ кутдим, интизор кутдим ... Хабарингда ёзгин , изладим кўп деб , Танҳога танҳоман, ўхшашинг йўқ деб, Ҳижронинг кўксимга қадаган ўқ деб, Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ... Йўл ярмида ташлаб кетмайман ҳеч де, Армон тугунларинг бирма- бир еч де, Ягонам сайлан, сўнг дунёдан кеч де ... Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ... Лафзим ҳаммадан ҳам дегин сен ҳалол, Умрингда борлигим келмаса малол, Бир сенга ишонсам буткул, бемалол, Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ... Тунлар бедор бўлиб , нигорон бўлиб , Васлинг умидида қовжираб, сўлиб, Ҳаммага бир ўлим, мен минг бор ўлиб , Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ... Бетаъма суйгувчим кимсан ? Хабар ёз! Офтобим бўл , банди қилганда аёз ! Кўнгли кўнглимдайин дардкашим, мен рост ... Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ... Xазонрезги

Alec Benjamin-Shadow Of Mine.mp36.33 MB

Zhaloliddin_Ahmadaliev_Etmasmidi.mp313.75 MB

#Ҳаётий ҳикоя Ғийбат сабаб... Ҳар бир маҳалла, кўчанинг “миш-миш”чи, бошқача айтганда, гап ташувчи аёллари бўлади. Улар ҳар бир ахборотдан хабардор бўлишади гўё. Ким келини билан уришган, ким эри билан тортишган – барчасини билишади. Мана, уларнинг “заҳматли меҳнати”дан бир парча. Акмал жуда ёш уйланди. Дабдабали никоҳ тўйига кўпчилик келди. Ёш келин-куёв, қайнонаю қайнота қувончдан ўзини қўярга жой тополмайди. – Ассалому алайкум! Яхши ётиб турдингизми, – дея чой узатаётган келин барчанинг ҳавасини келтирарди. – Барака топинг келинпошша. Келинг ўзингиз ҳам нонушта қилиб олинг, – дейди қайнона фахр билан. Келин эса минг истиҳола билан кейинроқ чой ичишини айтиб, уй ишларига шўнғиб кетди. “Келиннинг елиб-югуриб хизмат қилаётганини томоша қилиш қанчалик мароқли. Мана, орзу-ҳавас деганлари шу бўлса керак”, кўнглидан ўтказди Сапура ая. Акмал эса ота-онасининг дуосини олганча, ишга отланди. Эшик ортида уни кузатган келинчак ҳам бу манзарага ўзгача қиёфа бахш этарди. Буни узоқдан кузатиб турган қўшни аёллардан бири йигитни тўхтатди. – Вой, Акмалжон яхшимисиз? Тўғриси бир гап эшитиб қолдим. Айтай десам тилим, айтмай десам ён қўшнимсиз, сизга жоним ачийди. – Салима опа тезроқ айтақолинг, нима гап? – дея шоширди. – Ҳа, майли айтганим бўлсин. Аёлингиз бир йигит билан тўйдан олдин учрашиб юрган экан, сиз эҳтиёт бўлинг тағин ҳалиям учрашаётган бўлмасин… – Бундай бемаза гапларни қаердан топдингиз. Бу бўҳтон. Мен аёлимни яхши биламан, унга ишонаман, – дея Акмал ўз йўлида давом этди. Шундай бўлса-да кўнглига шубҳа оралади. Кўчасида иккита аёлга кўзи тушди дегунча, улар Акмалга қараб нималарнидир ўзаро пичирлашаётгандек туюларди. Борган сари аёлининг нон олишга чиқиб кетиши ҳам уни шубҳа-гумонда қолдира бошлади. Қўшни аёл ёлғон гапларни бутун маҳаллага тарқатиб бўлган, одамлар оғзидаги гаплар Акмалнинг дўстларига ҳам етиб борганди. Бу бўҳтонлар ўз навбатида қайнонанинг ҳам қулоғига чалинди. У эса келиннинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати, сўзларидан айб излайдиган бўлиб қолди. Кунлардан бир кун уйига эртароқ келган эр хотинини уйда телефонда гаплашаётганини кўриб қолди. Минг хаёлга бориб, ўйлаб ҳам ўтирмасдан: – Қўлга тушдингми енгилтак. Ўйнашинг билан гаплашяпсанми? – дея аёлни турткилай кетди. Уйда тўс-тўполон кўтарилди. Келин ҳушидан кетди. Бу орада қизнинг ота-онаси ҳам етиб келди. Қаердан билишди дейсизми? Ахир қиз бечора онаси билан гаплашаётганди-да. Кўнгли беҳузур бўлаётганини айтганида онаизор қанчалик қувонганди-я. Қизининг аҳволини, айниқса, ҳомиланинг нобуд бўлганини билган ота-она фарзандини бу уйда қолдирмади. Турли гап-сўзлар кўпайиб, оила пароканда бўлди. Ёшлар ажрашиб кетишди. Ғийбатчи аёлларнинг гаплари гулдек оиланинг бузилишига сабаб бўлди. Ҳа-я уларга яна гап топилди: “Эри тутиб олибди-да, шунга ажрашишди…” Афсуски, бу тўқиб чиқарилган ҳикоя эмас. Бундай воқеалар менинг ёки сизнинг маҳаллада бўляпти ва давом этмоқда. Хўш, бунга ким айбдор?