Mitti Farishta 🖇 || blogi
Открыть в Telegram
🇰🇷Koreya hayoti 🕊Islomiy statuslar 📖Ma‘noli satrlar 🖇Psixologiya 🔗Mulohaza Hammasi o‘tib ketadi... Yaxshi kunlar hali oldinda... Adminka: Risliqoy💍 @Umr_Falsafasi @Risliqoy99
Больше541
Подписчики
-224 часа
-147 дней
-3330 дней
Архив постов
Катта бир шаҳарда ижтимоий экспримент қилиб кўришган.
Бир болани қишнинг кунида юпқа кийинтириб, кўчага қўйиб қўйишган. Битта футболкада, қўлига целлофан пакет бериб...
Боланинг ёнидан жуда кўп одамлар эътиборсиз ўтиб кетишган. Фақатгина бир уйсиз, жойсиз тиланчи унга аҳамият қаратган. Кийимларидан бирини ечиб боланинг устига ташлаган... Уни музлаб қолмаслиги учун қанчадир муддат қучоқлаб турган...
Ҳаёт шундай. Юқоридаги экспримент юз фоиз ҳақиқатни очиб берган дея оламан.
Инсон бир дардни ўз танасида ҳис қилиб кўрмагунча, бошқаникини мутлақо ҳис қилмайди.
Англамаганлардан ранжиш керак эмас. Шунчаки улар сизни йиғлаяпти деб тушунади. Бу кўз ёшлар сабаби уларни қизиқтирмайди.
Омманинг бу беғамлиги замирида аслида Яратганнинг буюк бир хоҳиши ётади. Бошқаларнинг қошида сарғаймаслигингиз учун баъзан ёпиқ эшиклар ортидан кетасиз.
Беҳис кўзларга тоабад мўлтирамаслигингиз учун Яратганнинг ўзи бу кўзларга аллақандай совуққонликни жойлаб қўяди.
Дардингизни ҳаммага айтиб чиқасиз ва бир кун амин бўласиз-ки, сизни фақатгина Бир Ўзи тинглабди.
Ummu Zaynab Ummu
Олтин ҳақида сиз билмаган 25 та қизиқарли факт
Ердаги олтин
1. Бир тонна эски мобил телефондан бир тонна олтин рудасидан кўра кўпроқ олтин олиш мумкин.
2. Агар биз океандаги барча олтинларни қазиб олсак, у ҳолда дунёдаги ҳар бир одамга 4 кг олтин тўғри келади.
3. Венгер кимёгари Дёржи де Хевеси немис физиклари Макс фон Лауэ ва Жеймс Франкнинг олтин Нобел медалларини фашистлар томонидан мусодара қилинмаслиги учун уларни эритиб юборди. Урушдан кейин медаллар қайта қуйилди.
4. Денгизчилар кўпинча олтин сирға тақиб юришган, чунки улар чўкиб кетгач, қирғоққа чиқиб қолса, сирғалар христианча дафн қилиш учун бир турдаги тўлов бўлиб хизмат қилган.
5. Олимпиада олтин медалининг атиги 1 фоизи олтиндан иборат.
6. Дубайда олтин қуймаларини тарқатадиган банкоматлар мавжуд.
7. Ер қобиғидаги олтиннинг катта қисми у ерга астероид зарбалари туфайли етиб келган.
8. Ердаги олтиннинг катта қисми ядрода, чунки у сайёрамиз пайдо бўлганида марказга қараб чўкиб кетган.
9. 1859-йилда Рокки тоғларида олтин қазиб олувчилар кечаси соат 1 да уйғониб, нонушта қилишган. Шимол ёғдуси шунчалик ёрқин эдики, улар тонг отди деб ўйлашган.
10. Музқаймоқни татиб берадиганлар (дегустатор) одатдаги қошиқлардан қолган таъмни олдини олиш учун тилла қошиқлардан фойдаланадилар.
11. Рим сиёсатчиси Гай Гракхнинг боши учун унинг оғирлигидаги олтинга тенг мукофот қўйилган. Бош етказиб берилган бўлсада, қўлга олган киши унинг бошини қўрғошин билан тўлдиргани учун мукофот берилмаган.
12. Бир пайтлар люминий Ердаги энг қимматбаҳо металл ҳисобланган. Бойлар алюминий идишларда овқат еганлар, камбағаллар эса олтиндан фойдаланганлар.
13. Манса Мусо - Мали империясининг ҳукмдори бир вақтлар Мисрда шунчалик кўп олтин сарфлаганки, уни қадрсизлантириб, иқтисодиётни амалда йўқ қилган.
15. Бир марта ЛEГО компанияси ўз ходимларига улар билан 25 йиллик хизмат учун 25,65 грамм оғирликдаги тилла ғишт совға қилган.
16. Олтинни ейиш мумкин.
17. Сайёрамизнинг барча қитъаларида олтин топилган.
18. Зилзилалар пайтида олтин кўпинча эр қобиғидаги босим туфайли сувга тушади.
19. Эвкалипт дарахтларининг баргларида олтин излари топилган.
20. Учта олимпия бассейни инсоният тарихида қазиб олинган барча олтинларни сиғдира олади.
21. Бу олтиннинг деярли ярми бир жойда – Жанубий Африкадаги Витватерсранда қазиб олинди.
22. Аурофобия - олтиндан қўрқиш.
23. Ҳиндистонлик уй бекалари дунёдаги олтиннинг деярли 11 фоизига эгалик қилади. Бу АҚШ, Швей цария, Германия ва Халқаро Валюта Жамғармасининг олтинидан ҳам кўп.
24. Энг катта олтин қуймасининг вазни 250 кг.
25. Бизнинг танамизда, асосан, қонда тахминан 0,2 мг олтин мавжуд.
Benom va Ummon guruhlarini qo'shiqlarini eshita olmay qolibman.
Ulg'ayibman shekili)
Қурбақани сувли идишига солиб, оловга қўйилса, қизиқ бир ҳодисани кўриш мумкин:
Қурбақа сувдан сакраб чиқиш ўрнига сувнинг ҳароратига мослашишга уринади. Сув исиб боргани сайин у ҳарорат кўтарилишига янада мослашишда давом этаверади.
Сув қайнаш даражасига етганда, идишдан сакраб чиқмоқчи бўлган қурбақа бу ишни қила олмайди, чунки у сув ҳароратига мослашиш учун бор кучини сарфлаб, чарчаб, жуда заиф бўлиб қолган бўлади.
Одамлар қурбақани қайноқ сув ўлдиради деб ўйлашади... аслида эса қурбақа қачон сакраш кераклигини ўз вақтида ҳал қила олмагани учун ўлиб қолади.
Шундай қилиб, нотўғри вазиятларга, ҳақоратли муносабатларга, паразит дўстларга ва "сизни ёндирадиган" бошқа ҳолатларга "мослашишни"тўхтатинг. Агар сиз мослашишни давом эттираверсангиз, сиз учун ичкарида "ўлиш" ҳавфи пайдо бўлиши мумкин.
"Имкони борида сакраб қолинг!"
Asil yuzlarini ko'rib uzoqlashgan insonlarim
Doim ayni shu so'zni takrorlashadi:
"Sen o'zgarding"
Финишга ҳали бор
Синфдошим баҳолари билан мақтанаверар эди. Баҳо пойгасида ютиш завқ берар эди.
Лицейда курсдошларим қизил диплом учун роса талашишган эди. Олганлар олмаганлардан ўзларини устун кўришганди.
Институт биринчи курсидан баъзиларда машина бор эди. Курсдагилар омадли деб билишарди уларни.
Синфдошимга баҳолари ёрдам бермади. Ишини топа олмаяпти. Курсдошларимга дипломлари ёрдам бермади, соҳалари ўзгариб кетди. Институтдошларимга машиналари ёрдам бермади, ишга олувчига бу умуман муҳим эмас.
Бирга катта бўлганларингиз орасидан, кимдур биринчи турмуш қуради. Машина олади. Катта пул топишни бошлайди. Атрофдагилар солиштиради. Сиздан ҳам кута бошлашади.
Сиз ўқиётган бўласиз. Тажриба орттираётган бўласиз. Ўтиб кетаяпти деб чалғиш бошланади. Ўзингизни ёмон ҳис қиласиз.
Агар вақтингизни бекор ўтказмаётган бўлсангиз - эътибор берманг. Ўз устингизда ишлайверинг. 30 ёшга тўлмагунча мевалар терилмайди.
Ҳолатингизни бошқаларга солиштирмоқчи бўлганларга эса мени гапимни етказинг: финишга ҳали бор.
Aзиз Раxимов
Bir kun "uyga qaytib kelish" uyni tark etishdan qiyinroq ekanini tushunib yetasan..
- Eng yaqin do‘sting kim?
- O‘zim!
- Rostanmi?
- Masalan, o‘zimga eng yaxshi maslahatdosh bo‘la olaman. O‘zim bilan har qanday mavzuda gaplasha olaman va o‘zimga haqiqatni ayta olaman! Aytmoqchimanki, men do‘stim bo‘lishini xohlamayman. Mendan foydalanishlarini va yoki o‘zim kimdandir foydalanishni istamayman.
Men o‘zimga o‘zim kifoya qilaman..
Tashvish insonni xasta qilmaydi. Tashvishni qayg'uga aylantirish insonni xasta qiladi. Bu ikkisi orasidagi farqni anglaganimizda bizni kasal qilgan muammoyimiz emas, o'zimiz ekanimizni yaxshi tushunib yetamiz...
"Iymon va huzun" kitobi
6та фойдали ичимлик.
1. СУВ - токсинларни ювади, ошқозон фаолиятини қўллаб қувватлайди, қон томир ва бўғимлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
2. АНОР СУВИ - юрак ва қон томир ишини яхшилайди, гипертония ва камқонликда фойдалидир.
3. ЯЛПИЗЛИ ЧОЙ - ошқозон ширасини ишлаб чиқаришини стимуллайди, қон босимни тушуради, уйқусизлик билан курашади.
4. ҚАТИҚ - айнан шу махсулот хазм қилиш тизимини фаоллаштириши хечким учун сир эмас.
5. ОЛМА ШАРБАТИ - буйрак ва сийдик пуффаги учун жуда фойдали ичимлик.
6. МОЙЧЕЧАКЛИ ЧОЙ - антибактериал хусусиятга эга, асабларни тинчлантиради ва бўшаштиради..
