cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Хаёт Шамсутдинов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси 👉 Расмий сайт: prokuratura.uz

Больше
Рекламные посты
7 598
Подписчики
-424 часа
-147 дней
-8130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from Bosh prokuratura
Айни пайтда, Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан белгиланган режа-жадвалга асосан Навоий вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Показать все...
02:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
Бугун, Tashkent International меҳмонхонасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котиблари иштирокида “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcида қўшма ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Показать все...
Айни вақтда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон томони ташаббуси билан АОКА бошчилигида ҳамда ТДТ кўмагида давлат органлари ва ташкилотлари очиқлигини таъминлаш, турли фейк ва дезинформацияларга биргаликда курашиш масалалари юзасидан тажриба алмашиш мақсадида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Марғилон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram I X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тарих кечирмайди .... Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Батафсил Фотосурат интернет тармоғидан олинган. Telegram I X
Показать все...
2024 йил 16 май куни Самарқанд вилояти Нуробод тумани, Чунқаймиш қишлоғида яшаган 2019 йилда туғилган бола бир яшаш хонадонга тортилган электр симини халқ тилида “Туваксой” деб аталадиган тепалик сатҳидан 150-170 см. баландликда ўтган қисмидан эҳтиётсизлиги натижасида ушлаб олиб, электр токи уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Telegram I X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қўқонда содир бўлган ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинди. Вояга етмаган болани онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳарактлари олиб борилмоқда. Telegram I X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Президент Республики Таджикистан принял генеральных прокуроров и руководителей делегаций стран-членов Организации экономического сотрудничества, которые прибыли в Таджикистан для участия в заседании Генеральных прокуратур стран-членов Организации. Источник: Генеральная прокуратура Республики Таджикистан Telegram I X
Показать все...
Урганч шаҳрида 2007 йилда туғилган вояга етмаган бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан автомашина устига тушганлиги ҳолати юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда. Telegram I X
Показать все...
Чилонзор туманида “BYD” автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-(“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Telegram I X
Показать все...