cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Sirdaryo viloyati prokuraturasi

Сирдарё вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали. Почта: [email protected] Веб сайт: Телефон: 67-235-10-07 Манзил: 120100, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси, 41-уй

Больше
Рекламные посты
858
Подписчики
+324 часа
+57 дней
-130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят прокурори, кураш федерацияси раиси С.Иматовнинг ташаббуси билан марказдан узоқда жойлашган Сайхунобод тумани “Пахтаобод” маҳалласида курашчиларга яратилган шароитлар ўрганилди. Натижада таъмир талаб бўлиб қолган 200 нафарга яқин курашчилар фойдаланиб келаётган Сайхунобод касб-ҳунарга ўқитиш марказининг спорт зали федерация ва ҳомийлар маблағи ҳисобидан тўлиқ таъмирланди, кийиниш ва ювиниши учун ҳамда мураббийлар учу алоҳида хоналар ташкил қилинди, иситиш тизими қайта тикланди ҳамда замонавий кураш гилами билан таъминланиб, “Кураш мактаби” деб номланди. Бунда ташқари, “Кураш мактаби”нинг очилиш маросимида “Сирдарё вилояти прокурорининг Кубоги” мусобақаси ҳамда аҳолининг кайфиятини кўтариш мақсадида консерт дастури ташкил этилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Repost from Bosh prokuratura
Сирдарё вилоят прокурори С.Иматов бошчилигида вилоятдаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Сирдарё туманида сайёр қабул ўтказилди.   Сайёр қабулда 58 нафар фуқаро ва юридик шахслар вакиллари иштирок этган бўлса, уларнинг 19 нафари бевосита вилоят прокурори қабулида бўлдилар. Уларнинг 19 та масаладаги мурожаатларидан 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 тасига тушунтириш берилди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун 16 та мурожаат иш юритувга қабул қилинди. Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Янгиер шаҳар тўртлиги ёшлар билан учрашди. Тадбир давомида шаҳар прокурори Ф.Артиков сектор ҳудудидаги бириктирилган оталиққа олинган, ишсиз, ижтимоий ва иқтисодий муаммолари бор маҳалла ёшлари билан якка тартибда суҳбат ўтказди. Шаҳар прокурори маҳалла ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказиш давомида, муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўзлади. Уларнинг муаммо ва таклифларини ёзиб олинди. Ёшлар ўзини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Instagram/Facebook
Показать все...
Repost from Bosh prokuratura
Сирдарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан Мирзаобод туманида жойлашган ҳарбий қисмдаги “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинига прокуратура органларига бириктирилган 142 нафар уюшмаган ва оталиққа олинган ёшлар жалб этилди. Мазкур ўқув йиғинида ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳидаги маънавий-маърифий, спорт, ҳарбий ва маданий тадбирлар ҳамда танлов ва мусобақалар, ҳуқуқий ва кўргазмали тарғиботлар ўтказилди. Ўқув-йиғинида иштирок этган ёшларнинг 20 нафарига касб-ҳунарга йўлланма ва 8 нафарига эсдалик совғалари берилди, 8 нафарига Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг ташаккурномалар топширилди ҳамда 78 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга, вилоят прокуратураси томонидан ушбу ўқув-йиғинида ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда намуна кўрсатган 6 нафар ташкилот ва муассасаларнинг ходимларига ташаккурнома эълон қилинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши даркор." Бугунги кунда ушбу сўзлар шунчаки ибора ҳолида қолмасдан, балки чин маънода ҳаётимизга - амалиётга кўчди. Янгиер шаҳар, Темур Малик маҳалласида шаҳар сектор раҳбарлари ва аҳоли иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Унда фуқароларимизни қийнаб келаётган муаммоларга мутасаддилар томонидан ечимлар таклиф этилди. Бу каби халқ дардини эшитиш ва муаммоларини бартараф этишда амалий кўмак берувчи тадбирларнинг узлуксиз равишда давом этиши юртимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшишига шак-шубҳа йўқ. Зеро, муҳтарам президентимиз таъкидлаганларидек, "Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади." Instagram/Facebook
Показать все...
Аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши даркор." Бугунги кунда ушбу сўзлар шунчаки ибора ҳолида қолмасдан, балки чин маънода ҳаётимизга - амалиётга кўчди. Янгиер шаҳар, Темур Малик маҳалласида шаҳар сектор раҳбарлари ва аҳоли иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Унда фуқароларимизни қийнаб келаётган муаммоларга мутасаддилар томонидан ечимлар таклиф этилди. Бу каби халқ дардини эшитиш ва муаммоларини бартараф этишда амалий кўмак берувчи тадбирларнинг узлуксиз равишда давом этиши юртимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшишига шак-шубҳа йўқ. Зеро, муҳтарам президентимиз таъкидлаганларидек, "Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади."
Показать все...
Repost from Bosh prokuratura
Сирдарё вилоят прокурори С.Иматов ва ИИБ бошлиғи С.Джабаровлар Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда маҳаллаларда осойишталикни сақлаш бўйича белгиланган вазифалари юзасидан Гулистон шаҳрида тунги хизмат фаолиятини ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш ишлари давомида сектор раҳбарлари томонидан Гулистон шаҳридаги Ички ишлар бўлимлари ҳамда Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг тунги иш фаолияти, навбатчилик ҳамда йўналишли патруллик гуруҳларининг хизмат ўташ жараёнлари ўрганилиб, маҳаллаларда жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида, амалга оширилаётган кенг қамровли "ижтимоий профилактика" тадбирларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Тадбир жараёнида, аниқланган барча камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Вилоят сектор раҳбарларининг ўрганиш ишлари вилоятимизнинг бошқа шаҳар ҳамда туманларида ҳам давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Сирдарё вилоят прокурори С.Иматов ва ИИБ бошлиғи С.Джабаровлар Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда маҳаллаларда осойишталикни сақлаш бўйича белгиланган вазифалари юзасидан Гулистон шаҳрида тунги хизмат фаолиятини ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш ишлари давомида сектор раҳбарлари томонидан Гулистон шаҳридаги Ички ишлар бўлимлари ҳамда Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг тунги иш фаолияти, навбатчилик ҳамда йўналишли патруллик гуруҳларининг хизмат ўташ жараёнлари ўрганилиб, маҳаллаларда жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида, амалга оширилаётган кенг қамровли "ижтимоий профилактика" тадбирларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Тадбир жараёнида, аниқланган барча камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Вилоят сектор раҳбарларининг ўрганиш ишлари вилоятимизнинг бошқа шаҳар ҳамда туманларида ҳам давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.