cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Biznes-ombudsman

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil https://biznesombudsman.uz/ facebook.com/biznes.ombudsman instagram.com/biznes_ombudsman

Больше
Рекламные посты
4 888
Подписчики
-424 часа
-347 дней
-8430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

01:47
Видео недоступноПоказать в Telegram
Президент ташаббуслари қанотида юксалган ўқув маркази Достонбек Раҳимжонов, тадбиркор:
"2017 йилда ўқув марказига асос солганимда, атиги 5 нафар устозим бор эди. Бугунги кунга келиб 30 нафар ўзим каби ёш ва жонкуяр устозлар билан биргаликда 800 дан ортиқ ўқувчиларга хорижий тилларни мукаммал ўргатиб келмоқдамиз".
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Показать все...
IMG_6192.MP437.82 MB
👏 8👍 5
00:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
🛡6 ойда 1082 та таъсир чораси кўрилди 📆 Январь-июнь ойларида қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди. ↪️1082 та таъсир чораси кўрилди. Шундан 31 та даъво аризаси, шикоят, 31 та тақдимнома, 15 та хулоса, 4 та огоҳнома ва 1010 та маъмурий қўлланилган. ↪️Суд қарорларига кўра, тадбиркорлар фойдасига 3,4 млрд сўм ундирилди. ❗️Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси ёки [email protected] электрон манзили орқали мурожаат йўлланг. Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Показать все...
Химоя.mp45.91 KB
👍 8👏 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#очиқ_мулоқот ❗️Тадбиркорлар диққатига! 📆 Президент билан очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида жорий йил 17 июль куни соат 10:00 да озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари ва уларнинг ечими юзасидан таклифларни шакллантириш мақсадида учрашув ташкил этилмоқда. Унда иштирок этиб, ҳукумат вакилларига ўз таклифларингизни билдиринг ва соҳангизни ривожлантиришга ҳисса қўшинг! 📞 Ушбу телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: +998781506006 📍 Учрашув манзили: International Hotel Tashkent, "Амир Темур" зали Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Показать все...
👍 6👏 2
01:51
Видео недоступноПоказать в Telegram
Атлас сотувчисидан кластер раҳбарига айланган ишбилармон Орзуларимиз сари интилиш, ўзимизни синаб кўриш, янги чўққиларни забт этиш инсониятга хос бўлган энг олийжаноб фазилатлардан. Айнан шу фазилатлар туфайли дунё ҳар куни ўзгариб, янгиланиб боради. Бугун биз «Муваффақият калити: бир бизнес тарихи» саҳифамиз орқали ана шундай ўзгаришларнинг бошида турган, қийинчиликлардан қўрқмай олға қадам ташлаган, ўзига ишонган ва бу ишончни оқлаган инсон ҳақида ҳикоя қиламиз. Унинг ҳаёти – бу меҳнатсеварлик, қатъият ва изланишнинг ёрқин намунаси. Бугунги қаҳрамонимиз – тадбиркорликда ўз йўлини топган, ўз бизнесида муваффақият қозона олган «Шаҳрисабз ҳунардмандлари кластери» МЧЖ раҳбари Нодир Маннонов. Нодир Маннонов:
Ниятим – бизнинг чиқарган маҳсулотимиз дунёнинг ҳар бир хонадонида бўлсин. Улар маҳсулотимизни қўлига олганда бу Ўзбекистоннинг маҳсулоти, деб тан олсин. Шунда мақсадимизга эришган бўламиз!
🟥Тўлиқ суҳбатни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин! Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Показать все...
Хунарманд кичик.mp423.65 MB
👍 10👏 5
🛡Недопущено применение штрафа в размере 611 миллионов сумов в отношении предпринимателя ООО "МГС" (наименование изменено), осуществляющий деятельность в Кашкадарьинской области, обратилось к Бизнес-омбудсману, выразив несогласие с обращением инспекции в суд с требованием применения штрафа. Как было выяснено, предприниматель получил сертификат соответствия на продукцию 19 апреля 2024 года. Однако, спустя три дня, инспекцией, сославшись на невыполнение требования, был оформлен приказ о проведении проверки в отношении предпринимателя, с учетом реализации продукции в период отсутствия сертификата соответствия, инспекцией был подан иск в Кашкадарьинский межрайонный экономический суд о наложении на предпринимателя штрафа в размере 50% от этой суммы, то есть 611 миллиона сумов. Согласно статье 46 Закона «О техническом регулировании», за продолжение или неустранение правонарушения в области технического регулирования после получения предупреждения в установленном порядке в отношении юридических лиц применяются финансовые санкции в виде штрафа в соответствии с частью второй настоящей статьи. Однако предприниматель не получал предупреждения об устранении нарушения закона в установленном порядке. Кроме того, согласно статье 40 Закона «О гарантиях свободы предпринимательской деятельности», в случае выполнения субъектами предпринимательства предписаний контролирующих органов по результатам проверок, а также добровольного возмещения причиненного ущерба в установленные сроки и в полном объеме, в том числе в случае выплаты пени, финансовые санкции к ним не применяются. То есть в данном случае предприниматель выполнил предписание о получении сертификата соответствия на реализуемый товар и получил сертификат. Благодаря защите в суде прав предпринимателя сотрудниками аппарата Бизнес-омбудсмана, суд вынес решение об отказе в удовлетворении иска инспекции, было недопущено применения штрафа в отношении предпринимателя. Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Показать все...
👍 8👏 4
00:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
🛡Тадбиркорга 611 млн сўм молиявий жарима қўлланилмайдиган бўлди Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “МГС” (номи ўзгартирилган) МЧЖ ўзига нисбатан жарима қўллаш тўғрисида судга мурожаат қилинганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. Аниқланишича, тадбиркор 19.04.2024 йилда реализация қиладиган маҳсулотининг мувофиқлик сертификатини олган. Шунга қарамай, орадан 3 кун ўтгач Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тадбиркорлик субъектида текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқарган ва тегишли мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган даврда маҳсулот реализация қилинганлигини инобатга олган ҳолда, тадбиркорга умумий сумманинг 50 фоизи – 611 млн сўм миқдорда молиявий жарима қўллаш тўғрисида Қарши туманлараро иқтисодий судига ариза киритган. “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасига кўра, белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун юридик шахсларга нисбатан жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади, дейилган. Бироқ тадбиркорга белгиланган тартибда қонун бузилишини бартараф этиш бўйича огоҳлантириш етиб келмаган. Бундан ташқари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг текширувлар натижалари бўйича кўрсатмаларини бажарган, шунингдек етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган муддатларда ва тўла ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан, пеня тўлаган тақдирда, уларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмайди. Яъни мазкур ҳолатда тадбиркор реализация қиладиган маҳсулоти учун мувофиқлик сертификати олишга оид кўрсатмани бажариб, сертификатни олган. Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан тадбиркорнинг ҳуқуқлари судда ҳимоя қилиниши натижасида суд инспекциянинг аризасини рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилди ва тадбиркорга жарима қўлланилмайдиган бўлди. Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Показать все...
Химоя.mp45.91 KB
👍 11👏 3
00:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
🛡 Тадбиркорлар фаолиятидаги текширувлар назоратда 📆 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказишни келишиш бўйича 2520 та буюртма келиб тушган. ↪️1201 та текширув келишилган ҳолда ўтказилди. 1319 та текширувга рухсат берилмади. Тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган текширувлар мониторинги натижасида: 🟢651 та ноқонуний текширув аниқланди; 🟢458 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказувчи ходимлар малакасини ошириб бориш йўналишида: ↪️ Назорат органларининг 4 176 нафар мансабдор шахси иштирокида 62 та ўқув семинар ўтказилди. ↪️ 6 857 нафар ходим аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 77% тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди. Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Показать все...
Химоя.mp45.91 KB
👍 11👏 3
00:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
📆 8-13 июль кунлари Бизнес-омбудсман фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести #дайжест 🔵 Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов бошчилигида қурилиш соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот булиб ўтди 🔵 Бахмал туманидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди 🔵 АОКАда Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари иштирокида бўлиб ўтган брифингда жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Бизнес-омбудсман ва унинг девони томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди 🔵 Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида қатор учрашувлар ўтказилди Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Показать все...
Дайжест.mp41.12 MB
👍 4👏 1
ФОТОРЕПОРТАЖ. Қурилиш соҳасидаги тадбиркорларнинг тизимли муаммо ва таклифлари тингланди 📆 Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида бугун, 13 июль куни Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов бошчилигида қурилиш соҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда қурилиш, қурилиш материаллари, лойиҳа, архитектура, дизайн ва муҳандислик соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирокида ўтган учрашувда соҳанинг долзарб масалалари ва муаммолари атрофлича муҳокама қилинди. Тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар асосан қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш, қурилиш материаллари нархларини барқарорлаштириш ва бошқа қатор масалаларни қамраб олди. Барча билдирилган муаммо ва таклифлар ўрганиб чиқилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди. Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Показать все...
👍 6👏 1
00:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
🛡 "Тадбиркор виртуал офиси": 2024 йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолият натижалари 📆 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида "Тадбиркор виртуал офиси"га 4496 та мурожаатда 5196 та масала келиб тушган. Мурожаатларнинг асосий мазмуни: ➡️ Банк ва кредит масалалари - 18% ➡️ Солиқ масалалари - 11% ➡️ Суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш - 9% ➡️ Ер майдони ёки бино ажратиш - 9% ➡️ Мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати - 8% ➡️ Инфратузилма масалалари - 7% ➡️ Бошқа масалалар - 38% Мурожаатлар натижаси: 💬 Тадбиркорларга 3,02 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилди. 💬 3,17 млрд сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилди. 💬 3,13 млрд сўм пул маблағи ундирилишида ёрдам кўрсатилди. 💬 6 та тақдимнома киритилди. 💬 79 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Показать все...
Виртуал офис2.mp41.06 MB
👍 4👏 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.