cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Musannif Adham

Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан. Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.

Больше
Рекламные посты
1 438
Подписчики
-124 часа
+237 дней
-1430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from Musannif Adham
36. Аллоҳга энг суюкли амаллардан бири – мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритиш. Бу силаи раҳм (қариндош-уруғчилик алоқаларини боғлаш), эҳсон қилиш, бирон эҳтиёжини қондириш тарзида бўлиши мумкин. Агар бу амаллар Зулҳижжанинг ўн кунлигида бўлса-чи?! 37. Ҳажга кетганларнинг аҳли оиласини йўқлаш, уларга яхшилик қилиш, фарзандларига қараб туриш ҳам солиҳ амаллардан саналади. عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ الْجُهَنِيّ،ِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ جَهَّزَ غَازِيًا أَوْ جَهَّزَ حَاجًّا، أَوْ خَلَفَهُ فِي أَهْلِهِ أَوْ فَطَّرَ صَائِمًا كَانَ لَهُ مِثْلُ أُجُورِهِمْ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَنْتَقِصَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيْءٌ. Зайд ибн Холид Ал-Жуҳанийнинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир ғозийни ёки ҳажга кетган кишини (керакли нарсалар билан) таъминласа, ёки унинг аҳлига ўринбосар бўлса (унинг ортида қолиб, оиласига қараб турса, уларга ғамхўрлик қилса), ёки бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга уларнинг ажридан ҳеч нарса камаймаган ҳолда худди шундай ажр бўлади”, дедилар”. Ибн Хузайма, “Саҳиҳ”. 2064-ҳадис. Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний “Саҳиҳ ҳадис” деган. 38. Бу ўн кунликдаги улуғ ибодатлардан бири Зулҳижжанинг ўнинчи кунида ҳайит намозини ўқиб, ундан кейин Аллоҳга яқин бўлиш учун қурбонлик қилишдир. Бу икки иш ҳидоят суннатларидан саналади. Аллоҳ айтади: فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَٱنْحَرْ “Бас, сиз Роббингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб, қурбонлиқ қилинг!” (“Кавсар” сураси, 2-оят). 39. Қурбонлик қилишни истаган киши бу кунларда сочи, мўйлови, тирноғи ва баданидаги тукларни олмай туриши ибодат бўлади. Бу Зулқаъда ойининг сўнгги куни қуёш ботиши (яъни, Зулҳижжа ойи киргани маълум бўлиши) билан бошланади. Қурбонликни қилиб бўлгач, имкони ва вақтига қараб сочи ва тирноқларини олаверади, бунинг учун аниқ бир вақт белгиланмаган. عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا رَأَيْتُمْ هِلاَلَ ذِي الْحِجَّةِ، وَأَرَادَ أَحَدُكُمْ أَنْ يُضَحِّيَ، فَلْيُمْسِكْ عَنْ شَعْرِهِ وَأَظْفَارِهِ. Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Зулҳижжа ҳилолини (янги чиққан ойни) кўрсангиз ва сизлардан бир киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи ва тирноғи(ни олиш)дан тийилсин”, дедилар”. Муслим (1977/5012). Қайд этиш керакки, бу суннат барча мусулмонлар эмас, фақат қурбонлик қилиш ниятида бўлганлар учундир. Ушбу суннатни бажаришда шу вақтда эҳромга кирган ҳожиларга ташқи томондан бироз ўхшашлик бор. Чунки ҳожилар эҳромга кирар экан, умра ёки ҳаж амалларини тугатгунича уларга ҳам соч ва тирноқ олиш тақиқланади. 40. Киши ўзи нима учун ҳаракат қилаётганини билса, бунинг учун борини сарфлаши осон бўлади. Аниқ билингки, Аллоҳ берадиган мукофотнинг нархи қиммат! Аниқ билингки, Аллоҳнинг мукофоти Жаннатдир! Шундай экан, солиҳ амалларга шошилайлик, Аллоҳга насуҳ – гуноҳ ва маъсиятларни тарк этиб, уларнинг домидан бутунлай суғурилиб чиқиб, қаттиқ пушаймон бўлиб, қайта гуноҳ қилмасликка азм этиб, одамларнинг ҳаққига тааллуқли гуноҳлар бўлса, уларга ҳақларини қайтариб – тавба қилайлик. Бу ўн кунлик Аллоҳ билан ўртамизда янги аҳднинг, даврнинг бошланиши бўлсин: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ تُوبُوٓا۟ إِلَى ٱللهِ تَوْبَةً نَّصُوحًا عَسَىٰ رَبُّكُمْ أَن يُكَفِّرَ عَنكُمْ سَيِّـَٔاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّٰتٍ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَٰرُ “Эй мўминлар, Аллоҳга насуҳ (холис) тавба қилинглар. Шунда шоядки, Роббингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритса”. (“Таҳрим” сураси, 8-оят). #Зулҳижжанинг_ўн_куни
Показать все...
Repost from Musannif Adham
31. Арафа куни қуёш ботиши билан хато-гуноҳларингиз ҳам ботиб, чўкиб кетиши учун ҳаракат қилинг. (Фазилатга бой бу ўн кунликда хайрли ва солиҳ амалларни кўпайтириб, Арафа куни аср ва шом орасида дуо ва истиғфор билан машғул бўлиб, ҳайитга гуноҳлардан покланиб чиқинг.) 32. Бу ўн кунликдаги “фойдали тижорат” – солиҳ амаллардан бири Қуръонни тадаббур билан ўқиб, тўлиқ хатм қилишдир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръоннинг ҳар бир ўқилган ҳарфи учун биттадан ўнтагача савоб беради ва бу бошқа ишлар учун ваъда қилинган савоблардан кўпроқ. 33. Аллоҳ фарз қилган намозлардан кейинги энг афзал намоз тунги таҳажжуд намозидир. Шунинг учун фақат Рамазон кечаларида эмас, бутун йил давомида, жумладан, мана бу ўн кунликнинг кечаларида тунги намозни ўқишга жидду-жаҳд қилиш лозим. 34. Бу кунларда Аллоҳ таоло қуйидагидек сифатлаган бандалардан бўлинг: وَٱلْمُسْتَغْفِرِينَ بِٱلْأَسْحَارِ (Улар) саҳарларда Аллоҳдан мағфират сўрайдиган (бандалар)”. (“Оли Имрон” сураси, 17-оят). كَانُوا۟ قَلِيلًا مِّنَ ٱلَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ ‎﴿١٧﴾‏ وَبِٱلْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ ‎﴿١٨﴾ “Улар (тақводор зотлар) кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар. Ва саҳарларда (қилган саҳву-хатолари учун Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар”. (“Аз-Зориёт” сураси, 17-18-оятлар). Бу тонг отишидан олдин, туннинг охирги қисми бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шу вақтда дунё осмонига тушади, истиғфорларни қабул қилади, дуоларга ижобат этади, сўровчиларнинг ҳожатинии қондиради: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ قَالَ: يَنْزِلُ رَبُّنَا تَبَارَكَ وَتَعَالَى كُلَّ لَيْلَةٍ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا حِينَ يَبْقَى ثُلُثُ اللَّيْلِ الْآخِرُ، يَقُولُ: مَنْ يَدْعُونِي، فَأَسْتَجِيبَ لَهُ؟ مَنْ يَسْأَلُنِي فَأُعْطِيَهُ؟ مَنْ يَسْتَغْفِرُنِي فَأَغْفِرَ لَهُ؟ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Роббимиз таборака ва таоло ҳар кеча тунинг охирги учдан бир қисми қолганида дунё осмонига тушади ва: “Ким менга дуо қилади, дуосига ижобат этсам? Ким мендан ҳожатини сўрайди, унга шуни (сўраган нарсасини) берсам? Ким мендан мағфират сўрайди, уни мағфират қилсам?” - дейди”. Бухорий (1145), Муслим (758/1656). Аллоҳ таоло бизни туннинг охирги вақтида туриб, Ўзига дуо қилиб, мағфират сўрайдиган бандаларидан қилсин. Бизни бундай фазилатли вақтдан маҳрум этмасин. 35. Садақа бериш энг улуғ ибодатлардан. У эгаси учун Қиёмат куни ҳужжат, унинг иймони ҳақ-рост эканлигига далилдир. Садақа-эҳсон қилувчи киши Қиёматда мана шу берган нарсасининг соясида бўлади. Садақа инсонни хунук оқибатли ишлардан сақлайди, гуноҳларига каффорат бўлади, унга нисбатан Аллоҳнинг ғазабини сўндиради, молига барака киришига ва ризқи кўпайишига сабаб бўлади. Аллоҳ берилган садақанинг ўрнини ундан афзали билан тўлдиради. Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунлигида қилинган садақа эса йилнинг бошқа вақтида қилинганидан афзалдир. ______________________ (1) Муслим (1163/2644). #Зулҳижжанинг_ўн_куни
Показать все...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Муаллиф муқаддимаси* Жаброил, Мийкоил, Исрофилнинг Робби бўлган эй Аллоҳим! Осмонлару ерни яратган, ғойибу ҳозирдан бохабар Зот! Сен бандаларинг орасида улар ихтилоф қилган ишларда ҳукм қиласан. Ихтилоф қилинган ишларда Ўзинг бизни ҳаққа йўллагин. Албатта, Сен Ўзинг истаган кишини Тўғри Йўлга ҳидоят қиласан. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ва у зотнинг аҳли ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин. Бизни Ислом ва иймонга ҳидоят қилган, Ўзининг Китоби бўлган Қуръоннинг маъноларини билиш ва Пайғамбарининг – у зотга саловату саломлар бўлсин – ҳадисларини тушунишга муваффақ қилган, у зотнинг улуғ саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашган кишилар тутган йўлни тутишга муяссар қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Аммо баъд... Барча нарсага қодир Хожасининг лутфу марҳаматига муҳтож банда – Абу Абдулкарим ва Абу Абдурраҳмон Муҳаммад Султон ибн Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ўрун Ал-Маъсумий Ал-Хўжандий Ал-Маккий – Аллоҳ уни Ўзининг Китобига амал қилишга ва Пайғамбарининг суннатларини маҳкам ушлашга муваффақ қилсин ва унга ҳусни хотима насиб қилсин – айтади: “Менга Узоқ Шарқдан – Япониянинг Токио ва Осака шаҳарлари мусулмонларидан қуйидаги мазмунда бир савол келди: “Ислом динининг моҳияти нима? Мазҳаб нима дегани? Ислом дини билан мушарраф бўлган ҳар қандай киши албатта шу тўрт мазҳабдан бирини маҳкам тутиши, яъни, ё моликий, ё ҳанафий, ё шофеий, ё ҳанбалий, ёки бошқа бир мазҳабда бўлиши шартми? Бундай савол беришимизнинг боиси шуки, бу ерда жуда катта ихтилоф ва қаттиқ тортишув юз берди. Бир гуруҳ япон зиёлилари Ислом динига кириш ва иймонга мушарраф бўлиш истагини билдириб, бу ҳақда Токиодаги мусулмонлар жамиятига арз қилишганида ҳинд аҳлидан бўлган бир жамоа уларга Имом Абу Ҳанифа мазҳабини ихтиёр этишлари лозимлигини, чунки у зот умматнинг шамчироғи (1) эканини айтишса; Индонезиянинг Ява аҳлидан бўлган бошқа бир жамоа уларга шофеий мазҳабини танлашлари лозимлигини айтишди. Японлар уларнинг сўзларидан қаттиқ ажабланиб, қасд қилган ишларида иккиланиб қолишди ва мазҳаблар масаласи уларнинг Исломга киришларига тўғаноқ бўлди! Муҳтарам устоз! Сизнинг чуқур илмингиз Инша Аллоҳ, ушбу иллат ва дардга шифо сабабига айланишидан умидвормиз. Фазилатингиз денгизи файзидан умид этамизки, бизга ҳақиқатни баён қилиб берсангиз, токи қалбларимиз хотиржам бўлса, кўнгилларимиз очилса ва бу дардга шифо ҳосил бўлса. Сизга Аллоҳ таолодан кўпдан-кўп ажрлар тилаймиз ва биз Русия муҳожирлари жамоаси номидан ташаккурлар айтамиз. Сизга ва барча ҳидоятга эргашган кишиларга саломлар бўлсин. 1357 йил Муҳаррам ойи (1938 йил, март),Токио шаҳри. Муҳаммад Абдулҳай Қурбонали ва Муҳсин Чапак ўғли”. __________________________ * Ушбу китоб муаллифи Муҳаммад Султон Ал-Маъсумий Ал-Хўжандий роҳимаҳуллоҳ ёзган муқаддима. (1) Мавзуъ – тўқима ҳадислар тўқиб чиқаришда мазҳабий мутаассибликнинг ҳам катта ўрни бор. Мисол учун, ҳанафий мазҳабига таассуб қилувчилар томонидан Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит роҳимаҳуллоҳ ҳақларида бир неча ҳадислар тўқилган. Жумладан: “Мендан кейин Нуъмон ибн Собит исмли бир киши келади, Абу Ҳанифа деб куняланган бўлади, Аллоҳнинг дини ва менинг суннатим унинг қўлида тирилади”, деган тўқима ҳадис. Буни Ибн Арроқ “Танзиҳуш-шариа”да (2/30), Хатиб Бағдодий “Тарихи Бағдод”да (2/279) ривоят қилган. Маъмун ибн Аҳмад Ал-Ҳаравийга айтилди: “Имом Шофеий ва унга эргашган хуросонликларга нима дейсиз?!” У деди: “Бизга Аҳмад ибн Абдуллоҳ айтиб берди, унга Абдуллоҳ ибн Маъдон Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ йўл билан ривоят қилиб айтган экан: “Умматим ичида бир киши бўлади, унинг исми Муҳаммад ибн Идрис бўлади, ўзи умматимга иблисдан ҳам зарарлироқ бўлади. Умматим ичида Абу Ҳанифа деб аталувчи киши бўлади, у умматимнинг шамчироғидир”. Ибн Ҳажар, “Лисанул-мийзон” (5/7-8), Суютий, “Тадрийбур-ровий” (1/277-278), Ибн Арроқ, “Танзиҳуш-шариа” (2/30), Хатиб Бағдодий: “Тарих Бағдод” (5/309). Лекин, у Абу Абдуллоҳ Ҳокимдан ривоят қилиб: “Ушбу ҳадисни тўқишда Муҳаммад ибн Саид Ал-Баврақий айбланган”, деган. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Показать все...
Ушбу тўқима ҳадис Қуръоннинг очиқ оятига хилофдир. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг Улуғ Китобида сифатлагани каби, бу умматнинг шамчироғи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар: يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ شَاهِدًا وَمُبَشِّرًا وَنَذِيرًا ‎*‏ وَدَاعِيًا إِلَى اللهِ بِإِذْنِهِ وَسِرَاجًا مُّنِيرًا “Эй пайғамбар, дарҳақиқат, Биз сизни (Қиёмат кунида барча умматлар устида) гувоҳлик берувчи, (мўминларга Жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантирувчи ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси билан У Зотга (яъни, Унинг динига) даъват қилувчи ва (ҳақ йўлини кўрсатувчи) нурли чироқ қилиб юборгандирмиз”. (“Аҳзоб” сураси, 45-46-оятлар). Қаранг, муқаллидлар (кўр-кўрона тақлид қилувчилар) маъсум (гуноҳдан сақланган, пок зот) соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларини қандай қилиб ўз имомларига нисбатан қўллашади! Шунинг учун ҳам мазҳабга боғланмаслик асл-асосдир. Боиси, шу билан маъсум соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва маъсум бўлмаган кишига (мазҳаббоши имомга) эргашишнинг ўртасидаги фарқ кўринади. Чунки айнан бир мазҳабга тақлид қиладиган киши воқеликда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан хато иш ҳам, тўғри иш ҳам қиладиган бир фақиҳга эргашиш ўртасини тенглаштириб қўяди. Китобнинг "Муаллиф муқаддимаси" бўлимини тўлиқ ҳолда ўқиш. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Показать все...
Repost from Musannif Adham
26. Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунлигида мутлақ ва муқайяд такбирни айтишга асос Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ва салафи солиҳлардан ривоят қилинган саҳиҳ асарлар саналади. Такбирнинг асарларда келган энг машҳур кўринишларидан бири: اللهُ أُكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ، وَللهِ الْحَمْدُ “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллааҳил-ҳамд”. Бу борада иш кенг: юқоридагидан бошқача кўринишдаги такбирни ҳам айтиш мумкин. 27. Зулҳижжанинг биринчи тўққиз кунида, ёки шу кунлар ичида имкон қадар рўза тутиш мустаҳаб бўлади. Бу ҳақда баъзи ҳадислар келган, салафи солиҳлардан асарлар собит бўлган. Рўза – гуноҳлар учун каффорат, дўзахдан ва хато-камчиликлардан қалқондир. عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ: مَنْ صَامَ يَوْمًا فِي سَبِيلِ اللهِ، بَاعَدَ اللهُ وَجْهَهُ عَنِ النَّارِ سَبْعِينَ خَرِيفًا Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Ким Аллоҳ йўлида (Унинг розилигини қасд қилиб) бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузга (етмиш йиллик масофага) узоқлаштиради”. Бухорий (2840), Муслим (1153/2602). 28. Ҳажга бормаганлар Арафа куни рўза тутиши суннат ва улкан савобдир: мана шу бир кунлик рўза икки йиллик кичик (сағира) гуноҳларга каффорат бўлади. (Гуноҳи кабира – катта гуноҳлар учун эса алоҳида тавба қилиш лозим.) عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ، وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ. Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа куни рўзаси ундан олдинги бир йил ва кейинги бир йил(лик гуноҳлар)га каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар”. Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425), Термизий (749). 29. Муайян бир нафл рўзани, хусусан, Арафа куни рўзасини тутмоқчи бўлган киши бунга ўша кунга ўтар кечаси ният қилиб олгани афзал. Шунда рўзанинг ажри нуқсонсиз, комил бўлади. 30. Киши ўзининг аҳли оиласи, фарзандлари ва қўл остидагиларни Арафа куни рўза тутишга ундаши лозим бўлади. Саид ибн Жубайр роҳимаҳуллоҳ: “Хизматчиларингизни уйғотинглар, Арафа куни рўзаси учун саҳарлик қилишсин”, деб айтар эди. (1) ______________________ (1) Абу Нуайм Ал-Асбаҳоний. “Ҳилятул-авлиё” (4/281); Имом Заҳабий. “Сияру аъламин-нубало” (4/326). #Зулҳижжанинг_ўн_куни
Показать все...
Repost from Musannif Adham
21. Одамларнинг орасида обрў-эътиборга эга кишилар ҳам, омма халқ ҳам Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлигида йиғинларда, кўчаларда ва уйларда такбирни бошқаларга эшиттириб айтишлари лозим. Буни турли жойларда овозкучайтиргич мосламалар орқали эълон қилиб, эслатиб турилса ҳам яхши. 22. Абдуллоҳ ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумо Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида (ой бошланиши билан) бозорга чиқиб, (баланд овозда) такбир айтишар, одамлар ҳам уларга эргашиб такбир айтар эди. (1) Тобеинлардан бўлган Маймун ибн Миҳрон роҳимаҳуллоҳ айтади: “Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида такбир айтадиган одамларни (саҳобаларни) кўрдим. Такбир кўп айтилганидан худди тўлқинларга (тўлқиннинг шовуллашига) ўхшатар эдим”. (2) 23. Бу ўн кунликда такбир айтиш билан Аллоҳнинг нусрати-ғалабаси яқинлигини эслаймиз. Тарихда такбир айтиш билан Хайбар қалъалари ва бундан бошқа жойлар фатҳ қилинган, Аллоҳнинг изни билан Ислом душманлари мағлубиятга учраган. 24. Зулҳижжа ойида такбир айтиш икки турга бўлинади: мутлақ ва муқайяд. Мутлақ такбир айтиш – Зулҳижжа ойи кириши билан доим, исталган вақтда айтилаверади ва ташриқ кунлари тугаши билан (Зулҳижжанинг 13-куни, асрдан кейин) тугайди. Буни куннинг исталган вақтида, исталган ҳолатда ва Аллоҳни зикр қилиш мумкин бўлган барча жойларда айтиш мумкин. Мусулмон киши такбирни очиқ, овозини кўтариб айтади. Аллоҳ таоло бу ҳақда деди: َيَذْكُرُوا۟ ٱسْمَ ٱللهِ فِىٓ أَيَّامٍ مَّعْلُومَٰتٍ عَلَىٰ مَا رَزَقَهُم مِّنۢ بَهِيمَةِ ٱلْأَنْعَٰمِ “Улар муайян (белгиланган) кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари(ни қурбонлик учун сўйиш) устида Аллоҳ номини зикр қилиш учун келадилар”. (“Ҳаж” сураси, 28-оят). 25. Муқайяд (белгилаб, қайдлаб қўйилган) такбир – фарз намозларидан кейин айтилади. Бу ҳажга бормаганлар учун Арафа куни (Зулҳижжанинг 9-куни) бомдод намозидан кейин бошланиб, ташриқ кунларининг учинчи куни (Зулҳижжанинг 13-куни) аср намозидан кейин тугайди. Ҳажга борганлар эса намозлардан кейинги такбирни Қурбон ҳайити куни пешин намозидан сўнг бошлайди. ______________________ (1) Бухорий “Икки ҳайит намози” китоби, “Ташриқ кунларидаги амалнинг фазилати” (11-) бобида, 969-ҳадисдан олди, таълиқ йўли билан, лекин қатъий кўринишда нақл қилган. (2) Ибн Ражаб Ҳанбалий. “Фатҳул-Борий” (9/9). #Зулҳижжанинг_ўн_куни
Показать все...
Геноцид ҳолати тан олиниши учун иккита ҳолат исботланиши керак: тизимли равишда маълум ҳудудда оммавий қирғин уюштириш ва мана шу мақсадини очиқ эътироф этиш. Исроил ҳукумати бу иккала шартни ҳам очиқ-ойдин тасдиқлаб келмоқда. Ҳукумат расмийлари Исроил фуқароларига бу урушдан мақсад Ғазо аҳолисини ҳудуддан сиқиб чиқариш, уларнинг сонини максимал равишда камайтириш эканини айтса, ташқи оламга "Мақсадимиз асир олганларни қутқариш", деяпти. Аммо бу иккинчи гап қип-қизил ёлғон экани тинимсиз исботлаб бўлинди. Ғазодаги оммавий қирғин амалиётлари эса Иккинчи Жаҳон уруши давридан кейинги энг кўламлиси дейиляпти. Халқаро Жиноят Суди ишини давом эттирар экан, судялардан бирига "собиқ" моссадчидан таҳдид муждаси берилганини Guardian хабар қилди. Шахсан мен учун кишининг дунёқараши, дини, сиёсий туси қандай бўлишидан қатъи назар, айнан Ғазо қирғинига нисбатан позицияси унинг инсоф даражасини белгилайди. "Ўрта Шарқдаги ишларга бизнинг қандай дахлимиз бор?" – деювчилар учун эслатма: либерал олам Исроилга истаган ишини қилишига қўйиб бериши жаҳонда ўта хавфли намуна (прецендент) ясаяпти: "Агар бирон давлат "ўзимизникилар"дан ва у кучли, "замонавий маърифатли" бўлса, истаганича босқинчилик, оммавий қатл ва қатағон ишларни содир этиши мумкин. Бунда унинг барча қилмишлари кечирилади, ёки нари борса оғзаки маломат қилиб қўйилади". Бу эса XIX жанговар колониализмига эшиклар қайта очилишини англатади. Бунда халқаро ҳуқуқ ишдан чиқади, ким зўрроқ бўлса ўша ҳақ деб тан олинади. Фақат "ўзимизникилар" клубига кирган бўлса, бўлди... ва бу клуб эшиги маҳкам, ёпиқ тутилади. Салом, ажиб "янги" олам. © Жамшид Муслимов
Показать все...
Ўзбекистонда фермерга ҳамма хўжайин. Бечора фермер ҳайрон: ўзи эккан буғдойни ўриш учун кимдан рухсат сўраши керак? Лекин шу фермерга қойил қолдим, ҳаққини талаб қилишни билар экан. Зеро, ҳақ олинур, берилмас.
Показать все...
03:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Кимдан рухсат сўраб ўримни бошладингиз?” – Қашқадарёда ИИБ ходими фермернинг фаолиятига қаршилик қилди Кўкдала туманида ғалла ўримини бошлаган фермер қаршиликка учради: далага борган ИИБ ходими, сектор раҳбари муовини ва бошқалар унинг фаолиятига аралашиб, ўримни тўхтатиб қўйишган ҳамда комбайнни ноқонуний тарзда даладан олиб кетишган. Бу қонунчиликка зид. 👉 https://kun.uz/kr/27693413 Kun.uz расмий канали
Показать все...
video_2024-06-10_10-15-59.mp417.86 MB
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Муқаллидлар ўзлари сезмаган ҳолда тушиб қоладиган бундай тойилишлар уларнинг асосларини вайрон қилиб, шубҳаларини бекорга чиқаради. Уларга ўхшаганларга айтилади: “Муқаллид – бировнинг сўзини унинг далилини билмаган ҳолда оладиган кишидир. Аммо агар далилни билса, у бу масалада муқаллид бўлмайди. Сизлар, эй муқаллидлар жамоаси, қандай қилиб ўз усулингизга қарши иш қиласиз ва далил-ҳужжатлар барпо қиласиз?! Агар ўзингиз айтаётганингиздек муқаллид бўлсаларингиз, далил ва ҳужжатлар барпо қилиш сизларнинг ишингиз эмас. Агар бу ҳужжатларни келтириш билан мужтаҳидлик қилган бўлсангиз, мужтаҳидлар сафига ёки далилни ушловчилар қаторига ўтган бўласиз. Ҳар икки тақдирда ҳам ўзингизга қарши ҳужжат барпо бўлди”. Ижтиҳод эшигини ёпиб қўювчилар мусулмонларга аслида ушлаш лозим бўлмаган тақлидни мажбуриятга айлантириш билангина кифояланмай, бу ноҳақ сўзларига яна бошқа бир ноҳақ сўзни ҳам қўшдилар. Яъни, уларга кўра, ўтган мазҳаббоши имомлардан фақат биттагина имомнинг мазҳабига чекланиш ва ундан чиқмаслик керак экан. Бу даъво ўз ичига шундай ёмонликни жойладики, у бутун мусулмонларни қамраб олиб, уларнинг жамоатларини бўлиб ташлади, бирликларига путур етказди, шон-шавкатларини синдирди, бошқа – мусулмон бўлмаган халқларни уларга қарши бемалол ва ҳайиқмай қўл чўзадиган қилиб қўйди. Сиз бу ҳолатлардан баъзиларига Шайх Маъсумий роҳимаҳуллоҳ ушбу рисоласида тўла-тўкис раддия ва танбеҳлар берганига, уларни жуда тушунарли ва қониқарли қилиб баён қилганига гувоҳ бўласиз. Аллоҳ таоло бу рисолани бандаларига манфаатли қилиб, уларни тўғриликка ва ҳаққа йўлласин. ___________________________ (1) Аҳмад ибн Ҳажар Оли ибн Али. “Танзийҳус-суннати вал-қуръан ъан ан якуунаа мин усулиз-золали вал-куфрон”, 126-бет. Китобнинг "Муқаддима: ҳукм олишда Китоб ва Суннатга мурожаат қилишнинг фарзлиги" бўлимини тўлиқ ҳолда ўқиш: биринчи ва иккинчи қисм (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Показать все...