ru
Feedback
Mr Freeman

Mr Freeman

Открыть в Telegram

Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

Больше
2 533
Подписчики
-524 часа
-147 дней
-2030 дней
Архив постов
photo content

Сиёсий анимацион стэндап)

Сиёсат ҳақида

Ҳар бир ёз энг иссиқлардан бири, ҳар бир қиш энг совуқлардан бири. Ваше ёмон даврларда туғилиб қолдикда, пешонамиз шўри қурси
Ҳар бир ёз энг иссиқлардан бири, ҳар бир қиш энг совуқлардан бири. Ваше ёмон даврларда туғилиб қолдикда, пешонамиз шўри қурсин🥴

Дадо гуруҳи Ўзбекистондан бошқа ҳамма ерда чиқишлар қиляпти, ноябр ойларида Остона ва Олмотада ҳам концерт беришаркан. Бироқ
Дадо гуруҳи Ўзбекистондан бошқа ҳамма ерда чиқишлар қиляпти, ноябр ойларида Остона ва Олмотада ҳам концерт беришаркан. Бироқ ўз мамлакатида улар ҳамон тақиқда. “Ўзбекистонда концерт бериш масаласи бизга боғлиқ эмас”, деяпти гуруҳ солисти Алишер Мадумаров. Эски “эзилганлар”ни роса телевидениеларга чиқартириб пиарлар қилинди, янги “эзилганлар”га ҳам қачонлардир навбат тегар..

Амалдорларнинг мол-мулки декларация қилинишини ўнлаб йиллар кутиб келаётган қоракўзларнинг ўзини мол мулки декларацияга тушди охирида. Вот это поворот😁

Тошкент шаҳар судида янги тайинловлар экан. Бирорта нотаниш фамилияни топингчи)
Тошкент шаҳар судида янги тайинловлар экан. Бирорта нотаниш фамилияни топингчи)

Янги келин-куёвларда бўлади долзарб 40 кунлик😁

“Долзарб 40 кунлик”. Шу ибораниям сийқаси чиқиб кетти бўлар-бўлмас жойларда ишлатилавериб, одамларнинг хонадонларида қанақа “
“Долзарб 40 кунлик”. Шу ибораниям сийқаси чиқиб кетти бўлар-бўлмас жойларда ишлатилавериб, одамларнинг хонадонларида қанақа “долзарб 40 кунлик” бўлиши мумкин экан, тавба..

Акани савиясига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман)
Акани савиясига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман)

Қўшилмайман бу фикрга. Қонунлар жамият дунёқарашидан келиб чиқиб қабул қилиниши керак, бизда магистратурага ўқишга кирган аёл
Қўшилмайман бу фикрга. Қонунлар жамият дунёқарашидан келиб чиқиб қабул қилиниши керак, бизда магистратурага ўқишга кирган аёлларнинг аксарияти оила қуриб бўлган бўлади ва уларнинг шароити одатда унча яхши бўлмайди – айримларига эрлари рухсат бермайди, кимлардир пулини тўлашга қийналади.. Аёл-қизларнинг ўқишга рағбатлантириш мақсадида уларга бюджетдан пул ажратиш ғоясини шу мамлакат фуқароси сифатида 100 фоиз қўллаб-қувватлайман. Жамият мутлақ патриархалмас, ҳар томонлама инклюзив бўлиши керак ва бунинг учун, ҳозирча, бошланиш қисмида, яна бир марта қайтараман – жамиятнинг дунёқарашидан келиб чиқиб айтсак, аёлларга молиявий ёрдам берилаётганини яхши ташаббус деб биламан.

Шу кунларда учта Мирзаевлар қанақангидир ишга ўтишибди: Жамшид Мирзаев, Сардор Мирзаев ва Ғофуржон Мирзаев. Фамилияда гап кўп, манам фамилиямни Мирзаев ёки Умаровга алмаштирсам, кетмоним учармикин)

Теппадаги тайинловлар пайтида кадрларнинг фамилияларига эътибор беринглар-да, деярли ҳаммаси бир-бирига ўхшаш: Арипов(а), Мир
Теппадаги тайинловлар пайтида кадрларнинг фамилияларига эътибор беринглар-да, деярли ҳаммаси бир-бирига ўхшаш: Арипов(а), Мирзаев(а), Умаров(а), Умрзоқов(а)… Яна 4-5 та фамилияларни биламан, давлат хизматчиларини фамилияларини кўриб чиқсангиз, 70 фоизи шу фамилиялардан иборат бўлиб чиқади. Қанақангидир илоҳий куч бор шекиллида шу фамилияларда, ўта истеъдодли одамлар етишишади улардан, кўз тегмасин)

Интернетда маълумот савдоси роса авжига чиқяпти. Кимдир битта нарсани ўрганволса, масалан, Чатжпт орқали қандай қилиб видеоларни монтаж қилишни, уни ҳам Инстаграм орқали онлайн курс очиб сотяпти. Қизиқ замонлар. Интернет ривожланиб, калласи ишлайдиган шустрийлар калласи ишламайдиганлар устидан соққа қилишни йўлга қўйишди. AI билан видео ясашни ўрганиш жараёни вақтида ўнлаб шунақа пулли курсларга кўзим тушди, ҳеч бирига уланмай ҳаммасини мустақил ўргандим. Бошини ютуб кўрсатиб берса бўлди экан, одамни калласи ишласа ҳар қандай нарсани мустақил ўрганиб олади. Энди ўрганган нарсаларимни Инстаграмда сотсаммикан манам)

Энди ҳақиқий Ҳомландерга ўхшади)
+1
Энди ҳақиқий Ҳомландерга ўхшади)

Самарқанд шаҳридан мурожаатлар келиб тушяпти. Айтишларича, ЙПҲ ходимлари Гўри Амир мақбараси олдида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган вақтида телефонда гаплашиб ёки қулоғига қулоқчинлар қўйиб олган одамларни ушлаб, жарима солишяпти экан. 10 нафарга яқин одамни айнан шу учун ушлаб, жаримага солишибди бугун. Шунақа мантиқсиз қонунларни опташаш керак, деб ўйлайман. Агар пиёдалар светофорнинг қизил чироғи ёнган пайти ёки белгилланмаган жойдан ўтаётган бўлса, бу бошқа масала, бунда ҳақиқатдан ҳам пиёдани жаримага солса бўлади. Лекин айнан пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган одам ҳар қандай ҳолатда устунликка эга ҳисобланишини инобатга олсак, у телефон титиб кетадими, наушникда бўладими, фарқи йўқ, мошиналар унга йўл беришга мажбур. Ҳозир интернет асрида кўчада юрганда телефондан фойдаланмайдиган одамнинг ўзи йўқ деярли, ман ҳам доим қулоқчинлар тақиб олиб айланаман кўчаларни. Қайсидир шопир йўловчини пиёдалар йўлакчасидан телефон титиб юрган вақтида уриб кетса, бунинг учун ўша пиёданинг ўзи айбдор бўлиб қолганини ҳеч эшитмаганман. Демак, бу қонунда ҳеч қандай мантиқ йўқ. У шунчаки одамлардан соққа шилишнинг яна бир усули бўлиб беряпти холос ҳозир.

Нимадир борми хижрондек моҳир, Нимадир борми соғинчдан ёвуз. Менинг кўзларимдан бошланар ёмғир, Менинг юрагимдан ўтиб келар куз. Иккига тарс ёриб мажруҳ танамни, Қалбимни қўпориб кетган бир беюз. Менинг нархи арзон юраккинамни, Хазон бозорида сотиб келар куз. Энди қўшиқларимга видеоклип ясамасам бўлмайди. Шу индустрияга кириб боряпман хуллас)

Шоирнинг яна битта шеърини болалар хори билан биргаликда ижро этдик) YouTube