Mr Freeman
الذهاب إلى القناة على Telegram
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
إظهار المزيد2 558
المشتركون
-224 ساعات
-87 أيام
+2430 أيام
أرشيف المشاركات
2 558
Россияда ўзбекистонлик муҳожир маст ҳолатида ҳайвонлар бошпанасига бостириб киргани учун майда безорилик бўйича жазога тортилибди.
2 558
Европа плюс радиоси Ўзбекистонда очилганини нега айтмадинглар😳
Болалигим Москвада шу радиони эшитиш билан ўтган, бир кун келиб Ўзбекистонда очилиши хаёлимга ҳам келмаганди. Анча замонавий, зўр радио. Бир ой олдин ишга тушибди. Ҳаммага тавсия қиламан. FM100.5 тўлқинларида эшитишингиз мумкин.
2 558
Ўзбекистон ҳукумати ҳам хирт ўзбеклашиб кетяпти: молиявий ҳолатининг дабдаласи чиққан бўлса ҳам, нуқул ҳашаматли иморатлар қуриб, қўшниларга ўзини бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қиляпти)
2 558
Аутизм ҳақида гап кетганда, бир сериал ҳақида гапириб беришим керак. Сўнгги кунларда ётволиб томоша қилаётганим — “The Good Doctor” сериалини тавсия этмоқчиман.
Асар марказида аутизм спектридаги ва савант синдромига эга ёш жарроҳ Шон Мёрфи туради. Унинг ғайриоддий хотираси ва таҳлил қилиш қобилияти ҳаётларни сақлаб қолади, аммо одамлар билан муносабат ўрнатиш унга осон кечмайди. Сериал аутизмни ачинарли ёки сунъий қаҳрамонлик орқали эмас, балки инсоннинг ички дунёси, жамиятнинг муносабати ва кундалик қийинчиликлари орқали кўрсатишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, тиббий ҳолатлар, ахлоқий танловлар ва инсонпарварлик мавзулари ҳам жуда таъсирли ёритилган.
Актёрлар маҳорати ва сценарийга 10/10 баҳо қўйса арзийди. Айниқса, “Чарли ва шоколад фабрикаси” киносида ўйнаган кичкинтой катта бўлиб, шундай зўр актёрга айлангани ҳайрон қолдирди. Фредди Ҳаймор аутизм ролини маромига етказиб ижро этган.
Агар мазмунли, ҳиссиётга бой ва ўйлашга мажбур қиладиган сериал излаётган бўлсангиз, The Good Doctor — энг яхши танлов. Бу сериалдан кейин аутизмга бўлган қарашингиз ҳам бироз ўзгариши мумкин.
2 558
Шу мушукларни уйим ёнига ташаб кетишипти. Она ва учта боласи. Она мушук зотдор, шотланд страйт, болаларини ҳам қулоқлари қайрилган. Уй мушуги экани билиняпти, фақат стрессга тушганидан айрим жойларида тўклари тўкилиб қолган. Оладиган одам уход қилиб, ветеринарга обориб туриши керак бошида. Бир-бир ярим ойлик болачалари, алоҳида берилади. Онаси ҳам берилади. Қизиққанлар ёзворсин. Тошкент шаҳар, Миробод тумани.
2 558
Кечаги музокаралар чоғида Лавров аччиқ башара билан Рубиога Киевга АҚШ томонидан қурол етказиб берилиши Россия учун номақбул ҳаракат эканлигини айтипти.
АҚШ сенга Ўзбекистонмиди, битта дағдаға қилганингга қўрқиб кетиб, барча талабларингни муҳайё қилиб берса… АҚШ жавоби ўзини узоқ куттирмади мана: натижасиз музокаралардан кейин бугун эрта саҳардан Питер Украина дронлари ҳужумига учради.
Бу инжиқ, ёқимсиз башараларни деб уруш ҳали узоқ чўзилади, шекилли.
2 558
Ўзбекистоннинг, Лавровнинг дағдағалари сабабли, Европага йўли тўсилганидан кейин эндиликда бошқа йўналишлар билан ишлашга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирда бир қатор буюк давлатлар, хусусан Беларус билан мигрант етказиш ва у ердан
инвестиция жалб қилиш устида иш олиб борилмоқда. Ушбу буюк стратегияни амалга оширишдаги ягона муаммо шундаки, Россия йилдан йилга ўз дўстларидан айрилиб қолмоқда – яқин вақтгача Арманистон, Озарбойжон ва Венгрия ҳам уларнинг энг яқин иттифоқчилари саналарди, бугун эса ундай эмас. Шундай бўлса-да, ҳамон имкониятларимиз кенглигича қолмоқда: келажакда Грузия, Сербия, Эрон, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа Россия рухсат берадиган ривожланган давлатлар билан ҳам келишувлар имзолашимиз мумкинлигига ишончим комил. Ислоҳотлар янги даражага чиқяпти.
2 558
Аргентинани ЖЧ мусобақасидан четлатиш ҳақидаги петицияни 23 млн киши имзолабди.
Аввалги “Қора туш” даврида собиқ раҳбариятни коррупцияда айблаб, роса маломат қилишарди, лекин бугунги, Янги ФИФА даврида коррупция аввалгисидан бир неча каррага ошганини кўриб турибмиз. Инфантино ислоҳотлар ваъда қилиб, ҳамма жойни кўтига тиқди, дейишяпти диван аналитиклари.
2 558
Даврон Файзиев ўз одатига кўра, шарҳини мислсиз ислоҳотларимизни эътироф этиш билан якунлаяпти)
2 558
Ўйин давомида автобус қўйиб олиб, рақиб босим қилганда бешинчи ҳимоячини туширган жамоалар одатда гол ўтказиб юборади. Тухел тасдиқлаб беради буни. Аргентина ҳам ҳозир ҳужумчининг ўрнига бешинчи ҳимоячини туширди.
