cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали Twitter: twitter.com/furqatsanayev Facebook: facebook.com/furqatsanaev/ Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Больше
Рекламные посты
35 686
Подписчики
-5324 часа
-2957 дней
-51630 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
🏥 Миллий тиббиёт маркази Германия, Туркия, Жанубий Корея каби давлатларнинг етакчи клиникалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. 🗓 Шу кунларда марказга Хитой Халқ Республикасининг делегацияси ташриф буюрган. Асосий мақсад — ривожланган давлатнинг етакчи клиникалари билан ҳаморлик алоқаларини ривожлантириш. 📘 Жумладан, Миллий тиббиёт маркази ва Шандонг университети Цилу клиникаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
2 2437Loading...
02
#инфографика Маҳалланинг «Соғлом оила хонаси» фаолиятининг 3 та асосий йўналиши (Ҳар 2000 аҳолига нисбатан – 0,5 ставка тиббий бригада дояси) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
7 459142Loading...
03
❗️Мутахассис: Астма касаллиги ўз вақтида муолажа қилинмаса, нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин 📌 Кейинги пайтларда дунё аҳолиси орасида нафас аъзолари билан боғлиқ хасталикларга чалиниш ҳолатлари ортиб бормоқда. Улардан бири астма касаллигидир. Хўш, у қандай хасталик? Унинг ўзига хос белгилари, даволаш усуллари қандай? ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева жавоб беради. ❇️ — Aстма жиддий юқумли бўлмаган касалликлар сирасига кириб, нафас йўлларининг яллиғланиши ва торайиши билан тавсифланувчи сурункали ўпка хасталиги ҳисобланади. Астма сўзи юнон тилидан таржима қилинганда “бўғилиш”, “оғриқ” деган маъноларни англатиб, у доимий ва такрорланиб турадиган бўғилиш хуружлари билан кечади. 🫁 Бронхиал астма — бронхларнинг аллергик ёки инфекцион сабабларга кўра сурункали тарзда яллиғланиши ҳисобланиб, хасталик аллерген омилларга боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган турларга бўлинади. Тиббиётда аллергенлар асосан тўрт гуруҳга ажратилади: дарахт гулларининг чанги, уй чанглари, ҳайвон юнги ва бошқалар. Ноаллергик сабаблар сифатида жисмоний юкламаларнинг кўплиги, руҳий тушкунлик, совуқ ҳаво кабиларни киритиш мумкин. Тўғри, совуқ ҳаво, вирусли инфекциялар, ўткир ҳидлар, асабийлашиш аллерген ҳисобланмайди, бироқ мазкур омиллар астма хуружига туртки бўлиши мумкин. 🏃🏻Хасталик кечаю кундуз мунтазам йўтал, бўғилиш ва нафас чиқаришнинг қийинлиги, жисмоний машқлар пайтида бўладиган йўтал, кўкракнинг “ҳуштак” чалиши, аллергенлар билан мулоқотда бўлганда хуружларнинг қўзғалганлиги ҳамда кўкрак қафасидаги ноқулайлик каби белгилар билан кечади. 😮‍💨 Беморнинг нафаси қисилганда тананинг диафрагма соҳасида кучли оғриқ пайдо бўлади. Хуруж йўтал тутиши билан бирга келиб, бронхлар ички юзасидаги балғам чиқариб ташлангач, бемор аҳволи бирмунча яхшиланади. Касаллик хуружида ўпка альвеолаларида газлар алмашинуви кескин сусаяди. Бу эса организмнинг кучсизланиши, нутқ муаммолари ва тахикардия (юракнинг тез уриши)ни келтириб чиқаради. 🌧 Шунингдек, баъзиларда касаллик хуружи жисмоний юкламалардан сўнг янада кучаяди. Айримлар эса совуқ ҳавода нафас олганида ҳам ўзини ёмон ҳис қилади. Бу, албатта, тананинг индивидуал хусусиятига боғлиқ. ‼️Ушбу хасталикка жиддий эътибор қаратиш ва шифокор кўрсатмаларига сўзсиз риоя қилиш зарур. Акс ҳолда турли кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқади. Агар ўз вақтида муолажа қилинмаса, астма, ҳатто, интенсив даво талаб қилувчи оғир ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин. Шу боис унга эътиборсиз бўлиш асло ярамайди. 🌲Бу дард билан оғриган инсонларга шифокорлар йилда икки бор табиат қўйнида, айниқса, арча кўп экилган сиҳатгоҳларда ҳордиқ чиқаришни тавсия этади. 🥜Шунингдек, истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам аллергик таъсирлардан холи бўлиши талаб қилинади. Унутманг, агар ҳаёт тарзингизда тартибга риоя қилмас экансиз, бу хасталик билан курашиш анчайин қийин кечади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
5 07633Loading...
04
#No_comment ✅ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида беморлар учун 260 та даволаш ҳамда 62 та реанимация ўринлари мавжуд. 🧑🏻‍⚕️ Шифокорлар доимий равишда Россия Федерацияси, Туркия, Корея Республикаси, Ҳиндистон ва Озарбайжон каби давлатларда малака ошириб, филиалда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариб келмоқда. 📝 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматининг Бухоро вилоятидан тайёрланган кейинги материалларидан батафсил билиб олишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6 83613Loading...
05
❗️Минздрав: Оценка квалификации медицинских и фармацевтических работников осуществляется на основе прозрачной и справедливой системы 🏢 Как известно, в соответствии с постановлением Президента «О мерах по эффективной организации государственного управления в сфере здравоохранения в рамках административных реформ» от 20 июня 2023 года был создан Центр оценки квалификации медицинских и фармацевтических работников. 📋 На данное учреждение было возложено выполнение таких функций, как проведение аттестации медицинских и фармацевтических работников в целях оценки их теоретических знаний, практических навыков и профессионального уровня, присвоение им квалификационных категорий. 🌐 На сегодняшний день путем внедрения современных информационных технологий в Центре создана совершенно новая, прозрачная и справедливая система оценки квалификации. 📑 В частности, соответствующим постановлением Кабинета Министров от 18 сентября 2023 года был утвержден Административный регламент оказания государственных услуг по проведению аттестации и присвоению квалификационных категорий медицинским и фармацевтическим работникам. 🔷 На основе этого документа внедрен порядок приема документов через центры государственных услуг и Единый портал интерактивных государственных услуг (my.gov.uz) только в электронной форме, а также наблюдения за статусом их рассмотрения на каждом этапе. ❌ В результате этого была отменена практика приема документов в бумажном виде и их подачи в явочном порядке. 📹 Кроме того, в регионах были выделены специально оборудованные экзаменационные кабинеты для проведения устных и тестовых экзаменов с обеспечением онлайн-трансляции, аудио- и видеонаблюдения. 📃 Следует отметить, что была отменена и практика выдачи сертификата, подтверждающего присвоение квалификационной категории медицинским и фармацевтическим работникам, в бумажном виде и внедрен порядок выдачи сертификата в электронной форме с серийным номером и QR-кодом. ❓ Также налажена система выбора билетов с вопросами для устного онлайн-экзамена через программу Random (случайный выбор вопросов с использованием компьютерных технологий). ⏳ При этом билеты состоят из 5 вопросов, на ответы которых отводится 15 минут, каждый ответ оценивается по 10-балльной шкале. В конце экзамена программа подсчитывает среднее значение из общего количества баллов и сразу же выдает результат. 🖥 Вместе с тем, тестовые задания и вопросы устного экзамена размещены на официальных сайтах Министерства здравоохранения и Центра на узбекском, русском и каракалпакском языках, обеспечено использование именно этих вопросов на экзаменах. 🧑‍💻 Примечательно, что претенденты не знают, какой именно специализированной аттестационной комиссии будут сдавать устный экзамен, а члены комиссии до начала экзамена не будут знать, у кого из претендентов будут принимать экзамен. ‼️ Одним из главных преимуществ новой системы является то, что теперь медицинским и фармацевтическим работникам не придется приезжать в столицу, тратя лишнее время и средства, чтобы подать документы на прохождение аттестации. 🔶 За счет минимизации вмешательства человеческого фактора в процесс оформления документа и сдачи экзамена были устранены риски и элементы коррупции. 👨‍⚕️ Благодаря этому экзамены на присвоение квалификационной категории успешно сдают только те медицинские и фармацевтические работники, которые постоянно совершенствовали свои теоретические знания и практические навыки. ✅ В целом, создание прозрачной системы путем цифровизации процесса сдачи документов и проведения экзаменов будет способствовать подготовке конкурентоспособных на международной арене медицинских и фармацевтических кадров, обладающих глубокими знаниями в данной сфере. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6 47414Loading...
06
❗️ССВ: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакаси шаффоф ва адолатли тизим асосида баҳоланмоқда 🏢 Маълумки, Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилган эди. 📋 Мазкур муассаса зиммасига тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбий маҳоратини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш функцияларини бажариш юклатилган. 🌐 Бугунга кунда ушбу марказда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали малакани баҳолашнинг мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизими яратилган. 📑 Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги тегишли қарори билан малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди. 🔷 Унга асосан, ҳужжатларнинг Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали фақат электрон шаклда қабул қилиниши ва ҳар бир босқичда кўриб чиқилишини тўғридан-тўғри кузатиб бориш тартиби жорий этилди. ❌ Бунинг натижасида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси бериш бўйича йиғмажилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинди. 📹 Шунингдек, оғзаки ва тест имтиҳонларини ўтказиш учун ҳудудларда махсус жиҳозланган имтиҳон хоналари ажратилиб, онлайн трансляция, аудио ва видео кузатув назорати таъминланди. 📃 Айтиш жоиз, тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси берилганлигини тасдиқловчи қоғоз шаклидаги сертификат бериш амалиётига ҳам барҳам берилиб, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақамига эга, QR-коди қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилди. ❓ Онлайн тартибдаги оғзаки имтиҳон учун бериладиган билет саволлари “Random” (инсон омили минималлашган, компьютер технологияси ёрдамида тасодифий савол танлаш) дастури орқали танланиши йўлга қўйилди. ⏳ Бунда билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун 15 дақиқа вақт ажратилади ва ҳар бир жавоб 10 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон якунида дастур умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб, натижани ўша заҳоти эълон қилади. 🖥 Шу билан бирга, тест синови ва оғзаки имтиҳон саволлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва марказнинг расмий веб-сайтларида ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида жойлаштирилганган бўлиб, имтиҳонларда айнан ушбу саволлардан фойдаланилиши таъминланган. 🧑‍💻 Эътиборли жиҳати, талабгорлар оғзаки имтиҳонларни айнан қайси ихтисослаштирилган аттестация комиссиясига топширишини, комиссия аъзолари эса имтиҳон бошлангунга қадар қайси талабгордан имтиҳон олишини билмайди. ‼️ Янги тизимнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, эндиликда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжат топшириш ҳамда аттестациядан ўтиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга келишига барҳам берилди. 🔶 Ҳужжат топшириш ва имтиҳондан ўтиш жараёнида инсон омили аралашувини минималлаштириш орқали коррупция хавфи ва элементлари бартараф этилди. 👨‍⚕️ Натижада малака тоифасини бериш бўйича имтиҳонлардан фақат назарий билими ва амалий кўникмаларини узлуксиз ошириб борган тиббиёт ходимларигина муваффақиятли ўтмоқда. ✅ Умуман олганда, ҳужжат топшириш ва имтиҳон жараёнларини рақамлаштириш натижасида шаффоф тизим яратилганлиги соҳа учун етук ва чуқур билимга эга, халқаро майдонда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 62647Loading...
07
Буни билишингиз керак! 🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда тахминан 1 миллиард нафардан зиёд инсон таянч-ҳаракати аъзолари касалликларидан азият чекади. Остеохондроз эса умуртқа поғонасининг энг кенг тарқалган хасталикларидан биридир. ❓Хўш, бу касалликнинг келиб чиқишига нима сабаб бўлади? ❓Уни даволаш чоралари қандай? ❓Остеохондрознинг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратган маъқул? 🧑🏻‍⚕️ Шу каби саволларга Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Вертебрология бўлими мудири Рустам Мусаев батафсил жавоб беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6 94029Loading...
08
❗️Тошкент давлат стоматология институти нуфузли рейтингдан жой олди ✅ Тошкент давлат стоматология институти Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – Times Higher Education агентлигининг Young University Rankings 2024 рейтингида эътироф этилди. 📎 Бунда олий таълим муассасалари Халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари томонидан янги методологияга асосан таълим ва тадқиқотлар сифати, ҳамкорлик ва тажриба алмашуви, иқтисодий ва ижтимоий фаолияти бўйича баҳоланди. 📊 Ушбу рейтинг мамлакатлардаги олий таълим тизими ривожланишининг кўрсаткичи сифатида эътироф этилиб, ташкил этилганлигига 50 йилдан ошмаган институт ва университетлар фаолиятининг қуйидаги 5 та йўналиш бўйича 13 та индикатори таҳлили асосида шаклланади: ▫️таълим сифати ва ўқитиш муҳити; ▫️тадқиқот муҳити; ▫️тадқиқот сифати; ▫️саноат; ▫️халқаро истиқболлар. 📈 Маълумот ўрнида, жорий йил Young University Rankings рейтингига жами дунёнинг 673 та олий таълим муассасаси киритилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6 87017Loading...
09
​❗️​Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести 🗓 Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланди 🥇“Йилнинг энг яхши ҳамшираси” танлови ғолиблари тақдирланди 🔬 Олимлар Альцгеймер касаллигидан 70 фоизгача ҳимоя қилувчи ген вариантини топди 🤱Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди 🫀 Ўзбекистон кардиологларининг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди 📍Тошкент “Чeгара билмас космeтология” халқаро анжуманига мезбонлик қилди 💉 ЖССТ денге касаллигига қарши янги вакцинанинг дастлабки квалификациясини амалга оширди 🩺 Бухорода Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани ўтказилди 📌 Инсон ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилаётган муҳим кашфиётлар 🔹 "Ўзбекистон ва Туркия: Замонавий тиббиёт ва янги чақирувлар" ❓Гўдакка биринчи қўшимча овқат қандай тайёрланади? 💊 ЖССТ дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
7 5638Loading...
10
❓Милклар нега қонайди? Бу — пародонтоз...ми?! 📌 Кўпчилик тишларни юваётганда уларнинг қонашига унчалик эътибор бермайди. Аслида бу ҳолат оғиздан ҳид келиши, тишлар бўшаб қолиши ва тушиши каби белгилар билан намоён бўлувчи пародонтоз касаллигидан дарак беради. ❓Хўш, у қандай касаллик? Унга асосан қайси ёшдаги инсонлар дучор бўлади? Хасталикнинг олдини олиш ва даволаш мумкинми? 👨‍⚕️Ушбу саволларга тиббиёт фанлари доктори Абдуазим Юлдашев жавоб берди. 🦷 — Пародонтоз — тиш атрофидаги тўқималарнинг сурункали яллиғланиши ва бундан тиш катакчалари емирилиши оқибатида уларнинг тушиб кетиши билан кечувчи касаллик, — дейди мутахассис. — У кўпинча 35 ёшдан кейинги даврда 40-50 фоиз киши чалинадиган милк касаллиги бўлиб, уни тўлиқ даволаш технологиялари ишлаб чиқилган. ✅ Хасталик пародонт томирлари ва нервлари бузилиши ёки касалланиши натижасида тиш атрофидаги тўқималарнинг қон билан етарли таъминланмаслиги оқибатида келиб чиқади. Овқат чайнаганда милкка зўр келиши, тишда тош йиғилиши, оғиз бўшлиғининг талаб даражасида парвариш қилмаслик, луқмани нотўғри тишлаш, сунъий тишларни тўғри ўрнатмаслик, шунингдек организмда кечадиган умумий касалликлар пародонтозга сабаб бўлиши мумкин. 🩸Касаллик дастлаб милкда ачишиш, қичишиш ва томир уриши каби белгилар билан бошланади. Сўнг тиш бўйни очилиб қолади, баъзан милк яллиғланиб шишади, тиш чўтка билан ювилганда ёки қаттиқроқ овқат ейилганда, милк қонайди. Оғиз бўшлиғи шишиб қизариши, бора-бора тишларда тош, нохуш ҳид пайдо бўлишига олиб келади. 🥗 Унинг ривожланишига тиш оралиғида овқат қолдиқлари, бактериялар, тери ҳужайралари ва милк ораси очилиб қолиши янада қулай шароит яратади. Бу қолдиқларнинг барчаси сўлак билан аралашиб, қаттиқ тош ҳосил қилади. 🟢 Пародонтознинг кейинги босқичида тишларни ушлаб турган таянч суяк аста-секин емирилиб, даволашга киришилмаса, унинг “умри” қисқаради. Натижада овқат чайнаш ва ҳазм қилиш бузилади. Шу тариқа милк қатламининг сурункали яллиғланишини келтириб чиқарадиган бактериялар учун қулай муҳит пайдо бўлади. 🔬 Тиш қатламида яшовчи сон-саноқсиз бактериялар организмга салбий таъсир кўрсатиб, қонни қуюлтиради. Бу миокард инфаркти, инсульт, артериал гипертония каби хавфли касалликлар хавфини оширади. Милкнинг зарарланиши ҳомиладорликда турли зўриқишларга сабаб бўлиши аниқланган. 🔶 Касалликнинг олди олинмаса, бошқа бир номдаги хасталик – гингивитнинг бошланиши учун айни муддаодир. Милкдан йиринг (пиорея) ажралади, тишларнинг илдизи яққол очилиб, тўкилишга тайёр туради. Кўринишидан соғлом бошқа тишларда ҳам айнан шу жараён такрорланади. 🖇 Тиш оғриқлари шундайки, йиллар мобайнида бунга “ҳозирлик” кўрилади. Касаллик зўрайиб, авж нуқтасига етган паллада бемор шифокорга мурожаат қилади. Ваҳоланки, бу вақтда ғишт қолипдан кўчгани боис касалликни даволаш қийинлашади. 🩺 Тўғри, пародонтоз билан оғиз бўшлиғи касалланган бемор учун самарали дори-дармон турлари кўп. Аммо даволашдан кўра, бунга дучор бўлмаслик чора-тадбирларини кўриш афзалдир. Жумладан, тиш тошлари ва биоплёнка қалин бўлиб кетмаслиги учун оғиз бўшлиғини сифатли тиш пасталари билан тозалаб туриш тавсия этилади. ❇️ Шунингдек, даволаб бўлмайдиган тишлар олиб ташландими, милк “қочиши”га йўл қўймасдан, унинг ўрнига турли композитдаги сунъий тишларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Қандли диабет касаллиги бўлган беморлар бир йилда 3-4 маротаба стоматолог кўригидан ўтиб турмаса, қисқа вақт ичида 60- 70 фоиз тишларини йўқотиб қўйиш мумкин. ‼️Овқатланиш рационига эътибор бермай туриб, нафақат пародонтоз, балки бошқа тиш касалликлари ҳам зўрайиб кетишини унутмаслик керак. Таркибида С, А, В витаминлари бўлган қаттиқ мева-сабзавот турлари – қизил булғор қалампири, бодринг, сабзи, саримсоқпиёз, олма, турп, редиска, қорағат (смородина) таомномадан ўрин олса, муаммога ўрин қолмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
10 19467Loading...
11
❗️ЖССТ дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади ✅Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2024 йил учун янгиланган бактериал патогенларнинг устувор рўйхатини (BPPL) эълон қилди. 📎Унга антибиотикларга чидамли бактерияларнинг 15 оиласи киритилган бўлиб, улар муҳим, юқори ва ўрта устувор гуруҳларга таснифланади. Рўйхатда микробга қарши препаратларга чидамлик (МҚЧ) тарқалишини тўхтатиш учун янги ва керакли даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар берилган. 🔷МҚЧ бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва паразитларга дорилар таъсир қилмай қолганда вужудга келади ва бу беморларда касалликни оғирлаштиради ва унинг тарқалиш ва ўлим хавфини оширади. 📌Одатда МҚЧ микробларга қарши воситаларни нотўғри ва ҳаддан ташқари кўп ишлатиш туфайли келиб чиқади. Янгиланган BPPL рўйхати янги антибиотикларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқишда инновацияларни рағбатлантириш учун халқаро мувофиқлаштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича янги маълумотлар ва экспертлар хулосаларини ўз ичига олади. 📑Маълумот учун: рўйхат биринчи бўлиб 2017 йилда шакллантирилган эди. Ўшандан буён микробларга қарши препаратларга чидамлилик хавфи ортиб, бу кўплаб антибиотиклар самарадорлигини пасайишига олиб келган ва замонавий тиббиётдаги қатор ютуқларни йўққа чиқариши мумкин. “Микробларга қарши препаратларга чидамлилик сил касаллиги каби ҳаёт учун хавфли инфекцияларни самарали даволаш имкониятига таҳдид солмоқда. Бу эса касалликнинг оғир кечишига ва ўлим ҳолатларининг ортишига олиб келади”, — деди ЖССТ Бош директорининг ёрдамчиси Жером Саломон. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 77819Loading...
12
❓Гўдакка биринчи қўшимча овқат қандай тайёрланади? 👶 Олти ойдан сўнг гўдакнинг энергия ва озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжи она сути билан таъминланувчи моддалардан орта бошлайди. Натижада унга қўшимча овқат бериш зарурати туғилади. 🧑🏻‍🍼 Агар кичкинтойга бу ёшда она сутига қўшимча равишда бирор таом берилмаса ёки нотўғри тартибда берилса, унинг ривожланишига салбий таъсир этиши мумкин. 🍲 Қуйида бир ёшгача бўлган гўдакларга қўшимча таом тайёрлаш талаблари ва овқатлантириш гигиенасига оид муҳим маълумотлари билан танишасиз. 🫕 — Бир ёшгача бўлган фарзандингиз учун қўшимча егулик ҳозирлаётганда унинг қайнатилган ва буғда пиширилган бўлиши, тузсиз ва шакарсиз тайёрланиши, қирғичдан ўтказилиши (эзилиши), энг муҳими, янги маҳсулотлар танланишига алоҳида эътибор беринг. Шунингдек: ✅ болани овқатлантиришда унинг қўллари тозалиги; ✅ таом пишириладиган қозон ва идиш товоқларнинг алоҳида бўлиши; ✅ кичкинтой овқатланадиган ликопча алоҳида ювилиб, қуритилиши; ✅ ювилган идишларнинг усти ёпиқ бўлишини назорат қилишингиз керак. 👩🏻‍⚕️Қўшимча овқатни бошлашдан олдин педиатр билан маслаҳатлашинг. Мутахассис сизга уни нимадан бошлашингизни, қанча миқдорда ва гўдакка неча марта беришингизни аниқлаб беради. ‼️ Қўшимча озуқалар кунлик таомномага киритилган пайтда кўкрак сути асосий овқат бўлиб қолади. Боланинг тиши чиқаётган пайти, профилактик эмлашлар ўтказган кунлари, куннинг иссиқ пайтида бундай овқатларни гўдакка беришни бошлаш мақсадга мувофиқ эмас. Қолаверса: 📌 янги қўшимча овқат бериш оралиғи ўртача 10-12 кун бўлиши лозим; 📌 ҳар доим таомлантириш чоғида унинг ҳароратига эътибор беринг; 📌 гўдакка бериладиган егулик имкон борича бир марта истеъмол учун мўлжалланиши зарур; 📌 бир кун аввал тайёрланган овқатни иситиб бериш мумкин эмас; 📌 эрталаб бериладиган таом кечқурун пиширилмайди; 📌 қўшимча таомни куннинг биринчи ярмида берган мақсадга мувофиқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
12 187169Loading...
13
❗️ЖССТ: 2019 йилда дунёда астма касаллигидан 455 минг нафар киши вафот этган 🌐Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан астма касаллиги билан боғлиқ янги ҳисобот эълон қилинди. 📊Унга кўра, 2019 йилда дунёда астма билан касалланганлар сони 262 миллион нафарни ташкил қилган ва бу хасталикдан вафот этганлар 455 минг нафарга етган. 🗂Астма билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг аксарияти даромад даражаси паст ва ўрта бўлган мамлакатларга тўғри келади, бу давлатларда астмани аниқлаш ва даволаш кўрсаткичлари етарли даражада эмас. 🔗Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин. 🔻Агар оилада астматиклар бўлса, бу хасталик билан касалланиш эҳтимоли ортади. Одатда астма бошқа аллергик касалликларга чалинган одамларда ривожланиши мумкин. 📈 Болалар ва ортиқча вазнга эга бўлган катта ёшдаги одамларда астма ривожланиш хавфи юқори бўлади. ✅Астмани бутунлай тузатиб бўлмайди, аммо унга қарши курашиш учун бир қатор даволаш усуллари мавжуд. Энг кенг тарқалгани — бу дорини тўғридан-тўғри ўпкага етказиб берадиган ингалятордан фойдаланиш. Ингаляторлар астма билан оғриган одамларга касалликни назорат остида ушлаб туришга ҳамда нормал ва фаол ҳаёт кечиришга ёрдам беради. 🖇Аммо, ЖССТга кўра, кўпгина мамлакатларда барча беморлар ҳам ингаляторларни олиш имконига эга эмас. 2021 йилда даромад даражаси паст ва ўртадан паст бўлган мамлакатларнинг фақат ярмида астма билан оғриган одамларда бронходилататорлар, учдан бирида эса стероид ингаляторлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган. 📌Астма билан оғриган одамлар ва уларнинг оила аъзоларига бу касаллик ҳақида кўпроқ маълумот тақдим этиш муҳим. Бунга даволаниш йўлларини танлаш, қўзғатувчи омилларни бартараф қилиш ва уй шароитида симптомларни енгиллаштириш усуллари киради. 📓Астма ЖССТнинг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Глобал ҳаракатлар режасига ва БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш кун тартибига киритилган. 🔷Астма учун муҳим хавф омили ҳавонинг ифлосланиши бўлиб, бу касалликнинг янги ҳолатларини келтириб чиқаради. ЖССТ соғлиқни сақлаш ходимлари учун ҳавонинг ифлосланишига доир ўқув дастурини ишлаб чиқди, унда бу масала ҳақида батафсил айтилиб, ушбу омилнинг таъсирини камайтириш ва юмшатиш бўйича амалий маслаҳатлар берилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 91823Loading...
14
🏞 В городе Бухаре состоялась ХХ конференция онкологов и радиологов Узбекистана на тему «Женское здоровье: скрининг и профилактика рака молочной железы и шейки матки». 🏢 В этой престижной конференции, проведенной по инициативе Министерства здравоохранения и Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра онкологии и медицинской радиологии, приняли участие отечественные специалисты, а также свыше 300 международных делегатов, в том числе ведущие эксперты из более чем 10 зарубежных стран, таких как США, Великобритания, Франция, Дания, Российская Федерация, Турция, Индия. 📹 О подробностях мероприятия рассказывается в данном видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 4696Loading...
15
🏞 Бухоро шаҳрида "Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси" мавзусида Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференцияси бўлиб ўтди. 🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли анжуманда 300 дан ортиқ делегатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия, Туркия каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи экспертлари ўз маърузалари билан иштирок этди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8 04515Loading...
16
#no_comment Туркиянинг етакчи клиника ва марказлари раҳбарлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган "Ўзбекистон ва Туркия: Замонавий тиббиёт ва янги чақирувлар" мавзусидаги анжуман қизғин давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
3 68711Loading...
17
#online ❗️Ҳозиргина пойтахтимизда Туркиянинг етакчи клиника ва марказлари раҳбарлари билан ҳамкорликда "Ўзбекистон ва Туркия: Замонавий тиббиёт ва янги чақирувлар" мавзусидаги  анжуман бошланди. 🔹Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров кириш сўзи билан очиб берди. ✅ Анжуманда машҳур шифокор  ва профессор-ўқитувчилардан ташқари нуфузли  клиникалар менежерлари, маркетологлар ва халқаро алоқалар бўйича мутахассислар ҳам иштирок этмоқда. Тадбир нафақат фикр алмашинуви учун имконият, балки Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун платформа ҳамдир. ♻️ Ҳозиргача икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли меморандум ва келишувлар имзоланган. 👨‍⚕️ Мамлакатларимиз етакчи тиббиёт марказ ва клиникалари мутахассислари, тиббиёт олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари ўртасидаги алмашинувлар ҳам ўзаро алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. 📎 Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқ билимлари университети ўртасида имзоланган шартнома доирасида Бухоро давлат тиббиёт институти негизида тиббиёт фанлари факультети ва Малакали тиббий хизматлар олий мактаби фаолияти йўлга қўйилди. 🏥 Ҳамширалар академиясида Соғлиқ билимлари университетининг “Ҳамширалик иши” факультети фаолият юритмоқда. 📌Анжуманда таъкидланганидек, ушбу ҳамкорлик янги тадқиқотлар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, натижада халқларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга янги эшикларни очади. Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг қўшма фаолияти инновацияларнинг янги истиқболларини яратади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8 99016Loading...
18
Буни билишингиз керак! 🔹 Юрак ишемик касаллиги бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам катта ёшдаги аҳоли орасида кенг тарқалган ва ўлимга олиб келувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади. 📎 Яна бир оғир ва аломатсиз кечувчи хасталик — аневризма эса, афсуски, шифохонага ётқизилгунга қадар беморларнинг 50 фоизини ҳаётдан олиб кетади. ❓Хўш, бу — қандай касалликлар? Улар қай усуллар ёрдамида даволанади? Беморларда қандай жарроҳлик амалиётлари ўтказилади? 🧑🏻‍⚕️ Бу ҳақда Миллий тиббиёт маркази нейрожарроҳи Шоҳрух Зиёвуддинов батафсил маълумот берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
12 28958Loading...
19
#onlayn ❗️Бухоро шаҳрида бўлиб ўтаётган кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикасига бағишланган анжуман давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
10 10938Loading...
20
Биласизми? ❗️Инсон ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилаётган муҳим кашфиётлар 🧑🏻‍🔬 Тиббиёт мунтазам изланишлар олиб бориладиган соҳа бўлиб, дунё олимлари инсон саломатлигини асраш йўлида тинимсиз тадқиқотлар ўтказади. Ихтиролар орасида шундайлари борки, улар неча йиллар давомида миллионлаб беморлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳизмат қилмоқда. Қуйида уларнинг бештаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 🩻 1. Рентген Бугун замонавий шифохонани рентгенсиз тасаввур қилиш қийин. Германиянинг Вюрцбург университети физиги Вильгельм Конрад Рентген 1895 йилда уни тасодифий тарзда кашф қилган. У катод трубкасидаги ёруғликни ўрганаётганда, тўсатдан қурилмани ёқиб-ўчириш вақтида яқин атрофда турган, барий платиноцианид кристаллари билан қопланган картонда порлаш пайдо бўлаётгани ва йўқолаётганини кўрди. Бунда катод трубкаси қора қалин қоғоз билан ўралган эди. Олим катод трубкасини ёқиб ўчирганида у сезгир барий платиносианид кристалларини порлашига олиб келадиган, ҳамма жойга кириб борувчи нурланиш манбаи бўлиб хизмат қилади, деган хулосага келди. 🔶 2. Нур терапияси Саратонга қарши курашдаги биринчи самарали усул нур терапиясидир. 1895 йилда Х-нурлари кашф этилгандан сўнг деярли дарҳол олимлар нурланиш таъсир қиладиган тананинг аъзоларида куйишлар пайдо бўлишини пайқашди. Бу эса рентген нурланиши билан саратон ҳужайраларини йўқ қилиш ғоясини келтириб чиқарди. Биринчи рентген терапияси сеанси 1896 йилда Чикагода кўкрак бези саратони билан оғриган аёлда ўтказилди. Ўпка саратонида бу турдаги нур терапияси ҳали ҳам қўлланилади ва 10-15% ҳолларда тўлиқ даволанишга олиб келади. 🫀 3. Сунъий юрак клапани Ушбу ихтиронинг ҳаётга татбиқ этилиши кардиологиянинг ривожи ва инсон танаси томонидан рад этилмайдиган синтетик тўқималар ҳамда полимер материалларни яратиш технологияларининг пайдо бўлиши билан мумкин бўлди. У туфайли миллионлаб одамларнинг ҳаёти сақланиб қолди. Инсон юраги тўрт камерадан иборат бўлиб, 4 та клапандан биттасининг фаолияти бузилиши ҳам бутун юрак ишининг бузилишига олиб келади. 1957 йилда биринчи сунъий ишлайдиган клапан тақдим этилган. Ҳозирда ясалган материалининг турига караб, клапанларнинг бир неча турлари мавжуд. ✅ 4. Дефибриллятор Электр разряди билан юрак мушакларининг мажбурий ишга туширилиши натижасида кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ушбу қурилма “дефибриллятор” деб аталади — турли қисмлар мушакларининг қисқариши ғайритабиий аритмик тарзда содир бўлгандаги юрак фибрилациясига тескари равишда шундай номланган. Кучли фибрилляцияда юрак тўхтайди. 📎 Бу ҳодиса биринчи марта 1899 йилда Жан-Луи Прево ва Фредерик Бателли томонидан ўрганилган. 1930 йилларда турли мамлакатларда ҳайвонларда электрошок дефибрилляциясини амалга ошириш имкони ўрганилган. 1956 йилга келиб, Пол Золл инсондаги очиқ юрак операцияси вақтида 110 вольтли ўзгарувчан ток босими ёрдамида биринчи муваффақиятли дефибрилляцияни амалга оширган. 1960 йилдан бошлаб деярли бир вақтнинг ўзида бир нечта мамлакатларда автоном дефибрилляторлар яратилган. 🟢 5. Стент Кардиожарроҳлар томирнинг зарарланган жойини алмаштириш ғоясини узоқ муҳокама қилишган, аммо қийинчилик стент материалларини ва уни ўрнатиш технологиясини тўғри танлашда эди. Ниҳоят, 1986 йилда Жак Пуэл ва Улрих Зигварт Францияда биринчи марта беморга стент ўрнатдилар. Биринчи стентлар соф металлдан ясалган найчага ўхшарди. Ҳозир эса улар ҳалқалар ва бошқа кўринишдаги тўрсимон шаклда бўлиши мумкин. Уларни ишлаб чиқариш учун турли хил материаллар қўлланилади. 🔷 Тромблар вужудга келиш хавфини камайтириш учун ўзидан дори чиқарадиган стентлар ҳам мавжуд. Стентнинг ихтироси ва имплантацияси миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Шуни айтиш кифояки, шу пайтгача юрак ишемик касаллигининг ўз вақтида ташхис қилинмагани туфайли дунёда ҳар йили 7 миллионга яқин одам вафот этади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
10 72758Loading...
21
#No_comment ✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил қилинган “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани ўз ишини бошлади. ❗️Ушбу нуфузли анжуманни соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров очиб берди. 🔷 Тадбирда маҳаллий мутахассислар билан бирга, 300 дан ортиқ халқаро делегатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия ва Ҳиндистон каби давлатларнинг етакчи экспертлари иштирок этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7 93214Loading...
22
#No_comment ❗️Бухоро шаҳрида “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани ўз ишини бошлаш арафасида. Анжуман тафсилотларини ССВ Матбуот хизмати воқеа жойидан онлайн ёритиб боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8 22113Loading...
23
Буни билишингиз керак! 📌 Ўткир аппендицит жарроҳлик йўли билан даволашни талаб қиладиган энг кенг тарқалган қорин бўшлиғи касалликларидан биридир. 📎 Ушбу хасталикнинг долзарблиги шундаки, замонавий жарроҳликдаги ҳолатларнинг сезиларли улушини ташкил қилади, яъни жарроҳлик бўлимларида беморларнинг 40-50 фоизи, қорин бўшлиғи аъзоларида шошилинч операцияларнинг 30 фоизигача бўлган қисми ўткир аппендицит ҳолатларига тўғри келади. 🧑🏻‍⚕️ Бу хасталик ҳақида Миллий тиббиёт маркази Эндовизуал хирургия бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Ўринбой Абдуллаев батафсил маълумот беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
10 62944Loading...
24
Farmatsevtika Texnik Universitetiga 2024-2025 o'quv yili uchun qabul boshlandi! 🎓 Pharmaceutical Technical University (PTU) – Davlat muassasasi, Buyuk Britaniyaning Sanderland va De Montfort universitetlari bilan hamkorlikda: 🧬 Biochemistry 👨‍🔬 Biomedical Sciences 💊 Pharmacy yo'nalishlari bo'yicha Britaniya oliy ta'lim dasturlarini taqdim etmoqda. Darslar to'liq ingliz tilida olib boriladi. Universitet bitiruvchilari xalqaro tan olingan Britaniya universitetlari diplomlarini qo'lga kiritadilar. ✔️ Xalqaro nufuzli va istiqbolli dasturlar; ✔️ Grantlar; ✔️ Xalqaro mutaxassis bo'lish va dunyoga chiqish imkoniyatlari Talablar: 📰 Minimum IELTS 5.5 yoki ekvivalent xalqaro sertifikat 📃 Tugallangan o'rta ta'lim shaxodatnomasi yoki litsey/kollej diplomi Dasturlar haqida batafsil HAVOLA Yorqin kelajak sari birinchi qadamni qo'ying! Kontaktlar: 📞+998 99-950-80-80 📞+998 95-833-81-81 🤖 @ptuuz_bot
8 6796Loading...
25
❗️ЖССТ денге касаллигига қарши янги вакцинанинг дастлабки квалификациясини амалга оширди 🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, денге касаллигига қарши “ТАК-003” номли янги вакцинанинг дастлабки квалификациясини амалга оширди ва бу ЖССТ томонидан ушбу хасталик учун преквалификация қилинган иккинчи вакцина бўлди. “Таkеdа” компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу восита денге касаллигини келтириб чиқарадиган вируснинг тўртта серотипининг заифлаштирилган версияларини ўз ичига олган жонли аттенуирация қилинган (заифлаштирилган) вакцинадир. 📌 ЖССТ “ТАК-003”дан 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун касаллик юки ва тарқалиш тезлиги юқори бўлганида фойдаланишни тавсия қилади. Вакцина икки дозали схемада, дозалар орасидаги уч ойлик интервал билан эмланади. “ТАК-003”нинг преквалификацияси денге касаллигига қарши вакциналарни олиш имконини глобал равишда кенгайтиришда муҳим қадамдир. Чунки уларни энди БМТ тизими муассасалари, жумладан, ЮНИCEФ ва Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам сотиб олиши мумкин, — деди ЖССТнинг тартибга солиш ва преквалификация департаменти директори Рожерио Гаспар. — Ҳозирги кунга қадар денгега қарши фақат иккита вакцина преквалификация жараёнидан ўтди ва биз кўпроқ вакцина ишлаб чиқувчилари ўз маҳсулотларини баҳолаш учун юборишларини кутмоқдамиз. Шунда эмланишга муҳтож бўлган ҳар бир кишига вакцина етказиб берилишини таъминлашимиз мумкин”. 🔹 ЖССТ томонидан преквалификациядан ўтган тиббий маҳсулотлар рўйхатига “Sanofi Pasteur” компанияси томонидан ишлаб чиқилган CYD-TDV денгега қарши вакцина ҳам киради. 📎 Эслатиб ўтамиз, денге — инфекцияланган чивин чақиши орқали юқадиган трансмиссив касаллик. Бу хасталикнинг оғир шакли касалхонада даволанишни талаб қилади ва ҳатто ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. 📊 ЖССТга кўра, ҳар йили дунё бўйлаб денге билан 100-400 миллиондан ортиқ касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинади. Денге бўйича эндемик мамлакатларда эса 3,8 миллиард нафар одам яшайди, уларнинг аксарияти Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Америкада. 🔻 Денге билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичи 2023 йилда кузатилган бўлиб, ЖССТ томонидан Америка минтақасида 4,5 миллион касалланиш ва 2 300 ўлим ҳолати қайд этилган. Иқлим ўзгариши ва урбанизация туфайли денге билан хасталанганлар сони ортиши ва кенгроқ географик ҳудудга тарқалиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
9 74929Loading...
26
❗️В столице Министерством здравоохранения и Республиканским специализированным научно-практическим медицинским центром дерматовенерологии и косметологии была организована международная научно-практическая конференция на тему «Косметология без границ». 📹 Об этом подробнее говорится в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8 0994Loading...
27
❗️Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан пойтахтимизда “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил қилинди. 📹 Анжуман тафсилотлари ҳақида ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
8 83712Loading...
28
📌 Несмотря на успехи современной медицины, сегодня проблема эндокринных заболеваний является актуальной для большинства стран мира. В тройку самых распространенных болезней входят сахарный диабет, заболевания щитовидной железы и ожирение. Сахарный диабет в совокупности с лишним весом по праву считают «эпидемией XXI века». ✅ В целях повышения эффективности выполняемых в этом направлении работ в городе Фергане организован III международный конгресс эндокринологов Узбекистана на тему «Инновации и интегративная эндокринология». 📹 Об этом подробнее говорится в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8 9956Loading...
29
📌 Замонавий тиббиётнинг муваффақиятларига қарамай, бугунги кунда эндокрин касалликлар муаммоси дунёнинг аксарият мамлакатлари учун долзарбдир. Эндокринологияда энг кенг тарқалган учта касаллик — қандли диабет, қалқонсимон без хасталиклари ва семириш. Қандли диабет ортиқча вазн билан биргаликда “XXI аср эпидемияси” саналади. ✅ Бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Фарғона шаҳрида “Инновациялар ва интегратив эндокринология” мавзусида Ўзбекистон эндокринологларининг III халқаро конгресси бўлиб ўтди. 📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билиб олишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
9 98523Loading...
30
#No_comment ❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан пойтахтимизда ташкил қилинган “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
9 52126Loading...
31
📌 Пойтахтимизда Ўзбекистон кардиологларининг “Замонавий кардиология муаммолари ечимида инновацион ёндашув” мавзусидаги илмий-амалий анжумани давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
8 94523Loading...
32
❗️Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда. 🔷 Унга юртимиздаги мутахассислар билан биргаликда Европа давлатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистоннинг дерматокосметология йўналишидаги етакчи экспертлар таклиф этилган. ✅ Анжуман соҳа вакиллари учун тажриба алмашиш майдони бўлиб, маҳаллий мутахассисларнинг дерматокосметологияда самарали фаолият олиб бориш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Бунда етук соҳа вакилларининг маърузалари тингланиб, маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
10 07322Loading...
33
🏢 Пойтахтимизда Ўзбекистон кардиологларининг “Замонавий кардиология муаммолари ечимида инновацион ёндашув” мавзусидаги илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади. 🌐 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил этилган конференцияда маҳаллий мутахассислар билан бирга, АҚШ, Япония, Германия, Швейцария, Швеция, Австралия, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Россия каби хорижий давлатлардан келган 50 нафарга яқин олимлар иштирок этмоқда. 📌 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири в.б. А. Худаяров иштирок этиб, барчани ушбу нуфузли анжумандаги иштироки билан қутлади. ‼️ Икки кун давом этадиган конференцияда кардиологиянинг бир қатор йўналишлари бўйича ўзаро фикр алмашиш, юрак-қон томир касалликлари бирламчи профилактикаси, замонавий диагностика ва даволаш усуллари, юқори технологик амалиётлар ва тиббий реабилитация каби масалаларни муҳокама этиш кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
10 47823Loading...
03:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
🏥 Миллий тиббиёт маркази Германия, Туркия, Жанубий Корея каби давлатларнинг етакчи клиникалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. 🗓 Шу кунларда марказга Хитой Халқ Республикасининг делегацияси ташриф буюрган. Асосий мақсад — ривожланган давлатнинг етакчи клиникалари билан ҳаморлик алоқаларини ривожлантириш. 📘 Жумладан, Миллий тиббиёт маркази ва Шандонг университети Цилу клиникаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
👍 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
#инфографика Маҳалланинг «Соғлом оила хонаси» фаолиятининг 3 та асосий йўналиши (Ҳар 2000 аҳолига нисбатан – 0,5 ставка тиббий бригада дояси) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показать все...
👍 6🔥 1
❗️Мутахассис: Астма касаллиги ўз вақтида муолажа қилинмаса, нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин 📌 Кейинги пайтларда дунё аҳолиси орасида нафас аъзолари билан боғлиқ хасталикларга чалиниш ҳолатлари ортиб бормоқда. Улардан бири астма касаллигидир. Хўш, у қандай хасталик? Унинг ўзига хос белгилари, даволаш усуллари қандай? ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева жавоб беради. ❇️ — Aстма жиддий юқумли бўлмаган касалликлар сирасига кириб, нафас йўлларининг яллиғланиши ва торайиши билан тавсифланувчи сурункали ўпка хасталиги ҳисобланади. Астма сўзи юнон тилидан таржима қилинганда “бўғилиш”, “оғриқ” деган маъноларни англатиб, у доимий ва такрорланиб турадиган бўғилиш хуружлари билан кечади. 🫁 Бронхиал астма — бронхларнинг аллергик ёки инфекцион сабабларга кўра сурункали тарзда яллиғланиши ҳисобланиб, хасталик аллерген омилларга боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган турларга бўлинади.
Тиббиётда аллергенлар асосан тўрт гуруҳга ажратилади: дарахт гулларининг чанги, уй чанглари, ҳайвон юнги ва бошқалар. Ноаллергик сабаблар сифатида жисмоний юкламаларнинг кўплиги, руҳий тушкунлик, совуқ ҳаво кабиларни киритиш мумкин. Тўғри, совуқ ҳаво, вирусли инфекциялар, ўткир ҳидлар, асабийлашиш аллерген ҳисобланмайди, бироқ мазкур омиллар астма хуружига туртки бўлиши мумкин.
🏃🏻Хасталик кечаю кундуз мунтазам йўтал, бўғилиш ва нафас чиқаришнинг қийинлиги, жисмоний машқлар пайтида бўладиган йўтал, кўкракнинг “ҳуштак” чалиши, аллергенлар билан мулоқотда бўлганда хуружларнинг қўзғалганлиги ҳамда кўкрак қафасидаги ноқулайлик каби белгилар билан кечади. 😮‍💨 Беморнинг нафаси қисилганда тананинг диафрагма соҳасида кучли оғриқ пайдо бўлади. Хуруж йўтал тутиши билан бирга келиб, бронхлар ички юзасидаги балғам чиқариб ташлангач, бемор аҳволи бирмунча яхшиланади. Касаллик хуружида ўпка альвеолаларида газлар алмашинуви кескин сусаяди. Бу эса организмнинг кучсизланиши, нутқ муаммолари ва тахикардия (юракнинг тез уриши)ни келтириб чиқаради. 🌧 Шунингдек, баъзиларда касаллик хуружи жисмоний юкламалардан сўнг янада кучаяди. Айримлар эса совуқ ҳавода нафас олганида ҳам ўзини ёмон ҳис қилади. Бу, албатта, тананинг индивидуал хусусиятига боғлиқ. ‼️Ушбу хасталикка жиддий эътибор қаратиш ва шифокор кўрсатмаларига сўзсиз риоя қилиш зарур. Акс ҳолда турли кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқади. Агар ўз вақтида муолажа қилинмаса, астма, ҳатто, интенсив даво талаб қилувчи оғир ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин. Шу боис унга эътиборсиз бўлиш асло ярамайди. 🌲Бу дард билан оғриган инсонларга шифокорлар йилда икки бор табиат қўйнида, айниқса, арча кўп экилган сиҳатгоҳларда ҳордиқ чиқаришни тавсия этади. 🥜Шунингдек, истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам аллергик таъсирлардан холи бўлиши талаб қилинади. Унутманг, агар ҳаёт тарзингизда тартибга риоя қилмас экансиз, бу хасталик билан курашиш анчайин қийин кечади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

👍 13
02:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
#No_comment ✅ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида беморлар учун 260 та даволаш ҳамда 62 та реанимация ўринлари мавжуд. 🧑🏻‍⚕️ Шифокорлар доимий равишда Россия Федерацияси, Туркия, Корея Республикаси, Ҳиндистон ва Озарбайжон каби давлатларда малака ошириб, филиалда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариб келмоқда. 📝 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматининг Бухоро вилоятидан тайёрланган кейинги материалларидан батафсил билиб олишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
👍 15
❗️Минздрав: Оценка квалификации медицинских и фармацевтических работников осуществляется на основе прозрачной и справедливой системы 🏢 Как известно, в соответствии с постановлением Президента «О мерах по эффективной организации государственного управления в сфере здравоохранения в рамках административных реформ» от 20 июня 2023 года был создан Центр оценки квалификации медицинских и фармацевтических работников. 📋 На данное учреждение было возложено выполнение таких функций, как проведение аттестации медицинских и фармацевтических работников в целях оценки их теоретических знаний, практических навыков и профессионального уровня, присвоение им квалификационных категорий. 🌐 На сегодняшний день путем внедрения современных информационных технологий в Центре создана совершенно новая, прозрачная и справедливая система оценки квалификации. 📑 В частности, соответствующим постановлением Кабинета Министров от 18 сентября 2023 года был утвержден Административный регламент оказания государственных услуг по проведению аттестации и присвоению квалификационных категорий медицинским и фармацевтическим работникам. 🔷 На основе этого документа внедрен порядок приема документов через центры государственных услуг и Единый портал интерактивных государственных услуг (my.gov.uz) только в электронной форме, а также наблюдения за статусом их рассмотрения на каждом этапе. ❌ В результате этого была отменена практика приема документов в бумажном виде и их подачи в явочном порядке. 📹 Кроме того, в регионах были выделены специально оборудованные экзаменационные кабинеты для проведения устных и тестовых экзаменов с обеспечением онлайн-трансляции, аудио- и видеонаблюдения. 📃 Следует отметить, что была отменена и практика выдачи сертификата, подтверждающего присвоение квалификационной категории медицинским и фармацевтическим работникам, в бумажном виде и внедрен порядок выдачи сертификата в электронной форме с серийным номером и QR-кодом. ❓ Также налажена система выбора билетов с вопросами для устного онлайн-экзамена через программу Random (случайный выбор вопросов с использованием компьютерных технологий). ⏳ При этом билеты состоят из 5 вопросов, на ответы которых отводится 15 минут, каждый ответ оценивается по 10-балльной шкале. В конце экзамена программа подсчитывает среднее значение из общего количества баллов и сразу же выдает результат. 🖥 Вместе с тем, тестовые задания и вопросы устного экзамена размещены на официальных сайтах Министерства здравоохранения и Центра на узбекском, русском и каракалпакском языках, обеспечено использование именно этих вопросов на экзаменах. 🧑‍💻 Примечательно, что претенденты не знают, какой именно специализированной аттестационной комиссии будут сдавать устный экзамен, а члены комиссии до начала экзамена не будут знать, у кого из претендентов будут принимать экзамен. ‼️ Одним из главных преимуществ новой системы является то, что теперь медицинским и фармацевтическим работникам не придется приезжать в столицу, тратя лишнее время и средства, чтобы подать документы на прохождение аттестации. 🔶 За счет минимизации вмешательства человеческого фактора в процесс оформления документа и сдачи экзамена были устранены риски и элементы коррупции. 👨‍⚕️ Благодаря этому экзамены на присвоение квалификационной категории успешно сдают только те медицинские и фармацевтические работники, которые постоянно совершенствовали свои теоретические знания и практические навыки. ✅ В целом, создание прозрачной системы путем цифровизации процесса сдачи документов и проведения экзаменов будет способствовать подготовке конкурентоспособных на международной арене медицинских и фармацевтических кадров, обладающих глубокими знаниями в данной сфере. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

👍 10
❗️ССВ: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакаси шаффоф ва адолатли тизим асосида баҳоланмоқда 🏢 Маълумки, Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилган эди. 📋 Мазкур муассаса зиммасига тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбий маҳоратини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш функцияларини бажариш юклатилган. 🌐 Бугунга кунда ушбу марказда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали малакани баҳолашнинг мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизими яратилган. 📑 Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги тегишли қарори билан малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди. 🔷 Унга асосан, ҳужжатларнинг Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали фақат электрон шаклда қабул қилиниши ва ҳар бир босқичда кўриб чиқилишини тўғридан-тўғри кузатиб бориш тартиби жорий этилди. ❌ Бунинг натижасида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси бериш бўйича йиғмажилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинди. 📹 Шунингдек, оғзаки ва тест имтиҳонларини ўтказиш учун ҳудудларда махсус жиҳозланган имтиҳон хоналари ажратилиб, онлайн трансляция, аудио ва видео кузатув назорати таъминланди. 📃 Айтиш жоиз, тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси берилганлигини тасдиқловчи қоғоз шаклидаги сертификат бериш амалиётига ҳам барҳам берилиб, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақамига эга, QR-коди қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилди. ❓ Онлайн тартибдаги оғзаки имтиҳон учун бериладиган билет саволлари “Random” (инсон омили минималлашган, компьютер технологияси ёрдамида тасодифий савол танлаш) дастури орқали танланиши йўлга қўйилди. ⏳ Бунда билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун 15 дақиқа вақт ажратилади ва ҳар бир жавоб 10 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон якунида дастур умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб, натижани ўша заҳоти эълон қилади. 🖥 Шу билан бирга, тест синови ва оғзаки имтиҳон саволлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва марказнинг расмий веб-сайтларида ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида жойлаштирилганган бўлиб, имтиҳонларда айнан ушбу саволлардан фойдаланилиши таъминланган. 🧑‍💻 Эътиборли жиҳати, талабгорлар оғзаки имтиҳонларни айнан қайси ихтисослаштирилган аттестация комиссиясига топширишини, комиссия аъзолари эса имтиҳон бошлангунга қадар қайси талабгордан имтиҳон олишини билмайди. ‼️ Янги тизимнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, эндиликда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжат топшириш ҳамда аттестациядан ўтиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга келишига барҳам берилди. 🔶 Ҳужжат топшириш ва имтиҳондан ўтиш жараёнида инсон омили аралашувини минималлаштириш орқали коррупция хавфи ва элементлари бартараф этилди. 👨‍⚕️ Натижада малака тоифасини бериш бўйича имтиҳонлардан фақат назарий билими ва амалий кўникмаларини узлуксиз ошириб борган тиббиёт ходимларигина муваффақиятли ўтмоқда. ✅ Умуман олганда, ҳужжат топшириш ва имтиҳон жараёнларини рақамлаштириш натижасида шаффоф тизим яратилганлиги соҳа учун етук ва чуқур билимга эга, халқаро майдонда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

👍 15
01:58
Видео недоступноПоказать в Telegram
Буни билишингиз керак! 🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда тахминан 1 миллиард нафардан зиёд инсон таянч-ҳаракати аъзолари касалликларидан азият чекади. Остеохондроз эса умуртқа поғонасининг энг кенг тарқалган хасталикларидан биридир. ❓Хўш, бу касалликнинг келиб чиқишига нима сабаб бўлади? ❓Уни даволаш чоралари қандай? ❓Остеохондрознинг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратган маъқул? 🧑🏻‍⚕️ Шу каби саволларга Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Вертебрология бўлими мудири Рустам Мусаев батафсил жавоб беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
👍 7
❗️Тошкент давлат стоматология институти нуфузли рейтингдан жой олдиТошкент давлат стоматология институти Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – Times Higher Education агентлигининг Young University Rankings 2024 рейтингида эътироф этилди. 📎 Бунда олий таълим муассасалари Халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари томонидан янги методологияга асосан таълим ва тадқиқотлар сифати, ҳамкорлик ва тажриба алмашуви, иқтисодий ва ижтимоий фаолияти бўйича баҳоланди. 📊 Ушбу рейтинг мамлакатлардаги олий таълим тизими ривожланишининг кўрсаткичи сифатида эътироф этилиб, ташкил этилганлигига 50 йилдан ошмаган институт ва университетлар фаолиятининг қуйидаги 5 та йўналиш бўйича 13 та индикатори таҳлили асосида шаклланади: ▫️таълим сифати ва ўқитиш муҳити; ▫️тадқиқот муҳити; ▫️тадқиқот сифати; ▫️саноат; ▫️халқаро истиқболлар. 📈 Маълумот ўрнида, жорий йил Young University Rankings рейтингига жами дунёнинг 673 та олий таълим муассасаси киритилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

👍 11
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести 🗓 Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланди 🥇“Йилнинг энг яхши ҳамшираси” танлови ғолиблари тақдирланди 🔬 Олимлар Альцгеймер касаллигидан 70 фоизгача ҳимоя қилувчи ген вариантини топди 🤱Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди 🫀 Ўзбекистон кардиологларининг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди 📍Тошкент “Чeгара билмас космeтология” халқаро анжуманига мезбонлик қилди 💉 ЖССТ денге касаллигига қарши янги вакцинанинг дастлабки квалификациясини амалга оширди 🩺 Бухорода Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани ўтказилди 📌 Инсон ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилаётган муҳим кашфиётлар 🔹 "Ўзбекистон ва Туркия: Замонавий тиббиёт ва янги чақирувлар"Гўдакка биринчи қўшимча овқат қандай тайёрланади? 💊 ЖССТ дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показать все...

👍 14🔥 1

👍 21