cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ҚУРЪОН | Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов Устозимизнинг бир неча йиллар илгари ёзиб олинган Қуръон қироатларидан баҳраманд бўлинг! 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари: @nurli_yol @nurli_yol_hadis @nurli_yol_fiqh

Больше
Рекламные посты
4 693
Подписчики
-924 часа
-267 дней
-2430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Показать все...
ШАВВОЛ ОЙИДАГИ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗА #рўза  #шаввол ❓CАВОЛ: Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.  Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 🔸  🔸  🔸 ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ВАҚТИ ВА НИЯТИ #рўза  #шаввол ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рамазон ойидан сўнг Шаввол рўзасини ҳам тутмоқчиман. Шаввол рўзасининг дуолари ва тақвими борми? 💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Тақвими ҳам дуоси ҳам йўқ. Бомдод намози вақти киришдан олдин ёпасиз, шом вақти кирганда ифтор қиласиз. Ниятини нафл рўза деб қиласиз. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/61441) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показать все...
РЎЗАНИ ОЧИБ ЮБОРСА БАХТИ ОЧИЛАДИМИ? #бидъат ❓CАВОЛ: Мен Aндижонданман. Бизда баъзилар арафа куни тушликдан кейин “Бахти кушод” яъни қизларни бахти очилади деб, қизларга рўзани очтиришади. Шу иш тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асло тўғри эмас. Бу шариатимиз кўрсатмаларига мутлақо зид. Бу одамлар орасида асоссиз шаклланган жоҳилона урф одатлардандир. Агар рўзадор рўзасини атайлаб очса қаттиқ гуноҳкор бўлади. У ўша бир куни учун кейинчалик олтмиш кун кетма-кет рўза тутиб бериши ва бир кун қазо рўза тутиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (Fatvo.uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показать все...
ҲАЙИТ КУНИ РЎЗА ТУТИБ, СЎНГ ОЧИБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ? #бидъат CАВОЛ: Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар орасида ҳайит куни саҳарлик қилиб, ният қилгандан сўнг пешинга қадар очиб юбориш керак деган шаръиатимизга зид бир тушунча пайдо бўлиб қолган. Аслида Рамазон ойининг рўзаси бошидан охиригача, тўлиқ рўза тутилади. Ҳайит куни рўза тутиш ёки рўзани ният қилиб сўнг очиб юбориш мутлақо мумкин эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган). Ҳайит кунининг тонги киргандан сўнг фитр садақасини адо қилиш вожиб амал саналади. Шунингдек, тоқ равишда хурмо каби ширинлик ейиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, ҳушбўйланиш, энг яҳши кийимларини кийиш мустаҳаб, баъзи уламоларга кўра суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати(Fatvo.uz) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Эслатма #Рамазон 📌 Қадр кечасида қилинган садақа 84 йиллик садақадан афзал. 📌 Қадр кечасида қилинган бир ракат намоз 84 йиллик намоздан афзал. 📌 Қадр кечасида қилинган битта зикр 84 йиллик зикрдан афзал. Қанчалар буюк имконият қўлингизда, бой бериб қўйманг биродарим!!! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ! 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар. 🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал 🔸1 дақиқаси 58 кундан афзал 🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал 🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: 📗 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар". ✅  Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари: 🔹 21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси; 🔹 23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси; 🔹 25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси; 🔹 27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси; 🔹 29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показать все...
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
✍️ Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу айтади: 📗 “Модомики, одамлар орасида ҳадис талабида юрганлар бор экан, улар яхшиликда бардавом бўладилар. Агар улар илмни ҳадиссиз талаб қилгудек бўлсалар барбод бўладилар”. Хар кунига бир суннатни ўрганиб қўйинг. Саҳиҳ ҳадислар асосида. Уланинг: 👇👇 📚 Имом Бухорий ҳадислари 📚 Имом Термизий ҳадислари 📚 Имом Муслим ҳадислари 📚 Абу Довуд ҳадислари 📗 Муттафақун алайҳ ҳадислар (Ҳадислар, шарҳлари билан...)
Показать все...
Показать все...