cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi

Rasmiy veb-sayt: https://suvchi.gov.uz/uz Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali

Больше
Рекламные посты
4 510
Подписчики
-324 часа
-147 дней
-2230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фарғона вилояти НАСОС СТАНЦИЯЛАРДА ЭНЕРГОТЕЖАМКОР ҚУРИЛМАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛЯПТИМИ? Бешариқ тумани ҳудудида 13 та насос станция, 68 та тик қудуқлар жойлашган бўлиб, ҳудуднинг 14 803 гектарга яқин экин майдонларини суғоришга хизмат қилади. Насос станцияларда 50 та насос агрегатлари жойлашган бўлиб, 2024 йил режасига асосан стансияларга янги конденсатор ва қуёш сув иситгич ўрнатилди. Энерготежамкор қурилмалар ўрнатилиши натижасида 15 000 кВт электр энергиясини иқтисод қилишга эришилди. Таъмирлаш жараёнида “Бешариқ”, “Бахмал”, “Шодақозиқ”, “Сўх-Исфара” насос станцияларнинг ички емирилган қисмлари ҳам тозаланди. Семинарга мезбонлик қилаётган «Рапқон-1» насос станцияси фаолиятига тўхталадиган бўлсак, ушбу насос станция 1980-йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган.
Показать все...
Сувни ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналидан олиб, қир-адирликлардан ташкил топган 1750 гектарга яқин экин майдонларига етказиб беради. Кузги-қишки таъмирлаш даврида 4 дона насос агрегатини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб,ҳозирги кунда ушбу агрегат таъмирланиб, вегетация мавсуми учун шай ҳолатга келтирилди. Ишчи-ходимларга етарли шароит яратиш мақсад қилинган бўлиб, насос станция ҳудуди экин майдонларида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилиб,чорва моллари боқилмоқда. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Показать все...
👍 1
Repost from TOMCHI
19:50
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўтган асрнинг 70-80 йилларидан бошлаб минтақада сув сарфи пахта экин майдонлари ва суғоришнинг ноинтентив усулларидан узоқ муддат давомида фойдаланиб келиниши натижасида Марказий Осиё бугунги кунга келиб жиддий сув муаммосига дучор бўлиши мумкин. Марказий Осиёда сув инқирози асосан қуёш энергиясининг кучланиши, атмосфера босими ва сув ресурсларининг бузилиши сабабли содир бўлиши мумкин. Бу эса экологик тизимлар ва инсон фаолияти учун хавфли бўлиши мумкин. Мамлакатлар орасида экологик муаммо юзага келиши ва фақат ўзини экологик жиҳатдан эътиборга олиши керак. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот таҳлил ва ресурс маркази раҳбари Илҳом Жўраев билан сухбат. 📱 Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Показать все...
129.94 MB
👍 2
РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИНГ “ЧЎНТАГИ” ТЎЛА БЎЛСИН! Сирдарё-Зарафшон ирригаия тизимлари ҳавза бошқармасида тизимдаги ташкилотларнинг иқтисодий-молиявий бўлимлари мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Тадбирда мазкур соҳа вакиллари зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши танқидий таҳлил қилинди.
Показать все...
👍 1
Жумладан, вазирлик, ҳавза бошқармаси ва бошқа юқори турувчи идораларга тегишли ҳисобот ва ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этиб бориш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловларни амалга оширишда тезкорликка эришиш зарурлиги таъкидланди. Семинарда яна бир муҳим мавзу – меҳнат жамоаларининг ривожлантириш жамғармасига қонуний йўллар билан маблағ тушириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада тизимдаги бир қатор ташкилотларнинг кўрсаткичлари пастлиги қайд этилиб, камчиликларни бартараф этиш борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди. Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
НАСОС СТАНЦИЯСИ ФАОЛИЯТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (ИТҲБ) тасарруфидаги Насос станциялари энергетика бошқармаси (НСЖБ)га қарашли “Истиқлол” насос станциясида куннинг долзарб юмушлари - электр энергиясини ажратилган лимитга риоя қилган ҳолда ишлатиш, энергия тежамкор қурилмаларга эътибор бериш, насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларини техник соз ҳолда сақлаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Показать все...
ИҚТИСОД ҚИЛИНГАН СУВ ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАРНИ СУҒОРИШГА САРФЛАНАДИ Арнасой туманида вегитация мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув тежамкор технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Тадбирда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Ж.Ўролов сўз олиб, бугунги кунда Жиззах вилоятида сувни тежайдиган технологиялар билан қамраб олган майдонлар умумий ҳудуднинг қарийб 30 фоизини ташкил қилаётгани, бунинг натижасида эса, шу йилнинг ўзидаёқ 56 миллион куб метр сув иқтисод қилингани ҳақида маълумот берди.
Показать все...
- Шунча сув билан ғалладан бўшаган 5 минг гектар ерга экилган такрорий экин майдонларини суғориш мумкин бўлади. Битта мана шу фактнинг ўзиёқ, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришнинг афзалликларини тасдиқламоқда, - деди Ж.Ўролов. – Бас, шундай экан, бу борада жорий йил учун режалаштирилган ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишимиз керак. Семинарда шунингдек, 2024 йилда мавжуд сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари - мавжуд сувни истеъмолчилари орасида қатъий тақсимлаш, ирригация тизимларида сув йўқотишларни камайтириш, сувни фермер даласигача етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш орқали тўлов шаффофлигини ошириш борасидаги фикр-мулоҳазалар билдирилди. Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Показать все...
Қорақалпоғистон: ТАРМОҚ ТЕХНИК КЕНГАШИДА ТАЪМИРЛАШ-ТИКЛАШ БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ Қоракалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Тармоқ техник кенгашида 2024 йилда ирригация-мелиорация тармоқларини таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича амалга ошириладиган тадбирлар муҳокама этилди. Қоракалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев раислигида ўтказилдан муҳокамада лойиҳа-смета ҳужжатлари ва амалга оширилган ишлар илмий-техник кенгаш аъзолари билан биргаликда кўриб чиқилди. Муҳокамаларда Нукус туманидаги “Кердер” ва “Каттағар” хўжаликлараро каналлари ҳамда Тахиатош туманидаги “НК-1” коллекторни таъмирлаш-тиклаш лойиҳаларининг тақдимотлари тингланди. Тақдимотда қурилиш ташкилотлари томонидан объектларни белгиланган таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз муддатида бажаришга тўсиқ бўлаётган масалалар ҳам ўртага ташланди. Сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇 https://krminwater.uz/22/06/2024/3197/ Соҳага оид янгиликларни расмий тармоқларимизда кузатиб боринг! https://t.me/krminwater/ http://krminwater.uz/
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
“ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ФАЗА-2" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ Норин-Қорадарё ирригация тизмалари хавза бошқармаси бошлиғи Х.Хамидов Фаза-2 лойиҳаси доирасида реконструкция қилинаётган “Савай” ва “Ором” насос станцияларида бу‌лди ҳамда мазкур объектлар ва каналларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Айни пайтда насос станциясида таьмирлаш ишлари олиб бориляпти. Реконструкция ишларининг сифатли боришини таьминлаш максадида бошкарма бошлиғи у‌з тафсияларини берди. Ҳар бир ишга масьулият билан ёндошиш кераклигини айтди. Айтиш керакки, лойиҳа доирасида вилоятда жами 93,8 км узунликдаги магистрал ва хўжаликлараро каналлар қайта тикланмоқда, 13,4 км узунликдаги Оқбурасойнинг ҳимоя дамбаларини мустаҳкамланяпти ҳамда 2 та насос станцияси (13 дона агрегат) реконструкция қилиниб, 19,363 минг гектар ер майдонларига кафолатли сув етказиб берилиши режалаштирилган. Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.